14.12.2018 йилдаги 1016-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.12.2018 йилдаги 1016-сон
Kuchga kirish sanasi
17.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-3454-сон қарорига мувофиқ, республиканинг давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг 2018 йилнинг декабридан бошлаб Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигацияларини (кейинги ўринларда давлат қимматли қоғозлари деб аталади) муомалага чиқаришни амалга ошириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг тасарруфида бўлган барча активлар билан таъминланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқарилади ва қонунчиликка мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг қимматли қоғозлар бозорларида муомалада бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари чиқарилишлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги номидан ва ҳисобидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (фискал агент) томонидан «Ўзбекистон республика валюта биржаси» АЖнинг савдо майдончаси орқали жойлаштирилади ва сўндирилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари (Марказий банк облигациялари бундан мустасно) Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари ўртасида жойлаштирилиши мумкин. Норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган давлат қимматли қоғозларининг йиллик миқдорлари Молия вазирлиги томонидан Марказий банк билан келишилган ҳолда белгиланади;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари купон ставкали (қатъий белгиланган фоиз даромадли), ноль купон ставкали (дисконт облигациялар), инфляцияга боғланган ва бошқа турларда чиқарилади;
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозларини жойлаштиришдан тушган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига ўтказилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тақчиллигини қоплашга ва мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган тадбирларни, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрлари доирасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган йирик инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия йилида чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган миқдорларини қонунчилик ҳужжатларида белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бозор иштирокчиларини (Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари) танлаш, давлат қимматли қоғозларининг ҳар бир чиқарилиши миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи бозорда давлат қимматли қоғозларини сотиб олиш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш.
(3-банднинг тўртичи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муомалага чиқарилган давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан муддатида сўндириш ва уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш ва фоиз тўловларини фискал агентга топшириқ бериш орқали амалга ошириш.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги тузилмасида вазирлик марказий аппарати бошқарув ходимларининг чекланган сони доирасида штатдаги ходимлар сони етти нафардан иборат бўлган Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат қимматли қоғозлари бозори ва молия институтлари билан ўзаро муносабатлар бошқармасига қуйидаги вазифалар юклансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика давлат қимматли қоғозлари бозорини ривожлантириш бўйича, шу жумладан илғор жаҳон амалиётини инобатга олган ҳолда, таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан биргаликда давлат қимматли қоғозларининг чиқарилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилишини ташкил этиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг давлат ички қарзини режалаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корпоратив бошқарувнинг замонавий усулларидан фойдаланган ҳолда молия институтлари билан, шу жумладан, давлат қимматли қоғозлари бозорида ўзаро муносабатларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки, манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 14 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1016-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозларини чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (кейинги ўринларда Молия вазирлиги деб аталади) томонидан чиқарилган давлат қимматли қоғозлари чиқарилишларининг жойлаштирилиши, муомалада бўлиши ва сўндирилиши тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат қимматли қоғозлари (кейинги ўринларда ДҚҚ деб аталади) — Молия вазирлиги томонидан ҳужжатсиз шаклда чиқариладиган ва эмиссиявий қимматли қоғозлар ҳисобланадиган Ўзбекистон Республикаси давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигациялари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон республика валюта биржаси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда ЎзРВБ деб аталади) — Ўзбекистон Республикаси Марказий банки (кейинги ўринларда Марказий банк деб аталади) билан тузилган шартнома асосида ваколат берилган аввалдан белгиланган жойда ва белгиланган вақтда ўрнатилган тартиб асосида биржа савдоларини ташкил қилувчи юридик шахс. ЎзРВБ дилер ва инвестор функцияларини бажариши мумкин эмас;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дилер — инвестиция воситачиси сифатида қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолият юритиш ҳуқуқини олган ва ЎзРВБ аъзоси ҳисобланган тижорат банки ёки бошқа юридик шахс;
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестор — дилер билан тузилган шартнома асосида ДҚҚни сотиб олувчи юридик ёки жисмоний шахс — Ўзбекистон Республикаси резиденти ёки норезиденти;
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
савдо тизими — ЎзРВБ нинг автоматлаштирилган электрон тизими бўлиб, ДҚҚ билан биржа битимларини тузиш бўйича электрон биржа савдоларини ўтказиш, қабул қилинган буютмаларни рўйхатга олишни таъминлаш, ДҚҚни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқ хисобини, шунингдек, ДҚҚ билан олди-сотди шартномаси бўйича клирингни ва ҳисоб-китобларни амалга оширади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
глобал сертификат — ДҚҚлар чиқарилишининг асосий параметрларини (чиқарилиш миқдори, муомала муддати, мажбуриятларни сотиб олиш миқдорига бўлган мавжуд чекловлар, купон ставкаси ва бошқаларни) ўз ичига олган ҳужжат бўлиб, унинг шакли ва реквизитлари Марказий банк билан келишилган ҳолда Молия вазирлиги томонидан белгиланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биржа гувоҳномаси — ЎзРВБ томонидан белгиланган шаклда савдо тизимида дилер томонидан биржа битими тузилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
трейдер — белгиланган тартибда ЎзРВБ савдо тизимига рухсат олган ва унинг номидан ЎзРВБ биржа битимларини тузишга ваколатли бўлган дилер ходими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЕПО шартномаси — белгиланган муддатдан кейин қайта сотиб олиш шарти билан тузилган ДҚҚнинг олди-сотди шартномаси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
депо ҳисоб варағи — ДҚҚни сақлаш ва уларга бўлган ҳуқуқлар ҳисобини юритиш мақсадида бозор қатнашчилари учун ЎзРВБ да очилган ҳисоб варағи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатли буюртманома — буюртманомада кўрсатилган нарх бўйича ДҚҚнинг муайян сонини сотиб олиш ёки сотиш истагини ифодаловчи дилер буюртманомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рақобатсиз буюртманома — буюртманомада кўрсатилган пул маблағлари суммасига қониқтирилган рақобатли бюртманомаларнинг ўртача белгиланган нархи бўйича ДҚҚ сотиб олиш истагини ифодаловчи дилер буюртманомаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чегара нархи — аукционда ДҚҚларни сотиш учун Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган энг паст нарх.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Молия вазирлиги, Марказий банк, дилерлар ва инвесторлар ДҚҚ бозорининг иштирокчилари ҳисобланади. Марказий банк Молия вазирлиги билан тузилган шартномага асосан ДҚҚни жойлаштириш ва сўндириш ҳамда фоизли даромад тўловларини амалга ошириш бўйича фискал агент функцияларини амалга оширади.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. ДҚҚ Ўзбекистон Республикаси ғазначилик мажбуриятлари шаклида чиқариладиган қисқа муддатли (бир йилгача муддатга), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ғазначилик облигациялари шаклида чиқариладиган ўрта муддатли (бир йилдан беш йилгача муддатга) ва узоқ муддатли (беш йилдан ортиқ муддатгача) бўлиб, Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари бўлган юридик ва жисмоний шахслар ўртасида жойлаштирилиши мумкин.
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ уларнинг сўндирилишида номинал қийматини ва қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган ва ўзгарувчан фоизли даромад олиш ҳуқуқини беради.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ кредитларнинг гаров таъминоти ва РЕПО шартномаларида олди-сотди предмети бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ бўйича даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассоциацияси (ICMA) томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланилиши мумкин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. ДҚҚнинг номинал қиймати Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ифодаланади ва 1 000 000 (бир миллион) сўмни ташкил этади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Дилер ўз номидан ва ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғига асосан ва унинг маблағи эвазига битимлар тузиши мумкин. Инвесторнинг ДҚҚни сотиш ёки сотиб олиш бўйича буюртманомалари тегишли шартнома тузилган дилер томонидан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дилерлар икки тоифага, яъни бирламчи ва иккиламчи дилер тоифаларига бўлиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бирламчи дилер:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз номидан (дилер аризаси) ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан (инвестор аризаси) аукционда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚни бирламчи жойлаштириш бўйича ўтказиладиган аукционда Марказий банк томонидан бирламчи дилер учун ДҚҚни сотиб олиш юзасидан ўрнатилган энг кам ҳажм доирасида рақобатли буюртманома тақдим этишга мажбур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маркет-мейкерлик функциясини бажариши, ДҚҚни сотиб олиш ва сотиш бўйича котировкалар ташкил этиш йўли билан иккиламчи бозорда ДҚҚни қўллаб-қувватлашга мажбур;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ бозори ҳолатидан келиб чиқиб, бирламчи дилерга бошқа талаб ва шартлар дилер билан тузиладиган шартномада кўзда тутилиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги бирламчи дилерни молиявий рағбатлантириш мақсадида дилер билан тузиладиган шартномада барча учун ягона ва шаффоф мезонлар асосида комиссион тўлов чора-тадбирларини амалга оширишни кўзда тутиши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Молия вазирлиги ва Марказий банк билан бирламчи дилер функцияларини бажариш бўйича тегишли шартномаларни тузади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккиламчи дилер бирламчи дилер орқали бирламчи бозордан ДҚҚни сотиб олиш, иккиламчи бозорда иштирок этиш ҳамда ўз номи ва ўз ҳисобидан, шунингдек, инвестор топшириғи билан ва унинг ҳисобидан иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш ҳуқуқига эга.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. ДҚҚ олди-сотдиси бўйича битимлар савдо тизими орқали савдо давомида Марказий банк томонидан ЎзРВБ билан биргаликда белгиланган савдо қоидаларига асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида норезидентлар иштирокида ДҚҚ олди-сотдисини амалга оширишдаги ўзаро ҳисоб-китоблар ушбу Низом ва бошқа қонунчилик ҳужжатлари орқали амалга оширилиши мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Сотиб олувчининг савдо тизимидаги «депо» ҳисоб варағига ДҚҚ ўтказилиши фақат сотиб олувчининг пул маблағлари сотувчининг шахсий ҳисоб варағига ўтказилгандан кейингина амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ бўйича ҳуқуқ сотиб олувчининг савдо тизимидаги «депо» ҳисоб варағига тегишли кирим ёзуви амалга оширилган вақтдан бошлаб сотиб олувчига ўтади ва амалга оширилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисоб варағидан кўчирма билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ҳисобот ҳужжатлари ЎзРВБда ўн йил мобайнида сақланади. Барча дилерлар бўйича тузилган битимларнинг йиғма реестри савдолардан сўнг Марказий банкка тақдим этилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. ДҚҚни муомалага чиқариш ва жойлаштириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Муомалага чиқариладиган ДҚҚ идентификация рақами (ёки қимматли қоғозларнинг халқаро коди) кўрсатилган глобал сертификат билан расмийлаштирилади.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Глобал сертификат иккита асл нусхада расмийлаштирилади, бир нусхаси Молия вазирлигида, иккинчи нусхаси Марказий банкда сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Глобал сертификатни олгандан сўнг Марказий банк ЎзРВБга ДҚҚларни жойлаштириш учун мўлжалланган эмиссия ҳисоб варағига муомалага чиқарилаётган ДҚҚнинг тўлиқ ҳажмини жойлаштириш бўйича топшириқ беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. ДҚҚ алоҳида чиқарилишлар билан жойлаштиришнинг барча зарурий шартлари кўрсатилган ҳолда чиқарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. ДҚҚнинг бирламчи жойлаштирилиши Молия вазирлигининг топшириғига асосан Марказий банк томонидан ўтказиладиган аукцион шаклида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукцион ўтказиладиган кун Молия вазирлиги томонидан ҳар йили эълон қилинадиган ДҚҚни чиқариш графиги асосида белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда аукцион ўтказиладиган кун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, аукционни ўтказиш иш куни бўлмаган кундан бошқа иш кунига кўчирилади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аукционнинг ўтказилиши, чиқарилишнинг параметрлари ва шартлари тўғрисидаги ахборот Марказий банк томонидан у ўтказилгунга қадар камида бир кун олдин эълон қилинади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Марказий банк Молия вазирлиги билан биргаликда аукционга чиқарилаётган ДҚҚнинг битта дилер томонидан сотиб олиниши мумкин бўлган энг кўп миқдорини белгилаши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Рақобатли буюртманомалар, агар уларда кўрсатилган нарх чегара нархига тенг ёки юқори бўлса, қаноатлантирилади. Бунда буюртманомалар уларнинг келиб тушиши вақтидан қатъи назар, нархлар пасайиши тартибида қаноатлантирилади. Рақобатсиз буюртманомалар қаноатлантирилган рақобатли буюртманомаларнинг ўртача белгиланган нархи бўйича қаноатлантирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда савдо тизими дастлаб нархи чегара нархига тенг ёки ундан юқори бўлган рақобатли буюртманомаларни, сўнгра рақобатсиз буюртманомаларни қаноатлантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгиланиши мумкин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Савдо тизимида бир хил нархда бир нечта буюртманомалар мавжуд бўлса, биринчи навбатда тизимга вақт бўйича кеч киритилган буюртманомадан олдинроқ киритилган буюртманома биринчи навбатда қондирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. ДҚҚ жойлаштирилиши натижасида аукционда тузилган битимлар биржа гувоҳномалари билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Марказий банк ўтказилган аукцион натижаларига асосан ДҚҚлар чиқарилишининг жойлаштирилиши натижалари тўғрисида расмий ҳисобот тайёрлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Савдолар натижалари бўйича ахборот ЎзРВБ расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиши тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Иккиламчи бозорда ДҚҚнинг муомалада бўлиши савдо тизимида ДҚҚ бўйича олди-сотди битимлар тузиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Олди-сотди битимлар дилернинг ДҚҚни сотиши ёки сотиб олиши бўйича рақобатли буюртманомалар асосида тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Трейдерлар савдо тизимига ДҚҚни сотиш (сотиб олиш) бўйича битимнинг йўналиши, ДҚҚ сони, нархи ва сотиб олувчи (сотувчи) кодини кўрсатган ҳолда рақобатли буюртманомалар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Буюртманомалар тақдим этилган вақт савдо тизими томонидан қайд этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Дилернинг ҳар қандай буюртманомаси айни вақтга қадар қондирилмаган бўлса, дилернинг ўзи томонидан савдолардан қайтариб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Савдолар тугагандан сўнг савдо тизими барча қондирилмаган буюртманомаларни бекор қилади ва дилерлар барча позицияларининг якуний қийматини ҳисоблаб чиқади. Савдо тизими ҳар бир дилернинг ҳисобварағидан (ҳисобварағига) ўтказилиши керак бўлган пул маблағларининг соф сальдосини, шунингдек, ҳар бир дилернинг (инвесторнинг) савдо тизимидаги «депо» ҳисобварағидан ёки «депо» ҳисобварағига ўтказилиши керак бўлган ДҚҚнинг соф сальдосини ҳисоблаб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Тузилган битимлар асосида савдо тизими электрон шаклда битимлар реестрини ҳамда ўтказилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисобварағи бўйича ҳисоботни шакллантиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Битимлар реестри ҳамда ўтказилган операциялар тўғрисида «депо» ҳисобварағи бўйича ҳисобот дилерларга уларнинг талабига асосан берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. РЕПО шартномалари Ўзбекистон Республикаси давлат қимматли қоғозлари билан РЕПО шартномаларини тузиш ва амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ савдо тизими орқали тузилади ва амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. ДҚҚ билан битимлар бўйича пул ўтказмаларини ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Савдоларда иштирок этиш учун ва савдолар натижалари бўйича клиринг ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида дилерлар учун савдо тизимида алоҳида шахсий ҳисобварақлари очилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. ДҚҚ билан шартномалар бўйича инвесторларнинг савдо тизимидаги ҳисоб-китоблари фақат дилерларнинг ҳисобварақлари орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. ДҚҚ битимлари бўйича ҳисоб-китоблар ЎзРВБнинг Марказий банк Тошкент шаҳар Бош бошқармасининг Ҳисоб-китоб касса марказидаги (кейинги ўринларда ҲККМ деб аталади) махсус ҳисобварақлар орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзРВБ махсус ҳисобварақлари бўйича операциялар биржа савдо қоидаларига мувофиқ ва томонларнинг ўзаро муносабатларини тартибга солувчи тегишли шартномалар асосида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Дилерлар ҳисоб-китоб куни ЎзРВБ махсус ҳисобварақларига комиссия тўловларини ҳисобга олган ҳолда, тузилган битимлар бўйича маблағларни тўлиқ тўлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, аукцион бошланишидан олдин дилерлар маблағларининг ЎзРВБ ҳисобварақларида бўлишига йўл қўйилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚ бўйича аукцион натижалари ҳисоб-китоблари Т+0, Т+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда ҳисоб-китоб санаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кун деб эътироф этиладиган кунга тўғри келса, ҳисоб-китоблар дам олиш, байрам ва (ёки) иш куни бўлмаган кундан кейинги иш кунида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎзРВБ ҳисобварағига тушган пул маблағлари дилерларнинг савдо тизимдаги шахсий ҳисобварақларига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҲККМдан олинган ЎзРВБ ҳисобварағидан кўчирма пул маблағларининг дилерлар шахсий ҳисобварақларига ўтказиб берилишига асос ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк савдоларда ЎзРВБ комиссион мукофотини тўламаган ҳолда иштирок этади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Савдолар мобайнида ДҚҚ бўйича тузилган битимлар натижасида пул маблағлари бўйича дилерлар ва уларнинг инвесторларининг ўзаро мажбуриятларини белгилаш, аниқлаш ва ҳисоблаш (клиринг) амалга оширилиб, савдо сессияси натижасига кўра ҳар бир дилернинг соф мажбуриятлари аниқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. ЎзРВБ ҳисобварағи бўйича пул маблағларнинг ечиб олиниши ва туширилиши Марказий банк томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ЎзРВБ томонидан ҲККМга тақдим этиладиган тўлов топшириқномаларга асосан амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. ДҚҚ бўйича даромад тўловларини амалга ошириш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Фоиз тўловлари ҳамда сотиб олиш нархи (ёки сотиш нархи) ва сўндириш нархи ўртасидаги фарқ тарзидаги ДҚҚ эгаларининг даромадларини тўлаш улар тўланишининг ҳар бир муддати тугагандан сўнг амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фоиз тўловларининг миқдори ДҚҚнинг номинал қийматига нисбатан Молия вазирлиги томонидан белгиланган ва чиқарилиш шартларига мувофиқ уларнинг бутун муомала бўлиш даврида тўланадиган (ёки аукционда аниқланадиган) фоиз ставкасидан келиб чиқиб, ҳисобланган фоизлар тарзида аниқланади .
(35-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қимматли қоғозларга эгалик қилишнинг бутун муддати мобайнида қатъий белгиланган ва ўзгарувчан фоизли даромад олиш ҳуқуқини берадиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловлари ҳар олти ойда амалга оширилади. ДҚҚ бозори талабидан келиб чиқиб, янги чиқариладиган ДҚҚ бўйича фоиз тўловининг муддатлари ўзгартирилиши мумкин.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Фоиз тўловларнинг тўланиши даврининг сўнгги иш кунида, савдолар тугаши билан ЎзРВБ Марказий банкка ДҚҚнинг ҳар бир эгаси бўйича «депо» ҳисобварақларидаги қолдиқлар ҳамда фоиз тўлов муддатининг охирги кунидаги ҳолатига кўра ҳисобланган фоизлар бўйича йиғма тўлов қайдномасини тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. ДҚҚ бўйича фоиз тўловлари фоиз даромадининг тўлов муддати тугаган кундан кейинги иш куни пул маблағларни Марказий банк томонидан ЎзРВБнинг ҲККМдаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Фоиз тўловлари бўйича пул маблағлари келиб тушгандан сўнг ЎзРВБ ушбу маблағларни бир иш куни ичида дилерларнинг савдо тизимидаги шахсий ҳисобварақларига ўтказади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Инвесторлар билан фоиз тўловлари бўйича ҳисоб-китоблар дилерлар томонидан инвесторлар билан тузилган шартномаларга асосан фоиз тўлов кўринишида пул маблағларини инвесторларнинг банкдаги талаб қилингунга қадар депозит ҳисобварақларига ўтказиш йўли билан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. ДҚҚ ни сўндирилиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. ДҚҚнинг навбатдаги чиқарилишининг сўндирилиши тўғрисидаги ахборот Марказий банк томонидан глобал сертификатда кўрсатилган сўндирилиш кунидан камида бир кун олдин эълон қилинади.
(40-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДҚҚнинг чиқарилиши муддатдан олдин сўндирилган тақдирда, Марказий банк Молия вазирлигининг топшириғига биноан муддатдан олдин сўндирилиши куни ҳақидаги ахборотни эълон қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. ДҚҚларнинг сўндирилиши сўндириш кунида соат 9.00 дан 12.00 гача амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Муомалага чиқарилган ДҚҚларнинг тўлиқ ҳажми сўндирилгандан кейин сўндирилган ДҚҚ «тўланган» бўлимидан «кейинчалик йўқ қилиш мақсадида блокировка қилинган» эмиссия депо ҳисобварағига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Чиқарилишнинг тўлиқ ҳажми сўндирилган куннинг эртаси куни Марказий банк ЎзРВБга сўндирилган ДҚҚларини ўзининг эмиссия депо ҳисобварағидан олишга депо топшириғини беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. ЎзРВБ Марказий банкнинг талаби бўйича унинг эмиссия депо ҳисобварағидан кўчирма бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. ДҚҚ бозорида Молия вазирлигининг ваколатлари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Молия вазирлиги ДҚҚ эмитенти функцияларини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Ўзбекистон Республикасининг номидан молия йилида чиқариладиган ДҚҚнинг чекланган миқдорларини қонунчиликда белгиланган лимитлар доирасида чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) молия бозори конъюнктураси ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг эҳтиёжларидан келиб чиқиб, ДҚҚ ҳар бир чиқарилишининг миқдори ва муддатларини, улар бўйича тўловларнинг даврийлиги ва фоизли даромад миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) норезидентлар ўртасида жойлаштириладиган ДҚҚнинг йиллик миқдорларини Марказий банк билан келишилган ҳолда белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) рақобатсиз буюртманомалар бўйича аукционда дилер томонидан ДҚҚни сотиб олишга йўналтириладиган пул маблағларининг мумкин бўлган энг кўп миқдорига чекловлар белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) чиқаришнинг белгиланган миқдори доирасида ДҚҚни сотишнинг чекланган нархини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) иккиламчи бозорда ДҚҚни сотиб олиш, жойлаштириш жараёнида сотилмаган ДҚҚни иккиламчи бозорда қўшимча жойлаштириш, шунингдек, уларни сотиб олиш орқали муддатидан олдин сўндириш операцияларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда молия йилида чиқарилиб, шу молия йилининг ўзида сўндириладиган ДҚҚни чиқариш ва Ўзбекистон Республикаси республика бюджетининг даромад қисмидан тўлиқ сўндирилишини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
з) ДҚҚ бозорида фискаль агент сифатида тегишли операцияларни амалга ошириш учун Марказий банкка топшириқлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
и) Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ДҚҚ чиқарилишини фискал агентга топшириқ бериш орқали сўндириш ва фоизли даромад тўловларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
к) муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
л) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. ДҚҚ бозорида Марказий банкнинг ваколатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Марказий банк фискаль агент функциясини бажариш жараёнида қуйидаги ҳуқуқларга эга:
(46-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) ДҚҚнинг жойлаштирилиши ва муомалада бўлиши, ДҚҚга бўлган ҳуқуқларни сақлаш тартиби ва ҳисобини юритишнинг тўғрилиги, РЕПО битимлари амалга оширилишини назорат қилиш, шунингдек, ЎзРВБ савдо тизимига талабларни белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ДҚҚ билан операцияларда дилерлар учун талабларни белгилаш ва дилер функцияларини бажариш бўйича шартномалар тузиш;
(46-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ДҚҚни бирламчи жойлаштириш бўйича Молия вазирлигининг топшириғига асосан аукцион ўтказиш, шунингдек, уни ўтказиш қоидаларига нисбатан талаблар ўрнатиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Молия вазирлигининг топшириғига асосан муомалада бўлиб турган ДҚҚ бўйича қўшимча бирламчи жойлаштиришни амалга ошириш;
(46-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) Молия вазирлигининг топшириғига асосан Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан ДҚҚ чиқарилишларини ва фоиз тўловларини сўндириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) Мазкур Низом қоидалари ва ЎзРВБ биржа савдо қоидалари бузилган ҳолларда исталган дилерларнинг ДҚҚ бўйича операцияларини тўхтатиб туриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ж) иккиламчи бозорда операцияларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. ДҚҚ бозорида ахборотларнинг ошкор қилиниши
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. ДҚҚ бозоридаги операциялар тўғрисидаги ахборотлар (аукцион ўтказиш бўйича эълонлар, аукцион натижалари ва инвесторлар учун зарур маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниб борилади.
(47-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 82-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Савдо тизимида сақланаётган, расмий маълумот таркибига кирмаган, шу жумладан, Марказий банкка тақдим этиладиган дилер ва инвесторларнинг депо ҳисобварақларидаги қолдиқлар, ДҚҚни олди-сотди бўйича муайян битимлар шартлари ва томонлари тўғрисидаги барча ахборотлар мазкур Низом мақсадлари учун махфий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Махфий ахборот, шунингдек, давлат ва банк сирларидан иборат маълумотлар қонунчилик талабларига мувофиқ тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. ЎзРВБда тузилган битимлар тўғрисидаги ахборот (ДҚҚнинг номи, сони, котировкаси (нархи), битим тузилган сана тўғрисидаги маълумот бундан мустасно) учинчи шахсларга ошкор қилинмайди. Тузилган битим тўғрисидаги ахборот ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига ёки суд органларига қонунчиликка мувофиқ тегишли қарорлар (қарор, ажрим) асосида тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10-боб. Якунловчи қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Дилерлар ва ЎзРВБ ўртасида юзага келадиган низолар Марказий банк ва ЎзРВБнинг махсус тузилган комиссияси томонидан, низолар кўриб чиқилганлиги учун йиғимлар ундирилмасдан ҳал этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Комиссиянинг қароридан норози бўлинганда ҳар қайси томон иқтисодий судга мурожаат қилишга ҳақли.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 09/18/1016/2333-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/82/0156-сон)