17.01.2019 йилдаги ПФ-5633-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.01.2019 йилдаги ПФ-5633-сон
Kuchga kirish sanasi
18.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари (кейинги ўринларда Халқ қабулхоналари деб юритилади) давлат органлари билан аҳоли ўртасида очиқ мулоқотни йўлга қўйиш, долзарб муаммоларни аниқлаш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан мурожаатларнинг кўриб чиқилишини таъминлашда ўзига хос самарали механизмга айланди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари ташкил этилиши аҳолини йиллар давомида қийнаб келган муаммоларнинг аниқланишига, уларнинг аксарияти жойида ҳал этилишига замин яратди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси Президенти номига 2,5 миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлиги, республика ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш натижасида қўшимча 1,1 миллиондан ортиқ турли муаммолар аниқланганлиги жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплигини, айримлари ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётганлигини кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили эса бу йўналишда бир қатор тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатди. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, мурожаатлар билан ишлашнинг амалдаги тизими аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, аниқланган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Халқ қабулхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона механизми мавжуд эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, тегишли ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда жойларда аниқланган бошқа муаммолар етарли даражада акс эттирилмаяпти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, Халқ қабулхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизими, уларнинг етарли ваколатларга эга эмаслиги иш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эътибор қаратмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг бевосита фуқаролар билан ишлашга ўтишини, уларнинг халққа, жумладан тадбиркорлик субъектларига яқин кўмакчи бўлишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 2019 йил 1 февралдан Халқ қабулхоналарининг аҳоли мурожаатлари билан ишлаш бўйича амалдаги тизими билан бир қаторда, Халқ қабулхоналарининг муаммоларни уйма-уй юриш орқали аниқлаш ва ҳал қилишни, давлат органларининг аҳоли билан бевосита ишлашини назарда тутувчи янги тизим жорий қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар (кейинги ўринларда секторлар деб юритилади), давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан биргаликда уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали муаммоларни аниқлайди ҳамда ҳал қилинишини таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари бошчилик қиладиган секторлар штаблари аъзоларидан иборат ишчи гуруҳлар ҳудудларни маҳаллалар ва хонадонлар (оилалар) кесимида таҳлил қилади, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан қисқа (1 йиллик) ва ўрта муддатли манзилли тадбирлар режаларини шакллантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли манзилли тадбирлар режалари ижроси туман (шаҳар) ҳокимликлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ҳудудларни комплекс ривожлантириш ва коммунал соҳа, экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, транспорт, капитал қурилиш, қурилиш индустрияси ва мудофаа саноати масалалари комплекси (А.Раматов) томонидан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қисқа муддатли манзилли тадбирлар режалари ижроси тегишли Халқ қабулхоналари ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари томонидан назорат қилинади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўрта муддатли манзилли тадбирлар режалари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатларда акс этган тизимли муаммолар давлат инвестиция дастурлари ҳамда ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини, халқаро молия институтлари иштирокида амалга ошириладиган лойиҳаларни ишлаб чиқишда инобатга олинади. Ушбу дастур ва лойиҳалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари жамоатчилик вакиллари, оммавий ахборот воситалари ва бошқа ташкилотларни жалб қилган ҳолда ҳудудлардаги ижтимоий муҳитни ўрганиш, аҳоли муаммоларини ҳал қилишда очиқлик, шаффофлик ва холисликни таъминлаш чораларини кўради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида қурилиш ва ободонлаштириш ишлари амалга ошириладиган аҳоли пунктлари рўйхати Халқ қабулхоналари билан келишилган ҳолда шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари секторлар ва ҳудуддаги ташкилотлар раҳбарлари фаолияти, мурожаатлар билан ишлаш ҳолати юзасидан тегишли халқ депутатлари Кенгашлари мажлисида муҳокама қилиш учун ҳар чоракда ахборот киритади ҳамда ушбу ахборот юзасидан мутасадди ташкилотлар раҳбарларининг ҳисоботи эшитилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика даражасида ҳал этиладиган муаммолар тўғрисида маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси томонидан Вазирлар Маҳкамасига ҳал қилиш учун киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш орқали ижтимоий-иқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилиш фаолиятини доимий равишда мувофиқлаштириб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш, оммавий ва сайёр қабуллар ўтказиш тизимини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллалар ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини баҳолашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий соҳадаги ҳудудий, тармоқ ва давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини назорат қилишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланган ва ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларига кўмаклашиш билан боғлиқ ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат хизматлари кўрсатиш фаолиятини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фаолият йўналишлари бўйича жамоат ва нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги Халқ қабулхоналари мудирлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туман (шаҳар) Халқ қабулхоналари мудирлари — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналарининг бошқа ходимлари — Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналарининг бошқарув ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг ходимлари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Халқ қабулхоналарига қуйидаги қўшимча ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, мурожаатлар билан ишлаш, ижтимоий ва бошқа объектларда аниқланган муаммоларни ҳал қилиш борасидаги фаолиятини тизимли ўрганиш, кўриб чиқилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, шунингдек секторлар фаолиятини баҳолашда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
секторлар штаби таркибига киритилган давлат органлари ҳудудий бўлинмаларининг мансабдор шахслари ва ходимларини рағбатлантириш ёки йўл қўйилган жиддий камчиликлар учун уларни лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жавобгарликка тортиш бўйича юқори турувчи давлат органларига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан фаолияти учун зарур бўлган ахборотлар ҳамда ҳужжатларни сўраш ва олиш, уларнинг мутахассисларини жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан улар фаолияти ва кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлашга қаратилган чоралар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар, Тошкент шаҳри ҳамда туманлар ва шаҳарлардаги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш разрядлари кўрсатилган янгиланган намунавий тузилмалари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, 2019 йил 20 январдан Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлашнинг тасдиқланган разрядларига кўра Халқ қабулхоналари барча ходимларининг лавозим маошини аниқлашда тариф коэффициентлари бир ярим баравар миқдорда қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Йил якунларига кўра фаолиятида юқори кўрсаткичларга эришган Халқ қабулхоналари ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси тақдимномасига асосан маҳаллий бюджет маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бир марталик пул мукофоти ва қимматбаҳо совғалар билан мукофотланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқ қабулхоналари бошқарув ходимларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 августдаги ПФ-5519-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси тўғрисидаги низомнинг 26-бандида назарда тутилган қоидалар татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан биргаликда икки ҳафта муддатда Халқ қабулхоналарининг харажатлар сметаси ва штатлар жадвалини белгиланган тартибда тасдиқласин ҳамда тегишли молия органларида рўйхатдан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мунтазам равишда чекка ва олис ҳудудларда оммавий қабуллар ўтказиш, аҳоли муаммоларини бевосита жойига чиққан ҳолда ўрганишларни ташкил этиш мақсадида уч ой муддатда барча туман (шаҳар) Халқ қабулхоналарини маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан хизмат автотранспорт воситалари билан таъминласин ва уларни сақлашга лимит ажратсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилишга қаратилган чора-тадбирларнинг ҳудудларда амалга оширилишини, шу жумладан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурида ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари бўйича белгиланган вазифаларнинг бажарилишини мувофиқлаштирсин ва назорат қилиб борсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси билан биргаликда Халқ қабулхоналари ходимлари учун махсус малака ошириш курсларини ташкил этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ қабулхоналари кадрлари таркиби аҳоли билан бевосита ишлаш учун зарур бўлган билимга, ташкилотчилик ва таҳлил қилиш қобилиятига, шунингдек маънавий-ахлоқий ва психологик фазилатларга эга бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Халқ қабулхоналарининг янгиланган низоми, Халқ қабулхоналарининг секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорлиги тартиби, Халқ қабулхоналари фаолиятини баҳолаш тартиби ва мезонлари, маҳаллалар ҳудудлари ҳолатини «намунали», «яхши» ва «қониқарсиз» тоифаларга ажратиш мезонларини белгиловчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Обод қишлоқ», «Обод маҳалла», «Ёшлар — келажагимиз», «Ҳар бир оила — тадбиркор» ва бошқа давлат дастурлари ижроси тўғрисидаги маълумотларни ҳар чоракда Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмаларига тақдим қилиб борилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уй-жой қурилиши, йўл қурилиши, электр, табиий газ, ичимлик суви, канализация ва бошқа коммунал хўжалик объектлари, ижтимоий соҳа объектларини қуриш ва таъмирлаш ҳамда бошқа давлат дастурлари, шунингдек аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун ажратилган маблағлар тўғрисидаги маълумотларни Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида туман (шаҳар) кесимида жойлаштирилиши ва мунтазам равишда янгилаб борилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Нudud» ахборот тизими такомиллаштирилиши ва унга барча Халқ қабулхоналари, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг интеграция қилинишини ҳамда тизим фаолиятининг доимий равишда техник қўллаб-қувватлаб борилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг ҳудудий бўлимлари фаолияти ва кўрсатадиган хизматларига оид тартиб-қоидаларнинг замонавий ахборот-коммуникация технологиялари (мобил иловалар, веб-сайтлар, электрон тўлов воситалари ва бошқалар) орқали аҳолига тўлиқ ва тезкор етказилишини таъминлаш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг вилоят бўлинмалари веб-сайтларини 2019 йилнинг 1 июлига қадар, туман (шаҳар) бўлинмалари веб-сайтларини 2020 йилнинг 1 январига қадар ташкил қилиш орқали фуқароларнинг ҳар бир давлат органи ҳудудий бўлинмаларига бевосита электрон мурожаат қилиш имконияти яратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига мазкур Фармоннинг мазмун-моҳияти ҳамда унда белгиланган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини ёритиш, шунингдек ҳудудларда аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ҳақида доимий равишда танқидий-таҳлилий материаллар бериб бориш тавсия этилсин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 декабрдаги ПФ-5892-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Т.А. Худайбергенов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 17 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5633-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозимнинг номланиши

Штат бирликлари сони

Разряд

Гуруҳдан ташқари

1-гуруҳ

2-гуруҳ

3-гуруҳ

1.

Мудир

1

19

18

17

16

2.

Бош мутахассис

1

14

13

12

11

3.

Етакчи мутахассис

1

13

12

11

10

4.

Мутахассис

2

12

11

10

9

5.

Референт

1

8

8

8

8

6.

Хўжалик ишлари мудири

1

7

7

7

7

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами: 70 та бошқарув ходими бирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг қуйидаги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудирга — шуъба мудири, бош мутахассисга — бош инспектор, етакчи мутахассисга — етакчи инспектор, мутахассисга — референт. Бунда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг тариф коэффициентлари 85 фоиз миқдорида қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамчи ходимларга Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг ёрдамчи ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПФ-64-сонли Фармонига асосан изоҳ билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 17 январдаги ПФ-5633-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг туманлар ва шаҳарлардаги Халқ қабулхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
намунавий тузилмаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Лавозимнинг номланиши

Штат бирликлари сони

Разряд

1-гуруҳ

2-гуруҳ

1.

Мудир

1

15

14

2.

Етакчи мутахассис

1

11

10

3.

Мутахассис*

1-2

10

9

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жами: 622 та бошқарув ходими бирлиги.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*Бошқарув ходимларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг қуйидаги ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари татбиқ этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудирга — шуъба мудири, етакчи мутахассисга — етакчи инспектор, мутахассисга — референт. Бунда, Ягона тариф сеткаси бўйича меҳнатга ҳақ тўлаш разрядларининг тариф коэффициентлари 70 фоиз миқдорида қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёрдамчи ходимларга туман (шаҳар) ҳокимликларининг ёрдамчи ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш тартиби татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхоналари мудирларига Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат хизмати, аҳоли билан мулоқот ва маҳаллий ҳокимият органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари билан келишган ҳолда туман (шаҳар)лардаги мутахассис штат бирликларини бошқа туман (шаҳар)ларга тақсимлаш ҳуқуқи берилади.
(2-илованинг изоҳи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 1 майдаги ПФ-64-сонли Фармони таҳририда)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.01.2019 й., 06/19/5633/2496-сон, 11.12.2019 й., 06/19/5892/4134-сон)