Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2004 13.03.1992 йилдаги 129-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 13.03.1992 йилдаги 129-сон
Kuchga kirish sanasi
13.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 01.01.2004
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАР ҚЎМИТАСИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 5 ноябрдаги 487-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарори билан ўз кучини йўқотган..
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 13 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
129-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 13 мартдаги 129-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси олтин қазиш ва қайта ишлаш корхоналари, заргарлик ишлаб чиқариш корхоналари ва ўз таркибига кирувчи бошқа ташкилотларнинг фаолиятини мувофиқлаштирувчи марказий бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси (бундан кейин матнда қўмита деб аталади) юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган, номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади, Ўзбекистон Республикасининг қонунларига, республика Президентининг фармонларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига ҳамда ушбу Низомга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қўмита таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар мустақилликни ва юридик шахс ҳуқуқларини сақлаб қоладилар ва ўз ишларини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари асосида олиб борадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Давлат қимматбаҳо металлар қўмитасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
корхоналар ва ташкилотларга рангли ва қимматбаҳо металларни, юксак истеъмол қийматига эга бўлган ва нархи арзон халқ истеъмоли молларини етказиб бериш, шунингдек, ишлар ва хизматларни бажариш юзасидан давлат буюртмаларини ва шартнома мажбуриятларини ўз вақтида ва сифатли бажаришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қуйидаги масалалар бўйича ягона сиёсат ўтказишда ўз таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг фаолиятларини мувофиқлаштириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан-техника тараққиёти, хом ашё негизини кенгайтириш ва минерал ресурслардан оқилона фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида корхоналар ва ташкилотларни истиқболли ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб турган корхоналарни реконструкциялаш, янги техника билан жиҳозлаш, янги корхоналар қуриш ва шу асосда қимматбаҳо ва рангли металларни қазишни, қайта ишлашни, ишлаб чиқаришни, халқ истеъмоли молларини тайёрлашни кўпайтириш, заргарлик корхоналарини қуриш ва кенгайтириш, ёрдамчи қишлоқ хўжалик ва ижтимоий объектларни ривожлантириш, табиатни муҳофаза қилиш муаммоларини ва бошқа масалаларни ҳал қилиш учун банк маблағларини ишлатиш, қўмитага кирувчи корхоналарнинг молиявий маблағларини ва моддий-техника ресурсларини тўплаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзаро манфаатли ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш, кенгайтириш ва қўшма корхоналар барпо этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилишнинг замонавий усулларини жорий этиш, фойдаланиш, фойдаланилмайдиган кон хом ашёсини ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини ишлаб чиқаришга қайта жалб қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қўмита ўз олдига қўйилган вазифаларга мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикани иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади, қимматбаҳо ва рангли металлар ҳамда заргарлик буюмлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш ҳақида таклифлар киритади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг, меҳнатга ҳақ тўлашнинг шакл ва усулларини такомиллаштириш, корхоналар, ташкилотлар ходимларини ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий ҳимоялашни таъминлаш ишларини мувофиқлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
меҳнат шароитларини яхшилаш, хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш, табиатни муҳофаза этиш, савдо хизмати кўрсатишни, умумий овқатланишни такомиллаштириш ва меҳнаткашларга пулли хизматлар кўрсатиш тадбирларини амалга оширишда ёрдам беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
раҳбар ходимларни танлайди, жой-жойига қўяди ва тайинлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
таъминотчилар билан тўғридан-тўғри алоқа боғлашга, моддий бойликларни реализация қилишга, ўз вақтида шартномалар тузишга ва иккиламчи ресурслардан оқилона фойдаланишга ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Қўмита ўз фаолиятини хўжалик ҳисоби асосида амалга оширади ва унга қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республиканинг ўз таркибига кирувчи олтин қазиб олиш ва қайта ишлаш корхоналари томонидан минерал ресурслардан комплекс фойдаланиш соҳасида ягона техника сиёсатини ўтказиш билан боғлиқ масалаларни мустақил равишда бошқариб бориш ва ҳал қилиш, шунингдек, уларнинг фаолиятини мувофиқлаштиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
амалдаги қонунлар асосида хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган хўжалик ҳисобидаги фирмалар, марказлар ва бошқа корхоналар, шунингдек, республикада ҳам, чет элларда ҳам жорий ҳисоб-китоб счётлари очиш ҳуқуқига эга бўлган филиаллар, вакилликлар ва бошқа алоҳида бўлинмаларни ташкил этади. Бу корхоналар ва бўлинмалар тўғрисидаги низомларни қўмита тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
анжомлар, эҳтиёт қисмлар ва маданий-маиший молларни экспорт ва импорт қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзига юклатилган барча масалалар бўйича республиканинг ҳамма давлат органларида, шунингдек, унинг ташқарисида республиканинг манфаатларини ифодалаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўмита таркибига кирувчи корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар фаолиятининг барча турлари тўғрисида зарур маълумотлар ва ахборотлар олиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қўмитани Ўзбекистон Республикаси Президенти тайинлайдиган раис бошқаради. Қўмита раисининг ўринбосарларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тайинлайди. Ўринбосарлар ўртасидаги вазифаларни қўмита раиси тақсимлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қўмитада раис (раис), раиснинг ўринбосарлари, қўмитанинг бошқа раҳбар ходимлари, шунингдек, ўзига қарашли ишлаб чиқариш корхоналари раҳбарларидан иборат ҳайъат тузилади. Қўмита раисининг тақдимига кўра ҳайъат аъзоларини Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қўмита ҳайъати ўз мажлисларида корхона ва ташкилотларни истиқболли ривожлантириш, давлат буюртмалари ва бошқа топшириқларнинг бажарилиши, кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш ва улардан фойдаланиш, юқори турувчи органларнинг ва ўзларининг қарорларининг ижросини назорат қилиш масалаларини кўриб чиқади, ўзига қарашли корхоналар раҳбарларининг ҳисоботларини, шунингдек, қўмитанинг ҳуқуқ доирасига кирувчи бошқа масалаларни эшитади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳайъат қарорлари, одатда, раиснинг буйруқлари билан ҳаётга татбиқ этилади. Раис ва ҳайъат аъзолари ўртасида ихтилоф туғилганда, раис ўз қарорини амалга ошираверади, ихтилоф ҳақида Вазирлар Маҳкамасига хабар беради, ҳайъат аъзолари ҳам ўз навбатида ўз фикрларини шу жойга етказишлари мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Раис қўмита олдига қўйилган вазифаларнинг бажарилиши учун шахсан масъулдир. Раис ўринбосарларининг, бўлимлар ва таркибий бўлинмалар раҳбарларининг жавобгарлик даражаларини аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Раис қўмитанинг ҳуқуқи доирасида йўриқнома ва буйруқлар чиқаради, ўзига қарашли корхоналарнинг бажариши учун мажбурий бўлган кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади, қўмита аппарати тузилишини, штат жадвалини, ходимлар меҳнатига ҳақ тўлаш ҳақидаги низомни, шунингдек, белгиланган тартибда ўзига бевосита бўйсунувчи ташкилотларнинг уставлари (низомлари)ни тасдиқлайди, битим асосида қўмитага тегишли корхоналар ва ташкилотларнинг (пудратда ишлаётган корхоналардан ташқари) раҳбарларини, шунингдек, қўмита аппарати ходимларини ишга ёллайди (тайинлайди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Қўмитанинг харажатлари тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларнинг тузилган шартномалар асосида ажратадиган маблағлари ҳисобидан таъминланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Зарур бўлган ҳолларда қўмита раиси Ўзбекистон Республикасининг бошқа вазирликлари ва идоралари раҳбарлари билан биргаликда қонунларга зид бўлмаган буйруқ ва йўриқномалар чиқаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Рангли ва қимматбаҳо металларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, Ўзбекистон Республикасининг олтин захираларини кўпайтириш, фан ва техниканинг янги ютуқларини қўллаш ва жорий қилиш бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш билан боғлиқ муҳим истиқболли йўналишларни ва иш натижаларини кўриб чиқиш учун қўмитада ўзига қарашли корхона ва муассасаларнинг юқори малакали мутахассисларидан иборат фан-техника кенгаши ташкил этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фан-техника кенгаши таркибини ва унинг ҳақидаги низомни қўмита раиси тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Давлат қимматбаҳо металлар қўмитаси таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотлар, қўмита билан келишган ҳолда, шартнома ва ўзаро манфаатдорлик асосида, республикадаги ҳамда унинг ташқарисидаги концернларга, консорциумларга, акционерлик жамиятларига ва бошқа ташкилотларга аъзо бўлишлари, улар билан шартнома муносабатларига киришишлари мумкин, аммо улар Ўзбекистон Республикасининг манфаатларига зиён етказмаслиги керак.