ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 28 декабрда 3003-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5564-сон «Товар бозорларида савдони янада эркинлаштириш ва рақобатни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 24 февралдаги 7/14-сон қарори (рўйхат рақами 3003, 2018 йил 1 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2018 й., 18-сон, 372-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 15 декабрь,
39/20-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 15 декабрдаги 39/20-сон
қарорига
ИЛОВА
қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикасида банклар томонидан нақд пул муомаласига доир ишларни ташкил этиш тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «(инкассация хизматининг кечки ташрифидан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)» деган сўзлар «(банк кассасига кирим қилиш учун топширилгандан сўнг кассага кирим қилинган нақд пуллар ўрнатилган лимитга киритилмайди)» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 28-банд ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 10/18/3003-1/2391-сон)