Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Қарори
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 6 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1894-3]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 5 майдаги 10/5-сонли «Тижорат банклари томонидан кўчмас мулкни ва бошқа мол-мулкни сотиб олишга ҳамда унга эгалик қилишга, шунингдек юридик шахсларнинг устав фондидаги (устав капиталидаги) улушларини ёки акцияларини сотиб олишга қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 3441, 08.06.2023 й.) асосан 2023 йил 9 сентябрдан ўз кучини йўқотади.
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 майдаги ПФ-5447-сон «Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2008 йил 27 декабрдаги 30/2-сон қарори (рўйхат рақами 1894, 2009 йил 2 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 6-сон, 57-модда) билан тасдиқланган Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 18 август,
27/12-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 18 августдаги 27/12-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Тижорат банклари томонидан қимматли қоғозлар билан ўтказиладиган операцияларга ва уларнинг бошқа корхоналар устав капиталида қатнашишига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
2. 4-банднинг «д» кичик банди ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.09.2018 й., 10/18/1894-3/1846-сон)