1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.14.00.00 Қишлоқ хўжалиги / 09.14.06.00 Фермер хўжаликлари. Кластер ва иссиқхона хўжаликлари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Қишлоқ хўжалиги]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БУЙРУҒИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАЁТГАН ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ КОРХОНАСИ НЕГИЗИДА ФЕРМЕР ХЎЖАЛИГИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ТАНЛОВ ҒОЛИБЛАРИНИ АНИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 4 январда 1439-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 18 ноябрдаги 237а-сон «Фермер хўжалигини юритиш учун ер участкаларини беришда танлов ғолибини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруғи (рўйхат рақами 1523, 19.11.2005й.) га мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли «2005—2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтганидан кейин амалга киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қишлоқ хўжалиги корхоналарини таркибий ўзгартириш ва фермер хўжаликларини ривожлантириш бошқармаси (А. Мансуров) мазкур буйруқни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг зудлик билан жойларга етказишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур буйруқнинг ижросини назорат қилиш вазирнинг биринчи ўринбосари А. Жўраев зиммасига юклатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг 2005 йил 4 январдаги 1-сон буйруғи билан ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 декабрдаги 607-сонли «2005—2007 йилларда фермер хўжаликларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш жараёнида танлов ғолибларини аниқлаш мезонлари ва тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш бўйича танлов ўтказишда танлов ўтказишга тайёргарлик қилиш ва уни эълон қилиш, танловда иштирок этиш шартлари, танловни ўтказиш тартиби ҳамда ер участкасини ижарага олиш шартномасини ва танлов ғолибининг мулкка бўлган ҳуқуқини расмийлаштириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарори билан тартибга солинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалик корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссия танлов ўтказилишидан бир ой олдин маҳаллий оммавий ахборот воситаларида ёки бошқа қулай шаклда қишлоқ хўжалик корхонасининг қайта ташкил этилиши ва танлов ўтказилиши тўғрисида эълон беради ва танловда иштирок этиш хоҳишини билдирган фуқароларнинг аризаларини қабул қилиш муддатларини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда иштирок этиш учун аризаларни қабул қилиш танлов ўтказилишидан ўн кун олдин тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Танловда иштирок этиш ҳуқуқига қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг аъзолари, фаолият кўрсатаётган фермер хўжаликларининг бошлиқлари ва ходимлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг бошқа фуқаролари эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси ва котиби тегишли танловда талабгор сифатида иштирок этишлари мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия аъзолари тегишли танловда комиссия раисининг розилиги билан фақат битта контур бўйича талабгор сифатида қатнашиши мумкин. Ўзи ариза берган контур бўйича танлов ўтказилганда ушбу комиссия аъзоси овоз бериш ҳуқуқига эга эмас. Бу тўғрисида комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Етарли техника ва пул маблағларига эга бўлган шахслар бир неча контурларга талабгор сифатида ариза беришлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ариза ва ҳужжатларни комиссиянинг котиби қабул қилади. Комиссиянинг котиби талабгорга танловда юқори балл олиши учун имкон берадиган барча ҳолатларни тушунтириб, лозим бўлганда унинг ҳужжатларидаги камчиликларни ишчи тартибда бартараф этиш чораларини кўради. Комиссия котиби танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш кунигача талабгорнинг баҳоланадиган имкониятларини асослантирувчи ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим қилинишини, уларнинг тўғри расмийлаштирилишини таъминлашга кўмаклашиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш мазкур Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган схема асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш икки босқичдан иборат бўлади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи босқичда ҳужжатларнинг тўлиқлиги ва мазмуни текширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи босқичда талабгорларнинг аризаларида баён қилинган таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги ўрганиб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда комиссия муайян ер участкасида фермер хўжалиги ташкил этиш тўғрисида ариза тақдим этган талабгорларнинг ҳужжатлари асосида уларнинг таклифларини пухта ўрганиб чиқади. Ҳар бир иштирокчининг лойиҳаси алоҳида баҳоланади. Бунда ариза берувчининг ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг тўлиқлиги ва ҳақиқатга яқинлиги ҳамда уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Танловда иштирок этувчи қатнашувчиларни танлашнинг биринчи босқичида талабгорларнинг имкониятлари қуйидаги кўрсаткичлар асосида баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мутахассислиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маълумоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигидаги иш стажи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбуриятлардан ҳоли бўлган пул маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд яроқли техникаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сўнгги йилларда шартномавий мажбуриятларини қай даражада бажарилиши (фермер хўжаликлари ва оилавий пудратчилар учун).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Талабгорларнинг имкониятлари 10 баллик рейтинг шкаласида қуйидагиларни инобатга олган ҳолда баҳоланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) талабгорнинг мутахассислиги ва маълумоти маълумот тўғрисидаги ҳужжат (шаҳодатнома, диплом, сертификат, гувоҳнома)га асосан 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади. Бунда комиссияга маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатлар, шу жумладан МДҲ давлатлари таълим муассасалари томонидан 1992 йил 1 январдан сўнг берилган маълумот тўғрисидаги ҳужжатлар белгиланган тартибда нострификацияланган бўлиши лозим;
LexUZ шарҳи
Батафсил маълумот учун Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги 283-сон қарори билан тасдиқланган «Хорижий давлатларда илмий даража олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш ва нострификациялаш (эквивалентлигини қайд этиш) тартиби тўғрисида низом»га қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг мутахассислигини баҳолашда талабгорнинг маълумоти (олий ёки ўрта махсус)дан қатъий назар, фақатгина мутахассислик инобатга олинади. Мутахассислик учун энг юқори балл фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга бўлган талабгорларга берилади. Бунда, фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассислик деганда фермерлик фаолиятини юритишга доир махсус мутахассисликка эга шахслар, шу жумладан айнан шу соҳада касб-ҳунар коллежини тамомлаган ёки шу соҳада бакалавр (магистр) даражасини олган ёхуд бошқа илмий даражага эга бўлган шахслар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча мутахассислик бўйича маълумот тўғрисидаги ҳужжатга бўлган талабгорларнинг фақатгина битта энг юқори балли мутахассислиги инобатга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) талабгорнинг қишлоқ хўжалигидаги иш стажини аниқлашда меҳнат дафтарчасига асосан фақат шу соҳада ўталган иш стажи инобатга олинади ва 6 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комиссияга меҳнат дафтарчасининг асли ёки белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) талабгорнинг пул маблағлари мавжудлиги банк томонидан берилган маълумотномада тасдиқланган бўлиши лозим. Банк маълумотномаси банк Бошқаруви раиси ёки унинг вазифасини бажарувчи шахс томонидан имзоланган ва банк муҳри билан тасдиқланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор танловга таклиф этилган пул маблағларини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиши лозим. Ушбу мажбурият талабгорнинг аризасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Айрим ҳолларда талабгор танловга пул маблағлари ўрнига ўз мол-мулкини таклиф этиши мумкин. Бунда мол-мулк талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Агар таклиф этилаётган мол-мулк талабгорга биргаликдаги мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлса, бу ҳолда тегишли оила аъзосининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда таклиф этилган мол-мулклар қиймати қуйидаги шартлар асосида инобатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мол-мулк баҳоланган ва уларга бўлган (чорва молларидан ташқари) мулк ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларга эга бўлиши лозим. Чорва молларининг талабгорга тегишлилиги қишлоқ фуқаролар йиғини томонидан берилган, фуқаролар йиғини раиси томонидан имзоланиб, муҳри билан тасдиқланган маълумотнома асосида аниқланади. Уларнинг нархи чорва бозори маъмурияти томонидан берилган маълумотнома асосида аниқланиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) талабгор танловга юқори ликвидли мол-мулкни (чорва моллари, товар-моддий бойликлар ёки бошқа тез сотиладиган мол-мулклар) тақдим этиши ва танловда ютган тақдирда, ушбу мол-мулкларни сотиб, пул маблағларини бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиши лозим. Фермер хўжалиги фаолиятини юритиш жараёнида бевосита фойдаланилиши мумкин бўлган мол-мулклар бўйича сотиш мажбуриятини олиш талаб этилмайди, бундай мол-мулкларни бўлажак фермер хўжалигининг устав фондига киритиш мажбуриятини олиш кифоя.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклиф этилган мол-мулкни сотишдан тушган пул маблағларини ёки фойдаланиш мумкин бўлган мол-мулкларини бўлажак фермер хўжалигининг уставига киритиш мажбурияти талабгорнинг аризасида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) танловга талабгорнинг шахсий уй-жойи, уй буюмлари ва шу кабиларни, шунингдек суд қарорига кўра ёки бошқа асосларга кўра хатланган мол-мулкларни таклиф этишга йўл қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мол-мулк қийматини аниқлашда танловда қатнашиш учун таклиф этаётган техника воситалари қиймати ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча контурларга ариза берган талабгорларнинг бир контурга танловда инобатга олинган пул маблағлари (мол-мулки) бошқа контурга танловда инобатга олинмайди. Бундай талабгор ўз пул маблағлари (мол-мулки)ни контурлар ўртасида ўз хоҳишига кўра тақсимлаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситалари уларнинг тури ва техник имкониятларидан келиб чиқиб 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда комиссияга техника воситалари техника паспортларининг асл нусхалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Техника воситалари талабгорнинг ўзига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлиши лозим. Таклиф этилаётган техника воситалари талабгорнинг оила аъзоларига тегишли бўлиши мумкин ва бу ҳолда талабгорга эгалик қилиш ва фойдаланишга бериш тўғрисида тегишли оила аъзосининг нотариал тасдиқланган розилиги бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда иштирок этаётган фаолият юритаётган фермер хўжалиги бошлиғи ушбу фермер хўжалигига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган техник воситаларни танловга таклиф этиши мумкин. Бу ҳолда, техника воситаларининг имкониятлари фермернинг мавжуд ер майдонини ҳам инобатга олган ҳолда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгор томонидан танловга таклиф этилаётган техника воситаларининг яроқлилиги уларнинг техник паспортидаги техник созлиги тўғрисидаги белгига асосан аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир неча контурларга ариза берган талабгорларнинг бир контурга танловда инобатга олинган техника воситалари бошқа контурга танловда инобатга олинмайди. Бироқ, агар талабгор таклиф этаётган техника воситасининг имкониятлари (қуввати) бир контурдаги ер майдонига нисбатан юқорироқ бўлса, бундай техника воситаси истисно тариқасида бошқа контурга танловда ҳам инобатга олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) агар талабгор фермер ёки оилавий пудратчи бўлса, у томонидан иш фаолиятининг сўнгги уч йилдаги ишлаб чиқариш ва шартномаларнинг бажарилиши тўғрисидаги туман статистика бўлими (оилавий пудратчи бўйича эса — туман қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими) томонидан берилган маълумотнома асосида қўшимча 4 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг иккинчи босқичида комиссия томонидан талабгорлар таклифларининг иқтисодий асосланганлиги баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлиги талабгорнинг аризаси ва бизнес-режасини, зарур ҳолларда эса, тавсиянома хатларини таҳлил этиш асосида 5 баллдан 10 баллгача баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таклифларнинг иқтисодий асосланганлигини баҳолашда ариза ва бизнес-режада назарда тутилган мақсадларга эришиш қанчалик ҳақиқатга яқинлиги, шунингдек талабгорнинг ер майдонидан кўп йиллик ўртача кўрсаткичдан кам бўлмаган ҳосилдорликни таъминлаш, қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш схемасига риоя этган ҳолда 10 йил муддат мобайнида ишлаб чиқариш ихтисослашувини ўзгартирмаслик, алмашлаб экишга риоя этган ҳолда давлат эҳтиёжлари учун маҳсулот сотиш, тупроқ унумдорлигини ошириш, кредиторлик қарзларни белгиланган муддатларда тўлаш каби мажбуриятларининг тўлиқлиги ва уларни бажариш имкониятлари ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашнинг биринчи ва иккинчи босқичлари бир вақтнинг ўзида ўтказилади. Бунинг учун танлов эълон қилинган кундан бошлаб 21 кундан кейин, лекин 25 кундан кечиктирмай, комиссия аъзоларининг йиғилиши ўтказилади. Йиғилиш унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғилишда талабгорнинг ҳар бир кўрсатгичи бўйича тегишли баллни бериш масаласи комиссия аъзолари томонидан мазкур Низомнинг 2-иловасида назарда тутилган кўрсаткичлар асосида кўпчилик овоз билан ҳал этилади ва ҳар бир кўрсаткич бўйича битта балл берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йиғилишда комиссия аъзоларининг кўпчилик овозига кўра қўйилган рейтинг баллари Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасига қўйилади. Ушбу варақа танлаш ўтказилган куниёқ мазкур Низомнинг 3-иловасига мувофиқ шаклда тўлдирилиб, комиссия раиси ва аъзолари томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш босқичларида энг юқори рейтинг баллари тўплаган талабгорлар Комиссия қарорига кўра танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда олган бали энг юқори балл олган талабгордан 10 баллгача ёки 10 баллга фарқ қилган талабгорлар энг юқори балл олган талабгорлар ҳисобланади ва танловда иштирок этиш учун тавсия этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолган талабгорлар танловда иштирок этиш учун тавсия этилмайди ва бундай талабгорларга танловдан олинганлиги тўғрисида ёзма равишда рад жавоби берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бир контурга талабгорларнинг сони учтадан кам бўлса, олган баллари миқдоридан қатъий назар, уларнинг ҳаммаси танловда иштирок этиш учун тавсия қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ шаклда қабул қилинади, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда кейинги кундан кечиктирмай танловда иштирок этишга тавсия этилган талабгорлар рўйхатини эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия томонидан танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарор билан биргаликда танловни ўтказиш шартлари ҳам эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Танловни ўтказиш қоидалари ва талабларига риоя этмаган, қонун ҳужжатларига асосан талабгорлар деб эътироф этилмаган, танловда иштирок этиш учун аризаларни ўз вақтида тақдим этмаган шахслар танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда иштирок этиш учун ёлғон маълумотлар ва сохта ҳужжатлар тақдим этган шахслар ҳам танловда иштирок этишга қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссия танловда иштирок этишга қўйилган шахслар тўғрисидаги тўлиқ ахборотни танлов ўтказиладиган бинода манфаатдор шахслар эътиборига етказилишини таъминлайдиган тарзда ёзма шаклда эълон қилиши, шунингдек танловда иштирок этишга қўйилмаган шахсларга ёзма шаклда асосли рад жавобларини йўллаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Танловда иштирок этиш учун қатнашувчини танлашда талабгор сифатида эътироф этилган, бироқ йиққан балларига асосан тегишли контурга танловда иштирок этиш учун қўйилмаган талабгорлар йиққан балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа контурлар (ариза тушмаган ёки аризалар сони кам бўлган контурлар) бўйича ўтказиладиган танловда қатнашиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар. Бундай талабгор бошқа контурга танловда ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақасини илова қилиши кифоя.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Танловда иштирок этиш учун танлаб олинган қатнашувчи ўз аризасини бир контурдан олиб, танлов ўтказилганга қадар аввал йиққан балларини сақлаб қолган ҳолда шу хўжаликдаги бошқа контурдаги ер майдонига бериш ҳуқуқига эга. Бундай талабгор бошқа контурга танловда ўтказилгунга қадар комиссияга ариза билан мурожаат қилиши ва аризага фақатгина Танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги комиссия қарорини илова қилиши кифоя.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. Танлов ўтказиш ва ғолибни аниқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Танлов уни ўтказиш тўғрисида эълон қилинган кундан сўнг бир ойдан кейин ўтказилади ва унда комиссия аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисми иштирок этгандагина ҳақиқий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхоналари доирасида, танлов энг кўп ариза тушган контурлар бўйича бошланиб, аризаларнинг сони камайишига қараб навбатма-навбат кўриб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Комиссия аъзолари томонидан ҳар бир талабгорнинг қобилияти, тегишли билими, ишбилармонлиги ва савияси фермер хўжалиги фаолиятини юритиш ва бошқариш бўйича берилган савол-жавоблар асосида 10 балли шкала билан баҳоланади. Танлов варақаси ушбу Низомнинг 5-иловасига мувофиқ ҳар бир комиссия аъзоси томонидан шахсан тўлдириб имзоланади ва комиссия раисига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Танловда ҳар бир комиссия аъзоси томонидан талабгорга қўйилган баллар йиғиндиси комиссияда балл қўйган аъзолари сонига бўлинади ва талабгорга қўйилган ўртача балл ҳисоблаб чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Танловда қатнашиш учун танлаш босқичида тўпланган балл ва танловда олинган ўртача балл йиғиндиси талабгорнинг якуний бали ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорнинг якуний бали мазкур Низомнинг 6-иловасида назарда тутилган ҳисоб-китоб асосида аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Энг кўп якуний балл тўплаган талабгор танлов ғолиби деб комиссия раиси томонидан эълон қилинади. Бунда бошқа барча шартлар бўйича тенг балл тўпланган ҳолларда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси аъзосига имтиёз берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Комиссия якуний йиғилишининг баёни (7-илова) икки нусхада тузилиб, комиссия раиси, аъзолари ва котиби томонидан имзоланади ҳамда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонасининг юқори бошқарув органи томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Агар битта контурга фақат битта талабгордан ариза келиб тушган бўлса, у ҳолда танлов муддати тугагандан сўнг ушбу контурга белгиланган тартибда қайта танлов ўтказилади. Қайта танловда ҳам ушбу контурга бошқа талабгорлардан ариза келиб тушмаса комиссиянинг бир овоздан қабул қилган қарори билан талабгорга ушбу контурдаги ер участкаси берилиши мумкин. Бунда, талабгорнинг тақдим этган ҳужжатлари ва ўтказилган суҳбат натижасида олган бали ушбу қишлоқ хўжалик корхонасини қайта ташкил этишда қатнашган ва энг юқори балл олган талабгор балининг ярмидан кам бўлмаслиги лозим. Бу тўғрисида комиссия йиғилиши баённомасига тегишли ёзув киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Комиссиянинг якуний йиғилиши баёни ва унга илова қилинган ҳужжатлар туман ҳокимига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжалиги ташкил этишда талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш ишлари бўйича ҳужжатларни юритиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Қишлоқ хўжалиги корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш бўйича ҳужжатлари комиссия котиби томонидан юритилади. Комиссия котиби, қоида тариқасида, туман ҳокимлиги ходими бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Комиссиянинг талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ барча ҳужжатлари туман ҳокимлигида қайта ташкил этилаётган ҳар бир қишлоқ хўжалиги корхонаси бўйича алоҳида йиғма жилдларда сақланади. Мазкур ҳужжатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 5 январдаги 8-сонли қарорига мувофиқ, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларининг барчаси рўйхатдан ўтказилгандан сўнг 2 ҳафта мобайнида туман ҳокимлигининг идоравий архивига топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Ҳар бир йиғма жилдда қуйидаги ҳужжатлар тикилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) контурлар бўйича барча танловларга талабгорлар томонидан тақдим этилган аризалари ва унга илова қилинган ҳужжатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) комиссиянинг танлов ўтказиш тўғрисидаги эълонлари нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлаш варақаси нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) комиссиянинг ҳар бир контур бўйича талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисидаги қарорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) ҳар бир комиссия аъзоси томонидан тўлдирилган танлов варақалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) танлов якуни бўйича қўйилган баллар ҳисоб-китоби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) танлов ўтказиш якунлари юзасидан комиссия томонидан қабул қилинган баённомалар нусхалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) талабгорларни танлаш ва танлов ўтказиш билан боғлиқ бошқа ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жилдга рейтинг баллари беришга асос бўлган барча ҳужжатлар (шу жумладан асли тақдим этилган ҳужжатларнинг нусхалари) тикилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шунингдек, йиғма жилдларда мажбурий тартибда қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси активлари ва пассивларини, қишлоқ хўжалиги кооперативи (ширкат хўжалиги) аъзолари мулкий пайларини хатловдан ўтказиш ва баҳолаш бўйича, ортиқча асосий ва айланма маблағларни, шунингдек фойдаланиш муддати тугаган воситаларни кимошди савдосида ёки очиқ савдода сотиш бўйича, қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси балансида бўлган ижтимоий ва бошқа инфратузилмаларни маҳаллий ҳокимликлар ёки бошқа ташкилотлар балансига бериш бўйича ҳамда мол-мулкларни ҳисобдан чиқариш бўйича барча ҳужжатлар тикилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Комиссиянинг фаолиятига доир ҳужжатларни тўлиқ юритилиши, сақланиши ва белгиланган муддатларда архивга топширилишига комиссия раиси ва котиби шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Комиссия томонидан амалдаги қонунчиликка зид бўлмаган тартибда ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари А. САЛИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси раиси С. ҚОБИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2005 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида фермер хўжаликларини ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун талабгорларни танлаш ва уларнинг танловини ўтказиш схемаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида фермер хўжаликларини ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Танловда иштирок этиш учун қатнашувчиларни танлашда талабгорларнинг имкониятларини баҳолайдиган рейтинг баллари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Баҳолаш меъзонлари
Рейтинг кўрсаткичлари
Рейтинг баллари
Тақдим этиладиган ҳужжатлар
1.
Мутахассислиги
Фермер хўжалиги бўйича махсус мутахассисликка эга агроном, иқтисодчи, юрист инженер, ҳисобчи, механик, зоотехник, бошқа мутахассис
10 балл 9 балл 8 алл 7 балл 5 балл
Маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
2.
Қишлоқ хўжалигидаги иш стажи
15 йилдан юқори 11—15 йилгача 6—10 йилгача 3—5 йилгача 1—3 йилгача
10 балл 9 балл 8 балл 7 балл 6 балл
Меҳнат дафтарчаси ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
3.
Маълумоти
Олий Ўрта махсус Ўрта
10 балл 8 балл 6 балл
Маълумот тўғрисидаги ҳужжат ёки унинг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси
4.
Фермерликка талабгор юридик ва жисмоний шахснинг ҳисобварағидаги мажбуриятлардан озод бўлган мавжуд пул маблағи ёки мол-мулки
10 млн. сўмдан юқори 5 млн. — 10 млн. сўмгача 1 млн. — 5 млн. сўмгача 500 мингдан — 1 млн. сўмгача
10 балл 8 балл 6 балл 4 балл
Банк маълумотномаси. Танловга мол-мулк таклиф этилган тақдирда, унинг баҳосини ва унга эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат.
5.
Талабгорга ёки унинг оила аъзоларига (оила аъзоларининг нотариал тасдиқлаган розилиги билан) тегишли яроқли техника (1 донаси учун)
Ҳайдов трактори Ишлов бериш трактори Транспорт трактори Юк машинаси Енгил машинаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қайта ташкил этилаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида фермер хўжаликларини ташкил этишда танлов ғолибларини аниқлаш тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Талабгорларни ____-сонли контур бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга тавсия этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
__________ тумани ____________ қишлоқ хўжалик корхонасини фермер хўжаликларига айлантириш бўйича комиссияси ____-сонли контур бўйича ер участкасига танловда иштирок этишга ариза берган талабгорларнинг ариза ва ҳужжатларини ўрганиб, уларнинг имкониятларини баҳолаш асосида қуйидаги талабгорларни танловда иштирок этишга тавсия қилади:
фермер хўжаликларига айлантириш бўйича қайта ташкил этиш комиссияси раиси
Қатнашдилар:
(туман рахбарлари, комиссия аъзолари) ________________________________ ________________________________ ________________________________
Кун тартиби
__________ қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун ўтказилган танлов якунлари тўғрисида.
Кун тартибидаги масала юзасидан қайта ташкил этиш комиссиясининг раиси ___________ ахбороти эшитилди. (қайта ташкил этиш комиссиясининг иш режаси, хўжалик мол-мулкини ва ер участкаларини комплекс хатловдан ўтказиш, ишчи гуруҳлари томонидан бажарилган ишлар ва танлов якунлари тўғрисида)
Кун тартибидаги масалани муҳокама қилиб, комиссия
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
_________ қишлоқ хўжалиги корхонаси негизида фермер хўжаликларини ташкил этиш учун ўтказилган танлов якунлари қуйидагича тасдиқлансин.