ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ ТАРТИБИГА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби тўғрисида»ги 1998 йил 15 апрелдаги 160-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш бўйича ишларни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 сентябрдаги 244-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартибининг 1-банди қуйидаги мазмундаги хатбоши билан тўлдирилсин:
«Рўйхатга олиш учун ариза Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонуннинг 7-моддасига мувофиқ берилади».
Ўзбекистон Республикасида оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар рўйхати илова қилинади.
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Тошкент ш.,
1992 йил 3 апрель,
162-сон
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорига
ИЛОВА
1992 йил 3 апрелдаги 162-сон қарорига
ИЛОВА
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган зарур ҳужжатлар
РЎЙХАТИ
1. Ўзбекистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасига мувофиқ оммавий ахборот воситасини рўйхатга олиш тўғрисида ариза.
Аризада қуйидагилар кўрсатилиши керак:
муассис;
номи;
тили (тиллар);
оммавий ахборот воситаси жойлашган жой;
мақсад ва вазифалари;
тахмин қилинаётган аудитория;
нашрнинг мўлжалланаётган даврийлиги;
оммавий ахборот воситаси ҳажми;
маблағ билан таъминлаш манбалари ва моддий техника таъминоти.
Ариза мурожаат қилинган кун ва ой кўрсатилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси номига берилади.
2. Аризага қуйидагилар илова қилинади:
а) оммавий ахборот воситасининг муассиси, унинг номи ва манзили;
устави ва унинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида, маҳаллий давлат бошқаруви органларида рўйхатга олинганлиги тўғрисидаги ҳужжатнинг нусхаси;
ноширлик фаолияти учун рухсатнома;
б) муассис томонидан маблағ билан таъминлаш ва оммавий ахборот воситасини чиқаришни моддий техникавий таъминлаш масалаларининг ҳал этилиши;
нашрни босиб чиқаришнинг матбаа базаси тўғрисидаги маълумотнома ёки дастлабки келишув;
қоғоз олиш масалалари;
етказиб берувчилар билан шартномалар;
биржалар билан ўзаро алоқалар;
бошқа манбалар;
таҳририят моддий-техника базасининг таъминланиши;
оргтехника;
бино;
нашрни босиб чиқариш учун молиявий маблағ ажратилиши (муассис билан оммавий ахборот воситаси таҳририяти ўртасида тузилган шартнома ёки муассиснинг қарори–маблағ ажратиш тўғрисидаги йиғилиш баённомаси);
в) оммавий ахборот воситасининг Устави;
г) оммавий ахборот воситасини нашр этиш даромадлари ва харажатлари сметаси лойиҳаси;
д) муассис билан келишилган тавсия этилаётган штат жадвали;
бош муҳаррир лавозимига тавсия этилаётган номзод (қисқача тавсифнома);
оммавий ахборот воситаси маҳсулотларини тарқатиш усуллари;
нашрга обуна;
«Союзпечать» агентлиги ёки бошқа корхоналар орқали чакана савдода тарқатиш тўғрисида шартнома;
фуқаролар томонидан.