Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1998 06.03.1992 йилдаги 100-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 06.03.1992 йилдаги 100-сон
Kuchga kirish sanasi
06.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 28.11.1998
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

«ЎЗАГРОҚУРИЛИШ» РЕСПУБЛИКА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ДАВЛАТ-КООПЕРАТИВ ҚУРИЛИШ БИРЛАШМАСИНИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Капитал қурилишни бошқариш ташкилий тузилмасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 1998 йил 28 ноябрдаги 500-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзагроқурилиш» республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 6 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
100-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 6 мартдаги 100-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» Республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзагроқурилиш» республика ишлаб чиқариш давлат-кооператив қурилиш бирлашмаси (кейинги ўринларда «Ўзагроқурилиш» деб аталади) Республика давлат-кооператив бошқарув органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фаолияти таркибий бўлинмаларининг мустақиллигини, улар томонидан фойда олинишини таъминлашга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, халқ депутатлари Кенгашлари ва давлат бошқаруви органлари билан муносабатларни тартибга солишга қаратилгандир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси таркибига юридик шахс ҳисобланган, фаолияти «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси олдида турган вазифаларни ҳал этишга қаратилган хўжаликлараро, кооператив, ижарачи ёки бошқа ташкилотлар ва корхоналар киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга, бурчакли ва бошқа штампларга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг бошқа қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, мазкур Уставга ва бошқа меъёрий ҳужжатларга амал қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тўла хўжалик ҳисоби принциплари асосида ишлайди, ўз хўжалик фаолиятининг натижалари учун, ишлаб чиқариш дастурларини бажариш бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларнинг амалга оширилиши ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари учун, давлат бюджети ва банклар олдидаги мажбуриятлар учун амалдаги, қонунчиликка мувофиқ жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг асосий вазифалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади: колхозлар, совхозлар ва бошқа ташкилотлар ҳамда буюртмачи корхоналар билан интеграция асосида асосан деҳқончилик саноати комплекси тизимининг иншоотлари, қурилишларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қуриш, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта жиҳозлаш, шунингдек, қурилиш ташкилотлари ва индустриянинг ишлаб чиқариш базаларини барпо этиш, саноат корхоналари томонидан бинокорлик материаллари, конструкциялар ва деталлар ишлаб чиқариш, шунингдек, савдо тармоқлари орқали саноат-озиқ-овқат товарлари, умумий овқатланиш билан таъминлаш, қишлоқ хўжалиги ташкилотлари ва аҳолидан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш, тайёрлаш ва қайта ишлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси хўжалик фаолиятининг Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари билан тақиқланмаган ҳар қандай турини амалга ошириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни ҳал этиш учун «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси қуйидагиларни таъминлайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ташкилотлари, корхоналари, бошқа таркибий бўлинмаларининг ишлаб чиқариш дастурларини ва ижтимоий-иқтисодий прогнозларини бажариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, асосий фондлардан, меҳнат, моддий ва молиявий ресурслардан фойдаланишни яхшилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тобора индустрлаштириш, қурилиш-монтаж ишларини ихтисослаштириш асосида қишлоқ қурилишида фан-техника тараққиётини жадаллаштириш, фан, техника ва илғор тажрибанинг энг янги ютуқларини қурилишга жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантириш, ушбу мақсадлар учун ажратиладиган капитал маблағлар самарадорлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжалик ички резервларини қидириб топиш йўли билан қурилиш-саноат ишлаб чиқаришининг фойда олиши ва рентабеллилигини ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасини бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг юқори раҳбар органи бирлашма съезди ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси съездига делегатлар ноҳия хўжаликлараро қурилиш ташкилотлари ва корхоналари ваколатли вакилларининг вилоят конференцияларида «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгаши томонидан белгиланган норма бўйича очиқ овоз бериш йўли билан сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси съездининг ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Уставини қабул қилиш, унга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бирлашма Кенгашини сайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг истиқболдаги ишлаб чиқариш дастурлари ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш прогнозлари, тузилмасини кўриб чиқиш ва уларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг сон таркибини белгилаш ва уларнинг аъзоларини сайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгаши ва тафтиш комиссиясининг ҳисоботларини тинглаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси съезди Кенгаш томонидан 5 йилда бир марта чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Навбатдан ташқари съездлар Кенгашнинг қарори ёки хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналар сони учдан бир қисмининг талаби билан чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Съезд сайланган делегатларнинг камида учдан икки қисми мавжуд бўлганда қонуний ҳуқуққа эга ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Съездлар ўртасидаги даврда «Ўзагроқурилиш» бирлашмасига раҳбарликни бирлашма Кенгаши амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгаши ваколатига қуйидагилар киради:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув аъзолари сонини белгилаш ва уларни сайлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқарув ҳисоботларини, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси балансларини ҳамда улар бўйича тафтиш комиссиясининг хулосаларини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси марказий аппаратининг тузилмаси ва сонини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмасини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш, тугатиш комиссиясини тайинлаш, тугатиш балансини тасдиқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Кенгашнинг йиғилиши «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви томонидан бир йилда камида бир марта, навбатдан ташқари йиғилишлар эса — тафтиш комиссиясининг қарори билан чақирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Бошқарув «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқарувининг ижроия органи ҳисобланади, у мазкур Уставга мувофиқ бирлашма фаолияти учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви бирлашма Кенгаши томонидан 5 йилга сайланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фаолиятига тезкор раҳбарликни бошқарув томонидан унинг аъзолари ичидан сайланадиган раис амалга оширади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Раис, унинг ўринбосарлари ва бошқарув аъзолари бирлашма Кенгаши томонидан сайланадилар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадилар.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 июндаги 313-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг раиси бирлашманинг таркибий бўлинмалари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради, кўрсатмалар беради ва уларнинг ижросини текширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг раиси ва унинг ўринбосарлари давлат, кооператив ва жамоат ташкилотлари ҳамда муассасаларида «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси манфаатларини ишончномасиз ифодалайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг раиси қонунда белгиланган тартибда «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг банк муассасаларидаги ҳисоб-китоб ва бошқа счётларини очади ва ёпади, шартномалар ва битимлар тузади, бирлашма ишлари бўйича ишончномалар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси раиси бирлашма ишини ташкил этади ва режалаштиради, банк ҳужжатларига биринчи бўлиб имзо чекиш ҳуқуқи билан бирлашма маблағларини тасарруф этувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳал этишини талаб этувчи «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ташкилотлари, корхоналари, муассасалари фаолияти масалалари бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ноҳия ва республика қурилиш, лойиҳа ва бошқа корхоналари ҳамда ташкилотларини белгиланган тартибда ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси таркибий бўлинмаларининг уставларини, «Ўзагроқурилиш»нинг смета қиймати 1 млн. сўмдан ортиқ бўлган ўз маблағлари ва бюджет маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган корхоналари ва ташкилотлари учун объектлар қурилишига лойиҳа-смета ва техникавий ҳужжатларни, титул рўйхатларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ташкилотлари ва корхоналари томонидан тайёрланадиган маҳсулотлар ва буюмларга ҳамда кўрсатиладиган хизматларга белгиланган тартибда улгуржи нархлар ва тарифларни тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси таркибий бўлинмалари билан тузилган шартномалардан келиб чиқувчи «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фондлари ва резервларига ажратмалар миқдорини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тузилмаси ва штатига «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгаши томонидан белгиланган сон чегарасида ўзгартишлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликларнинг асосий, айланма ва заём маблағларидан, шунингдек, банк муассасаларидан олинган узоқ муддатли ва қисқа муддатли қарзлардан самарали фойдаланишга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарурат бўлганда «Ўзагроқурилиш» бирлашмасига қарашли ташкилотларга вақтинчалик молиявий ёрдам кўрсатиш, молиявий ёрдам фонди ҳисобидан янгидан ташкил этилаётган айланма маблағлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни белгиланган давлат нархлари, тарифлар ва баҳолар бўйича сотувчи корхоналарни молиявий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, маҳсулотлар(ишлар) таннархидан ажратмалар ҳисобидан илмий-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишлари олиб бориш ва кўплаб билим талаб қиладиган маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш учун фондлар ташкил қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси маблағларининг бир қисмини Тошкент шаҳрида уй-жой қурилишига улуш қўшиб иштирок этишга, қўшма корхоналар, шу жумладан, хорижий инвесторлар билан ташкил этишга сарфлаш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг раиси бошқармалар ва аппарат мустақил бўлимларининг бошлиқларини, бирлашмага қарашли корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарларини лавозимларга тайинлайди ва эгаллаб турган лавозимларидан озод қилади.
(28-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 25 июндаги 313-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви мажлиси бир ойда камида бир марта ўтказилади. Мажлис, агар унда бошқарув аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашса, қарор қабул қилишга ҳақли бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Ўтказиладиган мажлисларда бошқарув «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фаолиятининг ишлаб чиқариш дастурларини бажариш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланиш истиқболларини белгилаш, ишлаб чиқаришни бошқаришни такомиллаштириш, ходимларни ижтимоий ҳимоя қилиш масалаларини кўриб чиқади, корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга амалий раҳбарлик қилиш, ижрони текшириш, кадрлар танлаш ва улардан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилади, «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқармалари ва бўлимлари бошлиқларининг маърузаларини, шунингдек, «Ўзагроқурилиш» таркибий бўлинмалари раҳбарларининг ҳисоботларини тинглайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Агар бошқарув қарори учун бошқарув аъзоларининг камида ярми овоз берса, бошқарув қарори қабул қилинган ҳисобланади, овозлар тенг бўлганда раиснинг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг тафтиш комиссияси
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
32. Бирлашманинг тафтиш комиссияси «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг назорат органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг тафтиш комиссияси Съезд томонидан 5 йил муддатга сайланади ва бевосита Съездга бўйсунади, ўз иши тўғрисида унинг олдида ҳисоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тафтиш комиссияси ўз таркибидан раисни сайлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Тафтиш комиссияси қуйидагиларга бурчлидир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси аппарати хўжалик-молия фаолиятини бир йилда камида бир марта тафтиш қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тафтишлар ва далолатномалар билан расмийлаштирилган алоҳида текширишлар натижалари бўйича ишларнинг аҳволига баҳо бериш ҳамда хулосалар ва таклифлар билан бирга Кенгашнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси Кенгашига бирлашманинг ҳисоботлари ва баланслари бўйича хулосаларни ҳамда унинг иши бўйича таклифларни тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзагроқурилиш» бирлашмаси таркибий бўлинмалари тафтиш комиссияларининг ишини назорат қилиш ва уларга зарур ёрдам кўрсатиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Тафтиш комиссиясининг таклифлари «Ўзагроқурилиш» бошқаруви ёки Кенгаши томонидан тафтиш комиссияси аъзолари иштирокидаги мажлисда таклифлар тушгандан кейин 20 кундан кечикмай кўриб чиқилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. «Ўзагроқурилиш»нинг мол-мулки ва маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси асосан хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналарнинг кириш бадалларидан, шунингдек, махсус фондларнинг бўш қолдиқларидан ҳосил бўлган устав фондига эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси маблағларининг шаклланиш манбалари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
хўжаликлараро ташкилотлар ва корхоналарнинг пул ва моддий бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларни сотишдан, ишлар ва хизматлар кўрсатишдан ҳамда хўжалик фаолиятининг бошқа турларидан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қимматдор қоғозлардан олинган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар ва бошқа кредит берувчиларнинг кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бошқа тушумлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ўз балансида асосий фондларга, айланма маблағларга, ресурсларга ва бошқа моддий бойликларга эга бўлади ва «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тизими давлат мулкини бошқаришнинг ваколатли органи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат, кооператив ва жамоат ташкилотларидан, шунингдек, фуқаролардан бинолар, иншоотлар, енгил автомобилларни, бошқа транспортни, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулкни мустақил сотиб олиш, алмаштириш, ижарага олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мол-мулкини, агар у жисмоний ёки маънавий эскирган ёхуд қимматини йўқотган тақдирда, балансдан чиқариш, ўз таркибий бўлинмаларининг мол-мулки ва моддий бойликларини белгиланган тартибда ҳисобдан чиқаришга рухсат бериш, шунингдек, бирлашма учун қулай бўлган исталган усул билан, шу жумладан, сотиш (пул тўлаб сотиб олиш), тушган пул маблағларини «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ҳисоб-китоб счётига ўтказиш йўли билан мол-мулкни ажратишни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз мол-мулкини бошқа юридик шахслар ва фуқароларга фойдаланиш учун (ижарага ёки текин фойдаланишга) бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқарув аппарати ўз таркибий бўлинмалари билан тузилган шартномаларга мувофиқ уларнинг ажратмалари ҳисобига сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Шартнома асосларида таркибий бўлинмалар томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобидан «Ўзагроқурилиш» бирлашмасида қуйидаги махсус фондлар ташкил этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ривожлантириш марказлаштирилган фонди ва «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси аппаратини сақлаш резерви;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар (ишлар)ни белгиланган (бошқариладиган) давлат нархлари, тарифлар ва баҳолар бўйича сотувчи таркибий бўлинмаларнинг молиявий қўллаб-қувватлаш тармоқ бюджетидан ташқари фонди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасида амалдаги қонунчиликда назарда тутилган тартибда бошқа фондлар ҳам ташкил этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
43. Бирлашмада шартнома асосларида ташкил қилинадиган махсус фондларни тузиш ва уларни сарфлаш тартиби ҳар йили «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
44. Махсус фондларнинг жорий йилда фойдаланилмаган маблағлари ва қолдиқлари келгуси йилга ўтказилади ва мусодара қилиниши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ўз таркибий бўлинмалари ва чет ташкилотларнинг заём маблағларидан, банк кредитларидан белгиланган тартибда фойдаланади ҳамда банкнинг узоқ муддатли кредитларини тўлашга ишлаб чиқаришни, фан ва техникани ривожлантириш марказлаштирилган фонди маблағларини йўналтириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бюджет билан ўзаро муносабатларини қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ходимларининг ижтимоий кафолатлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси меҳнатга ҳақ тўлаш шакли ва тизимини ҳар бир айрим ходимга тўловлар миқдорини чекламасдан мустақил белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви аппарати ходимлари амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўп йиллик хизмати учун бир йўла тўланадиган мукофот олиш ҳуқуқига эгадирлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ходимлари қонунчиликда белгиланган тартибда давлат томонидан ижтимоий суғурта қилинадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси барча ишловчилар учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлайди ҳамда уларнинг соғлиги ва меҳнат қобилиятларига етказилган зарар учун қонунчиликда белгиланган тартибда жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фуқароларнинг иқтисодиётдаги бозор муносабатлари шароитида уларни ижтимоий ҳимоя қилиш билан боғлиқ илтимослари ва мурожаатлари бўйича масалаларни кўриб чиқади ва ҳал этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ҳисобга олиш ва ҳисобот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тузилган шартномалар, битимлардан ва ҳақиқий истеъмол талабидан келиб чиққан ҳолда, мазкур Уставда назарда тутилган фаолият йўналишлари доирасида ўз хўжалик фаолиятини мустақил амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ўз хўжалик фаолияти натижаларини ҳисобга олиб боришни амалга оширади, қонунчиликда белгиланган тартибда бухгалтерия ҳисоби ва статистик ҳисоботни юритади ҳамда уларнинг ишончлилиги учун жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг ташқи иқтисодий фаолияти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси белгиланган тартибда хорижий инвестициялар билан биргаликда акционерлик жамиятлари, масъулияти чекланган жамиятлар ҳамда бошқа хўжалик жамиятлари ва ширкатлари шаклидаги, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актларига зид бўлмаган ҳар қандай бошқа шаклдаги корхоналар тузиш ҳуқуқига эгадир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Хорижий инвестициялар билан тузилган корхоналарнинг валюта тушумлари Ўзбекистон Республикасининг валютани бошқариш тўғрисидаги қонунчилигига риоя қилинган тақдирда «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси тасарруфида қолади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. «Ўзагроқурилиш» ўз мол-мулкини хорижий инвесторларга хорижий валютага ва СССР валютасига Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланадиган тартибда ва шартларда сотиши ёки ижарага бериши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси ташқи иқтисодий фаолиятни ўзаро фойдалилик ва тенг ҳуқуқлилик принциплари асосида амалга оширади. Белгиланган тартибда республика ҳудудида ва чет элда хорижий фирмалар билан қўшма корхоналар ва ишлаб чиқаришлар ташкил этади, хорижий шериклар билан ҳамкорлик қилади, лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқади, хўжалик шартномалари, келишувлар ва битимлар асосида қурилиш-монтаж ишлари ва хизматларни бажаради, экспорт-импорт операцияларини амалга оширади, бунинг учун зарурат бўлганда хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо фирмалари ёки бирлашмалар ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг хорижий инвестициялар билан тузилган корхоналари, маблағларнинг бир қисмини «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси марказлаштирилган фондига ўтказган ҳолда, устав фондининг 25 фоизигача бўлган миқдорда резерв фонди ташкил этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IX. «Ўзагроқурилиш» бирлашмасини тугатиш ва қайта ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш бирлашма съездининг қарорига кўра ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси фаолиятини тўхтатиш бирлашма съезди ёки Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамаси ташкил этадиган тугатиш комиссияси томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Тугатиш комиссияси бирлашмани тугатиш тартиби ва қарз берувчилар томонидан даъво қўзғаш муддатлари тўғрисида расмий матбуотда ўзбек ва рус тилларида эълон беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Тугатиш комиссияси «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси мол-мулкини баҳолайди ва қарз берувчилар билан ҳисоб-китоб қилади, тугатиш баланси тузади ва уни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасига ёки «Ўзагроқурилиш» бирлашмасининг ҳуқуқий вориси ҳисобланган органга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
63. «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси қайта ташкил этилганда унинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари бирлашманинг ҳуқуқий ворисларига ўтади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Устав 1991 йил 23 сентябрда «Ўзагроқурилиш» бирлашмаси бошқаруви томонидан маъқулланган