1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.06.00.00 Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва бурчлари / 01.06.09.00 Алоҳида тоифадаги фуқароларни (аёллар, болалар ва бошқалар) ҳуқуқий ҳолатини ўзига хос хусусиятлари]
[ТСЗ:
1.Давлат ва жамият қурилиши / Инсон ва фуқаронинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва мажбуриятлари . Омбудсман. Фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/317/0497-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни белгилаш тўғрисида низом 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш бўйича махсус ваколатли давлат органи этиб белгилансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан бирга бир ой муддатда ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тартибини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи билан биргаликда «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида белгиланган вазифаларни сифатли амалга ошириш бўйича кадрларни, ташкилотчиларни тайёрлаш, таълим жараёнига тегишли фанлар (машғулотлар)ни жорий этиш, педагоглар ва ота-оналарда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш кўникмаларини ҳосил қилишга доир комплекс дастурни икки ҳафта муддатда ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси билан биргаликда аҳолининг кенг қатламлари, энг аввало, ёшлар, ота-оналар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ва бошқа ташкилотлар, тадбиркорлик фаолияти субъектларини ушбу қарорнинг мақсади, мазмуни ва қўлланиши тўғрисида хабардор қилинишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг директори зиммасига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Маданият, санъат ва ёшлар сиёсати масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 22 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
848-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш учун ахборот маҳсулотини ёшга оид таснифлашда ёшга оид таснифлаш мезонлари ва ахборот маҳсулоти экспертизасини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомнинг амал қилиши илмий, илмий-техникавий, статистик ахборотни ўз ичига олган ёки жамият учун тарихий, бадиий ёхуд ўзгача маданий қимматга эга бўлган ахборот маҳсулотининг айланиши соҳасидаги муносабатларга татбиқ этилмайди. Шунингдек, ўқув жараёнида фойдаланишга тавсия қилинган ўқув нашрлари, таркибида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар бўлган нашрлар, атроф-муҳит ҳолати ёки давлат органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот, уяли алоқа хизматлари кўрсатувчи компаниялардан келадиган смс-хабарлар ҳам ушбу Низомнинг қўлланиш соҳасига кирмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиш учун мўлжалланган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, босма маҳсулот, ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот, компьютер ўйинлари, шунингдек, томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тақиқланган ахборот маҳсулоти — Ўзбекистон Республикаси ҳудудида айланиш учун мўлжалланмаган оммавий ахборот воситалари маҳсулоти, босма маҳсулот, ҳар қандай турдаги ташувчилардаги аудиовизуал маҳсулот, дастурий таъминотдан фойдаланган ҳолда тарқатиладиган, телекоммуникация тармоқларига, шу жумладан Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириладиган ахборот, компьютер ўйинлари, шунингдек, томошабоп тадбирлар воситасида тарқатиладиган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг айланиши — ахборот маҳсулотини тақдим этиш ва (ёки) тарқатиш, шу жумладан уни сотиш (шу жумладан обуна бўйича тарқатиш), ижарага, прокатга бериш, ахборот-кутубхона муассасалари фондларидан тарқатиш, бериш, оммавий намойиш қилиш, оммавий ижро этиш (шу жумладан, эфир ёки кабель узатуви, томошабоп тадбирлар воситасида), телекоммуникация тармоқларига, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғига жойлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи — ахборот маҳсулотини унинг мавзусини, жанрини, мазмунини ва бадиий безагини, муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотни қабул қилиш хусусиятларини, унинг таркибидаги ахборотнинг болалар соғлиғига зарар етказиш эҳтимолини инобатга олган ҳолда, болаларнинг ёш тоифалари бўйича тақсимлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси — ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифасининг график ва (ёки) матнли белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг соғлиғи — болаларнинг жисмоний, руҳий ва ижтимоий жиҳатдан соғломлик ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
томоша тадбири — болаларнинг кириши учун очиқ бўлган ҳамда оиланинг одатдаги даврасига мансуб бўлмаган шахслар кўплаб ҳозир бўлган жойда ахборот маҳсулотини намойиш этиш, жумладан, театр-саҳналаштириш, маданий-маърифий ва томоша-кўнгилочар тадбирларни ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ахборот хавфсизлиги — болаларнинг жисмоний, руҳий, маънавий ҳамда ахлоқий ривожланишига ахборот орқали зарар етказилиш хавфидан холи, ҳимояланганлик ҳолати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот — болалар ўртасида тарқатилиши Қонунга мувофиқ равишда тақиқланган ёки чекланган ахборот маҳсулоти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
порнография хусусиятига эга бўлган ахборот — бадиий қимматга эга бўлмаган ва илмий, тиббий ёки ўқув мақсадлари учун мўлжалланмаган, одам жинсий аъзоларининг ёхуд одам томонидан ҳақиқатда, хусусан, ғайритабиий усулда содир этилаётган ёки шунга ўхшатилган жинсий алоқанинг тавсифини ёхуд фото, видео ёки бошқа тасвирини ўз ичига олган материаллар ва буюмлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг кириши учун очиқ бўлган жойлар — болаларнинг кириши ва (ёки) бўлиши тақиқланмаган жамоат жойлари, шу жумладан, болаларнинг оммавий ахборот воситалари маҳсулотлари ва (ёки) ахборот-телекоммуникация тармоқларида жойлаштириладиган ахборот маҳсулотларидан фойдаланиш имконияти бўлган жамоат жойлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
натуралистик тасвирлар ёки тавсифлар — инсон, ҳайвон, инсон ва (ёки) ҳайвон танасининг алоҳида қисмлари, ҳаракатлар (ҳаракатсизлик), шунингдек, ҳодисалар ва уларнинг оқибатларини эътиборни майда жиҳатлар, анатомик тафсилотлар ва (ёки) физиологик жараёнларга қаратган ҳолда ҳар қандай шаклда ва ҳар қандай воситалардан фойдаланган ҳолда тасвирлаш ёки тавсифлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт — ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш ва эксперт хулосасини бериш ёки ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга ошириш учун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) аккредитациядан ўтган шахс.
(3-банднинг ўн бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Ахборот маҳсулотини ёшга оид таснифлаш мезонлари ва уни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи уни болаларнинг қуйидаги ёш тоифаларидан бирига киритиш йўли билан амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «0+» ёзувини акс эттириши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «7+» ёзувини акс эттириши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн икки ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «12+» ёзувини акс эттириши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўн олти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «16+» ёзувини акс эттириши керак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти (ушбу ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси «18+» ёзувини акс эттириши керак).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
унинг мавзуси, жанри, мазмуни ва бадиий безаги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян ёш тоифасидаги болалар томонидан ундаги ахборотнинг идрок этилиш хусусиятлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот таснифи
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Муайян ёш тоифаларидаги болалар ўртасида тарқатилиши чекланган ахборот маҳсулотларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шафқатсизлик, жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонлик, жиноят ёки жамиятга қарши бошқа хатти-ҳаракатлар тасвири ёки баёни тарзида тақдим этиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотадиган, жумладан, куч ишлатилмаган ўлимни, касалликни, ўз жонига қасд қилишни, бахтсиз ҳодисани, аварияни ёки фалокатни ва (ёки) уларнинг оқибатларини инсон қадр-қимматини камситадиган шаклда тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинсий муносабатларни тасвирлаш ёки баён этиш тарзида тақдим этиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уятли сўзлар жумласига кирмайдиган ҳақоратли сўзлар ва ибораларни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулотига («0+») болаларнинг соғлиғи ва ривожланишига зарар етказмайдиган ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти (шу жумладан, жанри ва (ёки) сюжетига мувофиқ асосли равишда, эзгулик ёвузлик устидан ғалаба қозониши ҳамда зўравонлик қурбонига нисбатан раҳм-шафқат ифода этилиши ва (ёки) зўравонлик қораланиши шарти билан жисмоний ва (ёки) руҳий зўравонликнинг (жинсий зўравонлик бундан мустасно) эпизодик, натуралистик бўлмаган тасвири ёки баёнини ўз ичига олган ахборот маҳсулоти, бошқа ёшга оид тоифага кирмайдиган ахборот маҳсулоти киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Етти ёшга тўлган болалар учун ахборот маҳсулотига («7+») етти ёшга тўлмаган болалар учун ахборот маҳсулоти («0+»), шунингдек, жанри ва (ёки) сюжетига мувофиқ асосли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одам касалликлари (оғир касалликлар бундан мустасно) ва (ёки) улар оқибатларининг инсон қадр-қимматини камситмайдиган шаклдаги қисқа муддатли ва натуралистик бўлмаган тасвирлари ёки баёнини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса, авария, фалокат ёхуд куч ишлатилмаган ўлимнинг уларнинг болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотиши мумкин бўлган оқибатлари намойиш этилмаган, натуралистик бўлмаган тасвири ёки баёнини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятга қарши хатти-ҳаракатлар ва (ёки) жиноят содир этишга ундамайдиган, уларни содир этишга йўл қўйиш мумкинлиги асосланмаслиги ва оқланмаслиги ҳамда уларни содир этаётган шахсларга нисбатан салбий, қораловчи муносабат ифода этилиши шарти билан шундай хатти-ҳаракатлар ва (ёки) жиноятларнинг эпизодик тасвири ёки баёнини ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўн икки ёшга тўлган («12+») болалар учун ахборот маҳсулотига «0+» ва «7+» ахборот маҳсулоти, шунингдек, жанри ва (ёки) сюжетига мувофиқ асосли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шафқатсизлик ва (ёки) зўравонликнинг (жинсий зўравонлик бундан мустасно) қурбонига нисбатан раҳм-шафқат ва (ёки) шафқатсизлик, зўравонликка нисбатан салбий, қораловчи муносабат ифода этилиши шарти билан (фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда жамият ёки давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланадиган зўравонлик бундан мустасно) ҳаётдан маҳрум этиш ёки жароҳат етказиш жараёни натурал кўрсатилмаган эпизодик тасвири ёки баёнини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятга қарши хатти-ҳаракатлар содир этишга (жумладан, алкоголь ва таркибида спирт бўлган маҳсулотлар, пиво ва унинг асосида тайёрланадиган ичимликларни истеъмол қилишга, қимор ўйинларида иштирок этишга, дайдилик ва тиланчилик билан шуғулланишга) ундамайдиган тасвирни ёки баённи, наркотик воситалар, психотроп ва (ёки) гангитувчи моддалар, тамаки маҳсулотлари жамиятга қарши хатти-ҳаракатларни содир этишга йўл қўйиши мумкинлиги ва улар қўллаб-қувватланмаслиги ва оқланмаслиги, уларга нисбатан салбий, қораловчи муносабат ифода этилиши ҳамда юқоридаги маҳсулотлар, воситалар, моддалар ва буюмларни истеъмол қилиш хавфли эканига кўрсатма берилиши шарти билан эпизодик равишда тилга олинган (намойиш қилинмаган) ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулоти киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўн олти ёшга тўлган болалар («16+») учун ахборот маҳсулотига «0+», «7+», «12+» ахборот маҳсулоти, шунингдек, жанри ва (ёки) сюжетига мувофиқ асосли равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бахтсиз ҳодиса, авария, фалокат, касаллик, ўлимнинг болаларда қўрқув, ваҳима ёки саросима уйғотиши мумкин бўлган оқибатлари натуралистик равишда намойиш этилмаган тасвири ёки баёнини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шафқатсизлик ва (ёки) зўравонликнинг (жинсий зўравонлик бундан мустасно) қурбонига нисбатан раҳм-шафқат ва (ёки) шафқатсизлик, зўравонликка нисбатан салбий, қораловчи муносабат ифода этилиши шарти билан (фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ҳамда жамият ёки давлатнинг қонун билан муҳофаза қилинадиган манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида қўлланадиган зўравонлик бундан мустасно) ҳаётдан маҳрум этиш ёки жароҳат етказиш жараёни натуралистик равишда кўрсатилмаган тасвири ёки баёнини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
наркотик воситалар ёки психотроп ва (ёки) гангитувчи моддалар тўғрисидаги (уларни кўрсатмасдан), уларни истеъмол қилишнинг хавфли оқибатлари тўғрисидаги бундай воситалар ёки моддаларни истеъмол қилишга салбий ёки қораловчи муносабат ифода этилиши ёки уларни истеъмол қилиш хавфли экани тўғрисида огоҳлантириш мавжуд бўлиши шарти билан шундай ҳолатларни намойиш этувчи ахборотни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уятли сўзлар жумласига кирмайдиган алоҳида ҳақорат сўзлар ва (ёки) ибораларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жинсий муносабатларнинг жинсий алоқага нисбатан бўлган қизиқишдан фойдаланмайдиган ҳамда қўзғатувчи ёки ҳақоратловчи тусга эга бўлмаган эпизодик натуралистик бўлмаган тасвир ёки баёнини (жинсий тусдаги хатти-ҳаракатларнинг тасвири ёки баёни бундан мустасно) ўз ичига олувчи ахборот маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Болалар ўртасида тарқатиш тақиқланган («18+») ахборот маҳсулотига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни уларнинг ҳаётига ва (ёки) соғлиғига хавф соладиган хатти-ҳаракатларни содир этишга, жумладан, ўз соғлиғига зарар етказишга, ўз жонига қасд қилишга ва шундай ҳаракатларни тарғиб қилишга ундайдиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари, гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ёки ақл-ирода фаолиятига таъсир этувчи бошқа моддаларни истеъмол қилиш, қимор ўйинлари, оммавий тартибсизликларда иштирок этиш, фоҳишабозлик, дайдилик, тиланчилик ёки ғайриижтимоий хатти-ҳаракатларнинг бошқа шакллари билан шуғулланиш истагини пайдо қиладиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
одамларга ёки ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ва шафқатсизлик қилиш мумкинлигини асослайдиган ёки оқлайдиган ёхуд зўравонлик хатти-ҳаракатларини амалга оширишга ундайдиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий қадриятларни инкор этадиган, ахлоқсизликни тарғиб қиладиган, шунингдек, ота-онасига ва оиланинг бошқа аъзоларига, теварак-атрофдагиларга нисбатан ҳурматсиз муносабатни шакллантирадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғайриқонуний хулқ-атворни оқлайдиган ва ҳуқуқбузарлик содир этишга олиб келадиган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уятли сўзларни ўз ичига олган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
порнография хусусиятига эга бўлган ахборотни ўз ичига олган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ғайриқонуний ҳаракатлар натижасида жабрланган болалар тўғрисидаги, жумладан, бундай боланинг фамилияси, исми, отасининг исми, ота-онаси ва бошқа қонуний вакилларининг фото ва видеотасвирлари, бундай боланинг туғилган санаси, унинг овози ёзилган аудиотасма, яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи, ўқиш ёки иш жойи тўғрисидаги, бундай боланинг шахсини бевосита ёхуд билвосита аниқлашга имкон берадиган бошқа ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотлари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотини тарқатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёшга оид тоифа белгиси нотўғри тайинланган ахборот маҳсулоти ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулотига тенглаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Ахборот маҳсулотини ёшга оид таснифлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва (ёки) тарқатувчилар томонидан, шу жумладан, экспертларни жалб этган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тарқатиш бошлангунига қадар ушбу Низомда кўрсатилган мезонларга мувофиқ амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш эксперт ёки экспертларни жалб этган ҳолда бажарилганда, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини белгилаш билан боғлиқ хизматлар учун ҳақ тўлаш ва харажатлар ушбу хизматларга буюртма берган ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ёки тарқатувчилар томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгисини жойлаштириш (маркалаш)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи тўғрисидаги маълумотлар ушбу маҳсулотга ахборот маҳсулоти ёшга оид тоифасининг тегишли белгисини жойлаштириш (маркалаш) учун асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ахборот маҳсулотини маркалаш унинг ишлаб чиқарувчиси ва (ёки) тарқатувчиси томонидан унга ахборот маҳсулотининг тегишли ёшга оид тоифаси белгисини жойлаштириш орқали амалга оширилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7 ёшгача» — айлана ичидаги «0+» белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«7 ёшдан» — айлана ичидаги «7+» белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«12 ёшдан» — айлана ичидаги «12+» белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«16 ёшдан» — айлана ичидаги «16+» белгиси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«18 ёшдан» — айлана ичидаги «18+» белгиси.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Ахборот маҳсулотининг тоифаси Қонун ва ушбу Низом талабларига мувофиқ белгиланади ҳамда ахборот маҳсулотининг ишлаб чиқарувчилари ёки тарқатувчилари томонидан техник регламентларга риоя этган ҳолда жойлаштириладиган ёшга оид тоифа белгиси билан ифодаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ёшга оид тоифаси турли бўлган бир неча қисмдан иборат ахборот маҳсулоти тарқатилаётганда у энг катта ёшга оид тоифага мос тоифа белгиси билан маркаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифа белгиси ўз ўлчамига кўра қуйидагилар майдонининг камида беш фоизини эгаллаши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
театр-томоша, маданий-маърифий, кўнгилочар томоша, кино ва видеонамойиш ёки бошқа томоша тадбири афишаси ёки репертуар эълони, шунингдек, кириш чиптаси, таклифнома ва тадбирга кириш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжат;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аудиовизуал асар, компьютер ёки бошқа электрон ўйин, компьютер дастури ёки маълумотлар базасининг ҳар бир нусха манбаи (жумладан, компакт диск ёки бошқа электрон манбаи)нинг корпуси ва (ёки) қадоғи (бокс, қути). Компьютер ва бошқа электрон ўйинлардаги белги ёшга оид тоифа тўғрисидаги маълумотлардан ташқари уят сўзлар мавжудлиги, ўйинга қарамлик вужудга келиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантиришни ўз ичига олиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидаги ахборот ресурсларида ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифа белгиси ахборот ресурсининг барча саҳифаларида жойлаштирилади. Ёшга оид тоифа белгиси умумий манзарадан ажралиб туриши ва ўқиш учун қулай бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Томоша тадбирининг намойиш қилиниши бошлангунига қадар ахборот маҳсулоти тегишли белги билан белгиланади. Ёши турлича бўлган болаларга мўлжалланган бир неча турдаги ахборот маҳсулоти намойиш қилинаётганда у энг катта ёшга оид тоифа белгиси билан маркаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу белги афишаларда ҳамда томоша тадбири ўтказилиши тўғрисидаги бошқа эълонларда, шунингдек, кириш чипталари, таклифномалар ва ушбу тадбирга кириш ҳуқуқини берувчи бошқа ҳужжатларда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Даврий ва нодаврий босма нашрларда ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгиси нашрнинг биринчи саҳифаси ва (ёки) титул варағига жойлаштирилади, у кўз илғаши учун қулай бўлиши ҳамда унинг ўлчами маҳсулотнинг номида ишлатилган шрифт ўлчамига мос бўлган шрифтда ишланган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Телевидение ва радиода узатишга, шунингдек, чакана савдо, ижара ёки прокат учун мўлжалланган аудио ва аудиовизуал маҳсулотнинг ёшга оид тоифаси белгиси тегишли равишда оммавий ахборот воситалари ва босма нашрларда эълон қилинадиган, шунингдек, умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларида жойлаштириладиган телекўрсатувлар ва радио эшиттиришлар дастурларида, шунингдек, ахборот маҳсулотининг ассортимент рўйхатлари ва каталогларида жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотини тарқатувчилар унинг телевидение ва радио орқали, кино ва видеохизмат кўрсатиш давомида ҳар бир намойиши бошланишидан аввал, шунингдек, компьютер ёки ахборот-коммуникация тармоқларидаги электрон ўйинлар ҳар сафар ишга туширилганда (юкланганда) махсус кадр (саҳифада) унинг ёшга оид тоифа белгиси ҳамда ёшга оид чекловлар тўғрисида овоз (товуш сигнали) ҳамроҳлигида матнли огоҳлантириш жойлаштирилишини таъминлашлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аудиовизуал асар учун ёшга оид тоифа белгиси унинг намойиши бошланганидан сўнг ҳамда ҳар бир реклама танаффусидан сўнг экраннинг бурчагида камида 8 сония давомида намойиш қилинади, фильмнинг кинозалда очиқ намойиши бундан мустасно. Ушбу белгининг ўлчами экран (кадр) майдонининг камида беш фоизини ташкил этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар аудиовизуал асарнинг давомийлиги 8 сония ёки ундан кам бўлса, ёшга оид тоифа белгиси бутун намойиш давомида кўрсатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Болалар учун тақиқланган босма асар(нашр)ларда ахборот маҳсулотининг белгиси нашр муқовасининг олд тарафида жойлаштирилиши шарт. Ўлчамига кўра белги муқовада ишлатилган шрифт ўлчамига мос бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босма нашрнинг электрон версиялари, электрон ва аудио китоблар нашрнинг босма версиясида кўрсатилган белгининг айни ўзи билан маркаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ахборот маҳсулотининг экспертизаси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ахборот маҳсулотининг унда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, болаларнинг муайян ёш тоифасига мослигини ёки мос эмаслигини аниқлаш бўйича экспертиза Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги қарорига кўра эксперт ёки экспертлар томонидан ушбу Низомга илова қилинган схемага мувофиқ ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Экспертиза учун эксперт ёки экспертлар Агентлик томонидан экспертизадан ўтказилиши лозим бўлган ахборот маҳсулотининг туридан келиб чиқиб, тасодифий танлаб олиш усули асосида белгиланади.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ахборот маҳсулотининг экспертизаси бир хил мутахассисликка (комиссиявий экспертиза) ёки турли мутахассисликка (комплекс экспертиза) эга икки ва ундан ортиқ эксперт томонидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш билан боғлиқ харажатлар Агентлик томонидан белгиланган тартибда ахборот маҳсулотининг ишлаб чиқарувчилари ёки тарқатувчилари томонидан қопланади.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Манфаатдор шахсларнинг аккредитация қилинган экспертлар реестридаги маълумотлардан фойдаланиши Агентликнинг Интернет жаҳон ахборот тармоғидаги расмий веб-сайти орқали таъминланади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Экспертларни аккредитациядан ўтказиш тартиби, шунингдек, ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширишга ва ахборот маҳсулотининг унда болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлигини ёки мавжуд эмаслигини, болаларнинг муайян ёш тоифасига мослигини ёки мос эмаслигини аниқлаш учун экспертизасини ўтказишга жалб этиладиган экспертлар реестрини юритиш қоидалари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган тегишли низомга асосан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш тўғрисидаги қарор Агентлик томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари асосида мурожаат келиб тушганидан кейин кўпи билан беш кундан кўп бўлмаган муддатда қабул қилинади.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Ахборот маҳсулотининг экспертизасини ўтказиш муддати ахборотнинг ҳажмига боғлиқ бўлади, бироқ мурожаат келиб тушган пайтдан эътиборан ўттиз кундан ошмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Ахборот маҳсулотининг экспертизаси тугагач, экспертлар ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисида Агентликка уч кун ичида эксперт хулосаларини юборади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Эксперт хулосасида қуйидагилар кўрсатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг экспертизаси ўтказилган сана, вақт ва жой;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспертлик ташкилоти ва эксперт тўғрисидаги маълумотлар (фамилияси, исми, отасининг исми, маълумоти, мутахассислиги, мутахассислик бўйича иш стажи, илмий даражаси, илмий унвони, эгаллаб турган лавозими, иш жойи);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперт, экспертлар олдига қўйилган саволлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотини экспертизадан ўтказиш учун тақдим этилган тадқиқот объекти ва материаллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўлланган усулларни кўрсатган ҳолда тадқиқотнинг мазмуни ва натижалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, унинг болаларнинг муайян ёш тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги, ахборот маҳсулоти белгисига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисида хулоса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Комиссиявий экспертизада экспертлар қўйилган масалалар бўйича якдил фикр билдирсалар, эксперт хулосаси шу экспертизанинг ўтказилишида иштирок этган барча экспертлар томонидан имзоланади. Зиддиятлар вужудга келганда ҳар бир эксперт зиддият келиб чиқишига сабаб бўлган масалалар бўйича алоҳида эксперт хулосасини беради. Комплекс экспертизанинг ўтказилишида иштирок этган ҳар бир эксперт эксперт хулосасининг у ўтказган тадқиқотлар баён этилган қисмини имзолайди ва шу қисм учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Агентлик эксперт хулосасини олгандан сўнг уч кун ичида уни мурожаат эгасига юборади.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Эксперт хулосаси мавжуд бўлган ахборот маҳсулотининг айланиш соҳаси ўзгарган тақдирда ушбу ахборот маҳсулоти учун бошқа эксперт хулосасини олиш талаб этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Умумий фойдаланишдаги ахборот-телекоммуникация тармоқларида экспертиза жараёнида мазмунида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг мавжуд конституциявий тузумини, ҳудудий яхлитлигини зўрлик билан ўзгартиришга даъват қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
уруш, зўравонлик ва терроризмни, шунингдек, диний экстремизм, сепаратизм ва ақидапарастлик ғояларини тарғиб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат сири бўлган маълумотларни ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ошкор этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни қўзғатувчи маълумотлар, шунингдек, фуқароларнинг шаъни, қадр-қимматини таҳқирловчи, уларнинг шахсий ҳаётларига аралашувчи ахборотларни тарқатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчиликка мувофиқ жиноий ва ўзга жавобгарликка сабаб бўладиган бошқа ҳаракатларни келтириб чиқарувчи материаллар аниқланганда, эксперт (экспертлар) зудлик билан Агентликни, Интернет тармоғидаги мазкур ахборот ресурс(лари)ининг идентификацион маълумотларини тақдим этган ҳолда хабардор қилади.
(37-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агентлик эксперт(лар)дан ушбу Низомнинг 37-бандида кўзда тутилган маълумотларни олгандан сўнг, Интернет тармоғининг идентифакация қилинган ахборот ресурси тўғрисидаги маълумотларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказиш ва мазкур ресурсларга киришни чеклаш учун ваколатли органга юборади.
(37-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Ёшга оид таснифнинг ва ахборот маҳсулоти экспертизасининг ҳуқуқий оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Ахборот маҳсулотининг муайян ёш тоифаси белгисига мослиги учун жавобгарлик ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини амалга оширган, шунингдек, ёш тоифаларига мувофиқлиги юзасидан экспертиза ўтказган экспертлар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Эксперт хулосасига мувофиқ Агентлик томонидан ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотлардан ҳимоя қилишга оид қонунчилик талаблари бузилганлиги ҳолларини, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун кўрсатма юборилади.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Ўзбекистон Республикасининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилигига риоя этилиши юзасидан давлат назорати Агентлик, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳамда бошқа ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(40-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Қонунда ва ушбу Низомда белгиланган талабларга жавоб бермайдиган ахборот билан болаларнинг ҳаёти ва соғлигига етказилган зарар қонунчиликка мувофиқ қопланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар белгиланган тартибда жавоб берадилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикасининг «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонуни.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифларини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида Низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотларини экспертизадан ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СХЕМАСИ

Босқич
Субъектлар
Тадбирлар
Бажариш муддати
1-босқич
Юридик ёки жисмоний шахс
Ахборот маҳсулотларини уларда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, уларнинг муайян ёшдаги болалар тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги юзасидан экспертизадан ўтказиш бўйича Агентликка мурожаат киритади
Мурожаат қиладиган шахснинг хоҳишига кўра
2-босқич
Агентлик
Мурожаат асосида ахборот маҳсулотларини уларда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, уларнинг муайян ёшдаги болалар тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги юзасидан экспертизадан ўтказиш бўйича қарор қабул қилади
5 кунда
3-босқич
Агентлик томонидан тасодифий танлов асосида танлаб олинадиган эксперт (экспертлар)
Ахборот маҳсулотларини экспертизадан ўтказади
Мурожаат келиб тушган кундан бошлаб кўпи билан 30 кунда
4-босқич
Агентлик томонидан тасодифий танлов асосида танлаб олинадиган эксперт (экспертлар)
Ахборот маҳсулотларини уларда болалар соғлиғига зарар етказувчи ахборот мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги, уларнинг муайян ёшдаги болалар тоифасига мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги экспертиза хулосасини Агентликка жўнатади
Экспертиза тугаганидан кейин 3 кунда
5-босқич
Агентлик
Хулосани мурожаат эгасига жўнатади
Экспертиза хулосаси олингандан сўнг 3 кунда
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 8 июндаги 317-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.06.2022 й., 09/22/317/0497-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги 848-сон қарорига 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни белгилаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом «Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ (кейинги ўринларда Қонун деб аталади) болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ёки болаларнинг ёшга оид тоифалари бўйича таснифланган ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотининг айланишида маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларига доир талабларни ўрнатиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ушбу Низомда маркаланмаган ахборот маҳсулоти — ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифа белгиси бўлмаган ахборот маҳсулоти атамаси қўлланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Алоқа хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар асосида Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишни назарда тутадиган алоқа хизматлари кўрсатувчи алоқа операторлари болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик қоидаларининг ижро этилиши учун тегишли шартномаларда мустаҳкамлаб қўйилган даражада жавобгардир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлаган ҳолда ахборот маҳсулотининг айланишига доир талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Ахборот маҳсулотининг айланишига доир умумий талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Жамоат жойларида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг болаларни бундай ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар, дастурий-аппарат ва техника воситаларини қўлламасдан айланишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Томоша тадбири орқали болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотининг намойишидан аввал бевосита томоша тадбири бошланишидан аввал тегишли ёшга оид тоифалардаги болаларнинг унда бўлишига рухсат этилмаслиги ёки чеклангани ҳақида товушли огоҳлантириш эшиттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Болаларнинг уларнинг ёшга оид тоифасига мос келмайдиган ахборот маҳсулоти намойиш этиладиган томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда иштирок этишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилардан ташқари ҳолатларда маркаланмаган ахборот маҳсулотининг айланишига рухсат этилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг таълим тўғрисидаги қонунчилигига мувофиқтаълим жараёнида фойдаланишга тавсия қилинган ёки рухсат этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олдиндан ёзиб олинмасдан эфирга узатиладиган теледастурлар, телекўрсатувлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-сиёсий ёки ишлаб чиқариш-амалий тусдаги ахборотни тарқатишга ихтисослашган даврий босма нашрлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотни ўз ичига олган реклама маҳсулотларини буклетлар, билбордлар, баннерлар, LED ва LCD экранларда ва болалар оммавий ахборот воситалари ёки Интернет тармоғи ресурсларидан фойдаланмасдан олиши мумкин бўлган бошқа жойларда тарқатиш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Ахборот маҳсулоти айланишининг ўзига хос хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлаш мақсадида Интернет жаҳон тармоғидан фойдаланишда ахборот қуйидагича тарқатилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таълим муассасаларида — ҳимоя дастурларининг тўпламидан фойдаланган, шунингдек, «ZiyоNET» таълим тармоғига уланган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидан жамоавий фойдаланиш жойларида Интернет тармоғидан, шунингдек, аудиовизуал маҳсулот, шу жумладан, ўйинлардан фойдаланишнинг ҳар бир техник воситасида (шахсий компьютер, ўйин қурилмаси, 3D кўзойнак ва бошқалар) ахборот маҳсулотининг ёшга оид тоифаси белгисини кўрсатган ҳолда. Интернет тармоғидан жамоавий фойдаланиш пунктларининг эгалари ўз фойдаланувчиларига ёшга оид тоифага мос келмайдиган ахборотдан ва тақиқланган ахборот маҳсулотидан фойдаланишга имконият бергани учун жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Таълим муассасаларида, шунингдек, Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланиш имконияти таъминланадиган ва (ёки) бошқа ахборот-коммуникация тармоқлари орқали хизмат кўрсатиладиган жойларда кўрсатувларни трансляция қилишда болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашнинг ахборот-дастурий ва техник воситаларини қўллаш ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (кейинги ўринларда Агентлик деб аталади) томонидан белгиланадиган бошқа талабларга риоя қилиш лозим.
(9-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғи ахборот ресурсларининг эгалари ахборот маҳсулотининг уни тарқатиш шаклидан қатъи назар, ёшга оид таснифи тўғрисида хабардор қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифи белгиси Интернет тармоғи ахборот ресурсининг у ёки бу ахборот материалини кўриш мумкин бўлган саҳифасида жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот-коммуникация тармоқлари, шу жумладан, Интернет тармоғи орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имконияти болаларнинг бўлиши рухсат этилган жойларда Интернет тармоғидан фойдаланиш имкониятини таъминлаётган шахс томонидан болаларни ҳимоя қилишнинг маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлари, дастурий-аппарат воситаларидан қўлланиш шарти билан тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Телерадиоузатувчилар болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот маҳсулотининг тарқатилишига йўл қўймаслик бўйича зарур чора-тадбирларни кўрадилар. Агар бундай телерадиодастурлар эфирга кодланмаган шаклда (аналог форматда) узатилаётган бўлса, улардан аввал товушли огоҳлантириш эшиттирилиши ҳамда кўрсатув аввалида камида 8 сония давомида визуал (товушли) белги кўрсатилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болаларнинг бўлишига рухсат этилган жойларда фаолият юритаётган хўжалик юритувчи субъектларнинг раҳбарлари аввалдан ўрнатилган ҳимоя дастурлари тўпламига эга телерадиоузатиш тизимларига уланиш бўйича чора кўришлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборот маҳсулоти теле ва радиоузатиш орқали соат 6 дан 22 гача тарқатилиши тақиқланади, фойдаланиш ёки тинглаш учун фақат пулли асосда, декодлаш техник воситаларини қўллаган ҳолда тақдим этиладиган теле ва радиодастурлар, кўрсатувлар бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Газеталар, шахсларнинг кенг доираси учун, шу жумладан, болаларнинг бўлишига рухсат этилган жойларда тарқатиладиган босма ва бошқа матбаа маҳсулотининг биринчи ва охирги саҳифасида болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборот бўлмаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар учун тақиқланган ахборотни ўз ичига олган ахборот маҳсулотининг босма маҳсулот кўринишида болалар бўлишига рухсат этилган жойларда маҳкам беркитилган ўрамда тарқатилишига рухсат этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Болалар учун тақиқланган ахборотни улар учун мўлжалланган таълим муассасаларида, тиббиёт, санаторий-курорт, жисмоний тарбия ва спорт ташкилотларида, маданият, болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш жойларида ёки ушбу ташкилотлар чегарасидан камида 500 метр масофада тарқатилишига рухсат этилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Кутубхоналар, ахборот-ресурс марказлари фойдаланувчиси болалар бўлган ахборотни тарқатишда ахборот тарқатувчилари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот маҳсулотининг Қонун талабларига мувофиқберилиши ҳамда ахборот маҳсулоти белгисининг каталогда акс эттирилиши бўйича чора-тадбирлар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар фойдаланишига рухсат этилган компьютерларда ҳимоя дастурларини ўрнатиш бўйича чора-тадбирлар кўриши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлашга доир, шу жумладан, кутубхонадан фойдаланувчиларга интернет-ресурслардан фойдаланиш имкониятини яратишда маъмурий, ташкилий, техник ва дастурий-аппарат воситаларининг қўлланишини таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кутубхоналар, ахборот-кутубхона марказлари ва ахборот-ресурс марказларининг ходимлари ва фойдаланувчиларини Қонун билан кенг таништириш бўйича семинарлар, йиғилишлар ва бошқа тадбирлар ўтказиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Интернет тармоғи ва уяли радиотелефон алоқаси тармоқлари хизматлари провайдерлари, Интернет тармоғидан жамоавий фойдаланиш жойларининг эгалари ва маъмурлари болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар кўришлари, техник, дастурий-аппарат воситаларидан фойдаланишлари лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Реклама маҳсулотларини буклетлар, билбордлар, баннерлар, LED ва LCD экранларда ва болалар оммавий ахборот воситалари ёки Интернет тармоғи ресурсларидан фойдаланмасдан олиши мумкин бўлган бошқа жойларда тарқатувчилар болаларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотнинг тарқатилишига йўл қўймаслик бўйича маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар кўришлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир маъмурий чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қуйидагиларни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг 16-17-моддалари ҳамда Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ ахборот маҳсулотига белги бериш ва уни жойлаштириш ва (ёки) ахборот маҳсулоти тўғрисида матнли огоҳлантиришни жойлаштиришнинг тартиб-тамойиллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг оммавий намойишда, оммавий ижрода, томоша тадбири орқали болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотини намойиш қилишда, агар улар ташкил этилса ва (ёки) ўтказилса, ҳозир бўлишининг шарт-шароитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қонуннинг 19-моддасига ва Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ равишда эфир ва кабель, теле ва радиоузатиш, Интернет тармоғи ва ҳаракатчан радиотелефон алоқа тармоқлари орқали, болалар бўлишига рухсат этилган жойларда тарқатиладиган болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти ва унинг қисмларининг айланишига доир қўшимча талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти айланаётган жойларда бўлган шахсларнинг болаларнинг ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш зарурлиги тўғрисида хабардорлигини оширишга қаратилган болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш чора-тадбирлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузишнинг олдини олиш, аниқлаш ва бартараф этишга қаратилган тартиб-таомиллар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) хизмат мажбуриятларига болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотининг айланишини ташкил этиш ва амалга ошириш кирадиган ходимларни болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш талаблари билан, ушбу соҳага алоқадор қонунчилик ҳужжатлари билан таништириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулоти айланишининг ўзига хос жиҳатларини ҳисобга олган ҳолда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларни қўллаш учун ҳамда уларни қўллаш тартибини текшириш учун масъул ходимни тайинлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир қўлланилаётган маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар 15-бандининг «а» кичик бандига асосан қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқлиги бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи ички назоратни амалга ошириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилиги бузилгани, шу жумладан, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир қўлланилаётган маъмурий ва ташкилий чора-тадбирлар Ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини аниқлаш мезонлари ҳамда уни экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ эмаслиги, шунингдек, болалар улар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланиш имкониятига эгалиги тўғрисида ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш ва бундай ариза ва шикоятларни Ўзбекистон Республикасининг «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш натижалари тўғрисида асосланган жавоб йўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болаларнинг улар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланиш имкониятига эгалиги тўғрисида келиб тушган ариза ва шикоятларнинг сабаблари ва шарт-шароитларини аниқлаш ва уларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир ташкилий чора-тадбирларга қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳамма кириши учун очиқ бинолар ва жойларда ушбу Низом 15-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни жойлаштириш ҳамда улар ҳақидаги маълумотларни турли воситалар орқали аҳолига етказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар учун тақиқланган ахборот маҳсулотининг айланишини амалга оширувчи ишлаб чиқарувчи ва (ёки) тарқатувчининг Интернет тармоғидаги расмий сайтида ушбу Низом 15-бандининг «а» кичик бандига мувофиқ қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, маъмурий ва ташкилий чора-тадбирларни қўллаш тўғрисидаги маълумотларни жойлаштириш ва кўрсатиб ўтилган ҳужжатлардан эркин фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
телекоммуникациялар операторлари ва провайдерлари, оммавий ахборот воситаларининг (кейинги ўринларда ОАВ деб аталади) мажбуриятларини белгилаш билан боғлиқтадбирлар, тарғибот ва таълим (медиатаълим) тадбирларини ўтказиш, ОАВ учун этика стандартларини жорий қилиш ва уларга риоя этиш, ОАВни болаларнинг ижтимоий, интеллектуал ва маданий жиҳатдан ҳар томонлама ва баркамол ривожланишига хизмат қиладиган ахборот ва материалларни тарқатишга рағбатлантириш ва ҳоказо.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг дастурий-аппарат ва техник воситалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг Интернет тармоғи, теле ва радиоузатиш, мобил алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда қўлланадиган дастурий-аппарат ва техник воситаларига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет тармоғидаги сайтларда жойлаштирилган болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ахборотдан фойдаланишни чеклаш воситалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
болалар ўртасида тарқатилиши тақиқланган ҳамда теле ва радиоузатиш, мобил алоқа воситалари орқали тарқатиладиган ахборот маҳсулотидан фойдаланишни чекловчи декодлайдиган техник воситалар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланишни блоклаш воситалари, фойдаланишни чеклаш воситалари, контентни фильтрлаш воситалари, фойдаланишни назорат қилиш воситалари, шунингдек, ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлайдиган бошқа дастурий ва техник воситалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Интернет, телевидение ва радиоэшиттиришлар, уяли алоқа тармоқлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланишни чеклаш шартлари лицензия шартномаларида ва телекоммуникация хизматлари кўрсатиш шартларида назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишни таъминлашнинг томоша тадбирлари орқали тарқатиладиган ахборотдан фойдаланиш имкониятини тақдим этишда қўлланадиган дастурий-аппарат ва техник воситаларига товушли ёки матнли тарзда ёшга оид чекловлар тўғрисида хабардор қилиш воситалари киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5-боб. Ушбу Низомни амалга оширишнинг ҳуқуқий оқибатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Қонунни, шунингдек, ушбу Низом талабларини амалга ошириш ахборот маҳсулотининг ёшга оид таснифини, ахборот маҳсулотининг айланишини ёхуд унинг аҳоли, шу жумладан, болалар кириши учун очиқбўлган жойларда намойишини амалга оширган субъектлар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Оилаларда қонунчилик талабларини амалга ошириш, шунингдек, болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилишга доир дастурий-аппарат ва техник воситаларни қўллаш ота-оналар ёки бошқа қонуний вакиллар зиммасига юкланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Эксперт хулосасига мувофиқ Агентлик томонидан ахборот маҳсулотини ишлаб чиқарувчилар ва тарқатувчиларга болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талаблари бузилса, шунингдек, уларга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш ҳамда уларнинг олдини олиш учун кўрсатма юборилади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан давлат назорати Агентлик, бошқа ваколатли давлат органлари томонидан уларнинг ваколатлари доирасида амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Болаларни уларнинг соғлиғига зарар етказувчи ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик, шунингдек, ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 47-моддаси.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.10.2018 й., 09/18/848/2083-сон; 16.01.2019 й., 09/19/34/2486-сон; 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон; 08.06.2022 й., 09/22/317/0497-сон)