1.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.01.00.00 Атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш бўйича умумий масалалар / 11.01.01.00 Асосий қоидалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларининг базавий миқдори белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда муайян коэффициентларда қабул қилинади;
(2-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловлари Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси органлари томонидан ундирилади (коммунал канализация тармоқларига ифлослантирувчи моддаларнинг нормативдан ортиқча оқизилганлиги учун компенсация тўловлари бундан мустасно) ва қуйидаги тартибда тақсимланади:
(2-банднинг «б» кичик банддаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси ҳузуридаги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармасига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26 фоизи — Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) атроф-муҳитни ифлослантириш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудудида чиқиндиларни жойлаштириш учун компенсация тўловларининг канализация ташланмаларига тааллуқли қисми Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ундирилади ҳамда қуйидаги тарзда тақсимланади:
(2-банд «в» кичик бандининг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
74 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармасига;
(2-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 24 февралдаги 100-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26 фоизи — Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 25 мартдаги 247-сонли қарорига асосан «в» кичик банд билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ушбу қарор 2019 йил 1 январдан бошлаб кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари — «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ бошқаруви раиси А.Ж. Раматов ҳамда Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Б.Т. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 октябрь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 апрелдаги 202-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.04.2021 й., 09/21/202/0320-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 11 октябрдаги 820-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 1 ва 6-бандлардаги «юридик ва жисмоний шахслар» сўзлари «юридик шахслар, шунингдек, жисмоний шахслар» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 3-банднинг тўртинчи хатбошидаги «шундан 60 фоизи республика бюджетига, 40 фоизи» сўзлари «шундан 26 фоизи республика бюджетига, 74 фоизи» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27-бандга қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Сув қувурлари-канализация хўжалиги корхоналарида ихтисослаштирилган лабораториялар мавжуд бўлмаса, Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланишининг мониторинги бўйича тегишли бўлимлари белгиланган тартибда шартнома асосида ишлаб чиқариш оқова сувларини оқизишнинг мониторингини амалга ошириши мумкин»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«29. Ифлослантирувчи моддаларни нормативдан ортиқча оқизганлик учун компенсация тўловларини ҳисоблаб ёзиш тартиби ушбу бўлимда назарда тутилган хусусиятлар ҳисобга олинган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низом билан белгиланади»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30-банддаги «Ҳар чоракда» сўзлари «Ҳар ойда» сўзлари билан алмаштирилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«34. Сув қувурлари-канализация корхоналари билан уларнинг абонентлари ўртасида ишлаб чиқариш оқова сувларининг сифат таркибини аниқлаш юзасидан бажарилган лаборатория текширишлари натижаларининг ҳаққонийлиги бўйича келишмовчиликлар пайдо бўлган ҳолларда, қарор Давлат экология қўмитаси ҳудудий органларининг Атроф-муҳит ифлосланиши мониторинги бўлими томонидан қабул қилинади, ушбу Қоидаларнинг 27-банди иккинчи хатбошида назарда тутилган Давлат экология қўмитасининг Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасида ихтисослаштирилган аналитик назорат маркази томонидан якуний қарор қабул қилиш ҳолатлари бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда Қоидаларнинг ушбу бандига мувофиқ ўтказиладиган назорат синовларининг натижалари фақат намуналар олинган даврда (ойда) компенсация тўловларини ҳисоб-китоб қилиш учун ҳақиқий бўлиб, олдинги даврга (ойга) татбиқ этилмайди»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41-банднинг биринчи хатбошидаги «буйруқ беради» сўзларидан сўнг «ва унинг ижросини белгиланган тартибда назорат қилади» сўзлари қўшилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 21 майдаги 325-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 июндаги 375-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2017 й., 24-сон, 502-модда) билан тасдиқланган Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ресурслардан ҳамда улардан олинадиган хом ашёдан меъёридан ортиқча ва нокомплекс фойдаланганлик (нобуд қилганлик) учун табиатдан фойдаланувчилар тўловлари суммасининг 40 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик фаолияти ва бошқа фаолият натижасида атроф табиий муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун табиатдан фойдаланувчилардан ундириладиган маблағларнинг 40 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бузилишида айбдор бўлган жисмоний ва юридик шахслардан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммасининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиатни муҳофаза қилиш қонунчилигини бузганлик ва атроф муҳит объектларига етказилган зарарни қоплаш учун чет эл фуқаролари, шунингдек бошқа давлатларнинг юридик шахсларидан маъмурий ва суд тартибида ундириладиган жарималар ва пул маблағлари суммаларининг 74 фоизи, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш билан боғлиқ қонун бузилишлари учун ундириладиган жарималар ва пул маблағлари бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни кесганлик учун тўлов суммаларининг 74 фоизи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси ҳудудида атроф табиий муҳит ифлослантирилганлиги ва чиқиндилар жойлаштирилганлиги учун компенсация тўловларини қўллаш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш ҳақида» 2005 йил 18 майдаги 126-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 5-сон, 25-модда).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Вазирлар Маҳкамасининг «Табиатдан махсус фойдаланганлик учун тўловлар тизимини такомиллаштириш тўғрисида» 2006 йил 6 февралдаги 15-сон қарори.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Вазирлар Маҳкамасининг «Коммунал хўжалиги тизимида табиатни муҳофаза қилиш фаолиятини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2010 йил 3 февралдаги 11-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 2-сон, 4-модда) 7-банди ва қарорга 3-илова.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлар Маҳкамасининг «Вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига маблағлар ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2010 йил 2 апрелдаги 62-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 4-сон, 14-модда) 2-илованинг 12-банди.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2018 й., 09/18/820/2036-сон; 26.03.2019 й., 09/19/247/2835-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 22.02.2021 й., 09/21/87/0134-сон, 12.04.2021 й., 09/21/202/0320-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й., 09/24/100/0152-сон; 22.05.2025 й., 09/25/325/0460-сон)