09.01.2019 йилдаги 11-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 09.01.2019 йилдаги 11-сон
Kuchga kirish sanasi
11.01.2019
Ҳужжат 12.03.2020 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 13 июлдаги ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 9 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 13 июлдаги «Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-5482-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди, Олий суди ва Ўзбекистон Республикаси судлари судьяларининг, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширувчи аъзоларининг, шунингдек, уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи — турар жой, квартира, хизмат турар жойи, ихтисослаштирилган уйлар (ётоқхона, пансионат, ёлғиз кексалар учун махсус уй, ногиронлар, фахрийлар учун интернат уй ва бошқалар), шунингдек, пенсия учун мурожаат қилган жисмоний шахс ижарага олиш шартномаси (иккиламчи ижара), ижара шартномаси ёхуд қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа асослар бўйича мулкдор сифатида доимий яшайдиган (доимий рўйхатдан ўтган) бошқа турар жой, доимий яшаш жойи мавжуд бўлмаган (доимий рўйхатдан ўтмаган) тақдирда — вақтинча яшаш (вақтинча рўйхатдан ўтиш) жойи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия — уни олиш ҳуқуқи Ушбу Низомда белгиланган шартларга ва меъёрларга мувофиқ аниқланадиган ҳамда шахсларга пенсия ёшига тўлиш, ногиронлик ёки боқувчисини йўқотганлик муносабати билан бериладиган ойлик пул тўлови;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этиш — пенсия тайинлаш, пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш, пенсиянинг бир туридан бошқа турига ўтказиш, шунингдек, илгари тўхтатиб қўйилган (тўхтатилган) пенсия тўлашни белгиланган тартибда тиклаш (қайта тиклаш) тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судига ёки Ўзбекистон Республикаси Олий суди ҳузуридаги Судлар фаолиятини таъминлаш департаментига (кейинги ўринларда — Департамент деб юритилади) ариза бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш стажи — Ушбу Низом ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия таъминоти ҳуқуқини берадиган меҳнат фаолиятининг умумий давомийлиги;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи — шахснинг пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган иш ҳақи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомга мувофиқ қуйидагилар пенсия олиш ҳуқуқига эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёшга доир пенсияни — судья сифатида камида 15 йиллик иш стажига эга бўлган эркаклар — 60 ёшга тўлганда ҳамда аёллар — 55 ёшга тўлганда;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ногиронлик пенсиясини — судья сифатида иш стажидан қатъи назар меҳнатда майибланганлиги оқибатида содир бўлган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) умумий касаллик оқибатида ногиронлик пенсиясини — ногиронлик содир бўлган кун ҳолатига кўра судья сифатида қуйидаги иш стажига эга бўлган I ёки II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ёш

Судья лавозимида иш стажи

(йилларда)

30 ёшдан 40 ёшгача

3

40 ёшдан 50 ёшгача

7

50 ёшдан 60 ёшгача

10

Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини — вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари олиш ҳуқуқига эга. Меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари сирасига «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (кейинги ўринларда Қонун деб юритилади) 19-моддасида кўрсатилган шахслар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ушбу Низомга мувофиқ судья лавозимидан бошқа ишга ўтказилган шахслар ҳам ушбу Низомнинг 30-бандида назарда тутилган тартибда пенсия олиш ҳуқуқига эга.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Бир вақтнинг ўзида ушбу Низом ва Қонунга мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга шахсга унинг танлови бўйича пенсиянинг бир тури тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ушбу Низомга мувофиқ пенсияни тайинлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси бўлиб ишлаган шахсларга нисбатан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди, шунингдек, 2017 йилнинг 1 июнига қадар Олий хўжалик суди судьяси бўлиб ишлаган шахсларга, Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган аъзосига нисбатан, шунингдек, судларнинг (шу жумладан 2017 йилнинг 1 июнига қадар умумий юрисдикция ва хўжалик судларининг) судьяси бўлиб ишлаган шахсларга нисбатан — Департамент томонидан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Пенсия тайинлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу Низомга мувофиқ пенсия олиш ҳуқуқига эга шахс пенсия олиш учун асос бўлган ҳолатлар содир бўлганда Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза билан мурожаат этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Пенсия тайинланадиган шахс вояга етмаган ёки муомалага лаёқатсиз бўлган тақдирда, ариза унинг қонуний вакили томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Пенсия тайинлашни сўраб пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб исталган вақтда, бирор муддат билан чекланмаган ҳолда мурожаат этиш мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Барча зарур ҳужжатлар билан бирга ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ариза почта орқали юборилса ва бунда барча зарур ҳужжатлар ҳам илова қилинган бўлса, ушбу аризани жўнатишнинг почта штемпелида кўрсатилган санаси пенсия сўраб мурожаат этилган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан қўшимча яна қандай ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги ариза берувчига ёзма равишда маълум қилинади. Агар улар қўшимча ҳужжатлар тақдим этилиши лозимлиги тўғрисида хабарнома олинган кундан бошлаб уч ойдан кечикмай тақдим этилса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган кун пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлиги ва ишончлилигида шубҳа пайдо бўлган тақдирда, Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар пенсия тайинлаш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тўғрисида қарор чиқариши мумкин. Бу ҳолда текшириш тамом бўлиш муддатидан қатъи назар, пенсия тайинлаш учун дастлаб мурожаат қилинган сана пенсия тайинлаш учун мурожаат қилинган сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёшга доир пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахснинг аризасига қуйидагилар илова қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортнинг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья лавозимидаги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 30-бандида кўрсатилган иш даврни тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи тўғрисида маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) тегишли орган томонидан берилган ҳарбий хизматни, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилганликни тасдиқлайдиган маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) олий таълим муассасаларида (шу жумладан ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштириладиган ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек, партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар — изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида) кундузги ўқишни, шу жумладан чет элда ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) болани парвариш қилиш бўйича таътил берилганлиги ва таътилдан қайтилганлиги тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда аёл киши бола туғилгандан бошлаб у уч ёшга тўлгунгача бўлган даврда меҳнат муносабатларида бўлган ташкилот (ташкилотлар) томонидан берилган бола уч ёшга тўлгунга қадар уни парвариш қилиш вақтини тасдиқлайдиган маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ариза берувчи уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс ҳисобланишини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) оқлов ҳукми ёки иш тўхтатилганлиги тўғрисида суднинг ажрими (қарори) ёки прокурор (терговчи)нинг иш тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори, шунингдек, эҳтиёт чораси сифатида шахсни қамоқда сақлаш, қамоқ ёки озодликдан маҳрум этиш шаклида жазони ўташ даври тўғрисида тергов органлари ёки ички ишлар органларининг маълумотномаси, шунингдек, реабилитация тўғрисидаги ҳужжатлар (суд органлари, прокуратура органлари, суриштирув ва тергов органларининг оқлов ҳукми чиқарилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси ёки реабилитация қилувчи асослар бўйича жиноят иши тўхтатилганлиги тўғрисидаги қарори (ажрими).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ногиронлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат этган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
паспортнинг нусхаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья лавозимидаги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иш ҳақи тўғрисида маълумотнома;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тиббий-меҳнат эксперт комиссиясидан (кейинги ўринларда ТМЭК деб юритилади) олинган ногиронлик тўғрисида маълумотнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг хизмат вазифаларини бажаришда бошқача тарзда шикастланиши тўғрисидаги далолатнома ёки, агар ногиронлик меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, Ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар улар Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда мавжуд бўлганда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахс томонидан тақдим этилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат этган шахснинг аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тайинланаётган шахснинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ёки паспорти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оила аъзосининг вафот этган боқувчи билан қариндошлик муносабатларини тасдиқловчи ҳужжатлар (никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, улар бўлмаган тақдирда — фуқаролик ҳолати далолатномаларидаги ёзувдан кўчирма, ваколатли ташкилотларнинг ёки хорижий давлатлар мансабдор шахсларининг маълумотномаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
боқувчининг вафот этганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ёки унинг бедарак йўқолганлиги тўғрисида суднинг қарори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этган боқувчининг судья лавозимидаги иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вафот этган боқувчининг иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ногиронлик оқибатида боқувчисни йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга оила аъзосининг аризасига ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги тегишли маълумотнома илова қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, зарур ҳолларда қуйидагилар тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг қарамоғидаги оила аъзолари таркиби тўғрисидаги маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органининг вафот этган боқувчининг ота-оналари, турмуш ўртоғи, буваси, бувиси, акаси (укаси) ёки опаси (синглиси) вафот этган боқувчининг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки набираларига, ишловчиларга болага қараш учун иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлиш ҳуқуқини берадиган ёшга тўлгунга қадар боқиш билан банд бўлганлигини ва ишламаганлигини тасдиқловчи маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса ва соғлиқнинг хизмат вазифаларини бажаришда бошқача тарзда шикастланиши тўғрисидаги далолатнома ёки, агар боқувчининг вафоти меҳнатда майибланиш оқибатида содир бўлган бўлса, бошқа расмий ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 12-банди «а» — «е» кичик бандларида кўрсатилган, вафот этган боқувчининг номига расмийлаштирилган (ёзилган) ҳужжатлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчи-пенсионер вафот этган тақдирда, ушбу бандда кўрсатилган зарур ҳужжатлар тақдим этилиши лозим, вафот этганнинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида мавжуд бўлган ҳужжатлар бундан мустасно.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ушбу ҳужжатларни тегишли ташкилотлардан талаб қилиш юзасидан ёрдам кўрсатади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Пенсияга устама (қўшимча ҳақ) белгилаш ҳуқуқи мавжуд бўлган тақдирда, пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризага қуйидагилар илова қилиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ТМЭКнинг I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганлиги тўғрисидаги маълумотномаси;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ариза берувчининг уруш қатнашчиси ёки унга тенглаштирилган шахс эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) тегишли орган томонидан берилган судьянинг ўлими хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ эканлигини тасдиқлайдиган маълумотнома, шунингдек, вафот этган судьянинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ёки вафот этган судья билан тузилган эр ёки хотин никоҳи тўғрисидаги гувоҳнома;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат;;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар пенсия тайинлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва тақдим этиш масалалари бўйича тушунтиришлар ва маълумотномалар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилишда пенсия тайинланаётган шахснинг паспорти тақдим этилиши лозим. Паспорти бўлмаган вояга етмаган болаларга нисбатан туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қонуний вакилнинг аризасига қонун ҳужжатларига мувофиқ васийлик ёки ҳомийликни тайинлаш тўғрисида қабул қилинган қарор нусхаси илова қилинади. Ота-она ёки қонуний вакил паспортни тақдим этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сифатида никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органининг фамилия, исм, ота исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги маълумотномаси, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролик ҳолати далолатномасининг тегишли ёзувидан кўчирма, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари (мансабдор шахслари) маълумотномаси тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Қарамоғида меҳнатга лаёқатсиз оила аъзолари борлигини тасдиқловчи ҳужжат сифатида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг маълумотномаси қабул қилинади. Ушбу маълумотномада ҳар бир оила аъзосининг фамилияси, исми, отасининг исми, марҳум боқувчига қариндошлик алоқаси, улар унинг қарамоғида бўлганлиги кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжат йўқ бўлса ва уни олишнинг имкони бўлмаса, қарамоғида бўлганлик ҳолати суд тартибида белгиланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ишламайдиган II гуруҳ ногиронининг ёлғиз яшайдиган пенсионерга тегишлилиги ҳолати ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ва тегишли фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари томонидан тузилган ариза берувчининг яқин қариндошлари (ота-онаси, эри ёки хотини ва болалари) йўқлигини тасдиқлайдиган далолатнома асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Пенсия тайинлаш учун зарур ҳужжатлар ҳам асл нусхада, ҳам ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан тасдиқланган нусхаларда тақдим этилиши мумкин, фақат асл нусхаларда тақдим этиладиган маълумотномалар (иш ҳақи, ногиронлик, оила аъзоларининг таркиби тўғрисидаги маълумотномалар ва бошқа маълумотномалар) бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Никоҳ муносабатларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сифатида никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролик ҳолати далолатномаси ёзувидан кўчирма, суднинг фактик никоҳ муносабатларида бўлганликни белгилаш тўғрисидаги қарори, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари (мансабдор шахслари) маълумотномалари тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Шахснинг аризаси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан махсус дафтарда (журналда) рўйхатдан ўтказилади, ариза берувчига ариза қабул қилинган сана, шунингдек, олинган ва етишмаётган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган ҳолда тилхат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ҳужжатларни қабул қилишда уларнинг ушбу Низом талабларига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқлигини текшириши шарт.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар, зарур ҳолларда, қабул қилинган ҳужжатларни расмийлаштиришдан олдин ташкилот ва корхоналардан, архив муассасаларидан ёки шахсдан тегишли ҳужжатларни талаб қилиш, шунингдек, зарур ҳолларда уларнинг тўғри берилганлигини текшириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Агар ҳужжатда туғилган вақт тўғрисида аниқ сана кўрсатилмаган ҳолда ой кўрсатилган бўлса, у ҳолда тегишли ойнинг 15-куни туғилган сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар тақдим этилган ҳужжатда ой кўрсатилмасдан фақат туғилган йил кўрсатилган бўлса, ушбу йилнинг биринчи июли туғилган кун сифатида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Барча тақдим этилган ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза, шунингдек, ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарори пенсия ҳужжатлари йиғмажилдига тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Агар ариза берувчига пенсия тайинлаш рад этилган бўлса, бу ҳақда унга рад этиш сабаблари кўрсатилган ҳолда ёзма равишда хабар берилади. Пенсия сўраб мурожаат қилган шахс қабул қилинган қарордан норози бўлса, у ушбу қарор устидан белгиланган тартибда шикоят қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Пенсияни тайинлаш учун иш стажини ҳисоблаб чиқиш ва тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Судья лавозимида пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш стажига ушбу Низомга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукумати қарорлари билан тайинланган лавозимларда бўлган давр;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судья Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ёки Сенати аъзоси этиб сайланган (тайинланган) давр;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳарбий хизматчилар, ички ишлар идоралари бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларнинг юридик ихтисослик бўйича хизмати даври, шунингдек, прокуратура идораларида даражали унвонлар (ҳарбий унвонлар)га эга ходимларнинг ишлаган давр ҳисобга олинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьянинг Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган аъзоси сифатида иш стажи судья сифатида иш стажига тенглаштирилади ва ушбу Низомда назарда тутилган тартибда пенсия тайинлаш учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомга мувофиқ пенсия тайинлаш ҳуқуқини берадиган иш стажига иш ҳақини сақламаган ҳолда меҳнат таътилида бўлиш даври қўшиб ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Талаб қилинадиган иш стажидан ортиқ стаж мавжуд бўлган тақдирда, умумий иш стажи яхлитланиши керак. Бунда иш стажининг умумий ўн беш календарь кундан ортиқ даври тўлиқ ойгача яхлитланади, ўн беш календарь кунгача бўлган давр эса ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейинги иш вақти ёшга доир ёки вафот этган ногирон учун боқувчисини йўқотганлик пенсияларини ҳисоблаб чиқиш учун иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Иш стажи иш, хизмат ёки иш стажига ҳисобланадиган бошқа фаолият амалга оширилиши жойидан, шунингдек, архив муассасаларидан берилган ҳужжатлар бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Иш стажи тўғрисида ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, меҳнат фаолияти даврлари суд тартибида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар ҳарбий ҳаракатлар, табиий офатлар, авариялар, ҳалокатлар ёки бошқа фавқулодда вазиятлар натижасида тўлиқ сақланмаган ёки қисман сақланган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг махсус комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қисман сақланиб қолган ҳужжатлар ва гувоҳларнинг кўрсатмалари асосида махсус комиссия томонидан белгиланган меҳнат фаолияти даврлари ҳужжатлар билан тасдиқланган иш вақти сифатида иш стажига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Меҳнат дафтарчаси иш стажини тасдиқлайдиган асосий ҳужжат ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчаси мавжуд бўлмаганда, шунингдек, меҳнат дафтарчасида зарур ёзувлар бўлмаган ёки меҳнат фаолияти даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар мавжуд бўлган ҳолларда иш стажини тасдиқлаш учун маълумотномалар, буйруқлардан кўчирмалар, шахсий ҳисобварақлар ва иш ҳақи бериш учун ведомостлар, меҳнат шартномалари (контрактлар), архив маълумотномалари ва меҳнат фаолияти даврлари тўғрисидаги маълумотлар мавжуд бўлган бошқа ҳужжатлар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маълумотномада ишга қабул қилиш тўғрисидаги, иш (лавозим) бўйича ўзгаришлар тўғрисидаги ва асослари кўрсатилган ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши керак. Маълумотнома ташкилот ёки архив раҳбари, шунингдек, маълумотномани тайёрлаган ходим томонидан имзоланади ва маълумотномани берган ташкилот ёки архивнинг муҳри билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти болани парваришлаш таътили берилиши ва ундан қайтиш тўғрисидаги буйруқларнинг нусхалари илова қилинган ҳолда ташкилот томонидан берилган, болага қаралган вақтни тасдиқлайдиган маълумотномалар асосида белгиланади
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болани парваришлаш таътилида бўлиш вақти болани парваришлаш таътили берилиши ва ундан қайтиш тўғрисидаги маълумотномалар ёки буйруқлар мавжуд бўлмаганда, шунингдек, буйруқларда зарур ёзувлар бўлмаганда ёки болани парваришлаш таътилида бўлганлик даврлари тўғрисида нотўғри ва ноаниқ ёзувлар бўлганда, ушбу давр учун ойлик иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома болани парваришлаш таътилида бўлганлик даврининг тасдиғи сифатида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Шахс ишдан ноқонуний бўшатилгани муносабати билан, шу жумладан унга нисбатан қўзғатилган жиноий иш бўйича дастлабки ва суд текшируви даврида ишламаган вақт, эҳтиёт чораси сифатида қамоқда бўлиш даври, жазони ўташ даври, тиббиёт муассасасида бўлиш даври, шахс лавозимдан ноқонуний четлатилганлиги муносабати билан ишламаган давр тергов органлари ёки ички ишлар органларининг маълумотномалари билан тасдиқланади ва реабилитация (оқлов ҳукми, реабилитацияловчи асослар бўйича иш тўхтатилиши тўғрисидаги ажрим (қарор) ҳақидаги ҳужжатлар мавжуд бўлганда, иш стажига қўшиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Авариялар ва маҳаллий кўламдаги бошқа фавқулодда вазиятлар (ёнғин, сув босиши), ташкилотнинг тўлиқ тугатилиши ёхуд ушбу Низомнинг 35-бандида назарда тутилгандан бошқа сабаблар бўйича архив маълумотларининг мавжуд эмаслиги муносабати билан мавжуд иш стажи тўғрисидаги ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда ва уларни олиш имкони бўлмаганда, иш стажи суд тартибида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Иш стажини тасдиқлаш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар мансабдор шахс томонидан имзоланиши ва ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнат дафтарчасидаги ёзувлар ушбу дафтарчани тўлдириш ва юритиш пайтида амалда бўлган меҳнат дафтарчаларини юритишни тартибга соладиган қонун ҳужжатлари талабига мувофиқ расмийлаштирилиши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар меҳнат дафтарчаларида ва бошқа ҳужжатларда ёзувлар белгиланган қоидалардан четга чиққан ҳолда бажарилган бўлса, уларни иш стажининг исботи сифатида қабул қилиш мумкинлиги тўғрисидаги масала пенсия тайинловчи орган томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Иш стажини тасдиқлаш учун фақат меҳнат дафтарчаларига киритилган ва тасдиқлайдиган ҳужжатлар асосидаги маълумотномаларда кўрсатилган иш даврлари тўғрисидаги маълумотлар қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Агар иш стажини тасдиқлайдиган ҳужжатда кўрсатилган исм, ота исми ёки фамилия паспорт ёки туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома бўйича исм, ота исми ёки фамилия билан мос бўлмаса ушбу ҳужжатнинг ушбу шахсга тегишлилиги ҳолати фақат меҳнат дафтарчасини ёки иш стажи тўғрисидаги бошқа ҳужжатни биринчи марта берган ташкилот томонидан тасдиқланиши мумкин. Бошқа барча ҳолларда ҳужжатларнинг тааллуқлилиги суд томонидан белгиланиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Иш стажи тўғрисида тақдим этилган ҳужжатда аниқ саналар белгиланмасдан фақат йиллар кўрсатилган ҳолларда тегишли йилнинг 1 июли сана сифатида қабул қилинади, агар ойнинг санаси кўрсатилмаган бўлса, тегишли ойнинг 15-куни ана шундай сана ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ёки иш стажини белгилаш бўйича махсус комиссия томонидан чиқарилган иш стажини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор билан рози бўлинмаган тақдирда, ушбу масала суд томонидан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Пенсияни ҳисоблаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди томонидан — Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди судьяси бўлиб ишлаган шахсларга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди томонидан — Ўзбекистон Республикаси Олий суди, Олий хўжалик суди судьяси бўлиб ишлаган шахсларга, шунингдек, Судьялар олий кенгашининг ўз фаолиятини доимий асосда амалга оширадиган аъзосига нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Департамент томонидан — умумий юрисдикция судлари судьяси бўлиб ишлаган шахсларга нисбатан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иқтисодий судлар томонидан — хўжалик судлари судьяси бўлиб ишлаган шахсларга нисбатан ёхуд шахс мурожаат қилгандан кейин унинг талаби бўйича ушбу Низомга иловага асосан шакл бўйича архив томонидан берилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома шахсий ҳисобварақлар ва ҳисобланган иш ҳақи тўғрисидаги бошқа ҳужжатлар асосида пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган ёки вафот этган боқувчи ишлаган ташкилот ёки архив томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Архив сақланаётган ҳужжатлар асосида иш ҳақи турлари бўйича ҳисобланган суммаларни ёйиб кўрсатган ҳолда белгиланган шакл бўйича иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномани бериш имконига эга бўлмаган ҳолларда, архив фондидаги мавжуд ҳужжатларга мувофиқ маълумотнома ёки маълумотлар бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Пенсияни ҳисоблаш учун иш ҳақи ҳисобланган иш ҳақи суммасидан олинади. Иш ҳақи таркибига лавозим маоши, шунингдек, барча турдаги устамалар, қўшимча ҳақлар, шу жумладан кўп йиллик хизматлари учун, малака даражаси учун қўшимча ҳақ, мукофот ва бошқа тўловлар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Пенсияни ҳисоблаш учун ишдаги танаффуслар мавжудлигидан қатъи назар, меҳнат фаолияти давомидаги исталган кетма-кет ўн икки ой учун (пенсия тайинлашни сўраб мурожаат этган шахснинг танлови бўйича) иш ҳақи олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия тайинлаш учун мурожаат қилган шахс томонидан пенсия тайинлаш учун тақдим этилган аризада у танлаган давр кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўртача ойлик иш ҳақи кетма-кет ишланган ўн икки календарь ойдаги қайта ҳисобланган иш ҳақининг умумий суммасини ўн иккига бўлиш йўли билан аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияни ҳисоблаб чиқиш учун пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг ўн бараварига тенг миқдорда 100 фоиз, иш ҳақининг қолган қисмида эса 50 фоиз миқдордаги ўртача ойлик иш ҳақи олинади.
(48-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Вафот этган пенсионернинг оила аъзосига боқувчисини йўқотганлик пенсияси миқдори вафот этган пенсионер (боқувчи)нинг пенсиясини ҳисоблаш учун қабул қилинган иш ҳақидан ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчи ногиронлик пенсияси олувчи ҳисобланган ва пенсия тайинлангандан кейин меҳнат фаолиятини амалга оширган ҳолларда боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлашни сўраб мурожаат қилган вафот этган боқувчи оила аъзосининг хоҳишига кўра ногиронлик пенсияси тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи боқувчисини йўқотганлик пенсиясини ҳисоблашда ҳисобга олинади. Талаб қилинадиган иш стажи боқувчи вафот этган кунда унинг ёши бўйича аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини тайинлаш учун талаб этиладиган стажи ушбу Низомнинг 3-банди «г» кичик бандга мувофиқ белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда кўрсатиб ўтилган иш стажи учун олинган иш ҳақи иш ҳақи таркибига киритилади, агар боқувчи ёшга доир пенсия олса ва пенсия тайинлангандан кейин ишни давом эттирса, пенсия тайинлангандан кейин иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар учун (ишга кириш ёки ишдан бўшаш муносабати билан) иш ҳақи пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилганнинг хоҳишига кўра иш ҳақи таркибига киритилиши мумкин. Бунда иш кунлари сони тўлиқ бўлмаган ойлар тўлиқ календарь ойлар сифатида ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Пенсия миқдори иш стажи даврига боғлиқ бўлади ҳамда пенсиянинг базавий миқдоридан ва иш стажи учун пенсия оширилишидан ҳамда пенсияга устама ҳақлардан шаклланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсияларнинг қуйидаги базавий миқдорлари белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёшга доир пенсиялар ёки умумий касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) меҳнатда майибланиш оқибатида I ва II гуруҳ ногиронлиги пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 55 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) меҳнатда майибланиш натижасида вафот этган боқувчисини йўқотганлик пенсияси учун оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 40 фоизи миқдорида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажининг ҳар бир тўлиқ йили учун пенсияларнинг базавий миқдорлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ёшга доир пенсиялар ва умумий касаллик оқибатида I ва II гуруҳ ногиронларига ногиронлик пенсияси учун — пенсияни ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 2 фоизига;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) боқувчисини йўқотганлик пенсиялари оиланинг ҳар бир меҳнатга лаёқатсиз аъзосига — боқувчи ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизига оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия тайинлаш учун талаб қилинадигандан ортиқ иш стажи мавжуд бўлганда, пенсиянинг базавий миқдорлари умумий ҳисобда ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизидан ортиққа оширилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Алоҳида тоифадаги шахсларга қуйидаги миқдорларда пенсияга устама ҳақлар белгиланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) I гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 150 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) II гуруҳ уруш ногиронларига — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 125 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) кўриш бўйича I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) I гуруҳ ногиронларига — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 75 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) II гуруҳ ёлғиз ногиронларга — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) уруш қатнашчиларига ва уларга тенглаштирилган шахсларга — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 50 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ўлими хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ судьяларнинг ота-оналарига ва янги никоҳга кирмаган бева хотинларига (бева эрларига) — пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 30 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) Ўзбекистон Республикаси олдида алоҳида хизматларга эга бўлган шахсларга — хизматларга қараб пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизидан 150 фоизигача.
(54-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Устамалар тайинланадиган пенсиялар туридан қатъи назар тайинланади. Агар пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган бир неча устама ҳақни бир вақтда олиш ҳуқуқига эга бўлса, у ҳолда устама ҳақлар қуйидаги ҳолларда бир вақтнинг ўзида тайинланиши мумкин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахсга ушбу Низомнинг 54-банди «а» ёки «б» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 54-банди «ж» ва «з» кичик бандларида кўрсатилган устама ҳақ қўшиб ҳисобланиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахснинг танлови бўйича ушбу Низомнинг 54-банди «в», «г» ёки «д» кичик бандларида назарда тутилган устама ҳақ билан бир вақтда ушбу Низомнинг 54-банди «е» кичик бандида кўрсатилган устама ҳақлардан бири қўшиб ҳисобланиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Ушбу Низомнинг 54-банди «з» кичик бандига асосан пенсияга устама Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвонини белгилаш ва олий нишон — «Олтин Юлдуз» медалини таъсис этиш тўғрисида»ги Қонуни билан тасдиқланган «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони тўғрисидаги низомга мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизи миқдорида белгиланади.
(56-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган устама ҳақлардан ташқари, ишламайдиган пенсионерларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фахрий унвонлар учун тўловлар миқдорини ошириш тўғрисида» 2007 йил 17 декабрдаги ПФ-3942-сон Фармонига иловага мувофиқ фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақ, 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига эса ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2015 йил 14 апрелдаги ПФ-4715-сон Фармонига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг 100 фоизи миқдорида қўшимча ҳақ қўшиб ҳисобланади.
(57-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикасининг фахрий унвонларига эга пенсионерларга фахрий унвонлар учун тўловлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари амал қилган қонун ҳужжатларига асосан берилган фахрий унвонларга эга бўлган шахсларга тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фахрий унвон учун қўшимча ҳақ пенсияга устамаларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Ўзбекистон Республикасидан кетган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдини ҳисобга қабул қилиб олишда, унинг бошқа давлатда пенсия олганлигидан қатъи назар, пенсия миқдори ҳисобга қабул қилиш тўғрисида мурожаат қилинган вақтда амалда бўлган қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга мурожаат қилинган кундан бошлаб ҳисобланади ва тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Пенсия тайинлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Пенсия тайинлаш масалаларини кўриб чиқиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда пенсия тайинлаш бўйича комиссия (кейинги ўринларда Комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия фаолиятини ташкил этиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди ва Олий суди томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Комиссия бошқа зарур ҳужжатлар билан бирга пенсия тайинлаш тўғрисидаги ариза тушгандан кейин ўн кун муддатда тегишли қарор қабул қилади (пенсия тайинлаш тўғрисида, пенсия тайинлашни рад этиш ҳақида, тақдим этилган ҳужжатларнинг асосланганлигини текшириш тўғрисида ва шу кабилар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Агар ариза берувчи пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлгани ҳолда пенсия тайинлаш учун мурожаат қилишда назарда тутилган зарур ҳужжатларни тақдим этмаса ёки тақдим этилган ҳужжатлар уларнинг асосланганлиги ва ишончлилиги юзасидан қўшимча текширишни талаб қилса, Комиссия томонидан ариза берувчининг ёзма розилигига кўра шубҳа туғдирмайдиган мавжуд ҳужжатлар бўйича пенсия тайинланиши мумкин. Агар ариза берувчи шубҳа туғдирмайдиган мавжуд ҳужжатлар бўйича пенсия тайинлашга рози бўлмаса, Комиссия ариза берувчи томонидан тақдим этилган ҳужжатларни текшириш тамом бўлгандан кейин пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилди Комиссия томонидан пенсия тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинганидан сўнг ўн кун мобайнида расмийлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай ташкилот ёки ариза берувчига рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда барча тақдим этилган ҳужжатларнинг асл нусхаларини ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан ариза берувчининг (қонуний вакилнинг) қўлига қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
64. Комиссиянинг қарори юзасидан ариза берувчи томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
65. Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган оила аъзоларининг барчасига битта умумий пенсия тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила аъзосининг талабига кўра унинг пенсиядаги улуши ажратилади ва унга алоҳида тўланади. Ушбу ҳолатда пенсия боқувчисини йўқотганлик пенсиясидан улуш ажратиб бериш тўғрисида мурожаат қилинган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ҳужжатлари йиғмажилдини расмийлаштиришда унга оила ҳар бир аъзосининг пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган барча ҳужжатлар тикиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқини аниқлашда вафот этган боқувчи оиласининг ногиронликнинг III гуруҳига эга бўлган аъзолари вафот этган боқувчи оиласининг меҳнатга лаёқатсиз аъзолари жумласига киритилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар вафот этганнинг болалари, ака-укалари, опа-сингиллари ёки неваралари парвариши билан улар икки ёшга тўлгунгача банд бўлган оила аъзоларидан бири пенсия турларидан биттасини олувчи бўлса, у ҳолда унинг хоҳиши бўйича Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ фақат пенсиянинг битта тури тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Боқувчисини йўқотганлик пенсияси боқувчисининг вафотидан кейин туғилган болага ушбу пенсияга ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, пенсия тайинлаш учун биринчи марта мурожаат қилинганда, боқувчи вафот этган кундан бошлаб 6 ойдан кечикмай тайинланади. Қолган ҳолларда пенсия мурожаат қилинган кундан бошлаб тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
66. Агар оиланинг алоҳида яшайдиган аъзосининг пенсияга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар оиланинг бошқа аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисида қарор чиқарилганидан кейин тушса, у ҳолда алоҳида яшайдиган оила аъзосига пенсия улуши ажратилган ҳолда оиланинг барча аъзоларига пенсия тайинлаш тўғрисида янгидан қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг кўрсатиб ўтилган аъзосининг тушган ҳужжатлари амалдаги пенсия ҳужжатлари йиғмажилдига қўшиб қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
67. Пенсионерга расмий ҳужжат ҳисобланадиган судьянинг пенсия гувоҳномаси берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Пенсияларни бир туридан бошқа турига ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
68. Пенсияларнинг бир турини олаётган пенсионер ушбу Низомга ва Қонунга мувофиқ унга бўлган ҳуқуқ мавжуд бўлган тақдирда пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказишда тайинланган пенсияни тўлаш тўхтатилади ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бошқа турдаги пенсия тайинланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
69. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вафот этган боқувчининг вояга етмаган оила аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсиясига ўтказишда) ёки белгиланган тартибда ҳуқуқий лаёқатсиз деб тан олинган шахснинг номидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза унинг қонуний вакилидан ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг аризаси махсус дафтарда рўйхатдан ўтказилади. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан ариза берувчига ариза қабул қилинган сана, шунингдек, зарур ҳолларда, етишмайдиган ҳужжатлар рўйхати кўрсатилган тилхат берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахс томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза берилганда, ушбу ариза рўйхатга олинган вақтдан ўн кун мобайнида зарур ҳужжатлар ва тақдимнома тўлиқ расмийлаштирилади ва ариза берувчи улар билан (тақдимномага имзо қўйдирган ҳолда) таништирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
70. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан барча зарур ҳужжатлар билан бирга пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза қабул қилинган сана пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
71. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига ушбу Низомнинг 16-банди ҳисобга олинган ҳолда ушбу Низомнинг 12 — 14-бандларига мувофиқ, агар ушбу ҳужжатлар пенсиянинг олинадиган тури бўйича расмийлаштирилган пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида мавжуд бўлмаса, унинг учун ариза берилган пенсия турини тайинлаш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда, боқувчисини йўқотганлик пенсияси олувчи оила аъзолари сони ўзгаришини тасдиқлайдиган ҳужжатлар тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
72. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисидаги ариза Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан ўн кун муддатда кўриб чиқилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшга доир пенсияни ногиронлик пенсиясига ўтказишда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илгари шахснинг ёшига доир тайинланган пенсияни пенсияларнинг бошқа турларидан биттаси бўйича тўловнинг тўхтатилиши муносабати билан тиклашда ёшга доир пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган иш стажи ва иш ҳақи ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
73. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш рад этилган тақдирда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабаблари, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартиби кўрсатилган ҳолда рад этиш тўғрисида пенсионерга хабарномани бериши ёки юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсиянинг бошқа турини тўлаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
75. Пенсиянинг бир туридан пенсиянинг бошқа турига ўтган пенсионерларга янги судьянинг пенсия гувоҳномаси ёзилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
76. Пенсионер пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос пайдо бўлган тақдирда пенсиянинг тайинланган миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш тўғрисидаги ариза билан мурожаат қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
77. Қуйидаги ҳолатлар тайинланган пенсия миқдорини қайта ҳисоблаб чиқиш учун асос бўлиб хизмат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) пенсионер томонидан пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида мавжуд бўлмаган ва пенсия миқдорига таъсир кўрсатадиган қўшимча (иш стажи тўғрисидаги) ҳужжатлар тақдим этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ногиронлик гуруҳининг ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сонининг ўзгариши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) ушбу Низомнинг 54-бандида назарда тутилган устама олиш ҳуқуқининг пайдо бўлиши;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг ўзгариши;
(77-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) даромадларнинг индексация қилиниши.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судья сифатида 15 йил ишлаган ва умумий асосда пенсия тайинланган шахсларга уларнинг кейинги фаолияти туридан қатъи назар, ушбу Низомга мувофиқ пенсиясини қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи берилади. Бунда пенсияни қайта ҳисоблаб чиқиш унинг охирги судьялик лавозимидан келиб чиқиб, ушбу Низом кучга кирган кунда тегишли судьялик лавозими бўйича иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
78. Пенсионерлар пенсияни қайта ҳисоблаш учун қайта ҳисоблаб чиқиш ҳуқуқи пайдо бўлгандан кейин исталган вақтда мурожаат қилишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
79. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг вояга етмаган аъзоси (боқувчисини йўқотганлик пенсияси) ёки белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб тан олинган шахснинг номидан пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза унинг қонуний вакили томонидан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шахснинг аризаси махсус дафтар (журнал)да рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
80. Барча зарур ҳужжатлар билан бирга пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза қабул қилинган сана пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилинган кун ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
81. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш учун мурожаат қилган пенсионернинг аризасига ушбу Низомнинг 77-банди «а», «в» ва «г» кичик бандлари асосида ушбу Низомнинг 12 — 14 ва 16-бандларида кўрсатилганларидан зарур ҳужжатлар илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
82. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар ногиронлик гуруҳи ўзгарганлиги муносабати билан пенсия миқдорини қайта ҳисоблашда ТМЭКдан олинган ногиронлик тўғрисидаги тегишли маълумотномани пенсионернинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдига илова қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
83. Қуйидаги ҳолларда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида ариза бериш талаб қилинмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсияни ҳисоблашнинг энг кам миқдорининг миқдори ўзгарганда;
(83-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинланган пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оиланинг 16 ёшдан 18 ёшгача бўлган аъзоларидан бири таълим муассасасидан берилган унинг ўқувчи эканлиги ҳақидаги маълумотномани тақдим этган тақдирда, боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ногиронлик гуруҳи ўзгарганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I гуруҳ ногиронлиги белгиланганда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
84. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисидаги ариза ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан беш кун муддатда кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
85. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш рад этилган тақдирда, ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар тегишли қарор чиқарилгандан кейин беш кундан кечикмай рад этиш сабабларини, қабул қилинган қарор юзасидан шикоят қилиш тартибини кўрсатган ҳолда пенсионерга рад этиш тўғрисидаги билдиришномани бериши ёки юбориши ҳамда шу билан бир вақтда тақдим этилган ҳужжатларни ҳужжатлар олинганлиги тўғрисидаги тилхат билан пенсионернинг қўлига қайтариши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
86. Пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш тўғрисида қарор қабул қилингандан кейин пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш пенсионер барча зарур ҳужжатлар билан бирга тегишли ариза билан мурожаат қилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади. Иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш иш ҳақининг миқдори ўзгариши учун асос бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатда кўрсатилган санадан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия миқдори камайишига олиб келган ҳолатлар юз берганда (боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олувчи оила аъзолари сони ўзгариши, ногиронлик гуруҳининг ўзгариши) қайта ҳисоблаш ушбу ҳолатлар бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
87. Пенсия тайинлангандан кейин эга бўлинган (олинган) иш стажини ва иш ҳақини ҳисобга олган ҳолда пенсия миқдорини қайта ҳисоблаш амалга оширилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Пенсияларни тўлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
88. Пенсия пенсионерларга уларнинг яшаш жойи бўйича Халқ банкининг филиали орқали тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
89. Пенсия тўлаш қонун ҳужжатларига мувофиқ расмийлаштирилган ишончнома бўйича амалга оширилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ишончнома берган шахс ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларни бир йилда камида бир марта хабардор қилиш орқали тайинланган пенсияга бўлган ўз ҳуқуқини тасдиқлаши керак. Ишончли вакил пенсия тўлашга таъсир этиши мумкин бўлган ўзига маълум барча ҳолатлар тўғрисида ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончнома Халқ банкининг тегишли филиалида сақланади. Бунда Халқ банкининг филиали ишонч билдирилган шахс томонидан ишончнома тақдим этилган санадан бошлаб ўн кун муддатда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга Халқ банки филиалининг асосий муҳри ва раҳбарнинг имзоси билан тасдиқланган ишончнома нусхасини юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
90. Пенсионер соғлиғининг ҳолати ва яшаш фаолиятининг чекланганлиги даражаси ўзгарганда, ТМЭКнинг асоссиз қарори ҳолатлари аниқланганда, ногиронликни белгилашнинг тўғрилигини текширишларда, шунингдек, агар ТМЭК қарори сохта ҳужжатлар асосида чиқарилган бўлса, пенсионер белгиланган тартибда ўтказиладиган такрорий тиббий кўрикдан ўтказиш учун келмаган тақдирда, пенсияни тўлаш тўхтатиб қўйилади ва у фақат фуқаро ТМЭКга янгидан мурожаат қилган ва I ёки II гуруҳ ногирони деб эътироф этилган кундан бошлаб тикланиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ногиронлиги бўлган шахс қайта тиббий кўрикдан ўтказишга келмаганлиги сабабли пенсия тўлаш вақтинчалик тўхтатиб турилса ва қайта тиббий кўрикдан ўтказилгандан кейин фуқаро ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинмаса, у ҳолда пенсия тўлаш вақтинчалик тўхтатиб турилган кундан бошлаб тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
91. Қайта тиббий кўрикдан ўтказилган шахс меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган тақдирда, пенсия у меҳнатга лаёқатли деб эътироф этилган ойнинг охиригача, бироқ ногиронлик белгиланган кундан ортиқ бўлмаган муддатга тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
92. Пенсия миқдори ўзгаришига ёки пенсия тўлаш тўхтатилишига сабаб бўладиган ҳолатлар юз берган тақдирда (ишга кириш, оила аъзолари таркибининг ўзгариши, тўлиқ давлат таъминотига ўтиш ва шу кабилар) пенсия олувчи ўн кун муддатда бу ҳақда ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга маълум қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Юқорида кўрсатиб ўтилган ҳолатлар бошланганлиги тўғрисида ўз вақтида хабар берилмаслиги муносабати билан пенсиянинг ноқонуний суммаси пенсионер ёки қонуний вакил (ота-она), шунингдек, ишонч билдирилган (пенсионернинг вафоти ҳолати қасддан яширилган тақдирда) томонидан қайтарилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93. Фахрий унвон учун пенсияга қўшимча ҳақ олиш ҳуқуқи пайдо бўлган тақдирда, пенсионер фахрий унвон учун қўшимча ҳақни олиш учун ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга ариза беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аризага фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома илова қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фахрий унвонлар учун пенсияга қўшимча ҳақларни тўлаш фахрий унвон берилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси илова қилинган ҳолда ариза берилган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб турган пенсионерларга фахрий унвонлар учун қўшимча ҳақ тўлаш иш ҳақи тўлаш билан бир вақтда иш жойи бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
94. Пенсионерга ҳисобланган, лекин унинг томонидан ўз вақтида талаб қилиб олинмаган пенсия пули пенсияни олиш мақсадида мурожаат этилганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг айби билан ўз вақтида олинмай қолган пенсия пули ўтган давр учун муддати чекланмаган ҳолда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ўтган давр учун тўловлар бир йўла тегишли ойлар учун ҳисобланган ва олинмаган пенсиянинг суммаларига мос миқдорда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
95. Пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда пенсия тўлаш пенсионернинг янги яшаш жойи бўйича давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб давом эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
96. Тайинланган пенсияни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер вафот этганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тайинланган пенсияга ҳуқуқлар йўқолганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хорижий давлатда бўлган даврида пенсия (ижтимоий нафақа) олганлиги ҳолати аниқланганда тўхтатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
97. Тайинланган пенсияни тўлаш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсия тўлаш муддати тамом бўлганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кетма-кет уч ойдан ортиқ вақт мобайнида олинмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер озодликдан маҳрум этилганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсионер руҳий беморлар интернат уйларида яшаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суриштирув, тергов органларидан ва суддан яшириниб юрган, жиноий жазони ўташдан бўйин товлаётган шахсларни қидиришга эълон берилганда, бедарак йўқолганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияни тўлашни тўхтатиб туриш тўғрисида пенсионер томонидан ариза берилганда тўхтатиб турилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тайинланган пенсияни тўлаш қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда ҳам тўхтатиб турилиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсияни тўлаш пенсионер ёки унинг васийси ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга келганидан сўнг ва у ариза тақдим этганидан, шунингдек, шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатганидан сўнг тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионернинг суд ҳукми бўйича қамоқ жойларида бўлган вақти учун пенсия тўланмайди. Пенсионер озод бўлгандан кейин пенсияни тўлаш ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга ариза берилган кундан бошлаб тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
98. Агар ногиронлиги бўлган шахс тайинланган муддатда қайта тиббий кўрикдан ўтиш учун ТМЭКга узрли сабабларсиз (ногиронлик муддати тугаган кундан бир ой муддат мобайнида) келмаса, унга пенсия тўлаш тўхтатиб турилади, у яна ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, тўхтатиб турилган кундан бошлаб тикланади. Қолган ҳолатларда пенсия мурожаат қилинган санадан бошлаб тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Узрли сабабга кўра қайта тиббий кўрикдан ўтиш муддати ўтказиб юборилган тақдирда пенсияни тўлаш тўлов тўхтатиб турилган кундан бошлаб қайта текшириш кунигача, бироқ, агар ТМЭК уни бу даврда ногиронлиги бўлган шахс деб тан олса, 3 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга амалга оширилади. Бунда, агар қайта текшириш чоғида ногиронлиги бўлган шахс ногиронликнинг бошқа гуруҳига (юқорироқ ёки пастроқ гуруҳга) ўтказилган бўлса, у ҳолда кўрсатиб ўтилган вақт учун пенсия олдинги гуруҳ бўйича тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар умумий касаллик оқибатида меҳнат лаёқатини йўқотган ногиронлиги бўлган шахсга пенсия тўлаш меҳнат лаёқати тикланганлиги туфайли тўхтатилган бўлса ёки узрли сабабларсиз қайта тиббий кўрикдан ўтишга келмаганлиги оқибатида тўхтатиб турилган бўлса, у ҳолда кейинчалик у ногиронлиги бўлган шахс деб тан олинган тақдирда, илгари тайинланган пенсияни тўлаш, агар пенсия тўлаш тўхтатилгандан кейин беш йилдан кўп бўлмаган вақт ўтган бўлса, ногиронлик янгидан белгиланган кундан бошлаб тикланади. Агар беш йилдан кўп вақт ўтган бўлса пенсия яна умумий асосларда тайинланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
99. Пенсия тўлаш тўхтатилишига (тўхтатиб турилишига) ёки тикланишига олиб келадиган ҳолатлар пайдо бўлганда, пенсияни тўлаш, ушбу Низомнинг 96 ва 97-бандларида кўрсатилган ҳоллардан ташқари, тегишли ҳолат бошланган ойдан кейинги ойнинг биринчи кунидан бошлаб тўхтатилади (тўхтатиб турилади) ёки тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100. Пенсионерга берилиши керак бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия суммаси мерос таркибига киритилмайди ва боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар доирасига тегишли оила аъзоларига тўланади. Ота-оналар, эри (хотини), шунингдек, пенсионер вафот этган кунда у билан бирга яшаган оила аъзолари, агар улар боқувчисини йўқотганлик бўйича пенсия билан таъминланадиганлар доирасига кирмаган тақдирда ҳам ушбу суммаларни олиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер вафот этган ой учун охиригача олинмай қолган пенсия суммаси оиланинг кўрсатиб ўтилган аъзоларига унинг вафотигача ушбу ойнинг кунлари учун тўланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оиланинг бир неча аъзолари мурожаат қилган тақдирда, уларга берилиши керак бўлган пенсия суммаси улар ўртасида тенг тақсимланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган сумма унинг учун пенсионер вафот этгандан сўнг олтмиш кундан кечикмай мурожаат қилинган тақдирда тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Оила аъзоларининг пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турганлиги ҳолати ўзини ўзи бошқариш органларидан олинган маълумотлар асосида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
101. Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан олти ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
102. Олти ой аввал пенсия ариза, фуқаронинг шахсини тасдиқлайдиган Ўзбекистон Республикаси фуқароси паспорти, унда «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги ҳамда ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг доимий яшаш учун кетиш тўғрисидаги стикери, кетиш варақчаси, шунингдек, у бориш ниятида бўлган хорижий давлатнинг визаси (агар у зарур бўлса) асосида тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
103. Олти ой аввал пенсия тўлаш Халқ банкининг филиали орқали бир марталик ведомость асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
104. Олти ой аввал тўланган пенсия суммасини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тўланган даврда пенсиялар миқдорлари ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисоблаб чиқиш амалга оширилмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
105. Агар шахс олти ой аввал пенсия тўлангандан кейин доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетмаган бўлса, унга пенсия тўланган олти ойлик давр тамом бўлгандан кейин пенсияни навбатдаги тўлаш учун мурожаат қилган тақдирда ушбу Низомнинг 101 ва 102-бандларида кўрсатилган тартибда олти ой аввал яна пенсия тўланиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
106. Меҳнатда майибланиш оқибатида ногиронлик пенсияси тайинланган шахс доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетган тақдирда (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномаларга эга бўлган давлатлар бундан мустасно), пенсия чет элда бўлган вақт учун тўланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
107. Ушбу Низомнинг 106-бандида кўрсатилган шахсга пенсия ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
108. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсияси қуйидаги ҳужжатлар асосида қайта ҳисоблаб чиқилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пенсияни ўтказиш тўғрисидаги ариза;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахснинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисида доимий яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасидан доимий яшаш жойига кетиш (бир давлатдан бошқа давлатга кўчиб ўтиш) санаси тўғрисидаги маълумотнома.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
109. Шахснинг Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги доимий яшаш жойини тасдиқлайдиган ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси ёхуд хорижий давлатнинг ваколатли органи (мансабдор шахси) томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда хорижий давлатнинг ваколатли органи (мансабдор шахси) томонидан берилган ҳужжат пенсионернинг доимий яшаш жойидаги давлатда Ўзбекистон Республикасининг консуллик муассасаси томонидан белгиланган тартибда легализация қилиниши керак, бундай муассаса бўлмаган тақдирда эса, пенсионернинг доимий яшаш жойи давлатининг Ташқи ишлар вазирлиги, ушбу мамлакатнинг Ўзбекистон Республикасидаги консуллик муассасаси ёки дипломатик ваколатхонаси томонидан легализация қилиниши, кейинчалик, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Консуллик бошқармасида тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
110. Меҳнатда майибланиш оқибатида ногиронлик пенсиясини Ўзбекистон Республикаси ташқарисига ўтказиш фуқаронинг ҳар бир йилнинг 31 декабрида тирик эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларга тақдим этилиши шарти билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга (18 ёшга тўлмаган болаларга, ака-укаларга, опа-сингилларга ва набираларга) ва суд томонидан белгиланган тартибда муомалага лаёқатсиз деб тан олинган — уларнинг қонуний вакиллари пенсия олувчилар ҳисобланадиган фуқароларга тайинланган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсияларини тўлаш учун фуқаронинг тирик эканлигини тасдиқлайдиган ҳужжат пенсия олувчи учун ва пенсия тайинланган фуқаро учун тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундай ҳужжат Ўзбекистон Республикасининг чет элдаги дипломатик ваколатхонаси ёки консуллик муассасаси, хорижий давлатнинг нотариуси ёхуд ваколатли органи (мансабдор шахси) томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилмаган тақдирда, меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсиясини тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тўхтатиб турилади (тўхтатилади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар тақдим этилгандан кейин меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида ногиронлик пенсиясини тўлаш Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тикланади (қайта тикланади).
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
111. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар меҳнатда майибланиш оқибатида ногиронлик пенсиясини шахсга у доимий яшайдиган хорижий давлатнинг банкидаги ёки бошқа молия-кредит муассасасидаги ҳисобрақамига ўтказишни хорижий валютада амалга оширади, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
112. Меҳнатда майибланиш оқибатидаги ногиронлик пенсиясини ўтказиш чет элга жўнаб кетишдан олдин пенсия тўланган ойдан кейинги ойдан бошлаб амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
113. Чет элга ўтказиладиган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатидаги ногиронлик пенсияси суммаси, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг пенсия ҳақидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда қайта ҳисоблаб чиқилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
114. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки» АЖ орқали чет элга ўтказилиши керак бўлган меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида тайинланган пенсиялар суммасининг ўз вақтида жўнатилишини таъминлайди. Меҳнатда майибланиш ёки касб касаллигига чалиниш оқибатида тайинланган пенсиялар суммаларини конвертация қилиш ва юбориш бўйича харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
(114-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 11 мартдаги 144-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
115. Меҳнатда майибланиш оқибатидаги ногиронлик пенсияси тайинланган Ўзбекистон Республикаси ташқарисида доимий яшайдиган шахсга ўтган вақт учун олинмаган пенсия суммасини тўлаш тўлов амалга ошириладиган тегишли давр учун Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган пенсия миқдорларидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилдини ҳисобга олиш ва сақлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
116. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилди ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
117. Ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг бухгалтерияси пенсия ҳужжатлари йиғмажилдининг сақланишини таъминлаш юзасидан барча зарур чораларни кўриши лозим. Пенсия ҳужжатлари йиғмажилди йўқолган ва сақланмаган тақдирда пенсия ҳужжатлари йиғмажилдининг дубликати тикланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
118. Қария ва ногиронлар, шунингдек, руҳий беморлар интернат уйларида яшовчи шахсларнинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилдлари ушбу муассасалар жойлашган жойдаги кадрлар бўлимида сақланади
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
119. Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти соҳасида халқаро шартномалар тузган давлатларга доимий яшаш учун жўнаб кетаётган шахснинг пенсия ҳужжатлари йиғмажилди, агар аҳдлашаётган давлатлар томонидан ўзгача ҳол белгиланмаган бўлса, пенсионерга (ишончли вакилга) берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионернинг давлат олдида у томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар мавжуд бўлган ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши бўйича қарздорлиги мавжуд бўлганда пенсия ҳужжатлари йиғмажилди етказилган зарар тўлиқ қоплангандан сўнг берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120. Пенсионер ижтимоий таъминот (пенсия таъминоти) тўғрисида халқаро шартномалар тузилмаган давлатга Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш жойига жўнаб кетаётганда пенсия ҳужжатлари йиғмажилди берилмайди ва у ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг архивида сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Улар бўйича пенсия тўлаш тўхтатилган пенсия ҳужжатлари (пенсия йиғмажилдлари, шахсий ҳисобварақлар, тўлов ведомостларининг йиртиб олинадиган талонлари ва бошқалар) ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органларнинг архивида, улар бўйича тўлов амалга оширилаётган пенсия ҳужжатлари йиғмажилдидан алоҳида, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда белгиланадиган муддатлар мобайнида сақланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
122. Қонун ҳужжатларида белгиланган сақлаш муддатлари тугагандан кейин пенсия ҳужжатлари (пенсия ҳужжатлари йиғмажилдлари, шахсий ҳисобварақлар, тўлов ведомостларининг йиртиб олинадиган талонлари ва бошқалар) илмий-техник ишловдан сўнг ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар Комиссияси қарорига биноан йўқ қилиниши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ҳужжатлари йиғмажилдида меҳнат дафтарчаси ва ўлим тўғрисидаги гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирда, ушбу ҳужжатлар пенсия ҳужжатлари йиғмажилдидан олиб қўйилиши ва қонун ҳужжатларида белгиланган муддат мобайнида сақланиши лозим.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсия ҳужжатларини йўқ қилиш ҳолатини тасдиқлаш учун ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар раҳбарининг ўринбосари томонидан тасдиқланадиган тегишли далолатнома тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
123. Пенсия олиш ҳуқуқини амалга ошириш учун зарур бўлган тақдим этилган ҳужжатларнинг (иш стажи тўғрисида, иш ҳақи тўғрисида ва шу кабиларнинг) ишончлилиги ва асосланганлиги учун ушбу ҳужжатларни берган ташкилотнинг мансабдор шахси ҳамда пенсия тайинлашни сўраб мурожаат қилган шахс қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишончсиз маълумотлар, пенсияга бўлган ҳуқуқларни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳужжатлардаги маълумотларни бузувчи тузатишлар аниқланганда, шунингдек, пенсияларни тайинлаш ва тўлаш учун иш берувчи ёки архив томонидан берилган юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар сохталаштирилганда ва қалбакилаштирилганда, давлатга етказилган зарар суммасини ундириш учун жавобгарлик қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ушбу ҳужжатларни берган ташкилотлар ёки архивнинг мансабдор шахсларига юкланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пенсионер томонидан содир этилган суиистеъмолликлар (қасддан нотўғри маълумотлар билан ҳужжатлар тақдим этилиши, боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган оила аъзолари таркибидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар тақдим этилмаслиги) натижасида унга пенсиялар суммасининг ортиқча тўланиши туфайли давлатга етказилган зарарни тўлаш мажбурияти пенсионерга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
124. Ушбу Низомга мувофиқ тайинланган пенсияларни тўлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
125. Пенсиялар тайинлаш ва тўлашни назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва ушбу Низомнинг 6-бандида кўрсатилган органлар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
126. Ушбу Низомни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

‎‎‎Ташкилотнинг штампи ___________ № _______



‎‎‎М А Ъ Л У М О Т Н О М А
‎ Ушбу маълумотнома ___________________________________________________________________ га ‎

‎‎(фамилияси, исми ва отасининг исми)

‎‎унга иш ҳақи (иш ҳақига лавозим маоши, барча турдаги устамалар, қўшимча ҳақлар, кўп йиллик хизматлари учун, малака даражаси учун қўшимча ҳақ, мукофотлар ва бошқа тўловлар киритилган) қуйидагича ҳисобланганлигини тасдиқлаш учун берилди:


‎‎‎Ойлар

___________ й.‎‎

Иш ҳақи‎‎

‎‎Январь

‎‎

‎‎Февраль

‎‎

‎‎Март

‎‎

‎‎Апрель

‎‎

‎‎Май

‎‎

Июнь ‎‎

‎‎

Июль ‎‎

‎‎

‎‎Август

‎‎

‎‎Сентябрь

‎‎

‎‎Октябрь

‎‎

‎‎Ноябрь

‎‎

‎‎Декабрь

‎‎

‎‎Жами:

‎‎

‎‎‎Ушбу маълумотнома қуйидаги ҳужжатлар асосида берилди:‎

________________________________________________________________________________________
‎‎‎(ведомостлар, шахсий ҳисобрақамлар ва бошқалар)
‎_________________________________________________________________________________________
‎_________________________________________________________________________________________

‎‎Тақдим этилаётган маълумотларнинг тўғрилиги ва асосланганлиги учун тўлиқ жавобгарликни ўз зиммамизга оламиз. ‎
Ташкилот раҳбари ‎ ‎‎
‎Имзо _____________‎

‎_______________________________Ф.И.О.‎‎
Бош бухгалтер‎ ‎‎ ‎Имзо _____________‎ ‎_______________________________Ф.И.О.‎‎‎‎

М.Ў.‎

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Агар иш ҳақини ҳисоблаш дафтарларига тузатишлар киритилган ҳоллар мавжуд бўлса, у ҳолда ушбу тузатишлар кўрсатилиши лозим.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 09/19/11/2459-сон, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 12.03.2020 й., 09/20/144/0314-сон, 08.07.2020 й., 09/20/429/1039-сон, 29.09.2020 й., 09/20/593/1340-сон, 29.10.2020 й., 07/20/4872/1423-сон; 16.12.2020 й., 09/20/783/1624-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.02.2022 й., 09/22/62/0111-сон, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 30.11.2023 й., 09/23/630/0911-сон; 13.06.2025 й., 09/25/362/0507-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон)