10.01.2019 йилдаги ПҚ-4105-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 10.01.2019 йилдаги ПҚ-4105-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5621-сон ва «Урбанизация жараёнларини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2019 йил 10 январдаги ПФ-5623-сон Фармонларининг ижросини таъминлаш мақсадида:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирига:
(2-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати, Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари, шунингдек идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тузилмасига белгиланган штатлар сони доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги марказий аппарати департаментлари тузилмасида 4 та ва ундан ортиқ штат бирлигидан иборат бошқарма (шу жумладан, йиғма) ташкил этиш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат органлари ва бошқа ташкилотлар, етакчи лойиҳа институтлари, илмий ва таълим муассасалари, халқаро ташкилотлар ва хорижий компанияларнинг юқори малакали мутахассисларини, шунингдек экспертларни консультант сифатида жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
малакали хорижий мутахассисларни ишга қабул қилиш ва уларга иш ҳақини миллий валютада ёки хориждаги ҳисобварақларига ўтказган ҳолда чет эл валютасида тўлаш ҳуқуқи берилсин.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июлдаги ПФ-6021-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон — 2020 йил 1 августдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
устав фондида (капиталида) давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар, шунингдек устав фондининг (капиталининг) 50 фоизи ва ундан ортиғи 50 фоиз ва ундан ортиқ миқдорда давлат улушига эга юридик шахсга тегишли бўлган юридик шахслар ҳар йили 1 декабрга қадар келгуси йилда жорий хўжалик фаолиятини таъминлаш учун моддий-техник ресурслар рўйхатини (кейинги ўринларда — Рўйхат) шакллантиради ва уларни кузатув кенгашлари розилиги билан давлат харидлари сайтида мажбурий тартибда эълон қилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2020 йил 1 январдан бошлаб давлат харидлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя қилиш ва тегишли товарларнинг нархлари мувофиқлиги учун жавобгарликни бошқарув органларига юклаган ҳолда Рўйхат бўйича (капитал қўйилмалар бундан мустасно) товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар, контрактлар ва импорт контрактлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги «Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази» ДУКда (кейинги ўринларда — Марказ) экспертизадан ўтказилмайди;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 февралдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар) давлат харидлари бўйича техник топшириқлар нарх кўрсаткичларининг ўртача бозор даражасини ўрганиш натижалари бўйича дастлабки ҳисоб-китоблар асосида шакллантириладиган уларнинг чекланган қийматини белгилаган ҳолда экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилган контрактлар ва импорт контрактларининг техник топшириқларга мувофиқлиги, шунингдек уларнинг бажарилиши учун давлат буюртмачиси жавобгар бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат буюртмачиси контрактларни, импорт контрактларини ихтиёрий равишда шартнома асосида экспертизадан ўтказиш учун Марказга тақдим этиши мумкин;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (иш ва хизматлар) давлат харидига техник топшириқларни комплекс экспертизадан ўтказганлик учун қўшилган қиймат солиғи ҳисобга олинмаган ҳолда давлат буюртмачиси томонидан белгиланган чекланган қийматнинг 0,1 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баробаридан ортиқ бўлмаган миқдорда тўлов ундирилади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги 2019 йил 1 мартга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан лойиҳа олди, лойиҳа, тендер ҳужжатлари ва контрактларни экспертизадан ўтказишнинг янгиланган тартибини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга, шу жумладан Рўйхатнинг давлат харидлари ихтисослаштирилган сайтларида эълон қилиниши бўйича мажбурий талаблар ва белгиланган талабларга риоя қилинишини назорат қилишни назарда тутадиган ўзгартиришлар тўғрисидаги таклифларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигига «Электрон ҳукумат» тизимига тақдим этилиши ва киритилиши лозим бўлган маълумотлар таркиби бўйича таклифларни киритсин ҳамда Лойиҳа бошқарувининг ягона миллий ахборот тизимининг белгиланган протокол бўйича платформа форматида мажбурий қўлланилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги директорининг ўринбосарлари, шу жумладан биринчи ўринбосари ҳамда Марказ директори ва директор ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, унинг ўринбосари — Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири билан келишилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари — вилоятлар ҳокимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири билан келишилган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар ва шаҳарлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимлари бошлиқлари — тегишли туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари томонидан Қорақалпоғистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари бошлиқлари тақдимномасига кўра ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазири билан келишилган ҳолда лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
(6-банднинг иккинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий рағбатлантириш, ижтимоий ҳимоя, транспорт ва тиббий хизмат шартлари татбиқ этилсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 апрелдаги ПФ-95-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) бир ой муддатда белгиланган тартибда Вазирлик марказий аппарати ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларининг штат жадвалини тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Вазирлик Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кичик саноат зоналарининг фаолиятини қуйидагиларни ҳисобга олган ҳолда таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ва иқтисодий ресурслардан самарали фойдаланган ҳолда ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички истеъмол бозорини юқори сифатли ва харидоргир маҳаллий ишлаб чиқариш товарлари билан тўлдириш, бўш турган объектларни ва мавжуд маҳаллий меҳнат ресурсларини, айниқса ёшларнинг меҳнат кучидан самарали фойдаланиш мақсадида лойиҳаларни мақбул жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йирик ва кичик корхоналар ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлаш, шу жумладан маҳаллийлаштириш ва импорт ўрнини босиш бўйича лойиҳаларни ташкил этиш орқали минтақаларнинг саноат салоҳиятини ошириш ва кичик саноат зоналарида ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар бозорини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналарида лойиҳаларни амалга ошириш ва саноат маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг автоматлаштирилган мониторинги натижалари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари ходимларининг штатлар жадвалини ва кўп йиллик хизматлари учун тўловлар миқдорини тасдиқласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг ҳудудий бўлинмалари зиммасига юкланган вазифаларни юқори касбий даражада амалга оширишга қодир, зарур билим ва кўникмаларга эга бўлган малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик билан келишган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги тўғрисидаги низомни, вилоятлар иқтисодиёт ва саноат бош бошқармалари, шунингдек туманлар (шаҳарлар) иқтисодиёт ва саноат бўлимлари тўғрисидаги намунавий низомларни белгиланган тартибда тасдиқласинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, вилоятлар иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлимларининг жорий таъминоти ва улар фаолиятини, шунингдек ходимларига кўп йиллик хизматлари учун тўловларни молиялаштириш Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджети ва вилоятларнинг вилоят бюджетлари ҳисобидан амалга оширилади;
(11-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 21 апрелдаги ПҚ-147-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (кейинги ўринларда — Институт) директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш шартлари, тиббий ва транспорт таъминоти шароитлари бўйича вазирнинг ўринбосарига тенглаштирилади.
(11-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Институт томонидан ижтимоий-иқтисодий соҳада тадқиқотларни амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий давлат молия ташкилотларининг грантлари ҳар йили жалб этилишини таъминласин.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Институт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар мажбурий тарқатиладиган ташкилотлар рўйхатига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Миллий статистика қўмитаси, Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси, Давлат активларини бошқариш агентилиги, бошқа вазирлик ва идоралар статистик ахборот бюллетенларини мажбурий тарқатиш рўйхатига киритилсин.
(13-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПФ-27-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Молия вазирлиги, Вазирлик, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Республикасининг ривожланиш давлат дастурларини молиялаштириш жамғармаси Ўзбекистон Республикасининг 2020 йилги Инвестиция дастури доирасида марказлаштирилган капитал қўйилмалар ҳисобидан, буюртмачи этиб «Тошкентқурилишинвест» инжиниринг компаниясини ва бош лойиҳачи этиб «Тошгипрошаҳар» АЖни белгилаган ҳолда институтнинг муҳандислик-коммуникация тизимларини модернизациялашни ва институт биносининг техник иншоотларини қайта таъмирлашни амалга оширилишини таъминласин.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлик ва унинг ҳузуридаги Урбанизация агентлиги Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 45а-уй манзилида жойлаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Тошкент шаҳар ҳокими аппарати билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига Марказни жойлаштириш учун бино ажратиш бўйича таклиф киритсин ҳамда янги жой аниқлангунига қадар у эгаллаб турган Тошкент шаҳри, Ислом Каримов кўчаси, 1-уй манзилидаги жой ўзида қолдирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 28 апрелдаги ПҚ-2934-сон қарори ўз кучини йўқотган деб топилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Вазирлик бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирликнинг янги ташкил этилган бўлинмаларини зиммасига юкланган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган назарий билим ва амалий кўникмаларга эга малакали мутахассислар билан тўлдирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Урбанизация агентлиги тўғрисидаги низомни Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни мазкур қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4105-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(6-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(6а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(7а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(8-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(8а-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(8б-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПҚ-4653-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 07/19/4105/2464-сон, 15.05.2019 й., 06/19/5717/3132-сон, 14.08.2019 й., 07/19/4417/3560-сон, 06.09.2019 й., 06/19/5811/3691-сон, 20.09.2019 й., 07/19/4461/3772-сон, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 27.03.2020 й., 07/20/4653/0376-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон; 09.07.2020 й., 06/20/6021/1047-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 01.04.2022 й., 06/22/95/0267-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.03.2025 й., 06/25/27/0196-сон; 22.04.2025 й., 07/25/147/0367-сон)