10.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 10.01.2019 йилдаги ПФ-5621-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодий ривожланиш соҳасида давлат сиёсатини амалга ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сўнгги йилларда республика иқтисодиётида давлатнинг роли ва иштирокини қисқартириш, иқтисодиёт тармоқларини бошқаришга бозор принциплари ва механизмларини кенг жорий қилиш, шунингдек аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш бўйича аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, иқтисодиёт органларининг амалдаги тузилмаси, уларнинг ишини ташкил қилиш принцип ва усуллари иқтисодиётни бошқаришнинг замонавий талабларига, шунингдек иқтисодиёт тармоқларидаги тузилмавий ўзгартиришларга жавоб бермайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, иқтисодиётнинг ўзгариши шароитида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосланган мақсадли йўналишларини (индикаторларини) шакллантириш, шунингдек мавжуд ички ва ташқи омилларни ҳамда ислоҳотларнинг стратегик устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда иқтисодий ўсишнинг янги манбаларини аниқлаш тизими мавжуд эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиётнинг ҳудудий ва тармоқ тараққиёти, шу жумладан урбанизация салоҳиятини амалга ошириш орқали мутаносибликни таъминлаш учун ишлаб чиқариш кучларини жойлаштириш борасидаги ишларни мувофиқлаштириш тизими керакли даражада йўлга қўйилмаган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бозор тамойилларини кенг жорий этиш, маҳаллий ишлаб чиқаришни диверсификация қилиш, бозорни рақобатбардош товарлар билан тўлдириш ва уларни ташқи бозорларга йўналтириш ҳажмларини ошириш бўйича зарур тадбирлар ишлаб чиқилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Натижада, барқарор ишчи ўринлари яратиш даражаси пастлигича сақланиб қолаётганлиги аҳолини, айниқса қишлоқ аҳолисини барқарор даромад манбаи билан таъминлаш имконини бермайди ва сифатли инсон капиталини ривожлантиришга тўсқинлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларни мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш «локомотивига» айлантириш, иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш мақсадида, шунингдек 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига асосан белгиланган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги этиб қайта ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
макроиқтисодий индикаторларни таҳлил қилиш ва прогнозлаш асосида иқтисодиётни бошқаришнинг бозор механизмларини жорий этиш ва иқтисодиётнинг реал сектори ҳолати, ташқи бозорлари конъюнктураси ҳамда глобал ва минтақавий иқтисодий ривожланиш тенденциялари билан боғлиқ ҳолда иқтисодиёт асосий соҳаларини ривожлантириш стратегиясини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва «хуфёна» иқтисодиёт улушини қисқартириш учун қулай шароит яратиш, жумладан иқтисодий жараёнларда давлат иштирокини қисқартириш, бюрократик тўсиқларни бартараф этиш, молиявий ва ишлаб чиқариш ресурсларидан фойдаланиш қулайлигини таъминлаш, шунингдек кичик саноат зоналари салоҳиятидан самарали фойдаланиш орқали бунга эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш ва диверсификация қилишни, шунингдек ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш уйғунлигини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш, ҳудудларнинг мавжуд табиий ва иқтисодий ресурсларидан самарали фойдаланиш асосида мамлакат саноатини ривожлантириш стратегияларини (моделларини) ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновация ишланмалари ва технологияларини жорий қилиш, меҳнат унумдорлигини ошириш, ишлов бериш тармоқларини жадал ривожлантириш ва юқори қўшилган қийматли тайёр рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтириш асосида товар бозорлари мувозанатини таъминлаш бўйича тизимли чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантиришга қаратилган саноат сиёсатини амалга ошириш, ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни чуқурлаштириш асосида унинг импортга қарамлигини камайтириш орқали миллий иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ошириш мақсадида ташқи иқтисодий фаолиятни ривожлантиришнинг стратегик йўналишларини ишлаб чиқиш; шунингдек республика ҳудудлари ва хорижий давлатлар ўртасидаги ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
урбанизация соҳасида давлат сиёсатини кучайтириш, ишлаб чиқаришларни оқилона жойлаштириш, турар жойларни муҳандислик, транспорт ва ижтимоий инфратузилма билан биргаликда қуришни инобатга олган ҳолда урбанизация жараёнларини давлат томонидан самарали тартибга солишни таъминлаш, шунингдек ер участкаларига оид замонавий бозор механизмларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлигини ошириш, саноат салоҳиятини мустаҳкамлаш ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш мақсадида инвестицияларни жалб қилиш соҳалари ва тармоқларини аниқлаш орқали мамлакатнинг фаол инвестиция сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий иқтисодиётни ривожлантириш ва унинг рақобатдошлигини оширишнинг асосий ресурслари ва омилларидан бири сифатида инсон капиталининг даражаси ва сифатини, устувор равишда қишлоқ жойларида, яхшилаш бўйича комплекс таҳлил олиб бориш ва чора-тадбирларни ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодиёт органлари фаолиятига замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жорий этилишини таъминлаш, кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, вазирлик аппарати ва унинг таркибий бўлинмаларининг, устувор равишда ўзига бириктирилган соҳадаги аниқ натижаларга эришиш, олдига қўйилган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли бажариши учун ходимларнинг шахсий жавобгарлигини оширишга йўналтирилган иш шакллари ва усулларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишда кўмаклашиш, мамлакатни ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларини шакллантириш ва амалга ошириш доирасидаги лойиҳаларни, уларнинг лойиҳа олди, лойиҳа ва тендер ҳужжатларини, техник топшириқларни экспертизадан ўтказиш бўйича идоралараро комплекс тизимини ташкил қилиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда саноатни ривожлантириш бўйича аниқ мақсадга қаратилган ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ҳамда ушбу дастурларни вазирликлар ва идоралар томонидан амалга оширилишини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб этиш бўйича белгиланган дастурлар асосида импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришни жадал ривожлантириш, саноатни модернизация ва диверсификация қилиш ҳамда ишлаб чиқариш кучларини самарали жойлаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер-сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва қишлоқ хўжалиги экинларини мақбул жойлаштириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини таркибий жиҳатдан ўзгартириш, уруғчилик ва селекция ишларини ривожлантириш, замонавий агротехнологияларни ва сувдан тежамкор фойдаланиш усулларини жорий этиш, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш юзасидан мутасадди вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан олиб борилаётган ишларда бевосита иштирок этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кластер асосида хом ашёни, шу жумладан пахта, мева-сабзавот, паррандачилик, балиқчилик ва гўшт-сут маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш бўйича қўшимча чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларда муҳандислик, йўл-транспорт ва коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш, транспорт хизматлари кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш даражаси ва сифатини тубдан янгилаш, санитария тизимларини яхшилаш ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишларини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси ортда қолаётган туман ва шаҳарларда саноат ва хизмат кўрсатишни ривожлантириш, уларнинг табиий бойликлари, географик жойлашуви, меҳнат ресурслари ва бошқа салоҳиятидан самарали фойдаланилишини ҳамда бу борада комплекс дастурларнинг амалга оширилишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, шу жумладан ҳудудларда ишсиз аҳолини, айниқса, ёшларни доимий меҳнатга жалб этиш, турмуш даражаси ва сифатини ошириш, яшаш шароитларини яхшилаш, тиббиёт, таълим ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирларни мувофиқлаштириш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 4 мартдаги ПФ-5679-сон Фармонига асосан хатбошилар билан тўлдирилган)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантириш соҳасида давлат сиёсатини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси инвестиция сиёсатининг стратегиясини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш бўйича ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурлари ва инвестиция дастурлари Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси асосида ишлаб чиқилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг ўрта муддатли инвестиция сиёсати стратегияси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш концепциялари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан тасдиқланган дастур ва қарорлар асосида шакллантирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш томонидан ўз ваколати доирасида қабул қилинган ва норматив-ҳуқуқий характерга эга қарорларининг ижроси давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, мулкчилик шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъий назар барча хўжалик юритувчи субъектлари учун мажбурий ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, унинг тизим ва ҳудудий ташкилотларини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети, бюджетдан ташқари жамғармалар ва қонунчилик билан тақиқланмаган бошқа маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(3-банднинг учинчи — бешинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шу жумладан давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини якуний босқичда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишиш Адлия вазирлигига ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш учун киритишдан олдин амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда кичик саноат зоналари дирекциялари Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига ривожланиш давлат дастурлари ва инвестиция дастурларига киритилган лойиҳаларнинг, шунингдек кичик саноат зоналари ҳудудида амалга оширилаётган лойиҳаларнинг бажарилиши юзасидан ҳар чоракда маълумот тақдим этиб борадилар;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция сиёсати стратегияси ижроси Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги томонидан давлат ривожланиш дастурлари ва инвестиция дастурларини тайёрлаш ва ижросини таъминлаш орқали амалга оширилади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ўз ваколати доирасида давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига улар томонидан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бекор қилиш ёки қайта кўриб чиқиш бўйича тақдимнома киритиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кичик саноат зоналари ҳудудида қиймати 7,0 млн. АҚШ долл. эквиваленти ҳисобидан юқори бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича маъмурий кенгашлар қарорлари Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги билан келишилиши лозим;
(4-банднинг бешинчи ва олтинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигига қуйидаги мақсадлар учун шартнома асосида, жумладан хорижий консультантлар ва экспертларни, шунингдек техник кўмак ва грант маблағларини жалб қилишга рухсат этилсин:
(5-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция ва саноат сиёсати стратегияларини ишлаб чиқиш соҳасида илғор халқаро тажрибани ўрганиш ва татбиқ этиш, шунингдек вазирликка юклатилган бошқа вазифалар ва топшириқларни бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва унинг таркибий бўлинмалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ва индустриал ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича тадқиқотлар ўтказиш, инвестиция сиёсати стратегиясини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий мамлакатларнинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан самарали ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги Молия вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда ишлаб чиқилган Ўзбекистон Республикасини 2030 йилгача ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси асосида, ҳудудлар ва тармоқларни ривожлантириш концепциялари ҳамда экспертлар жамоатчилиги орасидаги муҳокамаларнинг натижаларини ҳисобга олган ҳолда 2020 йил 1 октябрга қадар Концепциянинг, шу жумладан инвестиция сиёсати стратегиясини ўз ичига олган якуний вариантини белгиланган тартибда киритсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 26 мартдаги ПФ-5975-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) кичик саноат зоналари иштирокчилари учун имтиёз ва преференцияларни уларни амалдаги иштирокчилар учун 2020 йил 1 январгача сақлаб қолган ҳолда бекор қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кичик саноат зоналари иштирокчиларига қуйидаги ҳуқуқларни бериш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз маблағлари ҳисобига қурилган бино ва иншоотларга (ёки уларнинг қисмларига) мулк ҳуқуқини ўрнатилган тартибда расмийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция ва бошқа ижтимоий мажбуриятларни тўлиқ бажарган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 5 йил муддат ўтгандан кейин, ўзларига берилган бинолар ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширган тақдирда, бироқ кичик саноат зонаси иштирокчиси мақомини олган давридан бошлаб камида 3 йил муддат ўтгандан кейин, бинолар ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) хусусийлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра бино ва иншоотларни (ёки уларнинг қисмларини) реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш учун кичик саноат зонаси иштирокчиси томонидан ажратилган маблағлар уларни хусусийлаштиришда ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг фаолиятини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳасини белгиланган тартибда киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Фармон талабларидан келиб чиқиб, саноат соҳасидаги хўжалик бошқаруви органлари вазифалари, функциялари ва ваколатларини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 10 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5621-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5621/2460-сон; 27.03.2020 й., 06/20/5975/0377-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)