Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 11.03.1992 йилдаги 120-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 11.03.1992 йилдаги 120-сон
Kuchga kirish sanasi
11.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йилда геология-қидирув ишларини молиявий таъминлаш манбаларини шакллантириш тартиби тўfрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республика минерал-хом ашё базасини такрор ишлаб чиқаришни ва ривожлантиришни ҳамда ер ости бойликларини геологик жиҳатдан ўрганишни таъминловчи геология-қидирув ишларини молиявий таъминлашни тартибга солиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 1992 йилда Ўзбекистон Республикаси геология-қидирув ишлари кон қазиш корхоналарининг маҳсулотларига ва ишлаб чиқариш-техникавий мақсадлар учун ишлатиладиган ер ости сувларига белгиланган тўлов ставкалари бўйича ажратмалардан олинадиган бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобига молиявий таъминлашга ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 1992 йилда республикада қазиб чиқариладиган, саноат корхоналари томонидан ишлаб чиқариш-техникавий мақсадлар учун олинадиган барча қазилма бойликлар ва ер ости сувлари учун геология-қидирув ишларининг харажатлари ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Корхоналарнинг чиқиндилардан (яроқсиз қазилмалар, қолдиқ жинслар ва бошқалардан), ўз харажатлари ҳисобига қидириб топилган конлардан олинган маҳсулотлари, шунингдек, аҳолини, қишлоқ хўжалигини сув билан таъминлаш ва коммунал-маиший мақсадлар учун чиқариб олинадиган ер ости сувлари геология-қидирув ишлари харажатларини қоплаш ставкалари бўйича ажратмалардан озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
геология-қидирув ишларини молиявий таъминлаш маблағларини шакллантириш учун Ўзбекистон саноат-қурилиш банкида «Минерал-хом ашё базасини такрор ишлаб чиқариш» фондининг бюджетдан ташқари махсус ҳисобини очсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йилнинг 15 мартига қадар Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси билан биргаликда бюджетдан ташқари фондни ташкил қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саноатнинг қазиб чиқарувчи тармоқлари бирлашмалари, концернлари ва корхоналарининг тақдимномаси бўйича кўмир, нефть, конденсат, табиий газ, олтинларнинг чекланган улгуржи нархларини, геология-қидирув ишларининг харажатларини мазкур қарор билан тасдиқланган ставкаларини ҳисобга олган ҳолда, кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариш-техникавий мақсадлар учун фойдали қазилмаларни қазиб чиқарувчи ва ер ости сувларини чиқариб олувчи вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳар ойнинг 15-кунига қадар минерал-хом ашёдан ишлаб чиқарилган маҳсулот, ишлаб чиқариш-техникавий мақсадлар учун ер остидан чиқариб олинган сув ҳажмларига мувофиқ равишда «Минерал-хом ашё базасини такрор ишлаб чиқариш ҳисобига маблағ ўтказсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
минерал-хом ашёдан тайёрланган маҳсулотга ва ер ости сувларига белгиланадиган нархларни ишлаб чиқишда геология-қидирув ишлари харажатларини қоплаш ставкаларини ҳисобга олсинлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитасига ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига келгуси йил учун геология-қидирув ишлари харажатларини қоплаш ставкалари бўйича ажратмаларнинг ҳисобланган суммаларини ҳар йили маълум қилиб турсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Корхоналар томонидан иш ҳақи ставкалар бўйича бериб бўлингандан ва бюджетга ажратма ўтказилгандан сўнг ажратмаларни ўтказишнинг биринчи навбатдаги тартиби белгилаб қўйилсин; корхоналар ва ташкилотлар томонидан геология-қидирув ишлари харажатларини қоплаш ставкалари бўйича тўловлар белгиланган муддатларда ўтказилмаган ҳолларда тегишли маблағлар солиқ органлари орқали қатъий тартибда ундириб олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат бош солиқ бошқармаси «Минерал-хом ашё базасини такрор ишлаб чиқариш» ҳисобига қазиб чиқарувчи корхоналардан ажратмаларнинг келиб тушишини назорат қилишни таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикасининг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси 1992 йилдан бошлаб, белгиланган тартибга мувофиқ, геология тармоғига ҳукуматлар ўртасидаги битимлар ва шартномаларнинг иловаларига кирган моддий-техника ресурсларини (биркитилган номенклатура бўйича) ажратишни кўзда тутсинлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 11 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
120-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 11 мартдаги 120-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йилда Ўзбекистон Республикаси бўйича геология-қидирув ишларига сарфланадиган харажатларни қоплаш учун қазиб олувчи корхоналар маҳсулотларининг қийматидан ажратмалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
СТАВКАЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Қазиб чиқарувчи корхоналарнинг маҳсулотлари‎ ‎

Қазиб чиқарувчи корхоналар маҳсулотларининг қийматидан ажратмалар ставкалари, %‎‎
Табиий газ‎‎ 21,4‎
Газ конденсати‎ 4,6‎
Нефть‎ 12,5‎
Кўмир‎ 3,4‎
Тозаланган мис‎ 6,9‎
Концентрат ҳолидаги қўрғошин 10,0
Металл рух 7,5‎
Вольфрамли концентрат‎ 7,0‎
Молибденли саноат маҳсулоти‎ 9,0‎
Олтин‎ 7,0‎
Уран оксиди‎ 21,2‎
Ош тузи‎ 0,3‎
Эрувчан шпатли концентрат‎ 11,6‎
Табиий графит‎ 3,7‎
Иккиламчи бойитилмаган кулранг каолин‎ 5,6‎
Дала шпати хом ашёси‎ 2,2‎
Қолипбоп ва шишабоп қумлар‎ 0,2‎
Қолипбоп, ўтга чидамли чинни-фаянс, кулолчилик саноати учун гиллар, керамзит бурғилаш аралашмалари тайёрлаш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши ҳамда бошқа мақсадлар учун бентонитлар‎


‎2,1‎
Оҳаклар, флюсли ва оҳак ишлаб‎ чиқариш учун доломитлар
‎0,3‎
Цемент хом ашёси‎ 0,3‎
Гипсли тош, ганч‎ 2,5‎
Пишган силикат, хом ва бошқа ғиштлар‎ 0,3‎
Аглопорит‎ 0,6‎
Қурилиш ишларига мўлжалланган харсангтош, майда шағал, қум, шағал-қум аралашмаси, майда шағал ва табиий тошлардан тайёрланган майда тошлар‎


‎1,5‎
Қоплама плиталар ва бошқа мақсадлар учун табиий тошлардан тайёрланган блоклар‎
‎0,2‎
Хом ашё ҳолидаги қимматбаҳо, ярим қимматбаҳо ва безакбоп тошлар ‎
‎20,0‎
Ер ости сувлари‎ 5,0‎
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Эслатма. 1992 йилнинг январь ва февраль ойлари учун ажратмалар қазиб чиқарувчи корхоналар билан 1991 йилнинг декабрь ойида келишилган, қазиб олинган фойдали қазилмалар бирлигига тўғри келадиган, сўмларда ҳисобланган ставкалар бўйича амалга оширилади.