25.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3106
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг буйруғи, 25.12.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3106
Kuchga kirish sanasi
01.01.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»ни тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3106]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ва бюджет ҳисобини давлат секторида молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари билан мувофиқлаштириш мақсадида буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги» иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ 2019 йил 1 январдан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир Д. КУЧКАРОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 13 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
143-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2018 йил 13 ноябрдаги 143-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги» (бундан буён матнда Стандарт деб юритилади) Ўзбекистон Республикасининг Бюджет кодекси, Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ бюджет ташкилотлари, давлат мақсадли жамғармалари ва бошқа бюджетдан ташқари жамғармаларининг (бундан буён матнда ташкилотлар деб юритилади) қишлоқ хўжалиги фаолияти ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Стандартда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик актив ― ҳайвонлар ёки ўсимликлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биологик активларнинг гуруҳлари ― ўхшаш хусусиятларга эга ҳайвонлар ёки ўсимликларнинг жамланмаси;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биотрансформация ― ўсиш, насл қолдириш, деградация, ишлаб чиқариш ва кўпайиш жараёни натижасида биологик активда содир этиладиган сифат ва сон ўзгариши;
(1-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етилган биологик активлар ― бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотини йиғиб олиш мумкин бўлган даражага етган (фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга нисбатан қўлланиладиган) ёки уларни мунтазам равишда йиғишни (олишни) таъминлаши мумкин бўлган (унумдор биологик активларга қўлланиладиган) активлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ― биологик активларидан олинган (йиғилган) маҳсулот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш ― маҳсулотни биологик активдан ажратиб олиш ёки биологик активнинг ҳаёт фаолиятини тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалиги фаолияти ― ташкилотлар томонидан етилган биологик активлар ва биотрансформацияни ёки олинган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ёки қўшимча ишлаб чиқарилган биологик активларни сотиш, беғараз асосида ёхуд номинал қиймат бўйича бериш мақсадида бошқариш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сотиш харажатлари ― молиялаштириш харажатлари, солиқлар ва йиғимлардан ташқари, активларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ бўлган тўғридан-тўғри қўшимча харажатлар. Активларнинг чиқиб кетиши сотиш, беғараз ёки номинал қиймати бўйича ўтказиш орқали амалга оширилади;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унумдор (наслдор) биологик активлар ― ушбу биологик активлар қишлоқ хўжалиги фаолиятида бир йилдан ортиқ вақт давомида узлуксиз ва қайта фойдаланиладиган активлардир. Унумдор (наслдор) биологик активлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти эмас, балки ўз-ўзидан қайта тикланувчи объект ҳисобланади. Унумдор (наслдор) биологик активлар ҳисобланувчи ҳайвон турларига насл қолдирувчи ҳайвонлар (балиқ ва қушлар), сут маҳсулотлари йўналиши бўйича йирик шохли қорамоллар, жун ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қўйлар ва бошқа ҳайвонлар мисол бўла олади. Унумдор (наслдор) биологик активлар ҳисобланувчи ўсимлик турларига мева ва резаворлар, ёнғоқ, шарбат, қатронлар, қобиқлар ва барглар олиш учун ўстириладиган дарахтлар, узумзорлар ва буталар киради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активлар ― қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатида олинадиган (йиғиладиган) ёки биологик активлар сифатида сотиладиган, беғараз ёки номинал қиймат бўйича бериладиган активлар. Масалан, фойдаланиладиган (истеъмол қилинадиган) биологик активларга бир марталик фойдаланиш учун ҳайвон ёки ўсимликлар, хусусан гўшт йўналишида йирик шохли қорамол, сотиш учун мўлжалланган қорамол, балиқ етиштириш хўжаликларидаги балиқ, маккажўхори ва буғдой каби донли маҳсулотлар, шунингдек ёғоч тайёрлаш мақсадида ўстириладиган дарахтлар киритилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳосил берувчи ўсимлик — қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва етказиб беришда фойдаланиладиган, бир неча даврлар давомида ҳосил бериши кутиладиган ҳамда ўзининг қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида сотилиши эҳтимоли паст бўлган (бундан унинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимлик.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан ўн иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қуйидагилар ҳосил берувчи ўсимлик ҳисобланмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиш учун етиштириладиган ўсимликлар (масалан, ёғоч олиш мақсадида етиштириладиган дарахтлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш учун парвариш қилинадиган ва ташкилот томонидан ушбу ўсимликларнинг ўзини ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида йиғиб олиб реализация қилиш эҳтимоли кам бўлмаган (бундан уларнинг қолдиқ сифатида реализация қилиниши ҳолатлари мустасно) ўсимликлар (масалан, ҳам меваси, ҳам ёғочи учун етиштириладиган дарахтлар);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) бир йиллик экинлар (масалан, маккажўхори ва буғдой).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ҳосил берувчи ўсимликлар ҳосил олиш мақсадида фойдаланилмай қўйилганда, улар кесилиши (масалан, ўтин сифатида фойдаланиш учун) ва қолдиқ сифатида реализация қилиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қолдиқ сифатидаги бундай реализация қилиш ҳосил берувчи ўсимликнинг ушбу Стандартда белгиланган таърифига мувофиқлигини ўзгартирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳосил берувчи ўсимликларда ўсаётган (етиштирилаётган) ва ҳали йиғиб олинмаган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари биологик актив ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бошқа бюджет ҳисоби стандартларида таърифланган атамалар ушбу Стандартда ҳам худди шу маънода қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташкилот биологик активнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда имкон қадар кузатиш мумкин бўлган бозор маълумотларидан фойдаланиши ҳамда кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланишни минималлаштириши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда маълумотлар кузатиладиган ёки кузатилмайдиган бўлиши мумкин ва улар қуйидаги турларга бўлинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-даража — баҳолаш санасида фаол бозорларда мавжуд бўлган бир хил активлар ёки мажбуриятлар учун шаклланган нархларни ифодаловчи маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-даража — 1-даража маълумотларига кирмайдиган, бироқ актив ёки мажбуриятга доир бевосита ёки билвосита кузатиш мумкин бўлган бозор нархларига асосланган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-даража — актив ёки мажбуриятга доир кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлар, шу жумладан ташкилотнинг ички баҳолашига асосланган маълумотлар.
(11 — 15-бандлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қишлоқ хўжалиги фаолияти турли соҳаларни қамраб олади, жумладан чорвачилик, ўрмончилик, қишлоқ хўжалигининг бир йиллик ёки кўп йиллик ўсимликларини ўстириш. Ушбу фаолият бир қатор умумий жиҳатлар ажратилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ўзгариш қобилияти. Ҳайвонлар ва ўсимликлар биотрансформация хусусиятига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўзгаришларни бошқариш. Бошқариш зарур бўлган қулайликлар ёки ушбу жараённи амалга ошириш учун барқарор шарт-шароитларни яратиш йўли билан биотрансформацияга кўмаклашади (мисол учун, белгиланган даражада озуқа моддаларини таъминлаш, намлик, ҳарорат, маҳсулдорлик ва ёруғликни сақлаб туриш). Бундай бошқариш қишлоқ хўжалиги фаолиятини бошқа фаолият турларидан (бошқариб бўлмайдиган манбалардан олинадиган маҳсулотлар, жумладан табиий кўллар ва дарёлардан балиқ тутиш ёки ўрмонларни кесиш) фарқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўзгаришларни ўлчаш. Биотрансформация натижасида юзага келадиган сифат (мисол учун, генетик хусусиятлари, зичлиги, етилганлиги, ёғ қатлами, оқсилнинг мавжудлиги, толанинг мустаҳкамлиги) ва миқдор ўзгаришларини (мисол учун, насли, оғирлиги, куб метри, толанинг узунлиги ёки диаметри, ғунчалар сони) ўлчаш ва назорат қилиш бошқарувнинг функцияларидан бири ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Биотрансформация қуйидаги натижаларга олиб келади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) активларнинг ўсишига (ҳайвонлар ёки ўсимликлар миқдорининг ўсиши ёхуд уларнинг сифат хусусиятлари яхшиланиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) активларнинг камайишига (ҳайвон ёки ўсимликлар миқдорининг камайиши ёхуд уларнинг сифат хусусиятлари ёмонлашиши) ёки кўпайишига (қўшимча жонли ҳайвон ёки ўсимликларнинг пайдо бўлиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқилишига (масалан, чой барги, жун, сут ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ҳисоблаш методи орқали молиявий ҳисоботни тузувчи ва тақдим қилувчи ташкилотлар ўзининг қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ бўлган ҳолатларда мазкур Стандартни қўллаши ва қуйидагиларнинг ҳисобини юритиши керак:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биологик активлар, ҳосил берувчи ўсимликлар бундан мустасно;
(4-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) йиғиш пайтидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур Стандарт қуйидагиларга қўлланилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ҳосил берувчи ўсимликларга (бунда, ушбу Стандарт ҳосил берувчи ўсимликлардаги ҳосилга нисбатан қўлланилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ номоддий активларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) хизматлар кўрсатиш ёки ишларни бажариш учун мўлжалланган биологик активларга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) қишлоқ хўжалиги фаолиятига тегишли ерни ижарага олиш натижасида юзага келган фойдаланиш ҳуқуқи активларига.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Биологик активлардан тадқиқотлар ўтказиш, таълим, транспортировка, кўнгилочиш, божхона назоратини ўтказиш мақсадида фойдаланилган ҳолларда мазкур Стандарт талаблари бўйича ҳисобга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳисобини юритишда уларни олиш (йиғиш) вақтидагина мазкур Стандартдан фойдаланилади. Унинг кейинги ҳисобини юритишда бошқа тегишли стандартлар қўлланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотини олишдан (йиғишдан) кейинги қайта ишлаб чиқиш ишларида (мисол учун, узумни винога қайта ишлаш) мазкур Стандарт қўлланилмайди. Қайта ишлаб чиқиш қишлоқ хўжалиги фаолиятининг мантиқий ва табиий давоми, шунингдек бўлиб ўтаётган жараёнлар ва биотрансформация ўртасида айрим ўхшашлик бўлса-да, мазкур жараён мазкур Стандартдаги қишлоқ хўжалиги фаолияти тушунчасига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Биологик активлар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва уларни қайта ишлаб чиқиш натижасида олинадиган (йиғиладиган) маҳсулотларга мисоллар мазкур Стандартнинг иловасида келтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ҳисобга олиш ва баҳолаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ташкилот биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотини фақат қуйидаги ҳолларда ҳисобга олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маҳсулот етиштирилгунга (йиғилгунга) қадар даврда активни назорат қилса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) актив билан боғлиқ келажакда иқтисодий даромад келиши ёки хизмат кўрсатиш имкониятини эҳтимоллиги юқори бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) активнинг ҳақиқий қиймати ёки таннархини ўлчаш маълумотлари ишончли бўлса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Биологик активнинг ҳақиқий қиймати унинг жойлашган жойи ва ҳозирги вақтдаги ҳолатидан келиб чиқиб аниқланади. Мисол учун, хўжаликдаги беғараз ёки номинал қийматда бериш учун мўлжалланган қорамолни жойга етказиб беришнинг транспорт ва бошқа харажатларини ҳисобламаганда, унинг ҳақиқий қиймати тегишли бозордаги нархи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қишлоқ хўжалиги фаолиятида йирик шохли қорамолга эгалик қилиш ҳуқуқи сифатида унинг сотиб олиниши, туғилиши ёки ажратилиши вақтида тамғалаш ёки бошқа усулда белги қўйилади. Келажакдаги иқтисодий фойда ва хизмат кўрсатиш потенциали унинг ўзига хос кўрсаткичларидан келиб чиқиб баҳоланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Дастлабки ҳисобга олиш ва ундан кейинги ҳар бир ҳисобот даврига биологик актив ўзининг ҳақиқий қиймати бўйича сотиш харажатларини ҳисобга олмаган ҳолда белгиланиши керак, мазкур Стандартнинг 27-бандида кўрсатилган ҳолатлар бундан мустасно.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ташкилотлар биологик активларни алмашув бўлмаган операциялар орқали қабул қилса, биологик активни дастлабки ҳисобга олиш ва ундан кейинги ҳар бир ҳисобот даврида баҳолаш мазкур Стандартнинг 12-бандига мувофиқ амалга оширилади.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ушбу маҳсулотлар олинган вақтда аниқланадиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича баҳоланиши керак. Ушбу баҳоланиш натижасида олинган қиймат бошқа тегишли стандарт қўлланиб бошланадиган кунга маҳсулотнинг қиймати бўлиб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ҳақиқий қийматини аниқлаш жараёнини осонлаштириш мақсадида уларнинг асосий хусусиятлари мос равишда гуруҳлаштирилиши мумкин (мисол учун, ёши ёки сифати бўйича). Ташкилот активнинг нархини белгилашда асос сифатида бозорга мос равишда фойдаланилаётган хусусиятлардан келиб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ташкилотлар кўп ҳолларда ўзларининг биологик активлари ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини келажакдаги қайсидир вақтда сотиш бўйича шартнома тузадилар. Бундай шартномаларда келишилган нархлар ҳақиқий қийматни аниқлашда асос бўлиши шарт эмас, чунки ҳақиқий қиймат сотувчи ва сотиб олувчи иштирок этаётган бозордаги нархларнинг жорий конъюктурасини кўрсатади. Шунга кўра, шартноманинг мавжудлиги биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳақиқий қийматини ўзгартирилишига олиб келмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Алмашув операциясида биологик актив ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш бўйича шартнома айрим ҳолларда зарар келтирувчи шартнома сифатида эътироф этилиши мумкин. Бундай шартномаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (16-сонли БҲС) «Баҳоланган мажбуриятлар, шартли мажбуриятлар ва шартли активлар» (рўйхат рақами 3562, 2024 йил 22 октябрь) талаблари қўлланилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Агар биологик активлар ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун уларнинг жойлашган жойи ва ҳолатига боғлиқ ҳолда фаол бозор мавжуд бўлса, бунда ушбу бозорда белгиланган нарх мазкур активнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун мос келувчи асос ҳисобланади. Агар ташкилот бир қанча фаол бозорларга кириш имконияти бўлса, ташкилотга тўғри келувчи энг мақбул бўлган нарх ишлатилади (мисол учун, агар ташкилотда иккита фаол бозорга кириш имконияти бўлса, бунда у ўзи битим тузишни истаган бозордаги нархдан фойдаланади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Фаол бозор мавжуд бўлмаган ҳолатларда, ташкилотлар бозор қийматни аниқлаш учун бир ёки бир қанча қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар охирги битим амалга оширилган сана ва ҳисобот санаси ўртасидаги даврда хўжалик шартларига муҳим ўзгартиришлар киритилмаган бўлса савдо битимнинг охирги нархлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ўхшаш активлар учун бозор баҳоси фарқларини ҳисобга олиш билан аниқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) мос келувчи соҳа кўрсаткичлари, мисол учун бир экспорт лот боғдорчилик кўчатлари ҳисоби гектар ва йирик шохли қорамол ҳисоби килограмм гўшт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ёки биологик активларнинг ҳақиқий қийматини мазкур Стандартнинг 18-банди асосида аниқлашда ҳар хил хулосаларга олиб келса, ташкилот ушбу фарқлар сабабларини биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончлироқ баҳолаш учун кўриб чиқиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Ташкилот активларини ўз ҳисоб-китобида молиялаштириш, солиққа тортиш ёки қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини олгандан (йиғгандан) кейин биологик активларни тиклаш билан боғлиқ бўлган (мисол учун, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари йиғиб олинганидан кейинги экин майдонларини тиклашга кетадиган харажатлар) пул оқимини акс эттирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Биологик активлар таннархи баъзида ҳақиқий қийматга деярли тенг бўлиши мумкин, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бошланғич харажатлари амалга оширилган вақтдан сезиларли биотрансформация содир бўлмаганда (мисол учун, мевали дарахтлар ҳисобот давридан олдин кўчатлари экилган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) биотрансформациянинг нархга таъсири сезиларли даражада бўлиши кутилмаганда (мисол учун, ишлаб чиқариш даври 30 йилни ташкил этувчи экилган қарағайларни бошланғич ўсиш даври).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Биологик активлар кўпинча ер билан бевосита боғлиқ бўлади (мисол учун, ўрмондаги дарахтлар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун бир-бирига боғлиқ бўлган активларга тегишли ахборотдан фойдаланади. Бунда, биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлаш учун бир-бирига боғлиқ бўлган активларнинг ҳақиқий қийматидан ишлов берилмаган ерларининг ҳақиқий қийматини ва уни яхшилашга қаратилган капитал харажатларини чегириш орқали аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Фойда ва зарар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Биологик активнинг сотиш харажатларидан ташқари уни ҳақиқий қиймати бўйича дастлабки ҳисобга олишда, шунингдек сотиш харажатларини чегирган ҳолда биологик активни ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида юзага келадиган фойда ёки зарар у ҳосил бўлган даврдаги ташкилотнинг фойда ёки зарар таркибига киритилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Биологик актив дастлабки ҳисобга олинганда фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Масалан, биологик активнинг ҳақиқий қийматини сотиш харажатларини чегирган ҳолда аниқлаш натижасида зарар юзага келиши мумкин. Шунингдек, биологик активнинг пайдо бўлиши натижасида фойда ҳам юзага келиши мумкин (масалан, бузоқ туғилганда).
(24-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларини сотиш харажатларидан ташқари уни ҳақиқий қиймати бўйича дастлабки ҳисобга олинишидаги фойда ёки зарарининг юзага келиш ҳолатлари у ҳосил бўлган даврдаги ташкилотларнинг фойда ёки зарар таркибига киритилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Қишлоқ хўжалик маҳсулотининг дастлабки ҳисобга олинишида ушбу маҳсулот олиниши (йиғиб олиниши) натижасида фойда ёки зарар юзага келади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ҳақиқий қийматнинг ишончли баҳолана олинмаслиги
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади. Мазкур фараз фақат биологик актив дастлаб ҳисобга олинаётганда, унга нисбатан бозорда эълон қилинган нархлар мавжуд бўлмаган ва ҳақиқий қийматни аниқлашнинг муқобил усуллари ишончли натижа бермайди деб топилган ҳолларда рад этилиши мумкин. Бундай ҳолларда биологик актив унинг дастлабки қиймати бўйича жамғарилган амортизация ва жамғарилган қадрсизланиш зарарлари чегирилган ҳолда баҳоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кейинчалик ушбу биологик активнинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш имконияти юзага келса, ташкилот уни сотиш харажатлари чегирилган ҳолдаги ҳақиқий қиймат бўйича баҳолайди. Агар узоқ муддатли биологик актив сотиш учун мўлжалланган актив сифатида таснифланса (ёки сотиш учун мўлжалланган гуруҳ таркибига киритилса), унинг ҳақиқий қийматини ишончли тарзда аниқлаш мумкин, деб ҳисобланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Агар ташкилот аввал сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича қандайдир биологик активни баҳолаган бўлса, сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича мазкур биологик активни ҳисобдан чиқарилгунга қадар баҳолашни давом эттиради, мазкур Стандартнинг 27-бандида назарда тутилган ҳолатлар бундан мустасно.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Барча ҳолатларда ташкилотлар қишлоқ хўжалик маҳсулотларини олинган (йиғилган) вақтда сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қиймати бўйича баҳолайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Стандарт қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг уларни йиғиш пайтидаги ҳақиқий қийматини ишончли аниқлаш мумкин деган фаразга асосланади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
291. Биологик активнинг харид қиймати, жамғарилган амортизацияси ва жамғарилган қадрсизланиш зарарларини аниқлашда, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ҳисобга олишда ташкилотлар Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (7-сонли БҲС) «Товар-моддий захиралар» (рўйхат рақами 3120, 2019 йил 14 январь) ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) талабларини ҳисобга олади.
(291-банд Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ахборотни очиб бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ташкилотлар биологик активлар ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини дастлабки ҳисобга олиш, шунингдек биологик активларнинг сотиш харажатларидан ташқари ҳақиқий қийматининг ўзгариши натижасида юзага келадиган фойда ёки зарарнинг умумий қийматини очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ташкилот истеъмол қилинадиган биологик активлар билан ҳосил берувчи (унумдор) биологик активлар, шунингдек сотиш учун мўлжалланган биологик активлар билан беғараз ёки номинал қиймат асосида беришга мўлжалланган биологик активлар ўртасидаги фарқлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборотни беришда ташкилотлар биологик активларни етилган ва етилмаган биологик активларга ажратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ташкилот, агар у тақдим этилган молиявий ҳисобот билан бирга очиб берилмаган бўлса, қуйидаги маълумотларни очиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биологик активларнинг ҳар бир гуруҳлари билан боғлиқ бўлган ўзининг фаолиятининг хусусияти бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) натурал кўринишда ифодаланган номолиявий активлар параметрлари ёки ҳисоб-китоб кўрсаткичлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даври якунига ташкилотлар биологик активларининг ҳар бир гуруҳлари бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми бўйича.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
321. Ташкилот молиявий ҳисоботдан фойдаланувчиларга қуйидаги ҳолатларни баҳолаш имконини берадиган маълумотларни ёритиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган биологик активларнинг ҳақиқий қийматини аниқлашда қўлланилган баҳолаш усуллари ва киритилган маълумотлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда 3-даража маълумотларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилган ҳақиқий қиймат баҳолашларининг ҳисобот давридаги молиявий натижага ёки соф активлар (капитал) қийматига таъсири.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
322. Ташкилот мазкур стандартнинг 321‑бандидаги мақсадларга эришиш учун қуйидагиларни ҳисобга олиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) маълумотларни ёритиб бериш талабларини таъминлаш учун зарур бўлган тафсилотлар аниқлиги (масалан, қорамол — сут берадиган сигир, буқа, ёш бузоқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) турли талабларнинг ҳар бирининг аҳамияти (устуворлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) қай даражада умумлаштириш ёки алоҳида элементларга ажратиш кераклиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчиларнинг ёритиб берилган миқдорий маълумотларни баҳолаш учун қўшимча маълумотга эҳтиёжи бор ёки йўқлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар ушбу Стандарт ва бошқа бюджет ҳисоби стандартларига мувофиқ ёритиб берилган маълумотлар ушбу Стандартнинг 321‑бандидаги мақсадларга эришиш учун етарли бўлмаса, ташкилотлар мазкур мақсадларга эришиш учун зарур бўлган қўшимча маълумотларни (масалан, баҳолаш бўйича қўшимча тушунтиришлар ёки биологик активлар таснифи бўйича изоҳ каби маълумотлар) ёритиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
323. Ташкилот мазкур Стандартнинг 321‑бандида белгиланган мақсадларга эришиш учун, дастлабки ҳисобга олишдан кейин молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланадиган ҳар бир биологик активнинг тоифаси бўйича (биологик активларнинг тоифалари ушбу Стандартнинг 324-бандига мувофиқ аниқланади) камида қуйидаги маълумотларни очиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳисобот даври якунидаги ҳақиқий қиймат ўлчовлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қиймат ўлчовлари қайси маълумотлар даражасига киритилганлиги (1, 2 ёки 3-даража);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) кузатиш мумкин бўлмаган маълумотлардан фойдаланган ҳолда аниқланган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш усуллари ва фойдаланилган маълумотлар тавсифи. Агар баҳолаш усули ўзгарган бўлса (масалан, бозор ёндашувидан даромад ёндашувига ўтиш ёки қўшимча баҳолаш усулини қўллаш), ташкилот ушбу ўзгариш ва унинг сабабларини очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот 3-даражага киритилган ҳақиқий қийматни баҳолашда фойдаланилган кузатиш мумкин бўлмаган муҳим маълумотлар бўйича миқдорий маълумотларни очиб бериши керак. Агар бундай миқдорий маълумотлар шакллантирилмаган бўлса, уларни яратиш талаб этилмайди. Бироқ ташкилот учун олиш имконияти мавжуд ва ҳақиқий қийматни аниқлаш учун муҳим бўлган миқдорий маълумотлар инкор этилмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) ташкилот 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича давр бошидан давр охиригача бўлган ўзгаришларни қуйидагича очиб бериши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даврида тан олинган жами натижа ва унинг фойда ёки зарар ҳисоботида акс этган элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жами активлар (капитал)да тан олинган умумий фойда ёки зарар ва уни тан олинган элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
харидлар, сотувлар, ҳисобдан чиқаришлар ва ҳисоб-китоблар (ушбу турдаги ҳар бир ўзгариш алоҳида очиб берилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ф) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ҳисобот даври охирида ушлаб турилган биологик активларга тааллуқли амалга оширилмаган фойда ёки зарарлардаги ўзгаришлар ҳиссаси ҳамда мазкур ҳисобга олинган фойда ёки зарар элементлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун қўлланилган баҳолаш жараёнлари тавсифи (жумладан, баҳолаш сиёсати ва тартиблари қандай белгиланиши ҳамда ҳақиқий қиймат ўзгаришларининг даврлар орасида таҳлил қилиниши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳ) 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун ўзгаришларга нисбатан таъсирчанлик бўйича тавсиф. Агар бундай маълумотлар ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжуд бўлса, ташкилот уларнинг таъсирини кучайтириши ёки камайтириши мумкинлигини ҳам тавсифлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
324. Ташкилотлар биологик активларни тоифаларга ажратишни қуйидагилар асосида белгилайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) биологик активларнинг табиати, хусусиятлари ва хавф-хатарлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қиймат ўлчови қайси даража маълумотларига асосан аниқланганлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари учун маълумотлар даражаси юқорироқ бўлиши талаб этилиши мумкин, чунки бундай ўлчовлар юқори даражадаги ноаниқлик ва субъективлик билан тавсифланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича маълумотларни тақдим этиш учун биологик активларни қандай даражада тоифаларга ажратишни белгилаш профессионал мулоҳазани талаб этади. Биологик активлар одатда молиявий ҳисоботда келтирилган моддаларга нисбатан кенгроқ даражада тоифаларга ажратишни талаб қилади. Бироқ, ташкилот молиявий ҳисоботда келтирилган моддалар билан мувофиқлаштириш имконини берувчи етарли маълумотларни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар бошқа бюджет ҳисоби стандарти биологик активларни тоифаларга ажратиш тартибини белгилаган бўлса, ташкилот мазкур Стандартда талаб этилган маълумотларни тақдим этишда ушбу тартиблардан фойдаланиши мумкин (агар у мазкур банд талабларига жавоб берса).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
325. Молиявий ҳисоботда ҳақиқий қиймат бўйича баҳоланмайдиган, аммо ҳақиқий қиймати очиқлаб кўрсатиладиган ҳар бир биологик активлар тоифаси учун ташкилот ушбу Стандартнинг 323-банди «б», «д» ва «ҳ» кичик бандларида назарда тутилган маълумотларни очиқлаб кўрсатиши керак, бундан мазкур банднинг иккинчи хатбошисидаги ҳолатлар мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилотдан 3-даража маълумотларига асосан киритилган ҳақиқий қиймат ўлчовлари бўйича ушбу Стандартнинг 323-банди «д» кичик бандида назарда тутилган муҳим кузатиш мумкин бўлмаган маълумотларга оид миқдорий очиқлашларни тақдим этиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилот бундай биологик активлар учун ушбу Стандартда назарда тутилган бошқа очиқлашларни тақдим этиши шарт эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
326. Ташкилот ушбу Стандартда назарда тутилган миқдорий очиқлашларни жадвал шаклида тақдим қилиши керак, агар бошқа мақбул шакл мавжуд бўлмаса.
(321 — 326-бандлар Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Ташкилотлар қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳар бир гуруҳининг олиш (йиғиш) вақтида ва биологик активлари ҳар бир гуруҳининг ҳақиқий қийматини аниқлашда фойдаланиладиган усул ҳамда асосий йўналишлар тўғрисидаги маълумотларни очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳисобот даврида олинган (йиғилган) қишлоқ хўжалиги маҳсулотига нисбатан ташкилот шу маҳсулотнинг олиш (йиғиш) вақтида аниқланадиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қийматини кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Ташкилот:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қўллаш бўйича маълум чекловлари бор бўлган биологик активларнинг мавжудлиги ва баланс қийматини, шунингдек мажбуриятларни бажариш учун гаров сифатида берилган биологик активларнинг қийматини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) субъект томонидан биологик активлардан фойдаланиш ёки уларни сотиш эҳтимоллиги мавжуд бўлганда шу активларга қўйиладиган чекловлар даражаси ва хусусиятини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) биологик активларни такомиллаштириш ёки сотиб олиш бўйича ўз бўйнига олган мажбуриятларнинг миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) қишлоқ хўжалиги фаолияти билан боғлиқ молиявий хатар бошқариш стратегиясини очиб бериши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Ташкилот жорий ҳисобот даврининг боши ва охири ўртасида бўлган биологик активларнинг баланс қийматининг ўзгаришларни қиёслаши керак. Ушбу қиёслаш қуйидагиларни ўз ичига олади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ҳосил берувчи (унумдор) биологик активлар ва истеъмол қилинувчи биологик активлар бўйича алоҳида очиладиган сотиш харажатларини чегирган ҳолда ҳақиқий қийматининг ўзгаришларидан олинган фойда ва зарар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) биологик активларни сотиб олиш натижасида қийматнинг ошиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) алмашув бўлмаган операциялар натижасида сотиб олинган активлар ҳисобига қийматнинг кўтарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) мазкур Стандартга мувофиқ равишда биологик активларни сотиш ва классификациялаш сабабли қийматнинг пасайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) активларни беғараз ёки номинал қиймат бўйича берилиши сабабли қийматнинг пасайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини йиғиш (олиш) билан боғлиқ қийматнинг пасайиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) фаолиятни бирлаштириш бўйича битимлар натижасида қийматнинг кўтарилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) молиявий ҳисобот кўрсаткичларини ҳисобот топшириш валютасига қайта ҳисобланиши ва ҳисобот топширилаётган субъектни чет эл бўлинмасининг кўрсаткичларини ҳисобот валютасига қайта ҳисобланишидан келиб чиқадиган соф курс фарқлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) бошқа ўзгаришлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Активнинг ҳақиқий қиймати сотиш харажатларини чегирган ҳолда биологик жисмоний хусусиятлари ҳамда бозордаги нархларнинг ўзгариши билан боғлиқ равишда ўзгаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Биотрансформация натижасида бир қатор жисмоний хусусиятлар ўзгариши кузатилади (ўсиш, насл қолдириш, ишлаб чиқариш ва кўпайиш) ҳар бир ўзгариш кузатилиши ва ўлчаниши лозим. Жисмоний хусусиятлар ўзгаришининг ҳар бири келгусидаги иқтисодий фойда ёки самарали фойдаланиш имконияти билан тўғридан-тўғри боғлиқ. Йиғилган (олинган) қишлоқ хўжалиги маҳсулоти натижасида биологик активни ҳақиқий қийматининг ўзгариши жисмоний хусусиятларни ҳам ўзгартиришини ўзида акс эттиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Қишлоқ хўжалиги фаолияти кўпинча ноқулай об-ҳаво шароитида юзага келадиган хатарлари, касалликнинг оммавий тарқалиши ва бошқа табиат хатарлар билан боғлиқ. Бундай воқеалар содир бўлиш натижасида даромад ёки харажатлар ҳажми кўпайиб ёки камайиб кетиши мумкин, бунда уларнинг хусусияти ва миқдори ташкилотнинг молиявий ҳисоботида кўрсатилиши керак. Бундай воқеаларга мисол бўлиб инфекцион касалликларнинг оммавий тарқалиши, сув тошқини, кучли қурғоқчилик ёки ҳавонинг совуқ келиши, шунингдек ҳашаротларнинг кўпайиб кетиши ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Агар ташкилот биологик активни охирги даврдаги қадрсизланиши натижасида тўпланган амортизация (мавжуд бўлганда) ва зарарни чегирган ҳолда таннарх бўйича ўлчаса, бунда биологик активларга нисбатан қуйидаги маълумотларни кўрсатиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу биологик активларнинг гуруҳи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қийматни ишончли ўлчаш имконияти йўқлиги сабабларини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) имкониятлардан келиб чиқиб, барча эҳтимолликлиги билан ҳақиқий қийматнинг ҳисоб-китоб баҳолари оралиғини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) амортизацияни ҳисоблашда фойдаланиладиган усул;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) амортизацияни ҳисоблашда қўлланиладиган меъёрлар ёки самарали фойдаланиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) ҳисобот даврининг боши ва охири ўртасидаги умумий баланс қиймати ва йиғилган амортизация (қадрсизланишдан тўпланган зарар билан бирга) суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Агар ташкилот ҳисобот даври давомида биологик активни қадрсизланишдан йиғилган амортизация ва зарарни чегирган ҳолда баҳоласа, бунда биологик активнинг чиқиб кетганида тан оладиган ҳар қандай фойда ёки зарар суммасини кўрсатиб бериши, мазкур Стандартнинг 35-бандига мос равишда кўриб чиқилганда, шу каби биологик активларга тегишли кўрсаткичларни алоҳида кўрсатиши керак. Бундан ташқари, мазкур кўриб чиқиш таркибига биологик активга тегишли қуйидаги кўрсаткичлар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қадрсизланишдан кўрилган зарарлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қадрсизланишдан кўрилган зарарларнинг тикланган суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) амортизация суммаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Агар жорий ҳисобот даври давомида қадрсизланишдан тўпланган амортизация ва зарарни чегирилган ҳолда олдин таннархни бўйича аниқланадиган биологик активларнинг ҳақиқий қийматини ишончли ўлчаш имконияти юзага келганда, ташкилот мазкур биологик активларга нисбатан қуйидаги ахборотни кўрсатиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ушбу биологик активларнинг таснифи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ҳақиқий қийматни ишончли ўлчаш имконияти борлиги сабабларини тушунтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ўтишнинг ҳақиқий қийматга таъсири.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (5-сонли БҲС) «Қишлоқ хўжалиги»га
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, биологик активлар ва уларни қайта ишлаш натижасида олинадиган (йиғиладиган) маҳсулотларга
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
МИСОЛЛАР
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Биологик активлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари

Қайта ишлаш натижасида олинадиган маҳсулотлар

Қўйлар

Жун

Ип-калава, гилам

Ёғоч-тахта учун экилган ўрмонзордаги дарахтлар

Кесилган дарахтлар

Ёғоч-тахта материаллари

Ғалла экини

Буғдой

Ун ва ун маҳсулотлари

Соғин сигир

Сут

Пишлоқ

Пахта ўсимлиги

Терилган пахта

Ип-тола, кийим

Шакар қамиш

Ўрилган шакар қамиш

Шакар

Узум токлари

Узум

Вино

Гўшт йўналишидаги қорамоллар

Гўшт

Колбаса маҳсулотлари

Мевали дарахтлар

Йиғилган мевалар

Қайта ишловдан ўтган мевалар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Баъзи ўсимликлар, масалан, олма дарахтлари, узум токлари одатда ҳосил берувчи ўсимлик таърифига мос келади ва Ўзбекистон Республикаси бюджет ҳисобининг стандарти (8-сонли БҲС) «Кўчмас мулк, бино ва жиҳозлар» (рўйхат рақами 3144, 2019 йил 20 март) доирасига киради. Аммо ҳосил берувчи ўсимликларда ўсадиган ҳосиллар, масалан, олма, узум ва мевалар мазкур Стандарт доирасига киради.
(илова Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазирининг 2026 йил 16 майдаги 366-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3106-1, 10.06.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2018 й., 10/18/3106/2369-сон; 11.06.2026 й., 10/26/3106-1/0583-сон)