12.12.2018 йилдаги ПҚ-4061-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори, 12.12.2018 йилдаги ПҚ-4061-сон
Kuchga kirish sanasi
13.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларни ватанпарварлик руҳида ва жисмоний тарбиялаш ҳамда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда мамлакатимизда чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш, маънан етук ва жисмонан соғлом шахсни камол топтириш соҳасида муайян ишлар амалга оширилди, спорт, шу жумладан, унинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун қулай шарт-шароитлар яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Қуролли Кучларни жиҳозлаш учун келтирилаётган замонавий ҳарбий техника ва қурол-аслаҳалар даражаси фан-техника тараққиёти ютуқларига тезкор ва муносиб равишда эътибор қаратиш зарурлигини ҳамда чақирувгача бўлган ёшларни ҳарбий хизматга тайёрлаш тизимини такомиллаштиришни тақозо этмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, унда мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича бурч туйғусини шакллантириш борасидаги тадбирлар лозим даражада олиб борилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга тўсқинлик қилаётган қатор камчиликлар мавжуд, хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг мазкур турлари бўйича мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишнинг пухта тизими йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт кадрларини моддий рағбатлантириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг самарали тизими жорий этилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
терма жамоаларни тайёрлаш ва мусобақалар ўтказиш учун спорт инфратузилмаси ва моддий-техник базаси етарли даражада ривожланмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, айниқса ёш авлод ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш бўйича таъсирчан чоралар кўрилмаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича ва фуқароларни оммавий техник касбларга сифатли тайёрлашни ташкил этиш, спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича фаолиятни такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти Марказий кенгаши томонидан 1-иловага мувофиқ таълим муассасалари ва автодромларни уларнинг асосий воситалари, ўқув ва моддий-техник базаси билан биргаликда мулк қилиб давлатга беғараз бериш тўғрисида қарор қабул қилинган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги таълим муассасалари ва автодромларни уларнинг асосий воситалари, ўқув ва моддий-техника базаси билан бирга оператив бошқариш ҳуқуқи асосида қабул қилиб олсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармалари (кейинги ўринларда — мудофаа ишлари бошқармалари) ҳузурида юридик шахс мақомига эга бўлмаган Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш марказларини (кейинги ўринларда — Марказлар) ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказга Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган директор раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ директори мақоми ва меҳнатга ҳақ тўлаш (пул таъминоти) шароитларига кўра мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғининг ўринбосарига тенглаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ фуқаро ходимларининг иш ҳақи мудофаа ишлари бошқармаларининг фуқаро ходимлари учун белгиланган тартиб ва меъёрларда тўланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг маблағлари ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа ишлари бошқармалари Марказларда тайёргарликдан, қайта тайёргарликдан ўтган ва малакасини оширган автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларининг, шунингдек, оммавий техник касбларнинг бошқа мутахассисларининг ҳисобини юритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар фаолияти ташкил этилгунга қадар чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш амалдаги тартибга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Марказларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларининг ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касбларнинг бошқа мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича жисмоний ва юридик шахсларга пуллик хизматлар кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касбларнинг бошқа мутахассисларини тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги бўлинмаларининг ўқув ва моддий-техник базасидан беғараз фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига Марказларнинг пуллик хизматлар кўрсатишдан тушган бўш маблағларни тижорат банкларининг депозитларига жойлаштириш, кейинчалик улар бўйича тўланган фоизлардан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш фаолиятини амалга ошириш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг моддий-техник базасини қуриш, таъмирлаш, мустаҳкамлаш ва ривожлантириш учун фойдаланишга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти (кейинги ўринларда — «Ватанпарвар» МКТ) фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ва фуқароларни маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, уларнинг онгига ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини сингдириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирилиши ва оммалаштирилишини таъминлаш, спорт ташкилотлари ва жамоалари фаолиятига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар, ўсмирлар ва чақирувгача бўлган ёшлар ўртасида оммавий спорт ишларини ташкил этиш ва ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар ва фуқароларни мудофаа соҳасидаги бошланғич билимларга ўқитишда ва уларни ҳарбий хизматга тайёрлашда давлат ҳокимияти органларига кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини, шунингдек, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шундай йўналишлар бўйича фаолият юритаётган халқаро ташкилотлар билан фаол ҳамкорлик қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 августдаги «Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида» ПҚ-3898-сон қарори билан тузилган Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш концепциясини амалга ошириш бўйича республика идоралараро комиссияси ва унинг ҳудудий комиссиялари зиммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ватанпарвар» МКТга юкланган вазифаларни амалга оширишда унга яқиндан кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашни ташкил этиш, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш бўйича ўтказилаётган тадбирлар самарадорлигини ўрганиш, мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш мажбурияти юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича «Йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «Йўл харитаси») 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги «Ватанпарвар» МКТ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшлар орасида уларда ватанпарварлик, Ватанга муҳаббат, меҳнатга масъулиятли муносабат, ҳарбий хизматга ҳурмат туйғуларини тарбиялаш, мамлакат суверенитети ва мустақиллигини ҳимоя қилиш бўйича юксак бурч туйғусини шакллантириш борасидаги ишларни кучайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга йўналтирилган турли спорт ва бошқа тадбирларни, фестиваллар ва танловларни ташкил этиш ва ўтказишни кенгайтирсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замон талабларини ҳисобга олган ҳолда соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш ҳамда ёшлар ва фуқароларда юксак маънавий-ахлоқий фазилатларни тарбиялаш бўйича маънавий-маърифий ишларни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларни назарда тутувчи 2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Чора-тадбирлар дастури) 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турлари мураббийлари ва мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий ва халқаро мусобақаларнинг ғолиб ва совриндорларини рағбатлантириш, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турлари мураббийлари ва мутахассисларини ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлашни кучайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турларининг замонавий моддий-техник ва ўқув-машқ базасини яратиш, шунингдек, спорт анжомлари ва ускуналарини мамлакатимизда ишлаб чиқаришни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларни секциялар ва тўгаракларга фаол жалб этиш, уларнинг оммабоплигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга инновацион технологияларни, шунингдек, спортчиларни тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнига илғор услубларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилансинки, «Ватанпарвар» МКТ ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари маркази спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори малакали спортчиларни тайёрлайдиган муассаса ҳисобланиб, қуйидаги вазифаларни бажаради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш учун зарур спорт кўникмаларига эга иқтидорли ва истиқболли болаларни синчковлик билан танлаб олиш, уларда танланган спорт тури бўйича қобилиятни, спорт салоҳиятини, касбий кўникма ва маҳоратни ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг терма жамоалари учун спорт захираси ва юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш бўйича энг янги илмий-методик тавсиялар ҳамда ютуқлар асосида ўқув-машқ жараёнини самарали ташкил этиш ва амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спорт захираси ва юқори тоифали спортчиларни тайёрлаш бўйича ўқув-машқ жараёнини ташкил этиш учун замонавий инфратузилмани ташкил этиш ҳамда малакали мураббийлар таркибини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчилар ва мураббийларнинг касбий маҳоратини ошириш соҳасида мунтазам асосда тажриба алмашишни ташкил этиш орқали хорижий спорт муассасалари билан ҳамкорликни ривожлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятлари ҳокимликлари икки ой муддатда «Ватанпарвар» МКТнинг техник ва амалий спорт турлари ҳудудий марказлари фаолиятини ташкил этиш учун бўш ётган биноларнинг текин фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университетига умумий қабул квоталари доирасида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар тайёрлаш учун квоталар кўзда тутилади;
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига тегишли олий таълим муассасаларига таълимнинг ушбу соҳадаги йўналишларга умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилинади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Спорт вазирлиги ҳузуридаги Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида шартнома асосида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ташкилотларининг секция ва тўгараклари мутахассислари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курслари ташкил этилсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 24 декабрдаги ПФ-226-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, «Ватанпарвар» МКТ ва Ўзбекистон Парашют спорти федерациясининг парашют спорти бўйича спорт секцияларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ўзбекистон Парашют спорти федерацияси ва «Ватанпарвар» МКТ билан биргаликда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатда парашют спортини ривожлантириш, қўллаб-қувватлаш ва оммалаштириш, фуқароларнинг мазкур спорт турига қизиқишини шакллантириш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
парашют спорти бўйича спорт секцияларининг авиация ва ҳаво-десант комплекслари, парашют тизимлари, анжомлар ва тренажерлар билан, шунингдек, ўқув-методик ва кўргазмали қуроллар билан жиҳозланишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ватанпарвар» МКТ марказлари ва таълим муассасалари негизида фуқаро ёшларни «парашютчи» мутахассислиги бўйича тайёрлашни ташкил этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги «Ватанпарвар» МКТ билан биргаликда бир ой муддатда спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштиришнинг медиа-режасини тасдиқласин, унда қуйидагилар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
машҳур спортчилар, мураббийлар ва мутахассислар иштирокида телекўрсатувлар тайёрлаш ва намойиш этиш, шунингдек, спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи спорт федерациялари (уюшмалари) ва ташкилотларининг фаолиятини ёритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
социологик сўровлар ва тадқиқотлар, реклама кампаниялари ва ижтимоий роликлар намойишини ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телерадиоканалларда, жумладан, мавзу бўйича студиядаги ва сайёр туркум телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар, ток-шоу кўрсатувлари орқали спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланиш масалалари бўйича кенг тушунтириш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан, Интернет тармоғида ахборот материалларини жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортнинг техник ва амалий турлари билан фаол шуғулланишга аҳолини жалб этиш учун парклар, оммавий дам олиш жойлари, сўқмоқлар, трасса ва йўлаклар имкониятларидан фойдаланиш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси ёшлар сиёсати ва спорт вазири А.И. Икрамовга:
(17-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юкланган вазифаларнинг лозим даражада бажарилиши бўйича вазирлик ва идораларни мувофиқлаштириш, шунингдек, ушбу қарорнинг бажарилишини мунтазам кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
спортчиларнинг халқаро спорт мусобақаларида ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларида иштирок этишини таъминлаш, спорт ускуналари ва анжомларини ишлаб чиқаришни ташкил этишга кўмаклашиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири Б.Н. Курбановга — чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликларга тайёрлаш марказлари фаолиятини лозим даражада ташкил этиш ва мамлакатда парашют спортини ривожлантириш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотларнинг раҳбарларига — ушбу «Йўл харитаси» ва Чора-тадбирлар дастурида назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига — спортнинг техник ва амалий турлари бўйича иншоотларнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, улардан самарали фойдаланиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш ва лозим даражада жиҳозлаш юзасидан шахсан жавобгар эканликлари кўрсатиб ўтилсин.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2019 йилдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг параметрларида ушбу қарорда назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш учун, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказларнинг ўқув муассасалари, автодромлари, ўқув ва моддий-техник базасини таъминлаш ва ривожлантиришга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ватанпарвар» МКТ ҳузуридаги Республика техник ва амалий спорт турлари марказининг алоҳида штат бирликларини таъминлаш бўйича харажатларни, шунингдек, бу билан боғлиқ бошқа харажатларни молиялаштиришга зарур маблағларни назарда тутсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари З.Ш. Низомиддинов, Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А.А. Абдувахитов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-4061-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилотининг барча асосий воситалари, ўқув ва моддий-техник базаси билан биргаликда давлатга беғараз берилаётган таълим муассасалари ва автодромлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Номи

Юридик манзили

1.

Нукус автомобиль мактаби

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Қорақалпоғистон кўчаси, 171-уй

2.

Автодром

Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳри, Ўроқ-болға қўрғони

3.

Андижон бирлашган техника мактаби

Андижон вилояти, Андижон шаҳри, Тинчлик кўчаси, 9-уй

4.

Автодром

Андижон вилояти, Хўжаобод тумани, «Хидиршо» МФЙ

5.

Бухоро автомобиль мактаби

Бухоро вилояти, Бухоро шаҳри, А. Яссавий кўчаси, 5-уй

6.

Автодром

Бухоро вилояти, Вобкент тумани, Харгуш мавзеси

7.

Гулистон автомобиль мактаби

Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳри, Строитель кўчаси, 5-уй

8.

Автодром

Сирдарё вилояти, Гулистон тумани, «Ишонч» сув хўжалиги уюшмаси

9.

Жиззах автомобиль мактаби

Жиззах вилояти, Жиззах шаҳри, Халқлар дўстлиги кўчаси, 10-уй

10.

Автодром

Жиззах вилояти, Ш. Рашидов тумани, «Гандумтош» МФЙ

11.

Жомбой автомобиль мактаби

Самарқанд вилояти, Жомбой тумани, А. Қурбонов кўчаси, 3-уй

12.

Қарши автомобиль мактаби

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Жайхун кўчаси, 2-уй

13.

Автодром

Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, «Отчопар» МФЙ

14.

Наманган автомобиль мактаби

Наманган вилояти, Наманган шаҳри, И. Бухорий кўчаси, 1-уй

15.

Навоий автомобиль мактаби

Навоий вилояти, Навоий шаҳри, С. Айний кўчаси, 63-уй

16.

Автодром

Навоий вилояти, Кармана тумани, «Карнаб» пости

17.

Термиз автомобиль мактаби

Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳри, Ойтумор кўчаси, 4-уй

18.

Автодром

Сурхондарё вилояти, Термиз тумани, «Лимонзор» сув хўжалиги уюшмаси

19.

Урганч бирлашган техника мактаби

Хоразм вилояти, Урганч шаҳри, Хонқа кўчаси, 47-уй

20.

Автодром

Хоразм вилояти, Урганч тумани, Чалиш қўрғони

21.

Фарғона бирлашган техника мактаби

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ёшлик кўчаси, 18-«Б» уй

22.

Автодром

Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Аэропорт кўчаси, 13-уй

23.

Янгийўл автомобиль мактаби

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Самарқанд кўчаси, 47-уй

24.

Автодром

Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Қўшёғоч қўрғони

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш соҳасидаги фаолиятни такомиллаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Йўл харитаси»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизмлари

Ижро муддатлари

Ижро учун масъуллар

I. Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш Марказлари фаолиятини ташкил этиш

1.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлашнинг янги тартибини жорий этишни назарда тутадиган «Ўзбекистон Республикасининг «Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида»ги Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Қонун

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

2.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш тартиби, муддатлари ва молиялаштириш механизмларини мувофиқлаштирувчи Ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

3.

Чақирилувчиларни ҳарбий-техник мутахассисликлар бўйича тайёрлаш Марказлари (кейинги ўринларда — Марказлар) фаолиятини ташкил этиш ва бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти марказий кенгашининг (кейинги ўринларда — «Ватанпарвар» МКТ) давлат тасарруфига ўтказиладиган мол-мулкини инвентаризациядан ўтказиш ва рўйхатини тузиш;

мол-мулкларни оператив бошқарув ҳуқуқи асосида Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигига топшириш;

Марказлар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ва уларни давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминлаш;

Марказларни зарур ўқув ва лаборатория жиҳозлари, компьютер техникалари билан жиҳозлаш;

Марказларни юқори малакали, топширилган вазифаларни етарли даражада бажара оладиган кадрлар билан тўлдириш;

Марказлар фаолияти самарадорлигини белгиловчи мезонларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш, шунингдек, мақсадли кўрсаткичларга эришиш устидан мунтазам мониторингни амалга ошириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 февралга қадар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

II. Ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарлик руҳида тарбиялаш бўйича фаолиятни такомиллаштириш

4.

«Ватанпарвар» МКТ фаолияти самарадорлигини:

баҳолашнинг ягона мезонлари, кўрсаткичларини аниқ ва тезкор қайд этиш тизими, сифат стандартларини шакллантириш;

ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш бўйича дастурларни амалга оширадиган қуйи ташкилотларни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш механизмларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш орқали янада ошириш.

«Ватанпарвар» МКТ Марказий кенгаши қарори

2019 йил
1 февралга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

5.

Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган спорт ва бошқа тадбирлар, фестиваль ва кўрик-танловларни ташкил этиш ва ўтказиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов), Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (К. Куранбаев), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

6.

Қуйидагиларни ўз ичига олувчи ёшларни маънавий-маърифий ва ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялашнинг замонавий усулларидан кенг фойдаланиш:

веб-технологиялар қўллаш кўламини кенгайтириш, «Ватанпарвар» МКТ фаолиятини Интернет ва ижтимоий тармоқларда кенг ёритиш;

эфирнинг қулай вақтларида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга, Ватанга муҳаббат, меҳнатга бўлган масъулиятни ҳамда ҳарбий хизматга ҳурматни оширишга қаратилган теле ва видеороликлар, кинофильмлар намойишини ташкил этиш.

Ташкилий-маърифий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси(А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги
(А. Кўчимов),
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (Ш. Садиков),
Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

III. Автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда оммавий техник касблар ходимларини тайёрлаш ва малакасини оширишни янада такомиллаштириш

7.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчилари ҳамда оммавий техник касб ходимларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ўқув дастурлари

2019 йил
1 июнга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

8.

Аҳолининг кенг қатламлари орасида йўл-транспорт ҳодисаларини олдини олишга ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга қаратилган тушунтириш ишларини олиб бориш ва тадбирлар ўтказиш.

Ташкилий-маърифий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

9.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш. Бунда қуйидагиларни назарда тутиш:

ўқув жараёнига инновацион технологиялар ва услубларни татбиқ этиш, замонавий ўқув-моддий базани яратиш;

Чора-тадбирлар дастури

Ишлаб чиқиш —

2019 йил
1 февралга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

ўқув жараёнини режалаштириш автоматлаштирилган ахборот тизимларини жорий қилиш;

анимацион электрон ўқув-методик қўлланмаларни яратиш ҳамда бутун ўқув жараёнини қамраб олувчи видеоконтентни шакллантириш;

ўқув муассасаларини автомототранспорт воситаларини бошқариш кўникмаларини янада сифатли ўзлаштиришга ёрдам берувчи замонавий электрон автотренажерлар билан жиҳозлаш;

ўқишга бўлган жозибадорликни ошириш, тақдим этилаётган хизматларнинг очиқлиги, оммабоплиги, асосланганлигини таъминловчи механизмларни татбиқ этиш.

Амалга ошириш —

2019 — 2021 йиллар давомида

10.

Корхона, муассаса ва ташкилотлар кадрлар хизматлари, туман (шаҳар) бандликка кўмаклашиш Марказлари билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиш орқали «Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларида тайёрланадиган меҳнат бозоридаги юқори талаб этилаётган мутахассисликлар рўйхатини янада кенгайтириш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги(Ш. Кудбиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

11.

«Ватанпарвар» МКТ ўқув муассасаларининг педагог кадрларини ўқув дастурлари ҳамда турли педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича қўлланмаларни ўз ичига олган технологик хариталар билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 апрелга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги(Ш. Садиков.), манфаатдор вазирлик ва идоралар

12.

Автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ўқув қўлланмани (жумладан электрон кўринишда) ишлаб чиқиш.

Ўқув қўлланма

2019 йил
1 апрелга қадар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),

Мудофаа вазирлиги (А. Азизов),

Ички ишлар вазирлиги(П. Бобожонов),

манфаатдор вазирлик ва идоралар

13.

«Ватанпарвар» МКТнинг техник мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари билан ўзаро илмий-тадқиқот ва конструктор ишланмаларини олиб бориш масалалари бўйича яқин ҳамкорлигини йўлга қўйиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Маджидов), Фанлар Академияси(Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги(И.Абдурахмонов), манфаатдор вазирлик ва идоралар

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 декабрдаги ПҚ-4061-сон қарорига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасида спортнинг техник ва амалий турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чора-тадбирлар дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришнинг норматив-ҳуқуқий базасини такомиллаштириш

1.

Манфаатдор вазирликлар, идоралар ва спорт федерациялари (ассоциациялари) ўртасида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича меморандумлар тузиш.

Меморандумлар

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбиява спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), «Ватанпарвар» МКТ(Р. Ниязов),
Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов)

2.

Қонунчиликка автомобиль ва мотоцикл спорти, спортнинг авиамодель ва ракетамодель турлари ҳамда олимпия ўйинлари дастурига киритилган спортнинг техник ва амалий турлари бўйича республика мусобақаларида биринчи, халқаро мусобақаларда (Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари, жаҳон чемпионати ва Осиё чемпионатида) биринчи, иккинчи, учинчи ўринларни эгаллаган академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва умумтаълим мактабларининг битирувчиларига тегишли олий таълим муассасаларига таълимнинг ушбу соҳадаги йўналишларига умумий қабул квоталари доирасида тест синовларисиз ва қўшимча имтиҳонларсиз қабул қилиш ҳуқуқини беришга йўналтирилган ўзгаришлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил

1 февралга қадар

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

3.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мусобақаларни ташкил қилиш ва ўтказиш учун меъёрий ҳужжатларни ҳамда спорт техникаси ва иншоотларига бўлган талабларни ишлаб чиқиш.

Меъёрий ҳужжатлар

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Республиканинг ҳар бир ҳудудида мавжуд спорт салоҳияти, спорт резервлари, мураббийлар таркиби ва моддий-техник жиҳозланганликдан келиб чиққан ҳолда спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш стратегияларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Меъёрий

ҳужжат

Ишлаб чиқиш
ва тасдиқлаш —
2019 йил
1 июнга қадар

Амалга ошириш–
2019 — 2021 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар, мураббийлар ва спортчилар фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизимини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш.

Меъёрий

ҳужжат

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

II. Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мураббийлар ва мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини жорий этиш

6.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мутахассислар учун тажриба алмашиш ва малака ошириш бўйича етакчи хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда семинарлар, курслар ҳамда маҳорат дарсларини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов),

Миллий олимпия қўмитаси (У.Ахмаджонов)

7.

Ўзбекистон Республикаси Мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти спортнинг техник ва амалий турлари ҳудудий марказлари (кейинги ўринларда-марказлар) негизида секциялар ва тўгараклар раҳбарлари учун ўқув-услубий семинарлар ва машғулотлар ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов)

8.

Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт бўйича мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида шартнома асосида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича спорт ташкилотларининг секция ва тўгараклари мутахассислари ва ўқитувчиларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш курсларини ташкил этиш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

9.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича ўқув-методик қўлланмалар тайёрлаш ва нашр қилиш.

Ўқув-методик қўлланма

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

III. Спортнинг техник ва амалий трлари бўйича миллий ва халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш ҳамда мураббийлар ва мутахассисларни ижтимоий ва моддий қўллаб-қувватлаш

10.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича қуйидагиларни кўзда тутувчи тўрт босқичли спорт мусобақалари тизимини жорий қилиш:

I босқич — спорт секцияларининг спортчилари ўртасидаги спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

II босқич — спорт секциялари ўртасидаги мусобақаларда ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги туман (шаҳар) спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

III босқич — туман (шаҳар) спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги ҳудудий спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар);

IV босқич — ҳудудий спорт мусобақаларида ғолиб бўлган спортчилар ўртасидаги республика спорт мусобақалари (чемпионат, биринчилик, кубоклар).

Ташкилий
чора-тадбирлар

Календарь режага мувофиқ доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари,

календарь режа доирасидаги бюджет маблағлари,

ҳомийлар

маблағлари

Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
, спорт федерациялари (ассоциациялари)

11.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича терма жамоалар таркибига киритиш учун мамлакат ҳудудларидан танлаб олинган ёш иқтидорли спортчилар — миллий ва халқаро мусобақалар ғолиблари ва совриндорларини рағбатлантириш механизмларини жорий қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 майга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

12.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича юқори спорт натижаларига эришганЎзбекистон Республикаси миллий спорт терма жамоалари ва уларнинг захира спортчилари ва мураббийларига энергетик сарфлар ўрнини тўлдириш ва жисмоний ресурсларини тиклаш учун компенсация тўловлари тўлашни таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Давлат бюджети маблағлари

Молия вазирлиги (А. Хайдаров),

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев)
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

13.

Энг яхши тренер, спортчи, спорт ҳаками ва бошқа мутахассислар, шу жумладан спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилот раҳбарлари ва ҳомийлар унвонини олиш учун Республика танловини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

Ҳар йили

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

14.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мураббийлар ва мутахассисларнинг ижтимоий-маиший ва моддий шароитларини янада яхшилаш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш ва киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 июлга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

IV. Спортнинг техник ва амалий турлари учун замонавий моддий-техник ва ўқув-машқ базасини яратиш ҳамда спорт анжомлари ва ускуналари ишлаб чиқаришни ташкил этиш

15.

Марказларни жойлаштириш учун Нукус, Гулистон, Навоий, Самарқанд ва Термиз, шаҳарларида бўш турган биноларни бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида ажратиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 февралга қадар

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ҳокимликлари, Давлат рақобат қўмитаси (Н. Шарипов)

16.

Марказларни жойлаштириш учун Нукус, Гулистон, Навоий, Самарқанд ва Термизшаҳарларида ажратилган биноларни капитал таъмирлаш, реконструкция қилиш ва жиҳозлаш бўйича ишларни ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019–2020 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ
(Р. Ниязов)

17.

2019-2020 йиллар учун спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларнинг моддий-техник ва ўқув-машқ базасини ривожлантиришнинг Комплекс дастурни тасдиқлаш, унда спорт ташкилотларига спорт техникаси ва анжомларини сотиб олишни ҳамда уларни ишлаб чиқаришни ташкил қилишни кўзда тутиш.

Вазирлар Маҳкамасининг қарори

2019 йил

1 сентябрга қадар

Маҳаллий бюджет маблағлари,
ижрочилар ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги(Д. Набиев), «Ватанпарвар» МКТ

(Р. Ниязов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
, спорт федерациялари (ассоциациялари)

18.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича барча мавжуд спорт иншоотларини паспортлаштириш ишларини ташкил қилиш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил

1 июнга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

19.

Спортнинг техник ва амалий турлари учун спорт анжомлари ва ускуналарини ишлаб чиқариш бўйича етакчи хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибаларини ўрганиш.

Ўрганиш натижалари бўйича спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантириш учун зарур спорт анжомлари ва ускуналари рўйхатини шакллантириш ва уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқаришни ташкил қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 майга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А. Камилов),
Иқтисодиёт вазирлиги
(Б. Ходжаев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

V. Спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш, ёшларни секциялар ва тўгаракларга фаол жалб қилиш, уларнинг оммабоплигини таъминлаш

20.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича фаол машғулотлар учун парклар, шаҳар ташқарисидаги майдонлар, оммавий дам олиш жойлари, шу жумладан сўқмоқлар, трассалар ва йўлаклар имкониятларидан фойдаланиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 — 2021 йиллар

Маданият вазирлиги
(Б. Сайфуллаев),
Жисмоний тарбия
ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

21.

Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотларнинг халқаро спорт ташкилотлари билан алоқаларини мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирлар тизимини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш.

Чора-тадбирлар дастури

2019 — 2021 йиллар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
Ташқи ишлар вазирлиги (А Камилов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

22.

Мамлакатда спортнинг техник ва амалий турлари ривожланиши, спортнинг ушбу турларига аҳоли турли тоифалари, энг аввало, ёшлар ўртасида талаб ва таклифлар нисбати мониторингини ўтказиш.

Таҳлилий маълумотнома

2019 йил

1 августга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

(Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов)

23.

Спортнинг техник ва амалий турларини оммалаштириш ва тарғиб қилиш медиа-режасини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва амалга ошириш.

Медиа-режа

2019 йил

1 декабрга қадар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев)

24.

Оммавий ахборот воситаларида спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантирувчи ташкилотлар фаолиятини кенг ёритиш, босма нашрларда ва интернет-ресурсларда мақолалар эълон қилиш ҳамда телекўрсатувлар тайёрлаш ва видеороликларни жойлаштириш.

Ташкилий тадбирлар

Доимий

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси (А. Ходжаев),
Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (А. Кўчимов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов)

25.

Қўшимча секциялар ва тўгараклар очиш йўли билан болаларни ва ёшларни, меҳрибонлик уйлари ва мактаб-интернатлар тарбияланувчиларини ҳамда вояга етмаганларни спортнинг техник ва амалий турлари билан шуғулланишга жалб қилиш учун аниқ мақсадга йўналтирилган ишларни ташкил қилиш.

Чора-тадбирлар комплекси

Доимий

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
(Х. Умарова),
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги (А. Икрамов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

26.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича сифатли спорт захирасини саралаш ва шакллантиришни амалга ошириш мақсадида болалар-ўсмирлар мусобақаларини ва турнирларини ташкил қилиш ва ўтказиш.

Календарь режа

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов),

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

VI. Спортнинг техник ва амалий турларини ривожлантиришга инновацион технологияларни ҳамда спортчиларни тайёрлашнинг ўқув-машқ жараёнига илғор усулларни жорий этиш

27.

Олий натижалар спортини ривожлантириш ва ўқув-машқ жараёни технологияларини такомиллаштириш ҳамда илғор хорижий тажрибалар асосида спортнинг техник ва амалий турлари бўйича терма жамоаларни тайёрлаш масалалари бўйича илмий-методик адабиётларни ишлаб чиқиш ва нашр этилган адабиётларни спорт ташкилотлари, федерациялари (ассоциациялари) ўртасида тақсимлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 — 2021 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

28.

Янги ўқ отиш тирларни ташкил этиш ва мавжудларини модернизациялаш, уларни замонавий ускуналар, компьютер тренажёрлари ва спорт қуроллари билан жиҳозлаш.

Чора-тадбирлар режаси

2019–2020 йиллар

Ижрочилар
ва буюртмачиларнинг

ўз маблағлари

«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

29.

Спортнинг техник ва амалий турлари бўйича мамлакат терма жамоаларини тайёрлашнинг илмий-методик таъминотини амалга ошириш ва ўқув-машқ жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш учун етакчи спорт мутахассисларидан комплекс ишчи гуруҳлар тузиш ва ишчи гуруҳларни зарур замонавий асбоб-ускуналар билан таъминлаш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

15 мартга қадар

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

30.

Спортнинг техник ва амалий турлари соҳасида илмий-тадқиқот ишларини ўтказишни фаоллаштириш бўйича чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2019 йил

1 сентябрга қадар

Ижрочилар
ва ҳомийларнинг

маблағлари

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги (Д. Набиев),
Фанлар академияси
(Б.Юлдашев), Инновацион ривожланиш вазирлиги (И.Абдурахмонов),
«Ватанпарвар» МКТ (Р. Ниязов),
спорт федерациялари (ассоциациялари)

(3-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги ПФ-92-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2018 й., 07/18/4061/2309-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон; 31.10.2020 й., 06/20/6099/1450-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 13.06.2023 й., 06/23/92/0366-сон; 25.12.2024 й., 06/24/226/1060-сон)