25.12.2018 йилдаги ПҚ-4077-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 25.12.2018 йилдаги ПҚ-4077-сон
Kuchga kirish sanasi
27.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноат тармоқларини техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш жараёнини жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, саноатнинг базавий тармоқларини техник ва технологик жиҳозлаш, уларнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтириш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, шунингдек, корхоналарнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ давлатга ёки хўжалик бошқаруви органларига тегишли акциялар пакетларини (улушни) инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга белгиланган тартибда бериш танлов асосида 5 йилгача бўлган муддатга қуйидаги шартлар бажарилган тақдирда амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиянинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчи томонидан тегишли комиссияга корхона фаолиятининг самарадорлигини янада ошириш бўйича бизнес-режани тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналарнинг кузатув кенгаши таркибига ишончли бошқарувга бериладиган улуш бўйича тайинланадиган аъзоларнинг камида 40 фоизи миқдорида давлат вакилларини киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчининг хизматларига унинг маъмурий харажатларини қоплаш учун ҳар ой тўланадиган мукофот пули ва молиявий йил якунларига кўра бизнес-режа параметрларининг бажарилишига қараб ҳисобланадиган бонус кўринишида ҳақ тўлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, ишончли бошқарувчи тасдиқланган бизнес-режани амалга ошириш учун пул маблағлари, ускуналар, дастурий маҳсулотлар шаклида ўз маблағларини жалб этган ҳолларда ушбу маблағлар асослантирилган ҳисоб-китоблар ва мустақил аудитор хулосасига кўра ҳамда ишончли бошқарувчи ва корхона ўртасида келишилган алоҳида графикка мувофиқ белгиланган тартибда қоплаб берилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, устав капиталидаги давлат ёки хўжалик бошқаруви органларига тегишли акциялар пакетлари (улушлари) инвестиция активларини ишончли бошқарувчиларга белгиланган тартибда ишончли бошқарувга берилган корхоналарга нисбатан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қонун ҳужжатларининг қуйидаги талаблари татбиқ этилмайди:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар (ишлар, хизматлар) харид қилишга бўлган техник топшириқларни Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳалар ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш марказида мажбурий экспертизадан ўтказиш тўғрисида, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган (биргаликда молиялаштириладиган) ҳолатлар бундан мустасно;
(2-банд «а» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 апрелдаги ПҚ-4678-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 3 ноябрдаги «Махсус турдаги товарлар экспорти ва импортини лицензиялаш, шунингдек, экспорт контрактларини рўйхатга олиш ва импорт контрактларини экспертизадан ўтказишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5215-сон Фармонининг 2-иловасига киритилган товарлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш бўйича контрактларни Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлигида рўйхатдан ўтказиш тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчи томонидан кузатув кенгаши аъзоси сифатида илгари сурилган шахслар корпоратив бошқарувчининг малака гувоҳномасига эга бўлиши тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) суммасидан қатъи назар, идоравий (ички) танлов комиссиялари баҳолайдиган энг яхши таклифларни танлаб олиш йўли орқали товарлар (ишлар ва хизматлар)ни харид қилиш контрактларини, шу жумладан импорт контрактларини мустақил равишда тузиш ҳуқуқи берилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2019 йил 1 февралдан бошлаб олиб кириладиган (олиб чиқиладиган) товарлар (ишлар, хизматлар)нинг божхона расмийлаштирувида ваколатли иқтисодий операторлар мақоми қўлланилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) корхоналар томонидан ушбу қарорга мувофиқ тузиладиган шартномалар (контрактлар) тўғрисидаги ахборотни улар тузилган санадан бошлаб уч кундан кечиктирмай давлат харидлари бўйича махсус ахборот порталига жойлаштириш тартиби жорий этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги Давлат активларини бошқариш маркази акциялар (улушлар) давлат пакетини ишончли бошқариш бўйича ўзи тузган шартномаларнинг лозим даражада бажарилиши устидан самарали мониторинг олиб борсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларининг лойиҳаолди ва лойиҳа ҳужжатларини, товарлар (ишлар, хизматлар)нинг давлат хариди учун тендер ҳужжатлари ва техник шартларини ҳамда контрактларни комплекс экспертизадан ўтказиш якунлари бўйича хулосалар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Лойиҳаларни ва импорт контрактларини комплекс экспертиза қилиш маркази томонидан берилади;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувчининг малака гувоҳномасига эга бўлиш тўғрисидаги талаб кузатув кенгашининг давлат улуши бўйича мустақил аъзоси сифатида илгари сурилган, тегишли тармоқда иш тажрибасига эга бўлган, шу жумладан хорижлик шахсларга нисбатан қўлланилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва хўжалик бошқаруви органлари улуши устун бўлган, ишончли бошқарувчиларга ишончли бошқарувга берилган корхоналар томонидан инвестиция лойиҳалари кузатув кенгашининг ижобий қарори мавжуд бўлган тақдирда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзстандарт» агентлиги, Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ва Қурилиш вазирлиги 2019 йил 1 мартга қадар металлургия маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги қонун ҳужжатлари талаблари, давлат стандартлари, техник меъёрлар, қоидалар ва регламентларни такомиллаштириш бўйича таклифларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қурилишда қўлланиладиган материалларнинг сифати ва хавфсизлигига доир экологик стандартларни, талабларни кучайтириш, шунингдек, хориждаги амалиётни инобатга олган ҳолда қуйиш цехларида маънан эскирган ускуналар ва техникадан фойдаланишни тақиқлаш назарда тутилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхатига киритилсин ва мазкур корхоналарга нисбатан қабул қилинаётган қарорнинг 2-бандида назарда тутилган шартлар татбиқ этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришга оид «Йўл харитаси» 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири Б.А. Ходжаев зиммасига вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг «Йўл харитаси»да белгиланган чора-тадбирларни ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича ўзаро яқин ҳамкорлигини таъминлаш ва фаолиятини мувофиқлаштириш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳаракат таркиби паркини, жумладан хусусий оператор компанияларини ташкил этиш орқали кенгайтириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу корхоналар эҳтиёжлари учун бўш вагонлар беришнинг чораклик графикларини тасдиқлаб, уларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаган ҳолда импорт ва экспорт қилинадиган юклар логистикаси бўйича тизимли ишларни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ билан биргаликда 2019 йил 10 январга қадар «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг импорт контрактлари бўйича олиб кириладиган товарларни ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни амалга ошириш бўйича ҳар ой бажариладиган тадбирлар графиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқ даврда ишлаб чиқарилиши маҳаллийлаштирилиши лозим бўлган товарлар турларининг рўйхати, шунингдек, уларни маҳаллийлаштириш даражаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
товарлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш бўйича ишларни молиялаштириш манбалари ва ҳажмлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзметкомбинат» АЖга, истисно тариқасида, 2020 йил 1 январга қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 9 январдаги «Ўзметкомбинат» АЖнинг 2018 — 2020 йилларга мўлжалланган ривожланиш Дастури тўғрисида»ги ПҚ-3468-сон қарорига мувофиқ «Қуйиш-прокатлаш комплексини қуриш» инвестиция лойиҳасини (кейинги ўринларда — Лойиҳа) амалга ошириш доирасидаги қурилиш-монтаж ишларини белгиланган шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилган ҳолда параллел лойиҳалаш ҳамда ўз маблағлари ва қарз маблағлар ҳисобидан молиялаштириш шартлари асосида бажаришга рухсат берилсин ва Лойиҳа 2026 йил февраль ойи якунига қадар фойдаланишга топширилсин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПҚ-56-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2026 йил 1 июлга қадар:
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПҚ-56-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) «Ўзметкомбинат» АЖ, пудратчи ва субпудратчилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси норезидентлари томонидан бажариладиган (кўрсатиладиган) ишлар (хизматлар) бўйича қўшилган қиймат солиғидан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича, шу жумладан «вақтинча олиб кириш» божхона режимида олиб кириладиган (шу жумладан, Лойиҳани амалга ошириш доирасида 2025 йилда ва ундан олдин олиб кирилган) материаллар, ускуналар, махсус ва транспорт техникаси, уларнинг эҳтиёт қисмлари, асбоб ва анжомлар учун божхона тўловларини (божхона расмийлаштируви учун йиғимлардан ташқари) тўлашдан;
(10-банд «а» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПҚ-56-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳам доимий муассаса, ҳам Ўзбекистон Республикасидаги тўлов манбаси орқали олинадиган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) жисмоний шахслар — хорижий мутахассислар учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи тўлашдан озод этилсин.
(10-банднинг «в» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПҚ-56-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) инвестиция лойиҳаси доирасида жалб қилинган пудратчилар томонидан хорижий мутахассислар учун тўланган жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича 2022 йил 1 июлдан 2026 йил 1 январга қадар амалга оширилган тўловларни «Ўзметкомбинат» АЖ томонидан 2026 йил давомида тўланадиган фойда солиғи суммасини камайтириш ҳисобига пудратчилар ҳисобварақларига қайтариб берилсин.
(10-банд Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 февралдаги ПҚ-56-сонли қарорига асосан «г» кичик банд билан тўлдирилган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор талабларини ҳисобга олган ҳолда, жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи Давлатга тегишли акциялар пакетларини (улушларни) ишончли бошқарувга бериш тартиби тўғрисида янгиланган низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
танлов шартларига ишончли бошқарувдан кутилаётган натижалар бўйича давлат талабларини киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
талаб даражасидан паст бўлмаган кўрсаткичларга эришиш бўйича чора-тадбирларни ўз ичига олган бизнес-режа тақдим этган талабгорларнинг танлов савдоларида иштирок этишига рухсат бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
акциялар (улушлар) давлат пакети ишончли бошқарувга берилган жамиятларнинг йиллик бизнес-режаларини уларнинг кузатув кенгаши томонидан тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамият томонидан бизнес-режанинг бажарилиши, қилинган харажатларнинг, экспорт ва импорт контрактлари бўйича нархларнинг асосланганлигини ҳар йили мустақил аудиторлик ташкилоти томонидан, шу жумладан давлатнинг ваколатли органи томонидан жалб этилган ташкилот томонидан тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишончли бошқарувчи томонидан тасдиқланган йиллик бизнес-режалар тўлиқ бажарилган ва ижобий аудиторлик хулосаси мавжуд бўлган тақдирда ишончли бошқарув шартномасини танлов савдоларини ўтказмасдан узайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Адлия вазирлиги, «Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ, «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 25 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4077-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4077-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Олмалиқ КМК» АЖ, «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ фаолиятини янада такомиллаштиришга оид
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

1.

Қора металлар парчалари ва чиқиндиларини тайёрлаш балансини тузиш ва бажариш тартибини қайта кўриб чиқиш,
шу жумладан уларни тайёрлаш бўйича бир ойлик графикларни тасдиқлаш ҳамда балансни бажариш бўйича вазирликлар, идоралар ва ҳокимликлар томонидан ойлик ҳисоботлар тақдим этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов)

2.

Қора металлар прокати сотиб олувчиларни биржада рўйхатдан ўтказиш тартибини соддалаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

3.

Товарларнинг сони, ҳажми, нархи ва уларни сотиб олиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни аввалдан (бир сутка олдин) тақдим этиш йўли орқали биржа савдоларида сотилаётган товарлар ҳақида харидорларни хабардор этиш механизмларини такомиллаштириш.

Ташкилий

чора-тадбирлар

2019 йил 1 февралга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

ЎзРТХБ (Ф. Ибрагимов)

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 августдаги 634-сон «Тошкент вилоятида кичик саноат зоналарини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига «Олмалиқ КМК» АЖ Нодир металлар ва қаттиқ қотишмаларни ишлаб чиқариш бўйича илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси мулкининг ишлатилмайдиган давлат мулки объектларини Тошкент вилояти ҳокимлигига топшириладиганлар таркибидан чиқариб ташланишини назарда тутадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил 1 февралга

қадар

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

Тошкент вилояти ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов)

5.

Қонун ҳужжатларига қуйидагиларни назарда тутадиган ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш:

ижро иши юритиш доирасида хатланган металл парчалари, қора ва рангли металлар чиқиндилари, таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга тўғридан-тўғри шартномалар бўйича ва эркин (келишилган) нархда сотиш;

корхоналар ва ташкилотлар томонидан режалаштирилаётган таркибида рангли ва қора металлар бўлган табиий ва маънавий эскирган асбоб-ускуналарни ҳисобдан чиқариш (утилизаци� қилиниши) тўғрисидаги маълумотларни «Ўзметкомбинат» АЖ ва «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖга тақдим этиш, шунингдек мазкур мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш механизмларини жорий этиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари

2019 йил 1 апрелга

қадар

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов),
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (К. Акулов),

Бош прокуратура (С. Саидкаримов),
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

6.

Мис-молибден рудаларини бойитиш бўйича технологик кўрсаткичларни ошириш ва замонавий технологик ечимларни фойдаланишга топширишни назарда тутувчи «ТОМС илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти» МЧЖ (Россия) лойиҳаси асосида «Олмалиқ КМК» АЖ мис бойитиш фабрикаларини (МОФ ва МОФ-2) 2019 — 2021 йилларда реконструкция қилиш.

Ташкилий

чора-тадбирлар комплекси

2019 — 2021 йиллар

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

7.

«ТОМС илмий-тадқиқот ва лойиҳа институти» МЧЖ (Россия) томонидан:

фойдали қазилмалар ва товар маҳсулотлари (мис, молибден ва олтин) ишлаб чиқаришни ошириш схемасини оқилона амалга оширишни назарда тутувчи «Олмалиқ КМК» АЖ янги мис бойитиш фабрикасининг (МОФ-3) лойиҳасини;

товар маҳсулотлари (мис ва олтин) ишлаб чиқаришни оширишни назарда тутган ҳолда оксидланган руда, шлаклар
ва эски
сақлагичларда сақланаётган қолдиқларни қайта ишлаш лойиҳаларини ишлаб чиқиш.

Инвестиция лойиҳалари

2021 йил 1 декабрга

қадар

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),

Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев)

8.

Ҳомийлик (хайрия) ёрдами кўрсатиш таомилларини тартибга солиш, инвестиция активлари ишончли бошқарувчиси орқали ўхшаш бўлмаган объектларни ташкил этиш ва молиялаштириш бўйича таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумот,
зарур ҳолларда, норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2019 йил 1 майга қадар

Вазирлар Маҳкамаси (А. Султанов),

Давлат рақобат қўмитаси

(Н. Шарипов),
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),

«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов),
«Ўзиккиламчиранглиметалл»АЖ (К. Акулов)

9.

Тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилган ҳолда, шу жумладан давлат-хусусий шериклик шартларида кон-металлургия соҳаси корхоналари томонидан шахсий эҳтиёжлар ва маҳсулотларни ишлаб чиқаришда фойдаланиш учун олиб кириладиган хом ашёлар ва материалларни синов ва экспертизадан ўтказиш бўйича мустақил лабораторияларни ўрнатилган тартибда яратиш ва аккредитациядан ўтказиш.

Ташкилий-амалий чора-тадбирлар

2019 йил давомида

«Ўзстандарт» агентлиги (Д. Саттаров),
Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги (Д. Ли),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),

Молия вазирлиги

(А. Хайдаров),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Ш. Вафаев)

10.

Аммоний сульфати, калий сульфати, NPK, олтингугурт асосида суюқ ва сувда эрувчан ўғитларни ишлаб чиқаришни ташкил этишни назарда тутувчи «Минерал ўғитларни ишлаб чиқаришда олтингугурт кислотасидан самарали фойдаланиш» инвестициявий лойиҳасининг паспортини ишлаб чиқиш.

Инвестициявий лойиҳа

паспорти

2019 йил 1 мартга қадар

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (С. Бекенов),
«Ўзкимёсаноат» АЖ (Д. Пак), Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),

Тошкент вилоят ҳокимлиги (Ғ.Ибрагимов)

11.

Қуйма-прокат комплексининг лозим даражада ишлаши учун «Ўзметкомбинат» АЖни 260 МВтдан кам бўлмаган қувватли ташқи электр билан таъминлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2021 йил 1 январга қадар

«Ўзбекэнерго» АЖ (У. Мустафоев),
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
«Ўзметкомбинат» АЖ (Т. Азаматов)

12.

Олмалиқ шаҳрида «Олмалиқ КМК» АЖ маблағи ҳисобига қурилаётган кўп квартирали уйларни сотиш даврида «Ўзшаҳар қурилиш инвест» МЧЖни қўшилган қиймат солиғидан озод этиш бўйича таклифларни киритиш.

Норматив-ҳуқуқий

ҳужжат

2019 йил 15 январга қадар

Молия вазирлиги (А. Хайдаров), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев),
Қурилиш вазирлиги (А. Тўхтаев),
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси(С. Бекенов),
Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси (Ш. Вафаев)

13.

Рангли металлар, уларнинг парчалари ва чиқиндилари, шунингдек, қора металлар парчалари ва чиқиндиларини ноқонуний тайёрлаш, сотиб олиш, улардан фойдаланиш ва сотишни бартараф этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат қилувчи органларнинг ўзаро ҳамкорлигини кучайтириш.

2019 йил учун қўшма ҳаракатлар режаси

2019 йил 10 январга қадар

Бош прокуратура (Э. Таджиев),
ИИВ (П. Бобожонов),
Давлат божхона қўмитаси (М. Азимов),
ДХХ,
«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (К. Акулов)

14.

Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасининг маблағлари ҳисобидан «Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖнинг ишлаб чиқариш цехлари ва канализациялари тизимини модернизация қилиш бўйича чора-тадбирларни молиялаштириш масаласини ўрганиш.

Таҳлилий маълумот

2019 йил 10 январга қадар

Давлат экология қўмитаси (Б. Қўчқоров),

Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Л. Кудратов),

«Ўзиккиламчиранглиметалл» АЖ (К. Акулов)

15.

Федерал давлат автоном олий таълим муассасаси Миллий технологик тадқиқотлар университети «МИСиС»нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали ҳузурида:

«Рангли ва нодир металлар металлургияси», «Қора металлар металлургияси», «Қуйиш иши», «Металларни босим билан қайта ишлаш», «Очиқ тоғ-кон ишлари», «Ер ости тоғ-кон ишлари», «Фойдали қазилмаларни бойитиш», «Маркшейдерлик иши», «Технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш ҳамда бошқариш», «Тоғ электромеханикаси» ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассисларни тайёрлаш профессионал коллежини;

математика, физика, кимё, ахборот технологиялари, лингвистика ва иқтисодиёт фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўргатиладиган ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим муассасасини очиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2020 йил 1 августга қадар

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов),

Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
«Олмалиқ КМК» АЖ (А. Хурсанов),

Тошкент вилоят ҳокимлиги (Ғ. Ибрагимов)

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 декабрдаги ПҚ-4077-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 1 мартдаги «Ёшлик I» кони негизида «Олмалиқ КМК» АЖнинг ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2807-сон қарори рус тилидаги матнининг 6-бандидаги «1 декабря 2018 года» сўзлари «1 марта 2020 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 мартдаги «Симли блок ўрнатган ҳолда 2-сон сортопрокат цехи «300» станида катанкани ишлаб чиқаришни ташкил этиш» инвестицион лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2825-сон қарори рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-банддаги «1 января 2019 года» сўзлари «1 марта 2019 года» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-илованинг номланишидаги «1 января 2019 года» сўзлари «1 марта 2019 года» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 24 июлдаги «Фойдали қазилмалар конларини саноат йўли билан ўзлаштириш соҳасидаги лойиҳа-қидирув ва илмий-тадқиқот ишлари бошқарувини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3145-сон қарори рус тилидаги матнининг 3-бандида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) тўртинчи ва бешинчи хатбошилар тегишинча учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 августдаги «Олмалиқ КМК» АЖни янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3211-сон қарори 1 — 8 ва 13 — 24-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Уч-Қулоч» конини очиқ усулда ўзлаштириш» инвестиция лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3452-сон қарори 1 — 7 ва 10 — 15-бандлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-3454-сон қарори рус тилидаги матнининг 311-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«311. Оборот по реализации продукции из меди по группе 74 кодов ТН ВЭД на экспорт за иностранную валюту облагается налогом на добавленную стоимость по установленной ставке (за исключением продукции собственного производства АО «Алмалыкский ГМК», АО «Узметкомбинат» и АО «Узвторцветмет»)».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПҚ-3487-сон қарори билан тасдиқланган Товарларни (ишлар, хизматларни) харид қилишнинг алоҳида тартиби белгиланадиган, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналарининг рўйхатининг рус тилидаги матни қуйидаги мазмундаги 20 ва 21-бандлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«20. АО «Узметкомбинат»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. АО «Узвторцветмет»».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 сентябрдаги «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖнинг ишлаб чиқиш қувватларини реконструкция қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3954-сон қарори рус тилидаги матнида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 7-банднинг иккинчи хатбошисидаги «до 1 марта 2019 года» сўзлари «до 1 октября 2019 года» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 1-иловада:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

ВСЕГО:

457,4

181,0

213,1

40,6

22,7

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сатри қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

ВСЕГО:

4 279,9

929,05

973,73

1 160,77

1 142,87

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги сатрлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«

4

Закуп медного и цинкового сырья***

3 822,5

748,05

760,63

1120,17

1120,17

Медное сырье (код ТН ВЭД 2603, 7401, 7407)

2 624,02

466,8****

479,38

838,92

838,92

собственные средства и кредиты коммерческих банков

Цинковое сырье (код ТН ВЭД 2608, 2817, 7902)

1 125

281,25

281,25

281,25

281,25

»;

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги изоҳлар билан тўлдирилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«***) подлежит уточнению в связи с изменением объемов металлургического сырья исходя из содержания металла в сырье, а также цены на биржевых торгах
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
****) часть из них включается в объемы поставок в 2018 году».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.12.2018 й., 07/18/4077/2380-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон; 16.04.2020 й., 07/20/4678/0440-сон)