23.11.2018 йилдаги 950-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 23.11.2018 йилдаги 950-сон
Kuchga kirish sanasi
23.11.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ-5241-сон Фармони)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати кўрсатиш соҳасида тўлов интизомини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 16 ноябрдаги ПФ–5241-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2014 й., 7-сон, 72-модда) билан тасдиқланган Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири М.Х. Салиев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 23 ноябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
950-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 23 ноябрдаги 950-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«1. Мазкур Қоидалар ичимлик сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш марказлаштирилган тизимларидан фойдаланиш соҳасида сув қувурлари — канализация хўжалиги ташкилотлари (кейинги ўринларда ИСКХ ташкилоти деб аталади) билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро муносабатларни белгилайди».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 2-банднинг йигирма олтинчи хатбошидаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 49-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«49. Фаолият кўрсатаётган ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (шу жумладан, сув олиш колонкалари ва ўт ўчириш гидрантлари, уйнинг киритма ва чиқувларига ҳам) ўзбошимчалик билан уланиб олиш, шунингдек, ушбу тизимлардан ўзбошимчалик билан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига (юридик ва жисмоний шахслар томонидан) ўзбошимчалик билан уланиш ҳолатлари аниқланган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси (кейинги ўринларда Бюро деб аталади) вакили томонидан бу ҳақда уч нусхада далолатнома тузилади, бир нусхадан ўзбошимчалик билан уланиб олган субъектга ва ИСКХ ташкилотига топширилади. Ушбу далолатнома ўзбошимчалик билан уланганнинг жавобгарлик даражасини ва ИСКХ ташкилотига етказилган зарарни аниқлаш учун асос бўлади ҳамда ИСКХ ташкилоти ушбу Қоидаларнинг 94-бандига мувофиқ сув сарфи ва оқова сувларни чиқарганлик учун тўлов суммаларини тўлаш учун уланма эгасига тўлов ҳужжати ёзиб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчи далолатномани имзолашдан бош тортган тақдирда далолатномага бу ҳақда тегишли ёзув киритилади. Бош тортиш икки нафар гувоҳ ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакили томонидан тасдиқланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда истеъмолчи далолатномада унинг мазмуни бўйича тушунтириш ва эътирозларни, шунингдек, имзолашдан бош тортиш сабабларини баён этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбошимчалик билан фойдаланилган сув сарфини қайта ҳисоб-китоб қилиш истеъмолчини истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари кўрсатиш қоидаларини бузганлик учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимларига ўзбошимчалик билан уланган истеъмолчи Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан тармоқдан узилади ва бу ҳақда белгиланган тартибда уч нусхада далолатнома расмийлаштирилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 50-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«50. Ичимлик сув таъминоти ва канализация тизимидан илгари узиб қўйилган (ўзбошимчалик билан уланиш, қарздорлик мавжуд бўлганда ёки шартнома шартлари бажарилмаганда) шахсларни қайта улашда I гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида, II ва III гуруҳ истеъмолчиларидан энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали тармоққа қайта уланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 51-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Бунда, истеъмолчини тармоқдан узиш ёки қайта улаш Бюро ёки Бюронинг мажбурий талабномасига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 63-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«63. Сув ўлчаш узели ИСКХ ташкилоти томонидан Бюро билан биргаликда пломбаланиши лозим. Пломбаланмаган ҳисоблаш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сувни ҳисобга олиш асбобига ўрнатилган пломбани ечиш истеъмолчининг мурожаатига асосан ИСКХ ташкилоти томонидан Бюро билан биргаликда амалга оширилади ва бу ҳақда далолатнома тузилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 65-бандга қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сувни ҳисобга олиш асбобини ўрнатиш, алмаштириш, ечиш Бюро вакили иштирокида амалга оширилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 68-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«68. ИСКХ ташкилоти ёки Бюро вакили томонидан сувни ҳисобга олиш асбобининг ишламаётганлиги аниқланса ёки унинг иш тартибига рухсатсиз аралашилган ёки пломбалари узилган бўлса, ушбу ҳолатга аниқлик киритилган ҳолда далолатнома тузилади ҳамда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро томонидан истеъмолчига (субистеъмолчига) сувни ҳисобга олиш асбобини 30 кун мобайнида навбатдан ташқари текширувдан ўтказишга кўрсатма беради. Муддат кўрсатма тақдим этилган санадан бошлаб ҳисобга олинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «ИСКХ ташкилоти» ва «ИСКХ ташкилоти вакили» сўзлари тегишли равишда «ИСКХ ташкилоти ёки Бюро» ва «ИСКХ ташкилоти ёки Бюро вакили» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Мазкур банднинг биринчи хатбошида белгиланган тартибда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро истеъмолчига огоҳлантириш хати бермаганда, барча гуруҳ истеъмолчилари томонидан қиёсловдан ўтказиш муддати тугаган ҳисобга олиш прибори орқали истеъмол қилинган ичимлик суви учун қайтадан ҳисоб-китоб қилиш қатъиян ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ИСКХ ташкилоти ёки Бюро истеъмолчига огоҳлантириш хати юборгандан сўнг белгиланган муддатда даврий қиёсловдан ўтказилмаган ҳисоблаш асбобининг кўрсаткичлари инобатга олинмайди ва ҳисоб-китоб I гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг «а» кичик банди бўйича, II ва III гуруҳ истеъмолчилари учун — ушбу Қоидалар 87-бандининг «б» кичик банди бўйича ҳисоб-китоб қилинади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. 70, 78, 80, 86 ва 92-бандлардаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ва Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи ва иккинчи хатбошилардаги «икки» сўзи «уч» сўзи билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ва Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.

12. 73-банднинг биринчи хатбошидаги «ИСКХ ташкилотини» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. 76-банднинг биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«76. Бюро томонидан истеъмолчилар билан ҳисоб-китоб қилишга асос бўладиган сувни ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичлари ҳар ойда 1 марта олиниб, тегишли далолатнома билан расмийлаштириш орқали (2 нусхада далолатнома тузилади ва унинг бир нусхаси истеъмолчига топширилади) истеъмолчиларнинг маълумотларига ўзгартиришлар киритилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. 77-банддаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «Бюро» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. 85, 90, 102, 111 ва 112-бандлардаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ёки Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. 91-банддаги «жисмоний шахслар» сўзлари «барча гуруҳ истеъмолчилари» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбошидаги «Коммунал» ва «ИСКХ ташкилотига» сўзлари тегишли равишда «Ичимлик» ва «ИСКХ ташкилоти ва Бюрога» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи хатбошидаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ва Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. 97-банддаги «хусусий уй-жой эгалари ширкатлари ва ИСКХ ташкилоти» сўзлари «хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, ИСКХ ташкилоти ва Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. 98-банднинг бешинчи хатбошидаги «бюджет ташкилотлари» сўзлари чиқариб ташлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. 99-банддаги «ҳисобидан амалга оширилади» сўзлари «ҳисобидан ва ундан ортиқ хонали уйларда шу тартибда амалга оширилади» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. 100-банддаги «ИСКХ вакили» сўзлари «Бюро вакили» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. 101-банддаги «коммунал» ва «ИСКХ ташкилоти» сўзлари тегишли равишда «ичимлик» ва «ИСКХ ташкилоти ёки Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. 105-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «ИСКХ ташкилоти» сўзлари «ИСКХ ташкилоти ёки Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. 107-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«107. ИСКХ ташкилоти вакиллари ичимлик сув таъминоти ва оқова сув хизматлари учун истеъмолчилардан мустақил равишда тўлов қабул қилиши тақиқланади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. 108-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«108. I гуруҳ истеъмолчилари, аванс тариқасида, коммунал хизматлар (шунингдек, махсус устама) учун 12 ойдан кўп бўлмаган муддатга тўловларни аввалдан амалга ошириб қўйган бўлсалар, улар шу вақт мобайнида тарифлар (шунингдек, махсус устама миқдори)нинг ўзгариши туфайли тўланадиган қўшимча тўловлардан озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Барча гуруҳ истеъмолчилари ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга оширишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тўловнинг шартномада белгилангандан кечиктирилган ҳар бир куни учун юридик шахслар 0,4 фоиз, жисмоний шахслар эса 0,1 фоиз пеня тўлайдилар. Аммо бу кўрсаткич жами кечиктирилган сумманинг 50 фоизидан ошмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматлари учун қарздорлик мавжуд бўлганда, I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойда прописка қилинган вояга етган жисмоний шахслар қарздорликни тўлаш бўйича солидар жавобгар бўладилар. Вояга етган жисмоний шахснинг солидар жавобгарлиги у I гуруҳ истеъмолчига тегишли бўлган турар жойга прописка қилинган вақтдан бошлаб вужудга келади ва пропискадан чиқарилган вақтгача амал қилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. 109-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«109. Барча гуруҳ истеъмолчилари кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўловларини амалга оширмасалар, Бюро истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан ундириш чораларини кўради».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. 110-банддаги «ИСКХ ташкилотига» сўзлари «ИСХК ташкилоти ёки Бюрога» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. 114-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«114. Уйда вақтинча истиқомат қилувчи (ёлловчи)лар истиқомат қилганда тўловлар ҳақиқатда истиқомат қилаётганлар сонига қараб амалга оширилади. I гуруҳ истеъмолчиси, ўзи яшаётган хонадонда турувчилар сони кўпайиши (шу жумладан, вақтинчалик яшаётганлар ҳисобига ҳамда Қоидаларнинг 87-банди «а» кичик бандида кўзда тутилган кўрсаткичлар бўйича) ёки камайиши ҳолатлари юзасидан, ўзгаришлар содир бўлган вақтдан бошлаб 5 иш кунидан кечикмай ИСКХ ташкилоти ёки Бюрони ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Бунда истеъмолчи, ИСКХ ташкилоти ёки Бюро, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органи вакиллари ва уйнинг асосий эгаси томонидан — уч томонлама далолатнома тузилади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«115. Объект эгаси ўзгарганда истеъмолчи чиқиб кетишидан 7 кун аввал дебиторлик қарзларини узиб, бу ҳақда Бюро билан далолатнома имзолаши шарт. Истеъмолчи чиқиб кетгач, сувни ҳисобга олиш асбоби, пломбаларнинг бутлиги ва қопланмаган дебитор қарздорлик учун жавобгарлик объектнинг янги эгаси зиммасига юкланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчи хатбошидаги «иссиқлик» сўзи «ичимлик» сўзи билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн бешинчи, йигирма тўртинчи ва йигирма олтинчи хатбошилар тегишли равишда ўн учинчи, йигирма иккинчи ва йигирма учинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ўзларининг ҳудудида ва тасарруфида бўлган ичимлик сув ва канализация тармоқлари ҳамда қурилмаларининг зарур даражада қўриқланишини таъминлаш, уларнинг бузилиши, сув босиши ва музлаб қолишига йўл қўймаслик, қудуқларнинг қопқоғини муз ва қордан тозалаш, ИСКХ ташкилоти Бюро билан биргаликда ўрнатилган пломбаларнинг сақланишини назорат қилиш, ер усти сув оқимларининг қудуқлар ёнидан оқизиб юборилишини таъминлаш, ёнғин гидрантларига кириб бориш йўлакларини тирбанд қилмаслик, ёнғин гидрантлари кўрсаткичларининг ишга яроқлилигини кузатиб бориш ва мавжуд бўлган ёнғин гидрантларини ва ёнғин кранларини пломбалаш учун тақдим қилиш»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчи хатбошидаги «ИСХК ташкилотига» сўзлари «ИСХК ташкилоти ёки Бюрога» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн олтинчи хатбошидаги «ИСХК ташкилоти» сўзлари «ИСХК ташкилоти ёки Бюро» сўзлари билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ИСКХ ташкилоти ёки Бюро билан ҳисоб-китоб қилиш учун фойдаланиладиган сувни ҳисобга олиш асбоби, айланма линия зулфини, ёнғин зулфинлари, гидрантлар ва унинг ҳудудида ёки тасарруфида бўлган ҳамда ИСКХ ташкилоти ёки Бюро томонидан пломбаланган бошқа ичимлик сув қурилмаларидаги пломбаларнинг бутлиги ва сақланиши учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўнинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ичимлик сув таъминотининг ёнғинга қарши тизимидан фойдаланиш тўхтатилганда истеъмолчи 24 соат мобайнида ИСКХ ташкилоти ёки Бюрога пломба узилгани тўғрисида далолатнома тақдим этиши ва зулфинларни пломбалаш учун ИСКХ ташкилоти ва Бюро вакилини чақириши шарт».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 09/18/950/2216-сон)