Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2014 02.03.1992 йилдаги 93-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 02.03.1992 йилдаги 93-сон
Kuchga kirish sanasi
02.03.1992
Ҳужжат кучини йўқотган 10.03.2014
Ҳужжат 12.08.1994 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида стандартлаш ишларини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 мартдаги 45-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида («Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг 2013 йил 30 апрелдаги ЎРҚ-352-сон Қонуни)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси мустақил деб эълон қилинганлиги муносабати билан, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш миллий республика тизимини яратиш заруриятидан келиб чиқиб, шунингдек, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги давлатлари ўртасидаги хўжалик, савдо, илмий-техникавий ва бошқа муносабатларни сақлаб қолиш, жаҳон мамлакатлари билан савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорликдаги техникавий тўсиқларни бартараф этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимининг илова қилинаётган Асосий принциплари тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Республика манфаатларини кўзлаб, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида ягона илмий-техникавий сиёсатни шакллантириш, шунингдек, бу соҳадаги ишларга умумий методологик раҳбарликни таъминлаш учун бирлашма базасида собиқ СССР Давлат стандартининг республика ҳудудида жойлашган ташкилотлари имкониятларини бирлаштириш негизида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази («Ўздавстандарт») ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази зиммасига Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалалари бўйича миллий органи функцияси юклатилсин. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази собиқ СССР Давлат стандартининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий вориси деб белгилансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази таркибига стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалаларига ихтисослашган ташкилотлар киритилиб, айни бир вақтда қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулот сифатини бошқариш, стандартлаш ва метрология соҳасидаги раҳбар ходимлар ва мутахассисларнинг малакасини ошириш Бутуниттифоқ институтининг Шарқ филиали — уни стандартлаш, метрология, сертификациялаш ва маҳсулот сифатини бошқариш соҳасидаги тадқиқотлар ва кадрлар тайёрлаш Ўзбекистон институтига айлантирган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Эталон» Ўзбекистон ишлаб чиқариш бирлашмаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2–«Стандарт» магазини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказига бўйсунувчи Қорақалпоғистон, барча вилоятлар, Қўқон ҳамда Чирчиқ стандартлаш ва метрология марказлари — уларни стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақа марказларига айлантирган ҳолда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бир ой муддат ичида унинг таркибига кирувчи ташкилотлар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бир ой муддат ичида Ўзбекистон Республикасида стандартлар ва ўлчов воситалари устидан давлат назорати тўғрисидаги Устав ва Низом лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун тақдим этсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази 1992 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасининг Давлат стандартлаш тизимини ишлаб чиқсин ва республиканинг манфаатдор ташкилотлари билан биргаликда тасдиқласин. Ушбу давлат тизимига барча вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, бирлашмалар, кичик ва қўшма корхоналар, кооперативлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги бошқа хўжалик органларининг амал қилиши мажбурийдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази Ўзбекистоннинг тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, Давлат қурилиш ишлари қўмитаси, Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда 1992 йилнинг II чорагида стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур қарор тасдиқлангунга қадар собиқ ССР Иттифоқининг давлат бошқарув органлари томонидан тасдиқланган стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун санкцияларни қўлланиш бўйича амалдаги ҳуқуқий нормаларга амал қилинсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(9, 10-бандлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори билан ўз кучини йўқотди)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази бош директорига маиший, тиббий, санатория-курорт ҳамда хизмат кўрсатишнинг бошқа турлари бўйича вазирлар учун назарда тутилган имтиёзлар, бош директорнинг биринчи ўринбосари ва ўринбосарларига вазирнинг биринчи ўринбосарлари ва ўринбосарларига, марказ Кенгашининг аъзоларига — республика вазирликлари ҳайъатлари аъзолари учун назарда тутилган имтиёзлар татбиқ этилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. СССР Министрлар Советининг «СССРда стандартлаш ишларини ташкил қилиш тўғрисида» 1985 йил 7 январдаги 13-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 22 февралдаги 100-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1985 й., 2-сон, 6-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1992 йил 2 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
93-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАШ ТИЗИМИНИНГ АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Стандартлаштиришнинг асосий мақсадлари қуйидагилар ҳисобланади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг (кейинги ўринларда маҳсулотлар деб юриталади) аҳолининг ҳаёти, саломатлиги ва мол-мулки, атроф муҳит учун хавфсизлиги, ресурсларни тежаш масалаларида истеъмолчиларнинг ва давлатнинг манфаатларини ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотларнинг ўзаро бир-бирининг ўрнини босишини ва бир-бирига монандлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фан ва техника тараққиёти даражасига, шунингдек, аҳоли ва халқ хўжалигининг эҳтиёжларига мувофиқ маҳсулотларнинг сифати ҳамда рақобатбардошлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ресурсларнинг барча турларини тежашга, ишлаб чиқаришнинг техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий дастурлар ва лойиҳаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ва техноген фалокатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар юзага келиши хавф-хатарини ҳисобга олган ҳолда халқ хўжалиги объектларининг хавфсизлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларни ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар номенклатураси ва сифати тўғрисидаги тўлиқ ва ишонарли ахборот билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мудофаа қобилиятини ва сафарбарлик тайёргарлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлчовларнинг ягоналигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ишлаб чиқарувчи (сотувчи, ижро этувчи) маълум қилган маҳсулот сифати тўғрисидаги кўрсаткичларни тасдиқлаш.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Республикада стандартлашга доир ишларни мақбул даражада ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва таъминлаш функциясини қуйидагилар амалга оширадилар:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умуман Ўзбекистон Республикаси бўйича —Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш маркази;
Кейинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қурилиш ва қурилиш индустрияси соҳасида —лойиҳалаш ва конструкциялаш ҳам шунга киради —Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
табиий ресурслардан фойдаланиш ва атроф муҳитни ифлосланишдан ва бошқа зарарли таъсирлардан муҳофаза қилишни тартибга солиш соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси саноати томонидан ишлаб чиқариладиган тиббиёт мақсадларидаги маҳсулотлар, тиббиёт техникаси буюмлари, дори-дармонлар ва таркибида инсон учун зарарли моддалар бўлган маҳсулотлар соҳасида — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур идоралар ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги (биркитилган соҳалар бўйича) амалдаги республика стандартларини ва уларга киритилган ўзгартишларни кўриб чиқадилар, тасдиқлайдилар, муддатини узайтирадилар ва бекор қиладилар. Республика стандартларини ишлаб чиқиш ва қайта кўриб чиқиш юқорида қайд этилган органлар томонидан тасдиқланган графикка мувофиқ амалга оширилади. Республика стандартлари, техникавий шартлари ва уларга ўзгартишлар, уларни тасдиқлаш даражасидан қатъи назар, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш марказида давлат рўйхатига олиниши керак.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялаш ишларига умумий методик раҳбарликни Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази таъминлайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқиш буюртмачилари вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, корхоналар ҳамда тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ва улардан фойдаланувчи бошқа тузилмалардир. Бу ишларни маблағ билан таъминлаш буюртмачиларнинг маблағи, шу жумладан, шартнома асосида марказлаштириладиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади. Стандартлаш бўйича базавий ташкилотлар, стандартлаштириш бўйича техникавий қўмита тўғрисидаги Намунавий низомга мувофиқ ташкил этиладиган стандартлаштириш бўйича техникавий қўмиталар шунингдек, тегишли маҳсулот (хизматлар) турларини ишлаб чиқарувчи ёки фойдаланувчи корхоналар, ташкилотлар ва бошқа тузилмалар стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчилар ҳисобланадилар.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Стандартлар ва техникавий шартларни ишлаб чиқувчи ташкилотлар шу стандартлар ва техникавий шартларда мажбурий ва тавсия этиладиган талабларни назарда тутишлари керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳсулотлар, атроф муҳит, аҳоли саломатлиги ва мол-мулкининг хавфсизлигини таъминлаш, маҳсулотларнинг техникавий ва ахборот жиҳатдан бир-бирига монандлиги, ресурсларни тежаши, ўзаро алмашувчанлигини, уларни назорат қилиш, тамғалаш усулларининг бирлигини таъминлаш учун белгиланадиган талаблар ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан белгиланган бошқа талаблар идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар давлат корхоналари, ташкилотлари, шунингдек, тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар томонидан риоя қилиниши мажбурий ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Импорт қилинадиган маҳсулот, агар унинг мажбурий талаблар борасида Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган стандартларга мувофиқлиги тасдиқланмаган бўлса, етказиб берилиши ва фойдаланиши мумкин эмас.
(4-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тавсия этиладиган талабларга маҳсулотнинг истеъмол ва бошқа хусусиятларини акс эттирувчи талаблар киради. Уларни қўлланиш заруриятини тайёрловчи ва истеъмолчи (буюртмачи) шартномалар тузилаётганда белгилайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 август 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Корхоналар, бирлашмалар, концернлар, уюшмалар ва бошқа хўжалик органлари корхонанинг янгидан яратиладиган ва чиқариладиган маҳсулотига стандарт ишлаб чиқишлари ва тасдиқлашлари мумкин. Бунинг учун давлатлараро ва республика стандартларининг маҳсулотга нисбатан назарда тутилган мажбурий талабларига риоя этган ҳолда бундай стандартларнинг талаблари давлатлараро ва республика стандартлари кўрсаткичларидан ортиқ бўлиши ёки истеъмолчиларнинг талабларини қондирадиган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар стандартларнинг талаблари халқ хўжалиги талабларини қондирадиган бўлса, Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази томонидан белгиланган тартибда халқаро, минтақа ва хорижий мамлакатларнинг миллий стандартларини республика стандартлари ва техникавий шартлари сифатида қўлланишга йўл қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 2 мартдаги 93-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ЎЗБЕКИСТОН ДАВЛАТ СТАНДАРТЛАШ, МЕТРОЛОГИЯ ВА СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ МАРКАЗИ («ЎЗДАВСТАНДАРТ») ТЎҒРИСИДА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
I. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва сертификациялаш маркази («Ўздавстандарт») давлат бошқарув органи бўлиб, стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалаларига ихтисослашган ҳамда давлат ва унинг қатнашчилари манфаатларини кўзлаб хўжалик ҳисоби, ўзини ўзи маблағ билан таъминлаш ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси бюджетидан ажратиладиган маблағ ҳисобига биргаликда фаолият кўрсатадиган ташкилотларни бирлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. «Ўздавстандарт» Ўзбекистон Республикасида стандартлаш, метрология ва сертификациялашга раҳбарлик қилади, унинг аҳволи ва ривожланиши учун жавоб беради, Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлаш тизимининг Асосий принципларига мувофиқ бу соҳада ягона техника сиёсатини шакллантиради ва белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» собиқ СССР Давлат стандартининг Ўзбекистон Республикасидаги ҳуқуқий ворисидир. Унинг зиммасига Ўзбекистон Республикасининг стандартлаш, метрология ва сертификациялаш масалалари бўйича миллий органи функциясини бажариш юклатилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. «Ўздавстандарт»га марказ таркибига кирувчи, мустақил балансга эга бўлган, «Ўздавстандарт» тузилган пайтда қарор топган хўжалик фаолиятининг ҳамма турларини сақлаб қолган, юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган ташкилотлар бўйсунади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. «Ўздавстандарт» маркази таркибига кирувчи ташкилотлар ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасида корхоналар тўғрисида», «Стандартлаштириш тўғрисида», «Метрология тўғрисида», «Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси қонунларига, мазкур Низомга ва «Ўздавстандарт» маркази томонидан тасдиқланган корхоналар ва ташкилотларнинг уставларига мувофиқ амалга оширадилар.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. «Ўздавстандарт» юридик шахс бўлиб, банк муассасаларида сўм ва чет эл валютасида ўзининг махсус счётини очади. Маблағларнинг тушум ва харажатлар ҳисоби сўм ва чет эл валютасида алоҳида олиб борилади. «Ўздавстандарт» корхоналар эгаси, ижара ҳамда қонунда назарда тутилган бошқа асосларда алоҳида мулкка, мустақил балансга эга бўлади, ўз номидан мулкий ҳуқуққа эга бўлиши, суд ёки ҳакамлик судида даъвогар ва жавобгар бўлиши мумкин. «Ўздавстандарт» ўзига тегишли бўлган, қонунчилик бўйича жазоланиши мумкин бўлган мулк юзасидан ўз мажбуриятлари бўйича жавоб беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Давлат ва унинг органлари «Ўздавстандарт» мажбуриятлари бўйича ва «Ўздавстандарт» давлат ва унинг органлари мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. «Ўздавстандарт» ўз штампи, фирма бланкаси ва бошқа реквизитларга, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвирланган ҳамда ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» Тошкент шаҳрида жойлашган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» белгиланган тартибда Республиканинг бошқа шаҳарларида ва унинг ташқарисида ўз корхоналари ва ташкилотларини, филиаллари ва бўлимларини, кичик корхоналарини таъсис этиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
II. «Ўздавстандарт»нинг мақсади ва вазифалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидаги вазифаларни амалга ошириш йўли билан маҳсулотларнинг рақобатбардошлигини оширишда республика халқ хўжалигига кўмаклашиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштиришни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Давлат стандартлари тизими, Сертификатлаштириш миллий тизимининг фаолиятини таъминлаш ва такомиллаштириш «Ўздавстандарт» марказининг бош вазифаси ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартларда ва техникавий шартларда маҳсулот сифатига, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғи учун хавфсизликни, атроф муҳитни муҳофаза этишни таъминлашга қаратилган жараёнлар ва хизматларга, маҳсулотнинг мослиги ва ўзаро алмашувчанлигига мажбурий талаблар қўйиш, ресурсларни тежаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идоравий бўйсунишидан ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, давлат, кооператив, ижара, акционерлик, қўшма ҳамда бошқа корхоналар ва ташкилотларда сифатни давлат томонидан баҳолаш, назорат қилиш, бундан мақсад одамларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсиз бўлиши, атроф муҳитни муҳофаза қилиш, маҳсулотнинг мослиги ва бир-бирининг ўрнини тўлдириши ресурсларни тежаши билан боғлиқ бўлган стандартлар ва техникавий шартларнинг мажбурий талабларига тааллуқли давлат ва истеъмолчиларнинг талабларини ҳимоя қилиш, шунингдек, экспортга чиқариладиган ва импорт бўйича келтириладиган маҳсулот сифатини давлат томонидан назорат қилишдир;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни, биринчи навбатда мажбурий сертификация қилинадиган озиқ-овқат товарлари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотини ҳамда экспортга чиқариладиган маҳсулотни синаш ва сертификациялаш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика стандартларини ва уларга ўзгартишларни тасдиқлаш, давлат рўйхатига олиш, корхона маҳсулоти (хизматлар)га техникавий шартларни, стандартларни ва уларга ўзгартишларни давлат рўйхатига олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика халқ хўжалигини норматив ҳужжатлар билан таъминлашни ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлчовларнинг ягоналиги ва ишончлилигини, физик катталиклар бирлиги эталонларини тегишли даражада сақлаш за ривожлантиришни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат метрология назорати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
моддалар ва материалларнинг стандарт намуналарини аттестациядан ўтказиш ишларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўлчовларнинг намунавий воситаларини ишлаб чиқариш ва юқори даражада аниқ ўлчов техникасини тузатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» маркази синов бўлинмалари (марказлари) ни аттестация ва аккредитация қилиш «Ўздавстандарт» стандартлаш ва метрология марказларини, шунингдек, идоравий метрология хизматларини, синаш марказларини, ўлчов, аналитик, калибрлаш лабораторияларини аккредитациялаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология, сертификациялаш соҳасидаги тадқиқотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялашнинг асосий йўналишларини, истиқболли режаларини ва ривожлантиришнинг узоқ муддатли истиқболларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида Қонунчилик актларини ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология, маҳсулот сифатини бошқариш, синаш ва сертификациялаш соҳасидаги ютуқларнинг илмий-техникавий тарғиботи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни давлат йўли билан назорат қилиш ва сертификациялаш натижаларини таҳлил этиш ҳамда шу асосда маҳсулотнинг сифатини ва рақобатдорлигини ошириш ва сифатни таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» ташкилотларининг ишлаб чиқариш базасини ривожлантиришнинг, кенгайтириш, қайта қуриш ва техника билан қайта қуроллантириш ва капитал қурилишнинг умумий вазифаларини ҳал этиш учун инвестиция соҳасидаги ягона стратегияни рўёбга чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология ва сертификациялаш соҳасида чет эл фирмалари билан ташқи иқтисодий алоқаларнинг ва илмий-техникавий ҳамкорликнинг янги шаклларини ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлаш, метрология, сифатни бошқариш, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш соҳасида илмий ва муҳандис-техник кадрлар тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар ва давлат метрология назорати (давлат назоратининг автоматлаштирилган бошқарув тизими) устидан давлат назоратининг автоматлаштирилган тизимини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар, кооперативларнинг стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш соҳасидаги фаолиятига методик раҳбарлик қилиш ва уни мувофиқлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
параллелизмга ва текширишларнинг бир-бирини такрорлашига йўл қўймаслик мақсадида стандартлар ва давлат метрология назорати устидан давлат назоратини амалга ошираётганда қонунчиликка риоя қилиш масалалари юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва назорат органлари билан биргаликда ҳаракат қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон давлат стандартлаш, метрология ва серификациялаш марказининг рухсати билан текшириш учун аниқ топшириқни кўрсатган ҳолда «Ўздавстандарт» ташкилотлари томонидан савдо ва хизматлар кўрсатиш корхоналарида, улар қайси идорага бўйсунишлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, текширишлар ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатлаштиришни амалга ошириш бўйича умумий қоидаларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган маҳсулотда стандартларга риоя қилиниши, бир турдаги маҳсулотларни сертификатлаштириш бўйича аккредитация қилинган органлар ва синов лабораториялари (марказлари) томонидан сертификатлаштириш қоидаларига риоя қилиниши устидан давлат текшируви ва назоратини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатини аниқлаш.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
III. «Ўздавстандарт» нинг фаолияти
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. «Ўздавстандарт» маркази ўзининг ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий фаолиятини ишлаб чиқиладиган йиллик ва узоқ муддатли дастурлар ва прогнозлар асосида ташкил қилади ва ривожланиш истиқболларини белгилайди.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. «Ўздавстандарт» маркази ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, давлат бошқарувининг бошқа органлари билан бевосита ҳамкорлик қилади.
(9-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» фаолиятига Вазирлар Маҳкамаси раҳбарлик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. «Ўздавстандарт» раҳбарияти ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг ҳуқуқларини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ ҳолда ҳимоя қилишни таъминлайди, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг марказий, маҳаллий органларида уларнинг манфаатларини ҳимоя қилади, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик актларига зид бўлмаган бошқа функцияларни бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. «Ўздавстандарт» ўз номидан шартномалар тузиши, банк кредитидан фойдаланиши, хорижий банкларнинг тижорат кредитларини жалб этиши, қонунда рухсат этилган ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириши мумкин. Шунингдек, у ўз ҳуқуқлари доирасида ҳам республикада, ҳам унинг ташқарисида ватанимиздаги ва хорижий бирлашмалар, корхоналар, фирмалар билан, шунингдек, алоҳида фуқаролар билан ҳар қандай битимлар (ташқи савдо, кредит, вексель битишувлари) ва бошқа юридик актлар тузиши, қимматдор қоғозлар бозорида қатнашиши, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда қўшма корхоналар, шу жумладан, мамлакатимиздаги ва чет эллардаги хорижий фирмалар, кичик корхоналар (фирмалар, марказлар) барпо этиши, бошқа корхоналар (ташкилотлар) билан муносабатларда ўз тасарруфидаги ташкилотларнинг манфаатларини ҳимоя қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
IV. «Ўздавстандарт»нинг ҳуқуқ ва бурчлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. «Ўздавстандарт»га қуйидаги ҳуқуқлар берилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотни стандартлаштириш, метрология, синаш ва сертификатлаштириш масалаларини ҳал қилишда давлат бошқаруви органлари, тегишли вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, корхоналар, ташкилотлар, жамоат бирлашмалари жалб қилинсин.
(12-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 12 августдаги 410-сонли қарори таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, ташкилотлари, илмий-техника жамиятлари, матлубот жамиятларидан «Ўздавстандарт» зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур бўлган материалларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг масъул ходимларидан, корхоналар ва ташкилотларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган хорижий шериклар билан биргаликда очилган қўшма корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларининг стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш масалалари бўйича ахборотларини тинглаб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республика халқ хўжалиги учун муҳим аҳамиятга эга бўлган стандартлаш бўйича техника қўмиталари, стандартлаш, метрология, маҳсулотни синаш ва сертификациялаш муаммоларини кўриб чиқувчи муваққат илмий-техника комиссияларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
стандартлар, техникавий шартлар ва метрология қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги Низом ишлаб чиқилгунга қадар корхоналарга ва ташкилотларга нисбатан стандартларни, техникавий шартларни ва метрология қоидаларини бузганлик учун собиқ СССРнинг бошқарув органлари томонидан тасдиқланган санкцияларни қўлланиш юзасидан амалдаги ҳуқуқий нормаларга мувофиқ, давлат назорати натижалари бўйича ҳуқуқий чоралар ва иқтисодий санкцияларни қўлланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳсулотнинг техникавий даражасини ва сифатини таъминламайдиган ҳамда истеъмолчиларнинг талабларига ва амалдаги қонунчиликка зид бўлган меъёрий-техника ҳужжатларининг амал қилиш муддатини бекор қилиш, чеклаш ёки қайта кўриб чиқиш тўғрисидаги қарорларни бажариш юзасидан мажбурий қарорлар қабул қилиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
V. «Ўздавстандарт»нинг мулки ва маблағлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. «Ўздавстандарт» захира (суғурта) фондини тузади. Унинг маблағларидан «Ўздавстандарт» Кенгашининг қарорига мувофиқ ўз тасарруфидаги ташкилотларга фоиз олинмайдиган ёки имтиёзли кредит шаклида молиявий ёрдам кўрсатиш учун фойдаланилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. «Ўздавстандарт» мулкини қуйидаги манбалардан ҳосил бўлган маблағлар ташкил этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги ташкилотларнинг илмий-техника, ишлаб чиқариш ва ижтимоий ривожлантиришнинг муаммолари ва дастурларини маблағ билан таъминлаш учун мақсадли бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфидаги ташкилотларнинг захира (суғурта) фондини ташкил қилиш учун мақсадли бадаллари. Фонднинг фойдаланилмаган қолдиқлари келгуси йилга ўтказилади ва олиб қўйилмайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
валюта фонди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк кредитлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ажратиладиган бюджет маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўзининг молия-хўжалик фаолиятидан тушадиган даромадлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ташкилотларнинг мақсадли бадаллари ва тўловларининг миқдори, улардан фойдаланиш тартиби «Ўздавстандарт» Кенгаши томонидан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. «Ўздавстандарт» ўзига қарашли мулк ва воситалардан ўз тасарруфидаги ташкилотлар манфаатлари учун фойдаланади, ҳам республикада, ҳам ундан ташқарида ҳар қандай ҳаракатдаги ва кўчмас мулкни қуриши ва таъмирлаши, сотиб олиши, ажратиб олиши, ижарага олиши ва топшириши, қонунга зид келмайдиган бошқа ишларни амалга ошириши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. «Ўздавстандарт»нинг мулки мустақил балансда акс этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тасарруфдаги ташкилотларнинг молия-хўжалик фаолияти икки йилда камида бир марта тафтиш қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VI. «Ўздавстандарт»ни бошқариш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. «Ўздавстандарт»га Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва озод этиладиган бош директор бошчилик қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор ўринбосарлари, Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда, «Ўздавстандарт»нинг бош директори томонидан лавозимга тайинланадилар ва озод этиладилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош директор ва унинг ўринбосарлари зиммасига айни бир вақтда лавозими бўйича Ўзбекистон Республикасининг стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспектори ва унинг ўринбосарлари вазифаси ҳам юклатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт»нинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва шаҳарлардаги стандартлаш, метрология ва сертификациялаш минтақа марказларининг директорлари ўз лавозимига кўра айни бир вақтда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят, шаҳар стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторлари, уларнинг ўринбосарлари эса Қорақалпоғистон Республикаси, вилоят ва шаҳар стандартлар ва ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича бош давлат инспекторининг ўринбосарлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлар ва ўлчов воситаларини давлат йўли билан назорат қилиб бориш топширилган «Ўздавстандарт»нинг бўлим бошлиқлари, уларнинг ўринбосарлари, бош мутахассислари, мансабдор шахслари ўз лавозимига кўра айни бир вақтда стандартлар за ўлчов воситаларини назорат қилиш бўйича давлат инспекторлари ҳисобланадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Стандартлар ва ўлчов воситаларини давлат йўли билан назорат қилувчи мансабдор шахслар давлат назоратчиси ёки «Ўздавстандарт» томонидан белгиланган тартибда давлат текширувчиси сифатида аттестациядан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Бош дирекциянинг бурчи қуйидагилардан иборатдир:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» вазифаларига мувофиқ ишлаб чиқариш-хўжалик ва бошқа фаолиятга раҳбарлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тасарруфдаги ташкилотлар билан биргаликда иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг, фан-техника тараққиётининг, кадрлар сиёсатининг жорий ва истиқболли режаларини ишлаб чиқиш ва белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлар Маҳкамасига ва давлат бошқарувининг тегишли органларига «Ўздавстандарт»нинг фаолияти ҳақида белгиланган тартибда ҳисоботлар ва ахборот тақдим этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор ташкилотларни жалб этган ҳолда, республика вазирликлари, идоралари, уюшмалари, концернлари, корхоналари, ташкилотлари ва фуқароларининг «Ўздавстандарт» фаолияти ҳамда стандартлар ва метрология қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ бўлган масалалар бўйича шикоятлар ва даъволарини кўриб чиқиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тасарруфдаги корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари бош директор томонидан шартнома асосида лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. «Ўздавстандарт»нинг бош директори ҳузурида маслаҳат органи — Кенгаш тузилади. Унинг вазифаси маҳсулотни стандартлаш, метрология, синаш ва сертификациялашни ривожлантиришнинг энг муҳим муаммоларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарорлар қабул қилишдир.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш қарори оддий, кўпчилик овоз бериш йўли билан қабул қилинади ва қарорлар билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кенгаш иши «Ўздавстандарт» раҳбарияти томонидан тасдиқланган Кенгаш ҳақидаги Низом асосида амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VII. Ҳисобот ва назорат
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. «Ўздавстандарт» ўз тасарруфидаги ташкилотлардан «Ўздавстандарт» функцияларини амалга ошириш учун зарур бўлган фаолият ҳақида оператив маълумотлар ва даврий ҳисоботлар олади. Тасарруфдаги ташкилотлар белгиланган статистик ва бухгалтерия ҳисоботини тақдим этадилар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. «Ўздавстандарт» белгиланган тартибда оператив бухгалтерия ва статистик ҳисоб олиб боради, Вазирлар Маҳкамасига ва тегишли органларга ишлаб чиқариш-хўжалик фаолиятининг барча турлари бўйича тасдиқланган форма бўйича ва белгиланган муддатларда ҳисобот тузади ва топширади, ҳисоботлар ва балансларнинг ишончлилигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўздавстандарт» амалдаги қонунчиликка қаттиқ риоя этилишини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
VIII. «Ўздавстандарт»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. «Ўздавстандарт»ни қайта ташкил этиш ва тугатиш, белгиланган тартибда, Вазирлар Маҳкамасининг қарорига биноан амалга оширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.