Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ «ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТНИ ЯНАДА ЭРКИНЛАШТИРИШ ВА ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА» 1995 ЙИЛ 25 ИЮЛДАГИ 287-СОН ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 31 мартдаги 137-сонли «Ўзбекистон Республикасида ташқи савдо фаолиятини эркинлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1996 йил 20 мартдаги ПФ-1410-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарорига 7-илованинг 4 ва 5-бандларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Давлат солиқ қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ўзларининг норматив ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсинлар ва кўрсатиб ўтилган ўзгартиришларни Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларига етказсинлар.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1996 йил 20 март,
110-сон
Экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотлар рўйхатига ўзгартиришлар
| № | Қисқача номи | Ташқи иқтисодий фаолият ТН коди |
| 4 | Чорва моллари, парранда | 0101—0106 |
| 5 | Гўшт ва қўшимча гўшт маҳсулотлари | 0201—0210 |