Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2019 14.04.2015 йилдаги 90-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.04.2015 йилдаги 90-сон
Kuchga kirish sanasi
20.04.2015
Ҳужжат кучини йўқотган 02.02.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни якка тартибда ҳисобга олишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 февралдаги 80-сонли «Фуқароларнинг пенсияларини ҳисоблаш учун зарур бўлган ҳисобланган иш ҳақининг якка тартибдаги ҳисобини юритишни жорий этиш чора-тадбирлари ҳақида»ги қарорига асосан 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2014 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сон қарорига мувофиқ ҳамда фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини ҳисобга олиш тизимини янада такомиллаштириш, шунингдек давлат пенсияларини тайинлаш жараёнини соддалаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитасининг давлат солиқ хизмати органларига тақдим этиладиган солиқ ҳисоботларига мувофиқ шакллантириладиган Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини (кейинги ўринларда Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестри деб аталади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки, фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадаллари суммалари тўғрисидаги маълумотлар ҳар бир жисмоний шахс бўйича иш берувчилар томонидан солиқ органларига фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ягона ижтимоий тўлови ва суғурта бадаллари бўйича солиқ ҳисоботи таркибида белгиланган тартибда тақдим этилади, ҳисобот бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йилнинг биринчи ярим йиллигидан — Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2016 йилнинг биринчи чорагидан — Ўзбекистон Республикасининг қолган барча ҳудудлари бўйича бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини юритиш бўйича дастурий таъминотни икки ой муддатда ишлаб чиқсин ва уни солиқ органларининг ягона интеграциялаштирилган ахборот ресурс базасига жорий этсин, шунингдек Фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Суғурта бадалларини ҳисобга олиш реестрини юритиш учун зарур сервер асбоб-ускуналари, компьютер техникаси ва бошқа периферий асбоб-ускуналарни харид қилиш бўйича тендер савдолари 2015 йил 1 августгача бўлган муддатда белгиланган тартибда ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги билан биргаликда 2016 йилдан бошлаб фуқароларга Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш бўйича давлат интерактив хизматини жорий этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг вақтинча бўш бўлган маблағларини тижорат банкларининг депозитларига жойлаштиришдан олинган фоиз даромадлари сотиб олинадиган сервер асбоб-ускуналар, компьютер техникаси ва бошқа периферий асбоб-ускуналарни молиялаштириш манбаси этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда ўзлари қабул қилган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2015 йил 14 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 15-сон, 179-модда)