1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни, шунингдек, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш самарадорлигини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг хорижий мамлакатларга ва чет давлатлар раҳбарларининг Ўзбекистон Республикасига ташрифлари (кейинги ўринларда — олий даражадаги ташрифлар) давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этиш, стратегик аҳамиятга эга хўжалик жамиятлари ва корхоналар (кейинги ўринларда — стратегик корхоналар) иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашишни таъминлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига қуйидаги қўшимча функциялар юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни, уларнинг асослилигини ва ижро этиш имкониятларини таҳлил қилган ҳолда тайёрлашда вазирлик ва идораларга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг маълумотлар базасини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда кўмаклашиш, тегишли тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали ижро этилишига тўсқинлик қилаётган омилларни аниқлаб, тизимли таҳлил қилган ҳолда, якуний натижаларга эришиш учун уларни ҳал этишда, шу жумладан, жойига чиққан ҳолда зарур ёрдам кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари тўлиқ ва ўз вақтида ижро этилиши устидан мониторинг ва доимий назоратни амалга ошириш ҳамда уларнинг натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларнинг олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисидаги ахборотларининг асосланганлигини бирламчи маълумотлар асосида ўрганиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эллик ҳамкорлар ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари билан «телекўприк» ташкил этиш орқали олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини мунтазам муҳокама қилиш, уларнинг асослантирилган ҳисоб-китобларга эга, аниқ, ташаббускор инвестиция лойиҳаларини тақдим этиш борасидаги фаолияти самарадорлигини баҳолаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси тузилмасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга ҳар томонлама кўмаклашиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш учун масъул бўлган Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари лавозими қўшимча равишда жорий этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 12 кишидан иборат Олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича эришилган келишувлар ижросини назорат қилиш ва унга кўмаклашиш шуъбаси ташкил этилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони 8 кишидан иборат Стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини мониторинг ва назорат қилиш шуъбаси ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилаб қўйилсинки, ушбу бандда назарда тутилган тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг 10 та штат бирлигини оптималлаштириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси штат бирликларининг камайтирилиши ҳисобига қўшимча 11 та штат бирлиги ажратиш орқали амалга оширилади.
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.02.00 Олий даражада кутиб олиш]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги олий даражадаги ташрифлар муддатлари аниқланишига қараб бир кун муддатда бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини ёзма равишда хабардор қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун, шу жумладан, инвестиция лойиҳалари бўйича ҳужжатларни тайёрлаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида қарор қабул қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорида назарда тутилган ташкилий тадбирларнинг ўз вақтида ижро қилиниши устидан назорат ўрнатади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳалари ташриф бошланишидан бир ой аввал Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан бирга батафсил кўриб чиқилганидан сўнг Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига киритилади. Бунда ҳужжатлар лойиҳалари Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига киритилаётганда параллел равишда кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг тегишли тузилмаларига ҳам киритилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ҳар ойда олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Олий даражадаги ташрифлар давомида эришилган келишувларни ва имзоланган ҳужжатларни ижро этиш учун тузилган идоралараро ҳайъат органларини (комиссиялар, гуруҳлар) тугатган ҳолда Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи 1-иловага мувофиқ ташкил этилсин ва қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш жараёнини мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижросини якуний натижаларга эришган ҳолда таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қилаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Фармонга мувофиқ юклатилган қўшимча функцияларни тезкорлик билан бажаришда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни тўлиқ, ўз вақтида ва сифатли амалга оширишга кўмаклашиш доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни тасдиқлаш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш, шунингдек, олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган асосий ҳуқуқий муаммоларни аниқлаш, уларни ҳал этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иқтисодиёт соҳаларини ривожлантириш, инвестиция ва ташқи савдо сиёсатини амалга ошириш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси тузилмалари билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, инвестициявий ва ташқи савдо сиёсатини амалга оширишга тўсқинлик қиладиган тизимли муаммоларни аниқлаш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши аппарати билан — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ташқи сиёсий ҳамкорлик соҳасидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан — олий даражадаги ташрифларга тайёргарликни ташкил этиш, шу жумладан ташриф давомида имзолаш учун ҳужжатларни тайёрлаш, шунингдек, уларни келгусида ижро этиш масалалари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи савдо вазирлиги билан — хорижий мамлакатлар ва халқаро ташкилотлар билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик масалалари юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан — олий даражадаги ташрифлар якунлари бўйича ишлаб чиқиладиган ва амалга ошириладиган аниқ инвестиция лойиҳалари, халқаро молия институтларининг қарзлари, кредитлари, техник кўмак маблағларини (грантларини) жалб қилиш юзасидан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосарлари билан — тегишли ҳудудларда инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш юзасидан ҳамкорлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Вазирлар Маҳкамаси ва Бош прокуратураси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан юзаки (аниқ амалий натижаларга эришилмасдан) ижро этилишига йўл қўймаслик чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросининг бориши тўғрисидаги ахборотнинг вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар томонидан «Ijro.gov.uz» ижро интизоми идоралараро ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — «Ijro.gov.uz» тизими) орқали ўз вақтида тақдим этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросининг бориши, шунингдек, стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларининг амалга оширилишини вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ҳар ойда кўриб чиқилиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ва бошқа ташкилотларга олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини ижро этишда бюрократизм ва масалаларни ҳал қилиш муддатларининг чўзилиши ҳолатларини бартараф этиш орқали доимий равишда кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи савдо вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва бошқа масъул идоралар икки ҳафта муддатда 2017 йилдан бошлаб олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари бўйича, шу жумладан, уларнинг ижро ҳолати тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш учун «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилиш имконияти мавжуд бўлган электрон материалларни Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда тақдим этилаётган материалларнинг тўлиқлиги, сифати, уларни янгилаб бориш тезлиги ва ҳар бир идора бўйича маълумотлар базасининг мавжудлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросини назорат қилиш жараёнига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишини, келгусида уларнинг «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда хориждаги Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхоналарининг «Ijro.gov.uz» тизимига мониторинг режимида кириш имкониятини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси, Ташқи ишлар вазирлиги ва Молия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда Ҳисоб палатаси ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳамда хорижий ҳамкорлар ўртасида видеоконференц-алоқа ўрнатиш имконини берувчи «телекўприк» ишга туширилишини бепул асосда таъминласин.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларга шахсий жавобгарлик юклатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси (Икрамов)га — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳалари ижросига кўмаклашиш ва уни назорат қилиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги (Камилов), Ташқи савдо вазирлиги (Ходжаев), Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси (Холмурадов) ва бошқа манфаатдор вазирликлар раҳбарларига — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларда аввалдан қўйилган мақсадларга эришиш ва стратегик корхоналар иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўтарилган масалаларни ва юзага келган муаммоларни ҳал қилишга қаратилган вазифалар ижроси натижаларини ўз вақтида ва сифатли тақдим этиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирлик ва идораларга — олий даражадаги ташрифлар давомида имзолаш учун ҳужжатлар лойиҳаларини сифатли ишлаб чиқиш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасига ушбу Фармонга мувофиқ материалларни ўз вақтида, асослантирилган ҳолда ва тўлиқ тақдим этиш учун;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига — олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларни ижро этиш доирасида қўйилган вазифаларни ўз вақтида бажариш, шу жумладан, инвесторлар ва тадбиркорлик субъектларига белгиланган тартибда ер участкаларини ажратиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда кўмаклашиш учун.
[ОКОЗ:
1.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.02.00.00 Ташқи алоқаларни ташкил этиш / 19.02.02.00 Олий даражада кутиб олиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.07.00.00 Дипломатик ва консуллик ҳуқуқи / 19.07.04.00 Дипломатик ва бошқа ваколатхоналар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикасининг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижроси учун масъул вазирлик ва идоралар билан бир хилда шахсий жавобгар ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва Ташқи ишлар вазирлиги тегишли равишда ҳукумат ва идоралараро даражада халқаро ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатларнинг маълумотлар базасини яратсин ҳамда келгусида унинг «Ijro.gov.uz» тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг раҳбари З.Ш. Низомиддинов ва Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг раиси М.М. Икрамов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 30 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5565-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олий даражадаги ташрифлар давомида имзоланган ҳужжатлар ижросини таъминлаш масалалари бўйича республика мувофиқлаштирувчи гуруҳи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.
А.Н. Арипов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, гуруҳ раҳбари
2.
З.Ш. Низомиддинов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари, гуруҳ раҳбари ўринбосари
3.
И.Б. Абдуллаев
—
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси, гуруҳ раҳбари ўринбосари
4.
О.Б. Муродов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
5.
Ж.А. Қўчқоров
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — молия вазири
6.
С.Р. Холмурадов
—
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси
7.
В.В. Маҳмудов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик Кенгаши котиби
8.
М.М. Икрамов
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси
9.
Б.М. Мавлонов
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари
10.
Э.М. Ганиев
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари
11.
Г.К. Саидова
—
Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси ўринбосари
12.
М.Б. Нурмуратов
—
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси
13.
А.Х. Камилов
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
14.
Ж.А. Ходжаев
—
Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо вазири
15.
лавозими бўйича
—
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раиси ўринбосари, гуруҳ котиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юклатилган шахслар киритилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 30 октябрдаги ПФ-5565-сон Фармонига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 августдаги ПФ-5147-сон Фармонига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатасининг ТУЗИЛМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бошқарув ходимларининг умумий сони хизмат кўрсатиш ва техник ходимлардан ташқари 81 штат бирлигини ташкил этади».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 сентябрдаги ПФ-5831-сонли Фармонига асосан 2020 йил 1 январдан ўз кучини йўқотади — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.09.2019 й., 06/19/5831/3773-сон)