Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022 27.10.2018 йилдаги 880-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 27.10.2018 йилдаги 880-сон
Kuchga kirish sanasi
30.10.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 01.03.2022
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сонли «Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасини давлат томонидан самарали тартибга солиш, ишлаб чиқариш ва бошқа объектларни ёнғиндан сақлашнинг ишончли техник воситаларини яратишда ягона муҳандислик-техника сиёсатини ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Белгилаб қўйилсинки, ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятининг янги талаблари ва шартлари тўғрисидаги ахборот бир ой муддатда юридик шахсларга — лицензиатларга етказилиши ва тушунтирилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатлар фаолияти устидан самарали назорат қилинишини ва улар томонидан ушбу соҳада қонун ҳужжатларига, амалдаги нормалар ва стандартларга риоя қилинишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда улар қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 27 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
880-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензиялаш сувли, газли, кукунли ёнғинни ўчириш қурилмаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ёнғин ҳақида хабар бериш сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятга татбиқ этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда фойдаланиладиган тушунчалар ва таърифлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинга қарши автоматика воситалари — объектда (бино, иншоот, хона, ҳудудда) ёнғин чиқиши белгилари тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш ва уларга ишлов бериш, ёнғинни автоматик тарзда ўчириш ҳамда ёнғинга қарши хавфсизликни таъминлаш учун масъул бўлган кучлар ва воситаларни хабардор қилиш учун мўлжалланган техник воситалар комплекси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғинни ўчириш қурилмалари (сувли, газли, кукунли) — оловни ўчирадиган моддалар чиқариш ҳисобига ёнғинни ўчириш учун мўлжалланган турғун техник воситалар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хабар бериш воситалари — овозли, нутқли, ёруғликли ва комбинациялаштирилган ёнғиндан дарак берувчи воситалар, уларни бошқариш приборлари, шунингдек, ёнғин хавфсизлигининг эвакуация белгилари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш сигнализацияси воситалари — объектни (бино, иншоот, хона, ҳудудни) қўриқлашнинг ҳолати тўғрисидаги ахборотларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш, узатиш ва акс эттириш учун мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёнғиндан дарак берувчи сигнализация қурилмалари — ёнғинни аниқлаш, ёнғин, махсус ахборот тўғрисидаги билдиришномага (хабар беришга) ишлов бериш, берилган топшириқ шаклида тақдим этиш ва/ёки ёнғинни ўчиришнинг автоматик қурилмаларини ва техник қурилмаларни ишга тушириш учун команда бериш мўлжалланган техник воситалар йиғиндиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияси воситалари — қўриқлаш сигнализацияси ва ёнғиндан дарак берувчи сигнализациянинг қўшма тизимлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Объектларда ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланади ва фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Автотранспорт воситаларида ўрнатиладиган ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолияти лицензияланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан (кейинги ўринларда лицензияловчи орган деб аталади) амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун намунавий (оддий) лицензиялар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқи учун лицензия амал қилиш муддати чекланмасдан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Талабгорнинг аризасига мувофиқ лицензия лицензияланадиган фаолиятнинг бир қисмига берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Лицензия талаблари ва шартлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Лицензия талабгорига ва лицензиатга қуйидаги талаблар қўйилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) юридик шахс-лицензия талабгорининг доимий штатида махсус тайёргарликка ва тегишли ихтисослик (ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш) бўйича камида уч йил иш стажига эга бўлган, шунингдек, қуйидаги малакалар бўйича маълумотга ва махсус тайёргарликка эга бўлган камида иккита ходимнинг (ишларнинг раҳбари ва бажарувчи) мавжуд бўлиши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) лойиҳалаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг раҳбари ва бажарувчиси «Муҳандислик» (электротехника, электроника, электромеханика, радиотехника, телекоммуникация, информатика ва ахборот технологиялари, автоматлаштириш ва бошқариш, муҳандислик коммуникацияларини қуриш, ёнғин хавфсизлиги, шунингдек, ёнғинни ўчиришнинг сувли қурилмалари учун — сув таъминоти ва сув чиқариш иншоотлари) йўналиши бўйича олий маълумотга эга бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) ёнғиндан дарак бериш, қўриқлаш сигнализацияларини, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш ва ёнғин ҳақида хабар бериш сигнализацияларини монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг раҳбари «Муҳандислик» (электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация) йўналиши бўйича олий маълумотли бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажарувчилар электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация йўналишлари бўйича 3-разряддан паст бўлмаган тегишли малака бўйича олий, касб-ҳунар-техник маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) ёнғинни ўчириш (сувли, газли, кукунли ва бошқа) қурилмаларни монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларнинг раҳбари «Муҳандислик» (электроэнергетика, электроника ва микроэлектроника, автоматлаштириш ва бошқариш, радиотехника, телекоммуникация) йўналиши бўйича олий маълумотли бўлиши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишларни бажарувчилар қуйидаги йўналишлар: қўлда пайвандловчи электр пайвандловчи (газ билан пайвандловчи) 5-разряддан паст бўлмаган, санитария-техник ускуналарни монтаж қилувчи (санитария-техник тизимлар ва асбоб-ускуналарни монтаж қилувчи) 4-разряддан паст бўлмаган, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари электромонтёри (электр асбоб-ускуналарини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр, алоқа аппаратлари ва қурилмаларини таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш бўйича электромонтёр, радиоэлектрон аппаратлар ва приборларни монтаж қилувчи) 3-разряддан паст бўлмаган, автоматик назорат қилиш, ростлаш ва бошқариш приборлари, аппаратлари ва тизимларини созловчи (назорат-ўлчов приборлари ва автоматика созловчиси) 5-разряддан паст бўлмаган тегишли малака бўйича олий, касб-ҳунар-техник маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) лицензия талабгорида ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун зарур моддий-техник база мавжуд бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) лицензиат томонидан ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасидаги қонун ҳужжатларига, норматив ҳужжатлар ва стандартлар талабларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) қонун ҳужжатларига мувофиқ сертификатланган ёнғинга қарши автоматика воситалари, қўриқлаш сигнализациялари, ёнғиндан дарак берувчи, қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари воситалари ва тизимларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари воситаларини монтаж қилиш лойиҳаларининг ҳисобини олиб бориш ва уларни ишлатишнинг бутун даврида лойиҳаларнинг (ёки уларнинг нусхаларининг) сақланишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) лицензиат томонидан объектларда ўрнатилган ёнғинни ўчириш қурилмалари, қўриқлаш сигнализациялари, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализациялари тўғрисидаги ахборотларнинг, шунингдек, объектни қўриқлаш ва унинг хавфсизлигини таъминлаш тизими тўғрисида лицензияланадиган фаолиятни амалга ошириш жараёнида маълум бўлиб қолган бошқа маълумотларни муҳофаза қилишга йўналтирилган чора-тадбирларнинг кўрилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Лицензияланадиган фаолиятни амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари судланган ва қасддан жиноят содир этганлиги учун муддати ўталмаган ёки судланганлиги олиб ташланмаган шахсларнинг;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
руҳий касалликлар, гиёҳвандлик, токсикомания, алкоголизм юзасидан ҳисобда турувчи шахсларнинг ишга ёлланишига ёки жалб қилинишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Лицензияловчи орган ва лицензиат ўртасида тузиладиган лицензия битимида ушбу Низомнинг 8-бандида санаб ўтилганлардан келиб чиқувчи аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Лицензия олиш учун зарур ҳужжатлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Лицензия олиш учун лицензия талабгори қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия бериш тўғрисида ариза, унда қуйидагилар кўрсатилади: юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банк муассасасидаги ҳисоб рақами, лицензияланаётган фаолиятнинг (унинг бир қисмининг) юридик шахс томонидан амалга оширилиши мўлжалланаётган тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш тўғрисидаги ариза кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича мутахассисларнинг малака таркиби тўғрисида тегишли ҳужжатлар (меҳнат дафтарчасининг, маълумоти ёки махсус тайёргарлиги тўғрисидаги ҳужжатларнинг нусхалари) илова қилинган маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияловчи орган томонидан белгиланадиган шакл бўйича лицензияланаётган фаолиятни амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базанинг мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Лицензия талабгоридан ушбу Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этишни талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан лицензияловчи органга бевосита, уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқа воситаси орқали ёки электрон шаклда етказиб берилади. Электрон шаклда тақдим этилган ҳужжатлар лицензия талабгорининг электрон рақамли имзоси билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар лицензияловчи органнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади) ва ушбу Низомнинг 11-бандида кўрсатилган ҳужжатлар рўйхатига мувофиқлик юзасидан текширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишончли бўлмаган ёки бузилган маълумотлар тақдим этилганлиги учун лицензия талабгори қонун ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Аризани кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Лицензияловчи орган томонидан лицензия талабгорининг аризаси кўриб чиқилганлиги учун Ўзбекистон Республикасида белгиланган ва ариза берилган кунда амалда бўлган базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади ва лицензияловчи орган йиғимни лицензиялашда иштирок этган бўлинмалар ўртасида тақсимлайди. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган ёки лицензияловчи орган томонидан лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда тўланган йиғим суммаси қайтарилмайди.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш ушбу Низомга 2-илова мувофиқ схема бўйича амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган томонидан лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия талабгорининг аризаси ва барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб йигирма кундан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги аризани кўриб чиқиш муддати мобайнида лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилмаган тақдирда, кўрсатиб ўтилган муддат тамом бўлгандан кейин лицензия талабгори лицензияловчи органни ёзма равишда хабардор қилган ҳолда ўзи ариза берган фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда лицензияловчи орган лицензия талабгорининг ёзма билдиришномаси олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида унга лицензия бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган хулоса тайёрлаш учун зарурат бўлганда ўз маблағлари ҳисобига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талабгорида лицензияланаётган фаолият турини амалга ошириш учун талаб қилинадиган мавжуд шарт-шароитларни жойига бориб баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли хулосалар тайёрлаш учун шартнома асосида экспертларни жалб этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Лицензияловчи орган лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия беришга қарор қабул қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Лицензияловчи орган ва лицензиатнинг ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгиловчи лицензия битимида қуйидагилар бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томонларнинг реквизитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият тури (унинг бир қисми)нинг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия битими талаблари ва шартлари лицензиат томонидан бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва лицензияловчи орган учун бир нусхадан тузилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Лицензиялар махсус бланкаларда расмийлаштирилади. Лицензия бланкалари намуналари лицензияловчи орган томонидан тасдиқланади ва лицензияловчи орган буюртмаси бўйича «Давлат белгиси» давлат-ишлаб чиқариш бирлашмасида босмахона усулида тайёрланади. Лицензияловчи орган лицензиялар бланкаларининг сақланиши учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияловчи орган номидан лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги томонидан ваколат берилган шахс томонидан имзоланади ҳамда лицензия талабгори томонидан давлат божи тўланганини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида лицензияловчи органга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, лицензияловчи орган лицензия бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилишга ҳақлидир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади). Лицензия беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада кўрсатилган муддат камчиликларни бартараф этиш учун зарур бўлган вақтга мутаносиб бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Лицензия беришни рад этиш учун асос бўлган сабаблар лицензия талабгори томонидан бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензияловчи орган томонидан кўрсатилган камчиликлар лицензия талабгори томонидан бартараф этилганлигини тасдиқловчи зарур ҳужжатлар (далолатномалар, маълумотномалар, сертификатлар, формулярлар ва бошқалар) билан биргаликда аризаси олинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида амалга оширилади. Бунда лицензия талабгорининг аризаси такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Лицензия талабгорининг аризасини қайта кўриб чиқишда илгари лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилмаган янги асослар бўйича лицензия беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тамом бўлгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Лицензия талабгори лицензияловчи органнинг лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги қароридан норози бўлган тақдирда ушбу қарор, шунингдек, лицензияловчи орган мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Лицензияни қайта расмийлаштириш ва дубликат бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Юридик шахс-лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ой муддатда лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Лицензияловчи орган тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ариза олинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида лицензияни қайта расмийлаштиради ҳамда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензияларни қайта расмийлаштиришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра дубликат берилиши мумкин. Бунда лицензиат оммавий ахборот воситаларида йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензиянинг ҳақиқий эмаслиги тўғрисида ахборот эълон қилиши ва эълонни лицензияловчи органга тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Лицензия дубликатларини беришда лицензия талабгорининг лицензия бериш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилганлиги учун тўланадиган сумманинг ярми миқдорида йиғим ундирилади. Йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6-боб. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат лицензияловчи орган томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назоратни амалга оширишда лицензияловчи орган ўз ваколатлари доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режали текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартлари бузилганлигидан далолат берувчи ҳоллар мавжуд бўлган тақдирда лицензиатнинг уларга риоя этишини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда режадан ташқари текшириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида пайдо бўладиган масалалар юзасидан лицензиатдан зарур ахборотни сўраш ва олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
текширишлар натижалари асосида лицензиат томонидан лицензия талаблари ва шартларининг аниқ бузилишларини кўрсатган ҳолда далолатномалар (маълумотномалар) тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган бузилишларни бартараф этиш юзасидан лицензиатга мажбурият юкловчи қарорлар қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ёхуд бекор қилиш тўғрисида қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қарор чиқариш ёки судга мурожаат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Лицензия талаблари ва шартларига риоя этилишини текшириш чоғида лицензияловчи органнинг текширувчи ходимлари томонидан икки нусхада далолатнома тузилади, унинг бир нусхаси лицензиатга берилади, иккинчи нусхаси лицензияловчи органда қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7-боб. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тўхтатиш ва лицензияни бекор қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 22 — 24-моддаларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Лицензияловчи органнинг лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тўхтатиш, уни бекор қилиш тўғрисидаги қарори юзасидан судга шикоят қилиниши мумкин. Лицензияловчи орган томонидан қабул қилинган қарор асоссиз эканлиги суд томонидан эътироф этилган тақдирда, лицензияловчи орган лицензиат олдида лицензиат кўрган зарар миқдорида жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8-боб. Лицензиялар реестри
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Лицензияловчи орган берилган лицензиялар реестрини юритади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Реестрда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахснинг номи, унинг ташкилий-ҳуқуқий шакли, почта манзили, телефони;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияланадиган фаолият турининг номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг берилган санаси ва тартиб рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияни қайта расмийлаштириш, унинг амал қилишини тўхтатиб туриш ва тиклашнинг асослари ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензиянинг амал қилишини тўхтатиш асослари ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лицензияни бекор қилиш асослари ва санаси кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Лицензиялар реестрида мавжуд бўлган маълумотлар лицензияловчи органнинг веб-сайтида жойлаштирилади ва танишиш учун очиқ бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9-боб. Лицензия берганлик учун давлат божи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берганлик ва унинг амал қилиш муддатини узайтирганлик учун «Давлат божи тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 16 июндаги 384-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Давлат божи республика бюджетига ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник база
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Фаолиятнинг лицензияланадиган турининг барча йўналишлари бўйича ишларни амалга ошириш учун лицензиат:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ходимларнинг ишлаши учун бинога;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сигнализациянинг техник воситаларини ва ёнғинни ўчириш қурилмаларини ҳамда асбобларни сақлаш учун бинога (ёки ажратилган жойга);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
лойиҳа-смета ҳужжатларини сақлаш учун темир сандиққа;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўриқлаш-ёнғин тизимлари ва ёнғинни ўчиришнинг автоматлаштирилган тизимларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш соҳасида қонун ҳужжатларига, техник регламентларга, ишларни бажариш ва қабул қилиш нормалари ва қоидаларига эга бўлиши керак*.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензиат 1-бандда кўрсатилганлардан ташқари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автоматлаштирилган лойиҳалаштириш учун дастурий-график комплексли Pentium IV шахсий компьютерга (ундан паст эмас);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
график материалларни босиш учун қурилмага эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун лицензиат 1-бандда кўрсатилганлардан ташқари қуйидаги жадвалда кўрсатилган приборларга, асбоб-ускуналарга ва воситаларга эга бўлиши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Прибор, асбоб-ускуна ва воситанинг номи

Прибор, асбоб-ускуна ва воситанинг тури

Комбинациялаштирилган прибор

Ц-4312 (4311) ёки шунга ўхшаш

Мегомметр

М-1101М Е6-4А ёки шунга ўхшаш

Шумомер

Ш-71 ёки шунга ўхшаш

Электр кавшарлагич

Исталган тури

Электр перфоратор

Исталган тури

Электр пармадаста

Исталган тури

Чилангарлик асбоблари тўплами

Исталган тури

Электр монтаж асбоблари тўплами

Исталган тури

Монтаж қилувчининг каскаси

Исталган тури

Монтаж қилувчининг камари

Исталган тури

Нарвон

Исталган тури

Икки ёққа очиладиган нарвон

Исталган тури

Компрессор

СО-7 ёки шунга ўхшаш — фақат ёнғинни ўчириш қурилмаларини монтаж қилиш, созлаш ва таъмирлаш учун

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги асосий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар рўйхати лицензияловчи органнинг сайтида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва қўриқлаш-ёнғиндан сақлаш сигнализацияларини лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 27 октябрдаги 880-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ўз кучини йўқотган деб эътироф этилаётган айрим қарорлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ёнғинга қарши автоматика воситаларини, қўриқлаш сигнализацияларини, ёнғиндан дарак берувчи ва ёнғиндан сақловчи сигнализацияларни лойиҳалаштириш, монтаж қилиш, созлаш, таъмирлаш ва уларга техник хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида» 2004 йил 22 мартдаги 136-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 3-сон, 32-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Тадбиркорлик субъектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизими такомиллаштирилганлиги ҳамда уларнинг молиявий жавобгарлиги эркинлаштирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2006 йил 10 октябрдаги ЎРҚ-59-сон Қонуни)» 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2006 й., 11-сон, 86-модда) 1-илованинг 56-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикасининг «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2011 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-292-сон Қонуни)» 2012 йил 1 февралдаги 26-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 2-сон, 5-модда) илованинг 29-банди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Статистик, солиқ ва молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453-сон Фармони)» 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2012 й., 11-сон, 79-модда) 1-илованинг 62-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 30.10.2018 й., 09/18/880/2124-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 16.06.2020 й., 09/20/384/0770-сон)