08.12.2018 йилдаги 999-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 08.12.2018 йилдаги 999-сон
Kuchga kirish sanasi
10.12.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашга босқичма-босқич ўтиш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш, соғлом, фаол, баркамол, ижтимоий мослаштирилган бола шахсини, шунингдек, келгуси муваффақиятли ўқув фаолияти учун шарт-шароитларни шакллантириш ва болаларни бошланғич таълимга сифатли тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг 2018-2019 ўқув йилидан бошлаб Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида 1-иловага мувофиқ рўйхат бўйича болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойиҳасини амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш тажриба лойҳасини (кейинги ўринларда тажриба лойиҳаси деб аталади) амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болалар сирасига кирадиган болаларнинг мажбурий бепул бир йиллик тайёрлов гуруҳларини (кейинги ўринларда болалар тайёрлов гуруҳлари деб аталади) шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар тайёрлов гуруҳларининг ўқув-тарбия жараёнига замонавий инновацион педагогик технологияларни, таълим ва тарбиянинг самарали шакллари ва усулларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар тайёрлов гуруҳларини миллий маданий-тарихий қадриятларни акс эттирадиган ва болаликдан китоб ўқишга қизиқишни сингдирадиган ўқув-методик, дидактик материаллар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар, бадиий адабиётлар билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим билан қамраб олинмаган болаларнинг илғор хорижий тажрибани ҳисобга олган ҳолда давлат талабларига мувофиқ ҳар томонлама ақлий, ахлоқий, эстетик ва жисмоний камол топиши учун шарт-шароитлар яратиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотилари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш.
(2-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мажбурий тайёрлов гуруҳлари учун 2018-2019 ўқув йили 2018 йил 10 декабрдан бошланади ва 2019 йил 10 августда тамомланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотилари, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларнинг негизида тўлиқ кун, тўлиқ бўлмаган кун (бир ҳафтада камида 15 соат таълим-тарбия жараёни ташкил этилган ҳолда) тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари бошланғич таълимга тайёргарликдан ўтган деб ҳисобланади ва болаларни бошланғич таълимга мажбурий бепул бир йиллик тайёрлашдан озод этилади;
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотларида, мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматлари кўрсатувчи юридик шахсларда бошланғич таълимга мажбурий йиллик тайёргарликдан ўтган болаларга бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида давлат намунасидаги сертификат берилади;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёргарликдан ўтганлик тўғрисида сертификат бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига, Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) болалар тайёрлов гуруҳлари учун хоналарни тайёрлаш, зарур бўлса, янги бинолар, хоналар қуриш ёки мавжудларини капитал таъмирлаш, сув ва электр энергияси ҳажмини ўлчайдиган ва ҳисобга оладиган алоҳида мосламалар ўрнатиш тўғрисида таклифлар киритилишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бир ҳафта муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар тайёрлов гуруҳлари рўйхатлари тасдиқланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хоналарни ўқув-методик, дидактик материаллар, бадиий адабиётлар, ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан таъминлаш юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги бир ҳафта муддатда болалар тайёрлов гуруҳларини малакали педагог кадрлар билан таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги билан биргаликда таълим-тарбия жараёнининг сифатини назорат қилсин ҳамда давлат ва нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабгача таълим соҳасида нодавлат таълим хизматларини кўрсатиш билан шуғулланувчи юридик шахсларнинг негизида болаларни мажбурий тайёрлаш гуруҳлари фаолияти ташкил этилиши устидан мониторинг олиб борсин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 20 майдаги 320-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Мактабгача таълим вазирлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда 2019-2020 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилоятининг тегишли тажриба ўтказиладиган туманларида (шаҳарларида) ва Тошкент шаҳри туманларида болаларда бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрловдан ўтганлик ҳақида давлат намунасидаги сертификат мавжуд бўлса, уларни умумтаълим мактабларининг бошланғич синфларига қабул қилиш тартиби тўғрисидаги таклифни ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатларининг ҳар йилги параметрларини шакллантиришда ушбу қарор доирасидаги тадбирларни амалга ошириш учун зарур маблағларни назарда тутсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жорий этилаётган штат бирликларидан ва болалар мажбурий тайёрлов гуруҳларини жиҳозлашдан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартишлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Давлат белгиси» давлат ишлаб чиқариш бирлашмаси Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг буюртманомалари асосида Молия вазирлиги билан келишган ҳолда зарур миқдорда сертификатлар бланкалари билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги тажриба лойиҳасини жорий этиш натижалари бўйича 2019 йил 1 сентябргача бўлган муддатда болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик бепул тайёрлаш ягона тизимини жорий этишни таҳлил қилсин ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов ва Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 8 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
999-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 8 декабрдаги 999-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни бошланғич таълимга мажбурий бир йиллик тайёрлашни жорий этиш бўйича тажриба лойиҳаси амалга ошириладиган Қорақалпоғистон Республикаси, Фарғона вилояти туманлари (шаҳарлари) ва Тошкент шаҳри туманлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
рўйхати
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Ҳудуд

Туман/шаҳар

Гуруҳлар сони*

1.

Қорақалпоғистон Республикаси

Тўрткўл тумани

175

2.

Фарғона вилояти

Фарғона шаҳри

70

Қувасой шаҳри

38

Фурқат тумани

28

3.

Тошкент шаҳри

Мирзо Улуғбек тумани

13

Миробод тумани

21

Бектемир тумани

14

Учтепа тумани

26

Яшнобод тумани

17

Чилонзор тумани

16

Юнусобод тумани

17

Шайхонтоҳур тумани

59

Жами:

494

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги гуруҳлар сонига ўзгартишлар киритиш ҳуқуқига эга.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 9 мартдаги 132-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 10.12.2018 й., 09/18/999/2291-сон; 09.03.2019 й., 09/19/199/2729-сон; 10.03.2020 й., 09/20/132/0271-сон; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.05.2021 й., 09/21/320/0482-сон)