Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
буйруғи
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруққа ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2019 йил 15 февралда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1209-10]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2024 йил 8 октябрдаги 181-сонли «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш муддатлари ҳамда уларнинг таркиби ва мазмуни тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3567, 04.11.2024 й.) асосан 2025 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2002 йил 27 декабрдаги 140-сон «Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 1209, 2003 йил 24 январь) (Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 1-2-сон) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Д. ҚЎЧҚAРОВ
Тошкент ш.,
2019 йил 23 январь,
10-сон
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг 2019 йил 23 январдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Молиявий ҳисобот шакллари ва уларни тўлдириш бўйича қоидаларни тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
|
«БҲУТ бўйича 1-шакл |
О710001 |
||
|
Форма № 1 по ОКУД |
» сатри чиқариб ташлансин. |
3. Бухгалтерия балансига иловадан «М.Ў / М.П. (муҳр мавжуд бўлган тақдирда / при наличии печати)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 2-сон иловада:
|
а) |
«БУТ бўйича 2-шакл |
О710002 |
|
|
Форма № 2 по ОКУД |
» сатри чиқариб ташлансин. |
б) 300-сатр чиқариб ташлансин;
в) 410-сатрнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Автотранспорт йиғимлари
Автотранспортные сборы»;
г) 440-сатрнинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ягона ижтимоий тўлов
Единый социальный платеж».
|
«БУТ бўйича 4-шакл |
О710004 |
||
|
Форма № 4 по ОКУД |
» сатри чиқариб ташлансин. |
|
«БУТ бўйича 5-шакл |
О710005 |
||
|
Форма № 5 по ОКУД |
» сатри чиқариб ташлансин. |
7. 7-сон иловада:
а) 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Молиявий ҳисобот шакллари раҳбар ва бухгалтерия ҳисоби ҳамда молиявий бошқариш вазифаларини амалга оширувчи шахс томонидан имзоланади (бундан буён бош бухгалтер деб юритилади).
Агар раҳбар бухгалтерия ҳисоби ва молиявий бошқариш вазифаларини ўз зиммасига олган бўлса, у бош бухгалтер ўрнига ҳам имзо қўяди.»;
б) 45-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«45. «Давлат мақсадли жамғармалари ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари» (280-сатр) моддаси бўйича ҳисоби давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловларини ҳисобга олувчи счётларда (4500) юритиладиган давлат мақсадли жамғармаларига ва суғурталар бўйича бўнак тўловлари ва ортиқча тўловлар кўрсатилади.»;
в) 969-банддан «ҳамда ҳар бир саҳифада муҳр билан тасдиқланади (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
г) 97-банднинг биринчи хатбошисидан «, бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
д) 122-банднинг иккинчи хатбошисидаги «махсус» деган сўз «соддалаштирилган» деган сўз билан алмаштирилсин;
е) 124-банднинг иккинчи хатбошисидаги «300» рақами «310» рақами билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2019 й., 10/19/1209-10/2613-сон)