01.02.2019 йилдаги 80-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.02.2019 йилдаги 80-сон
Kuchga kirish sanasi
02.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш концепцияси тўғрисида» 2018 йил 29 июндаги ПФ-5468-сон Фармонига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий қилиш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритиш (кейинги ўринларда Иш ҳақини ҳисобга олиш реестри деб аталади) фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестри базаси асосида ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотлар 2019 йил 1 январдан бошлаб ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан давлат солиқ органларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда электрон шаклда тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 февралга қадар Молия вазирлиги билан биргаликда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотга Иш ҳақини ҳисобга олиш реестрини юритишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритсин ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2019 йил 1 мартдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ҳисобланган иш ҳақи суммалари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банк, акциядорлик тижорат Халқ банки, «Ўзархив» агентлиги ва Ахборот технологиялари ва коммуникацияларни ривожлантириш вазирлиги иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишнинг марказлаштирилган электрон реестри, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақлари маълумотлар электрон базаси, ишловчиларнинг иш стажи ва уларнинг меҳнат дафтарчаларидаги меҳнат фаолиятига оид маълумотларнинг бир бирига узвий боғлаш ва уларнинг негизида ягона (интеграллашган) тизим яратиш юзасидан таклифларни бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 2019 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида» 2015 йил 14 апрелдаги 90-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2015 й., 4-сон, 28-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 февраль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 02.02.2019 й., 09/19/80/2561-сон)