14.12.2018 йилдаги 1016-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2018 йилдаги 1016-сон
Kuchga kirish sanasi
17.12.2018
Ҳужжат 17.12.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига мувофиқ, республиканинг давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2018 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини (кейинги ўринларда давлат қимматли қоғозлари деб аталади) муомалага чиқаришни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқарилади ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорларида муомалада бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари чиқарилишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (фискал агент) томонидан «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг савдо майдончаси орқали жойлаштирилади ва сўндирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари тижорат банклари ва юридик шахслар — Ўзбекистон Республикаси резидентлари ўртасида жойлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозларини чиқаришлар орқали купон ставка (қатъий белгиланган фоиз даромадли) ёки ноль купон ставка (дисконт облигациялар) билан чиқарилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия йилида давлат қимматли қоғозлари чиқарилишининг чекланган миқдорлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, давлат қимматли қоғозларининг ҳар бир чиқарилиши миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоиз даромади миқдорини белгилаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозларини сотиб олишни, шунингдек, уларни муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида штатдаги ходимлар сони етти нафардан иборат бўлган Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича, шу жумладан илғор жаҳон амалиётини инобатга олган ҳолда, таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилишини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички қарзини режалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда молия институтлари билан, шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари бозорида ўзаро муносабатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 14 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1016-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) томонидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда ДҚҚ деб аталади) — Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқариладиган ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда ЎзРВБ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) билан тузилган шартнома асосида ваколат берилган аввалдан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган тартиб асосида биржа савдоларини ташкил қилувчи юридик шахс. ЎзРВБ дилер ва инвестор функцияларини бажариши мумкин эмас;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дилер — биржа савдоларида қатнашиш ва ДҚҚ билан биржа битимларини тузиш орқали молиявий воситачи фаолиятини белгиланган тартибда амалга ошириш ҳуқуқини олган ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган тижорат банки ёки бошқа юридик шахс;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор — дилер билан тузилган шартнома асосида ДҚҚни сотиб олувчи юридик шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо тизими — ЎзРВБ нинг автоматлаштирилган электрон тизими бўлиб, ДҚҚ билан биржа битимларини тузиш бўйича электрон биржа савдоларини ўтказиш, қабул қилинган буютмаларни рўйхатга олишни таъминлаш, ДҚҚни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқ хисобини, шунингдек, ДҚҚ билан олди-сотди шартномаси бўйича клирингни ва ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
глобал сертификат — ДҚҚлар чиқарилишининг асосий параметрларини (чиқарилиш миқдори, муомала муддати, мажбуриятларни сотиб олиш миқдорига бўлган мавжуд чекловлар, купон ставкаси ва бошқаларни) ўз ичига олган ҳужжат бўлиб, унинг шакли ва реквизитлари Марказий банк билан келишилган ҳолда Молия вазирлиги томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа гувоҳномаси — ЎзРВБ томонидан белгиланган шаклда савдо тизимида дилер томонидан биржа битими тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трейдер — белгиланган тартибда ЎзРВБ савдо тизимига рухсат олган ва унинг номидан ЎзРВБ биржа битимларини тузишга ваколатли бўлган дилер ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕПО шартномаси — белгиланган муддатдан кейин қайта сотиб олиш шарти билан тузилган ДҚҚнинг олди-сотди шартномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депо ҳисоб варағи — ДҚҚни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш мақсадида бозор қатнашчилари учун ЎзРВБ да очилган ҳисоб варағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатли буюртманома — буюртманомада кўрсатилган нарх бўйича ДҚҚнинг муайян сонини сотиб олиш ёки сотиш истагини ифодаловчи дилер буюртманомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатсиз буюртманома — буюртманомада кўрсатилган пул маблағлари суммасига қониқтирилган рақобатли бюртманомаларнинг ўртача белгиланган нархи бўйича ДҚҚ сотиб олиш истагини ифодаловчи дилер буюртманомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара нархи — аукционда ДҚҚларни сотиш учун Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган энг паст нарх.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлиги, Марказий банк, дилерлар ва инвесторлар ДҚҚ бозорининг иштирокчилари ҳисобланади. Марказий банк Молия вазирлиги билан тузилган шартномага асосан ДҚҚни жойлаштириш ва сўндириш бўйича фискал агент функцияларини амалга оширади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ДҚҚ Ўзбекистон Республикаси ғазначилик мажбуриятлари шаклида чиқариладиган қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ғазначилик облигациялари шаклида чиқариладиган ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йилдан ортиқ муддатгача) бўлиб, тижорат банклари ҳамда Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлган юридик шахслар ўртасида жойлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ уларнинг сўндирилишида номинал қийматини ва қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган фоизли даромад олиш ҳуқуқини беради.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ кредитларнинг гаров таъминоти ва РЕПО шартномаларида олди-сотди предмети бўлиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ДҚҚнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади ва 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дилер ўз номидан ва ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғига асосан ва унинг маблағи эвазига битимлар тузиши мумкин. Инвесторнинг ДҚҚни сотиш ёки сотиб олиш бўйича буюртманомалари тегишли шартнома тузилган дилер томонидан тақдим этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ДҚҚ олди-сотдиси бўйича битимлар савдо тизими орқали савдо давомида Марказий банк томонидан ЎзРВБ билан биргаликда белгиланган савдо қоидаларига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сотиб олувчининг савдо тизимидаги «депо» ҳисоб варағига ДҚҚ ўтказилиши фақат сотиб олувчининг пул маблағлари сотувчининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилгандан кейингина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ бўйича ҳуқуқ сотиб олувчининг савдо тизимидаги «депо» ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви амалга оширилган вақтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади ва амалга оширилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисобот ҳужжатлари ЎзРВБда ўн йил мобайнида сақланади. Барча дилерлар бўйича тузилган битимларнинг йиғма реестри савдолардан сўнг Марказий банкка тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Техник носозликлар ёки савдолар ўтказилишига тўсқинлик қиладиган бошқа сабаблар вужудга келган ҳолатларда савдолар тўхтатилиши мумкин. Савдолар тўхтатилгандан сўнг, бир соат мобайнида давом эттирилмаса, жорий кун савдолари ҳисоб-китоблар амалга оширилмасдан якунланади ва савдолар ташкил этилмаган ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ДҚҚни муомалага чиқариш ва жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. ДҚҚни ҳар бир алоҳида муомалага чиқарилиши идентификация рақами кўрсатилган глобал сертификат билан расмийлаштирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Глобал сертификат иккита асл нусхада расмийлаштирилади, бир нусхаси Молия вазирлигида, иккинчи нусхаси Марказий банкда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Глобал сертификатни олгандан сўнг Марказий банк ЎзРВБга ДҚҚларни жойлаштириш учун мўлжалланган эмиссия ҳисоб варағига муомалага чиқарилаётган ДҚҚнинг тўлиқ ҳажмини жойлаштириш бўйича топшириқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. ДҚҚ алоҳида чиқарилишлар билан жойлаштиришнинг барча зарурий шартлари кўрсатилган ҳолда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ДҚҚнинг бирламчи жойлаштирилиши Молия вазирлигининг топшириғига асосан Марказий банк томонидан ўтказиладиган аукцион шаклида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционнинг ўтказилиши, чиқарилишнинг параметрлари ва шартлари тўғрисидаги ахборот Марказий банк томонидан у ўтказилгунга қадар етти кундан кечикмай эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда аукционга чиқарилаётган ДҚҚнинг битта дилер томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган энг кўп миқдорини белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рақобатли буюртманомалар, агар уларда кўрсатилган нарх чегара нархига тенг ёки юқори бўлса, қаноатлантирилади. Бунда буюртманомалар уларнинг келиб тушиши вақтидан қатъи назар, нархлар пасайиши тартибида қаноатлантирилади. Рақобатсиз буюртманомалар қаноатлантирилган рақобатли буюртманомаларнинг ўртача белгиланган нархи бўйича қаноатлантирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Савдо тизимида бир хил нархда бир нечта буюртманомалар мавжуд бўлса, биринчи навбатда тизимга вақт бўйича кеч киритилган буюртманомадан олдинроқ киритилган буюртманома биринчи навбатда қондирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ДҚҚ жойлаштирилиши натижасида аукционда тузилган битимлар биржа гувоҳномалари билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказий банк ўтказилган аукцион натижаларига асосан ДҚҚлар чиқарилишининг жойлаштирилиши натижалари тўғрисида расмий ҳисобот тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Савдолар натижалари бўйича ахборот ЎзРВБ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиши савдо тизимида ДҚҚ бўйича олди-сотди битимлар тузиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Олди-сотди битимлар дилернинг ДҚҚни сотиши ёки сотиб олиши бўйича рақобатли буюртманомалар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Трейдерлар савдо тизимига ДҚҚни сотиш (сотиб олиш) бўйича битимнинг йўналиши, ДҚҚ сони, нархи ва сотиб олувчи (сотувчи) кодини кўрсатган ҳолда рақобатли буюртманомалар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртманомалар тақдим этилган вақт савдо тизими томонидан қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дилернинг ҳар қандай буюртманомаси айни вақтга қадар қондирилмаган бўлса, дилернинг ўзи томонидан савдолардан қайтариб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Савдолар тугагандан сўнг савдо тизими барча қондирилмаган буюртманомаларни бекор қилади ва дилерлар барча позицияларининг якуний қийматини ҳисоблаб чиқади. Савдо тизими ҳар бир дилернинг ҳисобварағидан (ҳисобварағига) ўтказилиши керак бўлган пул маблағларининг соф сальдосини, шунингдек, ҳар бир дилернинг (инвесторнинг) савдо тизимидаги «депо» ҳисобварағидан ёки «депо» ҳисобварағига ўтказилиши керак бўлган ДҚҚнинг соф сальдосини ҳисоблаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тузилган битимлар асосида савдо тизими электрон шаклда битимлар реестрини ҳамда ўтказилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисобварағи бўйича ҳисоботни шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимлар реестри ҳамда ўтказилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисобварағи бўйича ҳисобот дилерларга уларнинг талабига асосан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. РЕПО шартномалари Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ савдо тизими орқали тузилади ва амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. ДҚҚ билан битимлар бўйича пул ўтказмаларини ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Савдоларда иштирок этиш учун ва савдолар натижалари бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида дилерлар учун савдо тизимида алоҳида шахсий ҳисобварақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. ДҚҚ билан шартномалар бўйича инвесторларнинг савдо тизимидаги ҳисоб-китоблари фақат дилерларнинг ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. ДҚҚ битимлари бўйича ҳисоб-китоблар ЎзРВБнинг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Ҳисоб-китоб касса марказидаги (кейинги ўринларда ҲККМ деб аталади) махсус ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзРВБ махсус ҳисобварақлари бўйича операциялар биржа савдо қоидаларига мувофиқ ва томонларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи тегишли шартномалар асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Аукцион ёки савдолар ўтказилиши бошланишига қадар дилерлар ўзлари кўзда тутган операцияларни амалга ошириш учун зарур бўлган пул маблағлари миқдорини ЎзРВБнинг махсус ҳисоб рақамларида депонентлаши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзРВБ ҳисобварағига тушган пул маблағлари дилерларнинг савдо тизимдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲККМдан олинган ЎзРВБ ҳисобварағидан кўчирма пул маблағларининг дилерлар шахсий ҳисобварақларига ўтказиб берилишига асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк савдоларда пул маблағларини олдиндан депонентламаган ва ЎзРВБ комиссион мукофотини тўламаган ҳолда иштирок этади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Савдолар мобайнида ДҚҚ бўйича тузилган битимлар натижасида пул маблағлари бўйича дилерлар ва уларнинг инвесторларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаш ва ҳисоблаш (клиринг) амалга оширилиб, савдо сессияси натижасига кўра ҳар бир дилернинг соф мажбуриятлари аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ЎзРВБ ҳисобварағи бўйича пул маблағларнинг ечиб олиниши ва туширилиши Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ЎзРВБ томонидан ҲККМга тақдим этиладиган тўлов топшириқномаларга асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Савдолар тугагандан сўнг савдо тизимидаги дилерларнинг шахсий ҳисобварақларидаги пул маблағлари блокировкадан чиқарилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. ДҚҚ бўйича даромад тўловларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Фоиз тўловлари ҳамда сотиб олиш нархи (ёки сотиш нархи) ва сўндириш нархи ўртасидаги фарқ тарзидаги ДҚҚ эгаларининг даромадларини тўлаш улар тўланишининг ҳар бир муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фоиз тўловларининг миқдори ДҚҚнинг номинал қийматига нисбатан Молия вазирлиги томонидан белгиланган ва чиқарилиш шартларига мувофиқ уларнинг бутун муомала бўлиш даврида тўланадиган (тўланиши лозим бўлган) фоиз ставкасидан келиб чиқиб, ҳисобланган фоизлар тарзида аниқланади .
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Фоиз тўловларнинг тўланиши даврининг сўнгги иш кунида, савдолар тугаши билан ЎзРВБ Марказий банкка ДҚҚнинг ҳар бир эгаси бўйича «депо» ҳисобварақларидаги қолдиқлар ҳамда фоиз тўлов муддатининг охирги кунидаги ҳолатига кўра ҳисобланган фоизлар бўйича йиғма тўлов қайдномасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. ДҚҚ бўйича фоиз тўловлари фоиз даромадининг тўлов муддати тугаган кундан кейинги иш куни пул маблағларни Марказий банк томонидан ЎзРВБнинг ҲККМдаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Фоиз тўловлари бўйича пул маблағлари келиб тушгандан сўнг ЎзРВБ ушбу маблағларни бир иш куни ичида дилерларнинг савдо тизимидаги шахсий ҳисобварақларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Инвесторлар билан фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар дилерлар томонидан инвесторлар билан тузилган шартномаларга асосан фоиз тўлов кўринишида пул маблағларини инвесторларнинг банкдаги талаб қилингунга қадар депозит ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. ДҚҚ ни сўндирилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ДҚҚнинг навбатдаги чиқарилишининг сўндирилиши тўғрисидаги ахборот Марказий банк томонидан глобал сертификатда кўрсатилган сўндирилиш кунидан етти кун аввал эълон қилинади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚнинг чиқарилиши муддатдан олдин сўндирилган тақдирда, Марказий банк Молия вазирлигининг топшириғига биноан муддатдан олдин сўндирилиши куни ҳақидаги ахборотни эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ДҚҚларнинг сўндирилиши сўндириш кунида соат 9.00 дан 12.00 гача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Муомалага чиқарилган ДҚҚларнинг тўлиқ ҳажми сўндирилгандан кейин сўндирилган ДҚҚ «тўланган» бўлимидан «кейинчалик йўқ қилиш мақсадида блокировка қилинган» эмиссия депо ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Чиқарилишнинг тўлиқ ҳажми сўндирилган куннинг эртаси куни Марказий банк ЎзРВБга сўндирилган ДҚҚларини ўзининг эмиссия депо ҳисобварағидан олишга депо топшириғини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. ЎзРВБ Марказий банкнинг талаби бўйича унинг эмиссия депо ҳисобварағидан кўчирма бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. ДҚҚ бозорида Молия вазирлигининг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Молия вазирлиги ДҚҚ эмитенти функцияларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг номидан ДҚҚ чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молия йилида ДҚҚ чиқаришнинг чекланган миқдорлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ДҚҚ ҳар бир чиқарилишининг миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоиз даромади миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Марказий банк билан биргаликда рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚ сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) чиқарилишнинг белгиланган миқдори доирасида ДҚҚ сотишнинг чекланган нархини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иккиламчи бозорда ДҚҚ сотиб олиш, шунингдек, уларни муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) ДҚҚ бозорида фискаль агент сифатида тегишли операцияларни амалга ошириш учун Марказий банкка топшириқлар бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. ДҚҚ бозорида Марказий банкнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Марказий банк фискаль агент ва дилер функцияларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ДҚҚнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлиши, ДҚҚга бўлган ҳуқуқларни сақлаш тартиби ва ҳисобини юритишнинг тўғрилиги, РЕПО битимлари амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, ЎзРВБ савдо тизимига талабларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) дилер функцияларини бажариш бўйича тижорат банклари ва ташкилотлар билан шартномалар тузиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ДҚҚни бирламчи жойлаштириш бўйича Молия вазирлигининг топшириғига асосан аукцион ўтказиш, шунингдек, уни ўтказиш қоидаларига нисбатан талаблар ўрнатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Молия вазирлигининг топшириғига асосан жойлаштириш жараёнида сотилмаган ДҚҚни иккиламчи бозорда қўшимча жойлаштириш, шунингдек, аввал жойлаштирилган ДҚҚни муддатидан олдин сотиб олиш бўйича операциялар ўтказиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Молия вазирлигининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ДҚҚ чиқарилишларини ва фоиз тўловларини сўндириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Мазкур Низом қоидалари ва ЎзРВБ биржа савдо қоидалари бузилган ҳолларда исталган дилерларнинг ДҚҚ бўйича операцияларини тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иккиламчи бозорда операцияларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. ДҚҚ бозорида ахборотларнинг ошкор қилиниши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. ДҚҚ бозоридаги операциялар тўғрисидаги Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланадиган ахборотлар даврий равишда ЎзРВБнинг расмий веб-сайтида чоп этилиб борилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Савдо тизимида сақланаётган, расмий маълумот таркибига кирмаган, шу жумладан, Марказий банкка тақдим этиладиган дилер ва инвесторларнинг депо ҳисобварақларидаги қолдиқлар, ДҚҚни олди-сотди бўйича муайян битимлар шартлари ва томонлари тўғрисидаги барча ахборотлар мазкур Низом мақсадлари учун махфий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Махфий ахборот, шунингдек, давлат ва банк сирларидан иборат маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. ЎзРВБда тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот (ДҚҚнинг номи, сони, котировкаси (нархи), битим тузилган сана тўғрисидаги маълумот бундан мустасно) учинчи шахсларга ошкор қилинмайди. Тузилган битим тўғрисидаги ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки суд органларига қонунчиликка мувофиқ тегишли қарорлар (қарор, ажрим) асосида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Дилерлар ва ЎзРВБ ўртасида юзага келадиган низолар Марказий банк ва ЎзРВБнинг махсус тузилган комиссияси томонидан, низолар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ундирилмасдан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Комиссиянинг қароридан норози бўлинганда ҳар қайси томон иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1016/2333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)