04.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 04.01.2019 йилдаги ПҚ-4090-сон
Kuchga kirish sanasi
04.01.2019
Ҳужжат 04.01.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электротехника саноатининг экспорт салоҳиятини янада ривожлантириш ва ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўтган давр мобайнида электротехника саноати ташкилотлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича салмоқли ишлар бажарилди, бу эса ишлаб чиқаришнинг янги турларини ўзлаштирган ҳолда маҳсулотни ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш ҳажмини сезиларли даражада ошириш имконини яратди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, 2017 йилда электротехника саноатига киритилган инвестицияларнинг салмоғи республика бўйича умумий инвестицияларнинг атиги 0,8 фоизини, ЯИМ таркибида электротехника маҳсулоти ишлаб чиқариш ҳажми эса 1,5 фоизни ташкил этди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Саноатда хом ашё базасининг чегараланганлиги хорижий аналоглари билан солиштирганда унинг таннархи ошишига сабаб бўлмоқда. Шу билан бирга, хом ашё, материаллар ва бутловчи буюмларнинг импортида қўшилган қиймат солиғи муддатини кечиктиришга имкон яратиш ва ҳисобга олиш механизмининг мавжуд эмаслиги экспорт қилувчи ташкилотларнинг айланма маблағлари бошқа мақсадларга жалб қилинишига ва харажатларнинг ошишига олиб келмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Электротехника саноати ташкилотларининг фаолият самарадорлигини янада ривожлантириш ва ошириш, замонавий технологияларни жорий этиш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Электротехника саноати корхоналари, «Ўзэлтехсаноат» АК акциядорларининг умумий йиғилиши, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» АК негизида унинг мол-мулки ва давлатга тегишли бошқа воситаларни, шунингдек, дебитор ва кредитор қарздорлигини («Ўзэлтехсаноат» АКга тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши) бундан мустасно) ўтказган ҳолда Ўзбекистон электротехника саноати корхоналари уюшмасини (кейинги ўринларда — «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси) ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» АКга тегишли хўжалик жамиятларининг кўчмас мулки ва устав капиталидаги акциялар пакети (улуши)ни Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига ўтказиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ихтиёрий асосда аъзо бўлган электротехника саноати корхоналари ва ташкилотлари «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси аъзолари ҳисобланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижро аппаратининг тузилмасини тасдиқлаш «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиши қарори билан амалга оширилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси раиси ва унинг ўринбосарлари таъсисчиларнинг умумий йиғилиши қарори билан сайланиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси фаолиятини жорий таъминлаш ва молиялаштириш «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси аъзоларининг бадал ва ажратмалари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилиши маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хом ашёни қайта ишлаш, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш ва экспорт қилиш бўйича ягона комплекс сифатида, шу жумладан саноат кооперациясини кенгайтириш ва қўллаб-қувватлаш асосида саноатни барқарор ривожлантириш стратегиясини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ички ва ташқи бозорларда электротехника маҳсулотларига бўлган талаб конъюнктурасини ўрганиш ва шу асосда маҳсулотнинг янги турларини ўзлаштиришда кўмаклашиш, ички бозорни юқори сифатли миллий электротехника маҳсулотлари билан тўлдириш ва унинг экспорт географиясини, шу жумладан турли ахборот ресурслари ва кўргазма тадбирларида миллий брендларни илгари суриш ва электротехника саноати корхоналари салоҳиятини намоён этиш орқали кенгайтириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича юқори технологик ишлаб чиқаришни ўзлаштириш учун инвестициялар, биринчи навбатда, чет эл инвестицияларини кенг жалб қилишга кўмаклашиш, саноатни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ихтисослашган етакчи хорижий компаниялар билан қўшма ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати соҳасидаги стандартлаштириш ва сертификатлаштириш тизимини халқаро талаблар ва стандартлар билан уйғунлаштириш орқали уни такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудлар салоҳиятини янада ривожлантириш истиқболлари, хом ашё базаси, инфратузилма, меҳнат ресурслари ва бозорларнинг мавжудлигидан келиб чиққан ҳолда электротехника саноати корхоналарини жойлаштиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
электротехника саноати соҳасида кадрларни тайёрлашга бўлган реал эҳтиёж ва истиқболли йўналишларни аниқлаш, мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув дастурларни такомиллаштиришда иштирок этиш, мазкур соҳада илмий-тадқиқот ишларини чуқурлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатни жадал ривожлантиришга ва электротехника саноати корхоналарининг барқарор фаолият кўрсатишига тўсқинлик қилувчи тизимли муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш, мазкур соҳадаги қонунчиликни янада такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Сино» АЖ давлат акциялари пакетини инвесторларга танлов асосида «ноль» харид қиймати бўйича корхонанинг кредиторлар олдидаги қарзини тўлаш билан бир вақтда корхонанинг фаолиятини соғломлаштириш учун инвестициялар киритиш шарти билан топшириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИФ ТН кодлари 7411 гуруҳи бўйича мис қувурлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТИФ ТН кодлари 7407 — 7410 ва 7412 — 7419 гуруҳлари бўйича мисдан ясалган маҳсулотлар экспортига қўшилган қиймат солиғининг ноль ставкасини харид қилинган мис бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасининг 50 фоизини ҳисобга киритиш, қолган ярмини корхона харажатларига ўтказган ҳолда 2020 йилнинг 1 январига қадар қўллаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга 2022 йилнинг 1 январига қадар ўзининг асосий ва ёрдамчи ишлаб чиқариши учун бутловчи буюмлар, хом ашё ва материаллар, шунингдек, улар томонидан амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари доирасида олиб келинадиган қурилиш материаллари импортида божхона декларацияси қабул қилинган кундан бошлаб қўшилган қиймат солиғини тўлашни 120 кунга кечиктириш имконияти берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитаси икки ой муддатда қўшилган қиймат солиғини тўлашни кечиктириш бўйича қарздорлик суммасини қўшилган қиймат солиғи юзасидан умумий ҳисоб-китобда ёпишни назарда тутувчи «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси таркибига кирадиган электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи корхоналарга кечиктириш имкониятини бериш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, 2022 йилнинг 1 январига қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мол-мулк солиғи ва юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлашдан озод этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шартномалар бўйича ташкилотларнинг «Ўзэлтехсаноат» уюшмасига ажратмалари юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базадан чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов бир ҳафта муддатда қуйидагиларни назарда тутувчи Электротехника саноатида амалдаги ишлаб чиқаришларни техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш «Йўл харитаси»ни тасдиқласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги электротехника корхоналарини техник ва технологик жиҳатдан янгилаш ва янгиларини ташкил этиш бўйича 153,8 млн. АҚШ доллари миқдоридаги 22 та инвестиция лойиҳаларини 2019 — 2021 йилларда амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилга юқори қўшилган қийматли тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажмларини 2 бараварга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2021 йилда тайёр электротехника ва электр-маиший маҳсулотларнинг экспорт ҳажмини 400 млн. АҚШ доллари миқдорига эришиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа қиймати 500 млн. АҚШ доллари бўлган истиқболли инновация лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш учун хорижий инвесторларни жалб этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Ташқи савдо вазирлиги билан биргаликда электротехника саноати корхоналарининг алоҳида сарф-харажатларини, шу жумладан ўзларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни экспорт қилишдаги транспорт харажатларини субсидиялаш механизмини қўллаш бўйича хорижий мамлакатларнинг тажрибасини татбиқ этиш имкониятини ўрганиб чиқсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда электротехника саноатига инвесторларни ва хорижнинг етакчи электротехника ва электр-маиший маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги икки ой муддатда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга интеллектуал мулкка бўлган ҳуқуқларини оператив тарзда рўйхатга олишда кўмаклашиш ва соҳани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси билан биргаликда бир ой муддатда ўз қуйма қувватларида ёки тегишли рангли металларни ишлаб чиқарувчи ихтисослаштирилган корхоналарда маҳсулот таннархини пасайтириш учун ишлаб чиқаришга қайта ишланган хом ашёни такроран жалб этган ҳолда электротехника маҳсулотларини ишлаб чиқариш натижасида ҳосил бўладиган рангли металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш механизмини яратиш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда уч ой муддатда бўш турган ишлаб чиқариш объектлари негизида электротехника саноати ихтисослаштирилган кичик саноат зоналари (технопарклари)ни ташкил этиш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2017 — 2021 йилларда электротехника саноатини бошқаришни янада такомиллаштириш, уни жадал ривожлантириш ва диверсификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 2017 йил 13 февралдаги ПҚ-2772-сон қарорининг 13-бандида белгиланган имтиёзларнинг амал қилиши маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида, хом ашё товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналардан ташқари, республиканинг барча электротехника саноати корхоналарига татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси электротехника саноати корхоналари билан биргаликда 2019 йил 1 февралга қадар кадрлар тайёрлаш эҳтиёжидан келиб чиқиб, электротехника саноати учун кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан таълимнинг талаб юқори бўлган янги йўналишларини очиш ҳамда таҳсил олаётганларнинг электротехника саноати корхоналари ва тадқиқот муассасалари негизида малака амалиёти ўташи бўйича таклифларни Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси икки ой муддатда товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат харидлари доирасида ўтказиладиган тендерлар, танловларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар учун 20 фоизгача бўлган нарх преференцияси механизмини жорий этишни назарда тутувчи давлат харидларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1-уйда бепул фойдаланиш ҳуқуқи билан жойлаштирилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси мазкур объектни реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни илгари белгиланган манбалар ҳисобидан тугатишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Адлия вазирлиги «Ўзэлтехсаноат» уюшмаси ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.С. Отажонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 4 январь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4090-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.01.2019 й., 07/19/4090/2415-сон, 04.10.2019 й., 06/19/5846/3866-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 03.03.2021 й., 07/21/5011/0174-сон)