Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2021 29.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3112
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг қарори, 29.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3112
Kuchga kirish sanasi
31.12.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 23.06.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ТАЪЛИМ СИФАТИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 29 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3112]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекциясининг 2021 йил 18 июндаги 22-мҳ-сонли ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 11 июндаги 9-mh-сонли ««Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3112-1, 23.06.2021 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 сентябрдаги ПФ-5538-сон «Халқ таълимини бошқариш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлиги қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи У. ТАШКЕНБАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ таълими вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 17 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14-мҳ-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Халқ таълими вазирлигининг 2018 йил 17 декабрдаги 9-мҳ ва 14-мҳ-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
БАҲОЛАШ МЕЗОНЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Балл

Кўрсаткичлар учун балларни ҳисоблаш методикаси

1.

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси*

35

Битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлиги ва таълим сифати даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда

— битирувчиларнинг умумтаълим фанлари бўйича тайёргарлик даражаси кўрсаткичи;

— битирувчиларнинг таълим сифати даражаси кўрсаткичи;

P1.1 — сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига ўқишга кириш


имтиҳонларида битирувчилар томонидан тўпланган баллар йиғиндиси;

P1.2 — сўнгги ўқув йили якунида олий таълим муассасаларига талабаликка қабул


қилинган битирувчилар сони;

P11 — умумтаълим муассасасидаги 11-синф битирувчиларининг умумий сони.

а) Битирувчиларнинг таълим тайёргарлик даражаси
(11-синф битирувчилари томонидан олий таълим муассасаларига киришда тўпланган баллар асосида)

20

б) Битирувчиларнинг таълим сифати даражаси
(11-синф битирувчилари орасидан олий таълим муассасаларига ўқишга кирганлар салмоғи асосида)

15

2.

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси кўрсаткичи**

(назорат ишлари асосида)

25

Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчилари билим даражаси кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

P2 — назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий тўплаган балли;


P9 — назорат ишида иштирок этган 9-синф ўқувчиларининг умумий сони.

3.

Умумътаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши***

(олий ва биринчи малака тоифали педагог ходимлар сонини аниқлаш асосида)

20

Умумтаълим муассасасининг олий ва биринчи тоифали педагог ходимлари улуши кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

P3 — умумтаълим муассасасидаги олий ва биринчи тоифали педагог ходимлар сони;


P — умумтаълим муассасасидаги педагог ходимларнинг умумий сони.

4.

Ижтимоий сўровнома натижалари***

20

Умумтаълим муассасасининг ўқувчилари ва педагогик жамоаси ўртасида ўтказилган сўровнома натижалари кўрсаткичи қуйидаги формула орқали аниқланади:

бунда,

— педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги кўрсаткичи;

— умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳитининг ҳолати кўрсаткичи;

P4.1 — ўқувчилар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;


Pў — ижтимоий сўровномада иштирок этган ўқувчилар сони;


P4.2 — педагог ходимлар томонидан берилган ижобий жавоблар сони;


Pп— ижтимоий сўровномада иштирок этган педагог ходимлар сони.

а) Педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти самарадорлиги
(ўқувчилар ўртасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10

б) Умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳити ҳолати
(педагогик жамоа орасида ўтказиладиган ижтимоий сўровнома асосида)

10

Умумий балл

100

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади) ҳар йили 31 декабрга қадар 11-синфни битириб, Ўзбекистон Республикаси олий таълим муассасаларига ўқишга кириш имтиҳонларида қатнашган ўқувчилар сони ва улар тўплаган баллар йиғиндиси ҳамда талабаликка қабул қилинганлар сони ҳақидаги маълумотларни туманлар (шаҳарлар) ва умумтаълим муассасалари кесимида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказидан ва Ўзбекистон Республикасида фаолият олиб бораётган хорижий олий ўқув юртларининг филиалларидан сўров асосида олади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** Умумтаълим муассасаси 9-синф ўқувчиларининг билим даражаси Давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўтказиладиган назорат ишлари орқали аниқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
*** Умумтаълим муассасасидаги олий ва биринчи малака тоифали педагог ходимлар сони тегишлилигига кўра тасарруфида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идора ёки уларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан Давлат инспекциясига тақдим этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
**** Умумтаълим муассасасининг раҳбар ва педагог ходимлари фаолияти ҳамда педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва у ердаги ўқитиш муҳитининг ҳолати Давлат инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлимлари томонидан ўқувчилар ва педагог ходимлар ўртасида ижтимоий сўровномалар ўтказиш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш масалалари мазкур Баҳолаш мезонларига иловага мувофиқ Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда рейтинг балларини ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Баҳолаш мезонлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази директори М. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 17 декабрь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонларига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумтаълим муассасаларининг рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда рейтинг балларини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МЕТОДИКАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Методика умумтаълим муассасалари фаолияти самарадорлиги бўйича рейтингини (бундан буён матнда рейтинг деб юритилади) тузишда умумтаълим муассасаларининг фаолияти самарадорлигини баҳолаш мезонлари учун асос ҳисобланадиган зарур маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси (бундан буён матнда Давлат инспекцияси деб юритилади) томонидан рейтинг туманлар (шаҳарлар) кесимида танлаш асосида ҳар йили тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш ҳамда назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш ўқув йили давомида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Умумтаълим муассасалари рейтингини тузиш мақсадида ҳар йили 10 январга қадар Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи асосида рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш бўйича комиссия (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) тузилади. Комиссия таркибига келишув асосида Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва бошқа давлат органлари ва ташкилотларининг вакиллари киритилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи билан манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда ҳар йили 20 январгача Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятларда Давлат инспекциясининг ҳудудий бўлимлари ва тасарруфида умумтаълим муассасаси бўлган вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмалари (бундан буён матнда ҳудудий бўлинмалар деб юритилади) ходимларидан иборат тегишли ҳудуддаги умумтаълим муассасалари рейтингини аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш, умумтаълим муассасаларида назорат ишлари ва ижтимоий сўровномаларни ўтказиш бўйича ишчи гуруҳлар (бундан буён матнда ишчи гуруҳлар деб юритилади) тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Рейтингда қатнашадиган туманлар (шаҳарлар) ва умумтаълим муассасалари рўйхати комиссия томонидан белгиланади ҳамда ҳар йили 1 февралгача Давлат инспекциясининг расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Давлат инспекцияси томонидан ишлаб чиқилган рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадваллар ҳар йили 1 мартга қадар ишчи гуруҳлар орқали ҳудудий бўлинмаларга етказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ҳудудий бўлинмалар томонидан рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш бўйича жадвалларга тегишли маълумотлар киритилиб, мазкур маълумотлар асослантирувчи ҳужжатлари билан биргаликда ҳар йили 1 июнга қадар ишчи гуруҳларга тақдим этилади. Маълумотларнинг ишчи гуруҳларга белгиланган муддатдан кечикмай, сифатли ва тўғри тақдим этилиши учун ҳудудий бўлинмалар раҳбарлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ҳудудий бўлинмалар томонидан тақдим этилган маълумотлар ва уларнинг асослантирувчи ҳужжатлари ишчи гуруҳлар томонидан қўшимча ўрганилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Асослантирувчи ҳужжатлари мавжуд бўлмаган, шунингдек ёлғон ёки нотўғри маълумотлар рейтингни ҳисоблашда инобатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар ва уларнинг асослантирувчи ҳужжатлари ишчи гуруҳлар томонидан Давлат инспекциясига ҳар йили 15 июнгача тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Рейтингни аниқлашга оид назорат ишлари ва ижтимоий сўровномалар ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар базасини шакллантириш жараёнида ишчи гуруҳлар томонидан ҳар йили март-май ойларида умумтаълим муассасалари 9-синф ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича билим даражасини аниқлаш мақсадида ёзма иш ёки тест синовларидан иборат назорат ишлари ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Назорат ишлари ўтказиладиган фанлар ва саволлар миқдори комиссия томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Назорат ишлари ўтказиш учун ишчи гуруҳлар томонидан камида битта синф қуръа ташлаш орқали аниқлаб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Назорат ишлари бошланишидан олдин битирувчи синфлар ўқувчилари ва педагогик жамоа билан ижтимоий сўровнома ўтказилади. Бунда педагог ва раҳбар ходимлар фаолияти, таълим муассасасидаги ижтимоий-маънавий муҳит ва педагог ходимларнинг дарс бериш маҳорати ҳақида ўқувчилар фикри, шунингдек умумтаълим муассасасида педагог ходимлар учун яратилган шароитлар ва ўқитиш муҳитининг ҳолати ҳақида педагог ходимлар фикри ўрганилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий сўровнома саволлари халқ таълими тизимидан мутахассисларни жалб қилган ҳолда Давлат инспекцияси томонидан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Педагогик жамоа билан ўтказиладиган сўровномада умумтаълим муассасасининг барча педагог ходимлари қатнашадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Рейтинг балларини ҳисоблаш методикаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Рейтингни аниқлаш қуйидаги ҳисоблаш методикаси асосида амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли формула асосида рейтингда иштирок этаётган барча умумтаълим муассасаларининг баллари ҳар бир кўрсаткич бўйича алоҳида ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли кўрсаткич бўйича энг катта натижага эга бўлган умумтаълим муассасасига мазкур кўрсаткич учун белгиланган энг юқори балл берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қолган барча умумтаълим муассасаларининг баллари энг юқори баллга эга бўлган умумтаълим муассасасининг баллига нисбатан ҳисоблаб чиқарилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар бир кўрсаткич бўйича ҳисобланган баллар йиғиндиси асосида умумтаълим муассасасининг рейтинги белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Рейтинг натижалари оммавий ахборот воситаларида ва Давлат инспекциясининг веб-сайтида кейинги ўқув йили бошланишидан кечиктирмай жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рейтингни аниқлашга оид маълумотлар Давлат инспекциясида беш йил давомида сақланади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 10/18/3112/2420-сон)