29.11.2018 йилдаги 970-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 29.11.2018 йилдаги 970-сон
Kuchga kirish sanasi
30.11.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида
(қарор номи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолияти самарадорлигини ошириш, шунингдек, унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастури 1-иловага* мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(1-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* 1-2 иловалар рус тили матнида берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар дастурларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ва реконструкция қилиш қисми бўйича — Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги Инвестиция дастури, шунингдек, 2020 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш Давлат дастури доирасида Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази (кейинги ўринларда «Ўзгидромет» деб аталади) учун назарда тутилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
капитал таъмирлаш ва моддий-техник базани мустаҳкамлаш қисми бўйича — «Ўзгидромет»ни сақлаб туриш учун ҳар йили бюджетдан ажратиладиган маблағлар, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг қарзлари ва грантлари, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзгидромет» ушбу қарор билан тасдиқланган дастурлар доирасида бино ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш бўйича буюртмачи этиб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги биноларни, иншоотларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатлари давлат экспертизасидан ўтказилишини таъминласин ҳамда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш сифатига риоя этилиши устидан зарур давлат архитектура-қурилиш назоратини ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари «Ўзгидромет» буюртмалари бўйича янги гидрометорологик станция ва постлар қуриш учун белгиланган тартибда ер участкалари ажратилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги «Ўзгидромет»га 2019 — 2022 йилларда Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва кузатув пунктларини жиҳозлаш дастурини амалга ошириш учун халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг беғараз техник кўмаги (грантлар) жалб қилинишига кўмаклашсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа саноати давлат қўмитаси «Ўзгидромет» буюртмаларига асосан ушбу қарорга 1-иловада назарда тутилган хорижда ишлаб чиқарилган мол-мулк ўз вақтида сотиб олинишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг маслаҳатчиси — IT-технологиялар, телекоммуникациялар ва инновацион фаолиятни ривожлантириш масалалари департаменти бошлиғи О.М. Умаров ва Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази бош директори Ш.Ҳ. Ҳабибуллаев зиммасига юклансин.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 апрелдаги 200-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 29 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
970-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.11.2018 й., 09/18/970/2248-сон; 12.04.2021 й., 09/21/200/0318-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)