Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш тўғрисида
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 20 октябрдаги 550-сонли «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотади.
Гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларининг аҳолига кўрсатаётган хизматлари сифатини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 12 июндаги ПҚ-3785-сон қарорида фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш (кейинги ўринларда ФҲДЁ деб аталади) органларида сақланаётган фуқаролик ҳолати далолатномалари ёзувларини рақамли кўринишга ўтказилишини 2022 йил 1 январга қадар тугатиш, кейинчалик «Ягона электрон ФҲДЁ архиви» ахборот тизими билан интеграциялаштириш учун ягона электрон ФҲДЁ архив фондини шакллантириш назарда тутилгани маълумот учун қабул қилинсин.
2. Фуқаролик ҳолати далолатномаларининг ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш учун ҳар бир ФҲДЁ бўлимида сақланаётган 200 мингдан ортиқ фуқаролик ҳолати далолатномаларидан келиб чиққан ҳолда, 2018 йил 1 октябрдан 2022 йил 1 январгача ФҲДЁ бўлимлари ва никоҳ уйлари (кейинги ўринларда ФҲДЁ бўлимлари деб аталади) учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларида (кейинги ўринларда Агентликнинг ҳудудий бошқармалари деб аталади) архивариус лавозими жорий этилсин.
3. ФҲДЁ бўлимларида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда тўлиқ электрон ҳужжат айланишига ўтилиши муносабати билан 2022 йил 1 январдан бошлаб, ФҲДЁ бўлимлари ходимларининг сонини белгилаш мезонлари қайта кўриб чиқилсин.
4. 2019 йил 1 январдан бошлаб туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларини (кейинги ўринларда гербли гувоҳномалар деб аталади) қўлда тўлдириш бўйича талаблар бекор қилинсин ва уларни ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда фақат босма ҳарфлар билан тўлдириш тартиби жорий этилсин.
5. Туғилганлик, никоҳ тузилганлиги, никоҳдан ажралганлик ва ўлим ҳақидаги гербли гувоҳномалар бланкаларининг шакллари 1 — 4а-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин ва 2019 йил 1 январдан жорий этилсин.
Гербли гувоҳномаларни улар тўлиқ ишлатиб бўлингунгача амалдаги бланкларда расмийлаштириш ва беришга рухсат этилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги:
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги ва Ўзбекистон Республикасининг хориждаги консуллик муассасаларини янги гербли гувоҳномалар бланкалари билан;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги билан биргаликда архивариуслар штат бирликларини сақлаш, шунингдек, ягона электрон базани шакллантириш учун жорий этилаётган архивариусларни компьютер техникаси, сканерловчи ва сервер ускуналари билан жиҳозлашни таъминласин.
7. Белгилансинки, архивариуслар штат бирликларини сақлаш ва ягона электрон базани шакллантириш учун жорий этилган архивариусларни компьютер техникаси, сканерловчи ва сервер ускуналари билан жиҳозлаш Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг бюджетдан ташқари жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 26 августдаги 514-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон)
8. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги:
ФҲДЁ органларини янги гербли гувоҳномалар бланкалари билан;
гербли гувоҳномалар бланкаларини ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш, шунингдек, улардан фойдаланиш тартибига сўзсиз риоя этилишини таъминласин;
бир ой муддатда ФҲДЁ бўлимларининг гербли гувоҳномаларни тўлдириш қоидаларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:
жорий этилаётган архивариусларнинг ФҲДЁ бўлимларида сақланаётган ҳужжатлардан фойдаланишини ва ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш учун тўлақонли иш шароитлари билан таъминласин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигининг таклифига асосан ФҲДЁ бўлимларини гербли гувоҳномаларни чиқариш учун махсус принтерлар билан таъминласин.
11. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р.К. Давлетов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 26 сентябрь,
768-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
1-ИЛОВА
1-ИЛОВА
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
1а-ИЛОВА
1а-ИЛОВА
(1а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
2-ИЛОВА
2-ИЛОВА
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
2а-ИЛОВА
2а-ИЛОВА
(2а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
3-ИЛОВА
3-ИЛОВА
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
3а-ИЛОВА
3а-ИЛОВА
(3а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
4-ИЛОВА
4-ИЛОВА
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
4а-ИЛОВА
4а-ИЛОВА
(4а-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 28 сентябрдаги 540-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 26 сентябрдаги 768-сон қарорига
5-ИЛОВА
5-ИЛОВА
Вазирлар Маҳкамасининг «Гербли гувоҳномалар шаклларини ва уларни берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида» 2012 йил 25 апрелдаги 119-сон қарорига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорнинг номи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Гербли гувоҳномалар берганлик учун герб йиғими миқдорини тасдиқлаш тўғрисида».
2. Муқаддимадан «ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органлари томонидан бериладиган гербли гувоҳномалар шаклларини такомиллаштириш мақсадида» сўзлари чиқариб ташлансин.
3. 1-банд ва 1 — 4а-иловалар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
4. 3-банднинг учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«гербли гувоҳномалар бланкаларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибига қатъий риоя этилишини таъминласин».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 27.09.2018 й., 09/18/768/1967-сон; 27.08.2020 й., 09/20/514/1243-сон; 08.04.2021 й., 09/21/189/0303-сон; 29.09.2022 й., 09/22/540/0858-сон)