Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019 12.12.2000 йилдаги 473-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.12.2000 йилдаги 473-сон
Kuchga kirish sanasi
12.12.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 19.04.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР ЛОЙИҲАЛАРИНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 18 апрелдаги 331-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида» 2019 йил 6 февралдаги ЎРҚ-518-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномалари лойиҳаларини сифатли тайёрлаш ва улар бўйича мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари ушбу Тартибни ижро учун қабул қилсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари ва Ташқи ишлар вазири А.Ҳ. Комилов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2000 йил 12 декабрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 12 декабрдаги 473-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРТИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Тартиб «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни (кейинги ўринларда Қонун деб аталади)га мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари лойиҳаларини тузиш тўғрисида таклифлар киритилгунга қадар тайёрлаш, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини, агар амалдаги қонун ҳужжатларида бошқа қоидалар назарда тутилмаган бўлса, бажариш тартиботини тартибга солади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. ХАЛҚАРО ШАРТНОМА ЛОЙИҲАСИНИ ТАЙЁРЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирликлар ва идоралар ўз ваколатларига кирадиган масалалар бўйича Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ёки у билан келишган ҳолда, Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса мустақил равишда, айни бир вақтда Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиб, Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаси лойиҳасини экспертлар даражасида ишлаб чиқишни бошлаш тўғрисида ёки кўп томонлама халқаро шартномани (конвенцияни) имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ўз таклифларини киритишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқаро шартнома лойиҳасини тайёрлашни бошлаш тўғрисидаги ташаббус таклифига шартноманинг дастлабки лойиҳаси, шунингдек уни тузишнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш ҳамда зарурат бўлганда, шартномани тузишдан келиб чиқадиган молиявий-иқтисодий оқибатлар баҳоланиши илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хорижий давлатнинг ёки халқаро ташкилотнинг халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги ташаббус таклифи шартноманинг тегишли лойиҳаси билан бирга Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро кўп томонлама шартнома (конвенция)ни имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни Ўзбекистон Республикаси томонидан маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани ишлаб чиқишни бошлаш тўғрисидаги ташаббус таклифига шундай шартноманинг тўлиқ матни ва унга тааллуқли ҳужжатлар давлат тилида илова қилинади ва зарурат бўлганда унинг бошқа тилларга таржимаси таъминланади, шунингдек имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлигини асослаш, шу жумладан ундан келиб чиқадиган молиявий-иқтисодий оқибатлар баҳоланиши илова қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамаси халқаро шартнома лойиҳасини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш тўғрисида ёки кўп томонлама халқаро шартнома (конвенция)ни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлиги ҳақидаги масала тўғрисида тегишли қарор (топшириқ) қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Экспертлар даражасида ишлаб чиқиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда эса Ташқи савдо вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан албатта келишилган ҳолда амалга оширилади.
(3-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 21 августдаги 651-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 34-сон, 893-модда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур ҳолларда ушбу мақсадлар учун халқаро шартнома лойиҳасини тузиш ва кўриб чиқиш мақсадида манфаатдор вазирликлар ва идораларнинг вакиллари, мутахассислар ва холис экспертлардан иборат комиссия тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Барча таклифларни умумлаштириш ва халқаро шартнома лойиҳасини ёки кўп томонлама халқаро шартнома (конвенция)ни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масалани пухталаштириш мазкур Тартибга иловага мувофиқ ушбу шартнома билан бошқариладиган масалалар ўз ваколатига кирадиган ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасидан келиб чиқадиган мажбуриятлар бажарилишини таъминлайдиган вазирликлар ёки идоралар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг пухталаштирилган лойиҳаси, шартнома лойиҳаси бўйича умумлаштирилган таклифлар ва мулоҳазалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан, айрим ҳолларда эса Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилгандан ва хорижий давлат ёки халқаро ташкилот билан ишлаб чиқишни бошлаш тўғрисида қарор қабул қилингандан сўнг лойиҳани хорижий давлат ёки халқаро ташкилот билан ишлашни давом эттириш учун Ташқи ишлар вазирлигига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномасининг лойиҳаси хорижий давлат ёки халқаро ташкилот билан узил-кесил келишилгандан сўнг халқаро шартнома тузиш тўғрисидаги таклиф Ташқи ишлар вазирлиги, тегишли вазирликлар ёки идоралар томонидан Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда ёки у билан келишилган ҳолда, Қонунда назарда тутилган ҳолларда эса, мустақил равишда, айни бир вақтда Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президентига ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўп томонлама халқаро шартнома (конвенция)ни Ўзбекистон Республикаси томонидан имзолаш, ратификация қилиш, унга қўшилиш ёки уни маъқуллашнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги масала бўйича таклифлар, шунингдек манфаатдор вазирликлар ва идоралар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган унга изоҳ ва баёнлар матнлари Ташқи ишлар вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентига юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАР БЎЙИЧА МАЖБУРИЯТЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамаси ҳамда ваколатли вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси томонидан қабул қилинган халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини тегишли чора-тадбирлар кўриш йўли билан таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини амалга ошириш, агар мажбуриятларни амалга оширишга масъул (марказий, ваколатли) вазирликлар ва идоралар халқаро шартнома матнида кўрсатилмаган бўлса, мазкур Тартибга иловага мувофиқ Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан тегишли вазирликлар ва идораларга ёхуд тегишли халқаро шартноманинг қоидаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарори билан тайинланган миллий ижро этувчи органга юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини амалга ошириш учун масъул вазирликлар ва идоралар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидан халқаро шартноманинг кучга киритилган санаси тўғрисида билдиришнома олгандан сўнг бир ой муддатда, у вақтинчалик қўлланган тақдирда эса у имзолангандан сўнг, зарур ҳолларда уни бажариш бўйича тадбирлар ишлаб чиқадилар ва уларни тасдиқлаш (кўриб чиқиш) учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Кўп томонлама халқаро шартнома (конвенция) бўйича мажбуриятларнинг амалга оширилиши учун масъул вазирликлар ва идоралар, уларнинг Ўзбекистон Республикаси учун кучга киритилган санаси тўғрисида билдиришнома олингандан сўнг икки ой муддатда, улар вақтинчалик қўлланган тақдирда эса бундай қарор қабул қилингандан сўнг, белгиланган тартибда улар бўйича зарур чора-тадбирлар ишлаб чиқадилар ва зарур ҳолларда уларни тасдиқлаш (кўриб чиқиш) учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг кучга киритилиши ёки кўп томонлама халқаро шартномалар (конвенциялар)нинг имзоланиши, ратификация қилиниши, уларга қўшилиш ва уларнинг маъқулланиши муносабати билан қабул қилиниши зарур бўлган меъёрий ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек амалдаги қонун ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритиш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган ҳолда манфаатдор вазирликлар ёки идоралар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Масъул вазирликлар ва идоралар, миллий ижро этувчи органлар халқаро шартномалар бўйича ишлаб чиқилган тадбирларга мувофиқ мажбуриятлар бажарилишининг бориши ва натижалари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси халқаро шартномаларининг бажарилишини кузатиб бориш Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятлар унинг бошқа қатнашчилари томонидан бузилган тақдирда Ташқи ишлар вазирлиги ёки бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда, халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ зарур чора-тадбирлар кўриш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларини бажариш тартибига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқаро шартномалар лойиҳаларини экспертлар даражасида ишлаб чиқиш ва халқаро шартномалар бўйича мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш зиммасига юкланган Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ

Халқаро шартнома билан тартибга солинадиган масалалар ‎

Масъул вазирлик, идора‎

Ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш ва Қонунни бузганларни бериш (экстрадиция) масалалари бўйича ‎

Адлия вазирлиги, Прокуратура, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги‎

Жиноятчиликка ва терроризмга қарши курашиш масалалари бўйича ‎

Прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси

Ташқи иқтисодий фаолият, шу жумладан савдо-иқтисодий ҳамкорлик, инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳамда техник ёрдам кўрсатиш масалалари бўйича‎

Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги

Инвестиция ва валюта-молия ҳамкорлиги масалалари бўйича‎

Молия вазирлиги,

Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Марказий банк, Иқтисодиёт вазирлиги

Давлат солиқ қўмитаси‎

Солиқ солиш ва солиқ қонунчилигига риоя қилишдаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги‎, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Давлат мулкини бегоналаштириш ва улардан фойдаланиш, ҳуқуқларни эътироф этиш ва мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари бўйича‎

Давлат рақобат қўмитаси, Адлия вазирлиги‎

Илмий-техникавий ҳамкорлик, шунингдек ҳуқуқий муҳофаза ва интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш шартлари масалалари бўйича‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни мувофиқлаштириш қўмитаси, Фанлар академияси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,Адлия вазирлиги

Ҳаво транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича ‎

Парвозлар хавфсизлигини назорат қилиш давлат инспекцияси, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Почта ва телекоммуникациялар соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги‎

Темир йўл транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича‎

«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик темир йўл компанияси, Ташқи савдо вазирлиги‎, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Автомобиль ва дарё транспортида ташишларни ташкил этиш масалалари бўйича‎

Ўзбекистон автомобиль ва дарё транспорти агентлиги, Ташқи савдо вазирлиги‎, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Туризм ва туристик фаолият соҳасидаги масалалар бўйича‎

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ташқи савдо вазирлиги‎, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Қишлоқ ва сув хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги‎

Бадиий жамоалар, гуруҳлар, алоҳида ижрочилар концерт фаолияти, шунингдек маданий қадриятларни республикадан олиб чиқиб кетиш; чет элларда тасвирий ва декоратив-амалий санъат кўргазмаларини ташкил этиш; тарихий-маданий мерос ёдгорликларини муҳофаза қилиш, лойиҳалаш, таъмирлаш ва консервация қилиш масалалари бўйича‎

Маданият ишлари вазирлиги‎

Табиатни муҳофаза қилиш ва табиат ресурсларидан фойдаланиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Давлат экология қўмитаси

Соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Соғлиқни сақлаш вазирлиги‎

Стандартлаш, метрология, сертификация ва маҳсулот сифатини бошқариш масалалари бўйича‎

«Ўзстандарт» агентлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси

Таълим, илмий кадрларни аттестациядан ўтказиш соҳасидаги ҳамкорлик масалалари бўйича‎

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги‎

Сиёсий масалалар бўйича‎

Ташқи ишлар вазирлиги‎

Чегара масалалари бўйича‎

Ташқи ишлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси‎

Мудофаа масалалари бўйича‎

Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги‎

(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 14 ноябрдаги 915-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2000 й., 11-сон, 175-модда; 2005 й., 34-36-сон, 264-модда; 2006 й., 40-сон, 396-модда; 2015 й., 10-сон, 117-модда, 26-сон, 338-модда; 2017 й., 15-сон, 257-модда, 29-сон, 693-модда, 34-сон, 893-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.11.2017 й., 09/17/915/0259-сон)