17.08.2018 йилдаги ПФ-5515-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 17.08.2018 йилдаги ПФ-5515-сон
Kuchga kirish sanasi
18.08.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда республикамизда ҳудудларни комплекс ривожлантиришга, жойларда юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ва самарали ҳал қилишга қодир маҳаллий ижро этувчи ҳокимият тузилмасини такомиллаштиришга қаратилган маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш иқтисодиёт тармоқларини жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш, инвестицияларни жалб этиш, ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолининг энг муҳим муаммоларини тезкор ҳал қилишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммо ва камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, минтақанинг ижтимоий-иқтисодий муаммоларини ҳал қилишда комплекс ёндашув ҳамда ҳокимлар ва улар ўринбосарларининг давлат бошқаруви органлари ҳудудий бўлинмалари билан яқин ўзаро ҳамкорлиги йўлга қўйилмаган;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчидан, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига ўзига хос бўлмаган бир қатор вазифа ва функциялар юклатилган бўлиб, уларни амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий ва молиявий механизмлари мавжуд эмас, оқибатда ҳокимликлар ҳузурида маъмурий ва бошқарув функцияларига эга бўлган алоҳида квазидавлат корхона ва ташкилотлар тузилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлган кўп сонли идоралараро ҳудудий коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар)нинг мавжудлиги маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг вазифа ва функциялари алмашишига, қабул қилинаётган қарорлар ва аниқ натижаларга эришиш учун масъулиятнинг йўқолиб боришига олиб келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, Тошкент шаҳрининг тасдиқланган бош режаси мавжуд эмаслиги тартибсиз қурилишларга олиб келмоқда, тадбиркорлик субъектлари фаолиятини янада кенгайтиришга имкон бермаяпти, шунингдек, ижтимоий объектларни комплекс жойлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтиришни ҳисобга олган ҳолда пойтахтни фаол ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга тўсқинлик қилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ходимларини моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тартиби уларга юклатилган вазифалар, функциялар ва масъулият ҳажмига мос келмайди, бу эса уларнинг иш самарадорлигига таъсир қилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, депутатлик ва жамоатчилик назорати механизмлари лозим даражада ишга солинмаган, халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятини ташкил этишнинг амалдаги тартиби маҳаллий ижро этувчи органлар фаолияти устидан назоратни тўлиқ таъминламайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, уларнинг тегишли ҳудуддаги энг муҳим муаммоларни ҳал қилишдаги ролини кучайтириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясининг вазифаларига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Адлия вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 1 сентябрдан Тошкент шаҳрида бошқарувнинг алоҳида тартибини жорий этиш бўйича ҳуқуқий эксперимент ўтказиш ҳақидаги қуйидагиларни назарда тутувчи таклифи қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ва унинг таркибига кирувчи туманлар (кейинги ўринларда туманлар деб юритилади) ҳокимликлари бошқарув аппаратлари негизида халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида тегишли ҳоким томонидан тузилмаси ва штатлари белгиланадиган ва ўзгартириладиган Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонларини ташкил этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарларини Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тегишли вазир билан келишилган ҳолда, уларнинг туман бўлинмалари раҳбарларини эса тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органи раҳбари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги давлат ҳокимияти ваколатларига эга бўлган ҳудудий идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар ва бошқалар)ни уларнинг вазифа ва функцияларини тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органларига берган ҳолда кескин қисқартириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар тегишлича Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тузилмасига ўтказилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 ноябрдаги ПФ-6119-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 28 августдаги ПФ-151-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар туризм бошқармаси.
(2-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.07.2024 й., 06/24/102/0541-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳрида мазкур Фармоннинг 2-бандида кўрсатилган давлат бошқаруви органлари ишини ташкил этишнинг қуйидаги тартиби ўрнатилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) республика давлат бошқаруви органлари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли соҳаларда ягона давлат сиёсатини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини услубий таъминлаш ва мувофиқлаштиришни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли тузилмаларни малакали кадрлар билан таъминлашга қаратилган ягона кадрлар сиёсатини амалга оширади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари Тошкент шаҳри ва туманлардаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари фаолиятига умумий раҳбарликни амалга оширади, уларга юклатилган вазифаларнинг самарали бажарилишини ташкил этади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Тошкент шаҳридаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари Тошкент шаҳар ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида тегишли республика давлат бошқаруви органига ҳисобот беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) Тошкент шаҳри туманларидаги ҳудудий давлат бошқаруви органлари туман ҳокимига бўйсунади ва ўз фаолияти тўғрисида Тошкент шаҳридаги тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органига ҳисобот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Тошкент шаҳар ҳокимлигининг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) Тошкент шаҳар ободонлаштириш бош бошқармаси ҳузуридаги Каналларни сақлаш, фойдаланиш ва таъмирлаш бўйича ихтисослашган бошқарма негизида асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармасини ташкил этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган каналлар ва улардаги иншоотларни сақлаш бўйича ягона техника сиёсатини олиб бориш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри ҳудудида жойлашган каналлар ва сув хўжалиги иншоотларининг тегишли санитар ҳолати ва техник ишончлилигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
каналлардан ишончли фойдаланиш ва уларни ишчи ҳолатда сақлаш учун тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
каналларни санитар тозалашни комплекс ва тубдан яхшилаш, каналларга туташ ҳудудларни санитар, экологик меъёр ва қоидаларга мувофиқ ободонлаштириш вазифаларини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
каналларнинг шаҳардан ўтадиган қисмларини, улар ўзанларини бетонлаш йўли билан реконструкция қилиш, қирғоқ бўйларида замонавий ландшафт меъморчилиги усулларини қўллаган ҳолда рекреацион ҳудудларни шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ажратилган маблағлар, моддий-техника ресурслари, махсус техника ва асбоб-ускуналардан фойдаланиш самарадорлигини, жумладан сув ва энергия тежовчи технологияларни жорий этган ҳолда ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Тошкент шаҳар ижро этувчи ҳокимият тузилмасида асосий вазифалари қуйидагилардан иборат бўлган Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаментини ташкил этиш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар транспортини тартибга солиш ва ривожлантиришнинг самарали механизмларини ташкил этиш, бошқариш, ишлаб чиқиш ва қўллаш тизимини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек, автомобиль тўхташ жойларини ривожлантириш соҳасида шаҳар дастурларини ишлаб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шаҳар йўловчи транспорти фаолият юритишининг ишончлилиги, хавфсизлиги ва қулайлигини ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
йўллар, йўл объектлари ва йўл-транспорт иншоотларидан фойдаланиш самарадорлигини таъминлаш учун йўл ҳаракатини ташкил этишнинг хавфсиз ва самарали дастурлари ва чизмаларини, шу жумладан йўл ҳаракатини тартибга солиш тизимларини, замонавий интеллектуал ахборот-коммуникация тизимларини режалаштириш, лойиҳалаш ва жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ташкилотлари, шу жумладан коммунал ва эксплуатация ташкилотларининг йўл-транспорт инфратузилмаси ва йўл объектларини қуриш ва улардан фойдаланиш соҳасидаги фаолиятини ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, мувофиқлаштириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимининг капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими тугатилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг архитектура, капитал қурилиш ва коммуникацияларни ривожлантириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозими тугатилиб, Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари — Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси бошлиғи лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари — Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими девони раҳбари лавозими жорий этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимлари 1 ва 2-иловаларга мувофиқ намунавий тузилмаларга асосан тегишли ҳудудда ижро этувчи ҳокимиятга раҳбарлик қилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятининг ташкилий, молиявий, моддий-техникавий ва бошқа таъминоти уларнинг мазкур Фармонга мувофиқ ташкил этиладиган котибиятлари томонидан, ҳокимлар ва улар ўринбосарларининг таъминоти эса — тегишли ҳоким девони томонидан амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаменти Тошкент шаҳар ҳокимига бўйсунади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси, шунингдек, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш департаментининг штат бирликлари Тошкент шаҳар ҳокими томонидан белгиланади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар бюджети ўртасида тақсимланадиган солиқларнинг тасдиқланган параметрларидан ошириб бажарилган сумманинг 50 фоизи Ўзбекистон Республикаси республика бюджетига тегишли қисми Тошкент шаҳри маҳаллий бюджетига ўтказилади.
(6-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил26 декабрдаги ПФ-5607-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги ҳудудий идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар) уларнинг вазифа ва функцияларини 3-иловага мувофиқ ваколатли органларга ўтказган ҳолда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги давлат унитар корхоналари 4-иловага мувофиқ ўрнатилган тартибда тугатилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган ва депутатлар орасидан бўлган халқ депутатлари Кенгаши котиби бошчилик қиладиган доимий асосда фаолият юритувчи халқ депутатлари Кенгаши котибиятини ташкил этиш, шунингдек, унинг тузилмасини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан депутатлик, жамоатчилик назоратини амалга ошириш юзасидан, шу жумладан ҳокимлар ва давлат бошқаруви ҳудудий органлари фаолиятини тизимли ва танқидий таҳлил қилиш бўйича халқ депутатлари Кенгашининг ҳар ойлик иш режаларини тасдиқлаш ва ижро этиш орқали ишларни кучайтириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига халқ депутатлари Кенгашлари котибиятлари ходимларининг фаолиятини баҳолаш натижасига кўра уларнинг лавозим маошларига лавозим маошининг 200 фоизига қадар миқдорда устама белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар бюджети маблағлари ҳисобидан унинг захира фонди миқдори доирасида ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигини кейинчалик хабардор этган ҳолда Тошкент шаҳри номидан юридик ва жисмоний шахслар фойдасига кафолат ва кафиллик бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимларига маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимлари девони, шунингдек, давлат бошқаруви ҳудудий органлари ходимларининг фаолиятини баҳолаш натижасига кўра уларнинг лавозим маошларига лавозим маошининг 200 фоизига қадар миқдорда устама белгилаш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Тошкент шаҳри ҳудудида 2018 йил 1 октябрдан қуйидагилар амалга киритилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳар бюджети ўртасида қайта тақсимланадиган алоҳида турдаги тушумлар бўйича ажратмалар 5-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
туманлар бюджетлари даромадига тўлиқ ҳажмда киритиладиган қўшимча тушумлар 6-иловага* мувофиқ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тошкент шаҳрининг бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») 7-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагиларга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари «йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг амалга оширилиши устидан назорат ва мониторингни амалга ошириш вазифаси;
(11-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими, вазирлик ва идоралар раҳбарларига «йўл харитаси»да назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Тошкент шаҳар ҳокими 2018 йил 1 октябрга қадар муддатда Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича халқаро танлов ўтказилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқиш бўйича буюртмачи функцияси Тошкент шаҳар ҳокими девонига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қуйидагилар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқишнинг молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тадбиркорлик субъектларининг давлат-хусусий шериклик шартларида жалб этиладиган маблағлари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Тошкент шаҳар ҳокими:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 январга қадар Тошкент шаҳрининг бош режаси концепциясини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019 йил 1 декабрга қадар тасдиқланган Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси асосида Тошкент шаҳрининг бош режасини тасдиқлаш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Вазирлик ва идоралар Тошкент шаҳар ҳокими девонига Тошкент шаҳрининг бош режаси концепцияси ва Тошкент шаҳрининг бош режаси лойиҳаларини ишлаб чиқишда кўмаклашсин, ўз ваколатлари доирасида ушбу ҳужжатларнинг ўз вақтида ва сифатли ишлаб чиқилиши учун зарур бўлган материаллар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Белгилаб қўйилсинки, Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқлангунга ва пойтахтни архитектура жиҳатидан ривожлантиришнинг истиқболлари аниқ белгилангунга қадар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисмида бузиш, реконструкция қилиш ва капитал қурилиш бўйича ишларни олиб бориш тақиқланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг бошқа туманларида янги турар жой массивларини қуришда ижтимоий объектларни комплекс жойлаштириш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларини кенгайтириш мажбурий тартибда назарда тутилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Тошкент шаҳар ҳокимига рентабелли инвестиция лойиҳаларига аҳолининг бўш маблағларини Тошкент шаҳрининг облигациялари ёки янги ташкил этилаётган хўжалик жамиятлари акциялари шаклида қимматли қоғозларни чиқариш орқали жалб этишга рухсат берилсин.
(17-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5624-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимига қимматли қоғозларни чиқариш ҳамда жойлаштиришда кўмаклашсин.
(17-бандининг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 21 августдаги ПФ-6280-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Тошкент шаҳар ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги ҳамда Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ягона буюртмачи хизмати» ИК, «Капитал қурилиш бошқармаси», «Тошкент уй-жой қурилиш бошқармаси» ва «Моддий-техник таъминот бошқармаси» давлат унитар корхоналари негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги «Тошкент қурилиш инвест» инжиниринг компаниясини ташкил этиш ҳамда уни Тошкент шаҳри ҳудудида марказлашган молиялаштириш манбалари ҳисобидан объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлашни ташкиллаштириш бўйича ягона буюртмачи сифатида белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Маъмурий бинолардан фойдаланиш департаменти» давлат унитар корхонаси негизида давлат унитар корхонаси шаклидаги Муниципал активларни бошқариш марказини ташкил этиш ҳамда унинг зиммасига муниципал мулкни, шу жумладан муниципал мулк ҳисобланган давлат корхоналари ва хўжалик жамиятлари устав фондидаги улушларни самарали бошқариш вазифаларини юклаш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимига муниципал активларни бошқариш ва уларни ижарага беришдан тушадиган даромадларнинг бир қисмини, жумладан Тошкент шаҳар ҳокими девонининг фаолиятини моддий-техник таъминлаш ва унинг ходимларини моддий рағбатлантириш учун йўналтиришга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ ташқи реклама объектларининг иншоотларини жойлаштириш учун тақдим этиладиган ҳудудлар рўйхатларини шакллантириш Тошкент шаҳар қурилиш бош бошқармаси томонидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Белгилансинки, рухсатнома беришдан келиб тушадиган барча маблағлар электрон аукцион савдоларини ўтказиш харажатларини чегириб ташлаган ҳолда Тошкент шаҳри туманлари бюджетларига йўналтирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Тошкент шаҳар ҳокими реал вақт режимида қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари девонининг интерфаол порталларини яратишни таъминласин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) фуқаролардан маҳаллий бюджетнинг муайян қисмини, шу жумладан Тошкент шаҳрини ободонлаштириш ва фаровонлигини ошириш жамғармасининг маблағларини, Тошкент шаҳри облигацияларини чиқариш ҳисобидан жалб этилаётган маблағларни энг кўп овоз олган мақсадларга йўналтириш бўйича таклифлар олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) маҳаллий бюджетга тушумларни кузатиш, шунингдек, амалга оширилаётган тадбирларни ва уларга сарфланган маблағларни шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаган ҳолда қайд этиш орқали уларнинг сарфланишини мониторинг қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари девонларининг тегишли ҳудуд аҳолиси билан қуйидагилар орқали ҳамкорлигини амалга ошириш:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойтахт аҳолисидан уй-жой коммунал, транспорт ва бошқа инфратузилмани такомиллаштириш, ҳудудларни ободонлаштириш масалалари бўйича таклифларни қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳокимлар ва ҳоким девони ходимларининг пойтахт аҳолиси таклиф ва мулоҳазаларига тезкор жавоб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойтахт аҳолиси таклифлари ва мулоҳазаларининг ижросини назорат қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида арзон уй-жойга талабгор шахсларнинг навбати ва рўйхатини очиқ шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳудудларни ривожлантириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш дастурларини жойлаштириш, тадбиркорлик субъектларининг таклифларини қабул қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
пойтахт аҳолиси овоз бериши якунлари бўйича туманлар ҳокимлари ва ҳудудий давлат бошқаруви органлари раҳбарларининг рейтингини аниқлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туманлар Кенгашларига Тошкент шаҳри ва туманлари ижро этувчи ҳокимият органлари фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини ташкил этиш ҳамда амалга оширишда кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига кўриб чиқиш учун киритилаётган масалаларни халқ депутатлари Кенгашлари йиғилишларида муҳокама қилиш амалиётини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқ депутатлари Кенгашлари мурожаатлари бўйича ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларини ўз мажлисларида кўриб чиқиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ички ишлар вазирлиги бир ой муддатда Тошкент шаҳрида каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш соҳасида қонунчиликка риоя этилиши ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш учун масъул бўлинмаларни белгилаш бўйича таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги уч ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда маҳаллий давлат ҳокимияти органларига хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи функцияларни аниқлаш нуқтаи назаридан қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказсин, натижаси бўйича уларни оптималлаштириш юзасидан таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитаси, Молия вазирлиги, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда оммавий мулкни республика ва муниципал мулкка аниқ ажратиш юзасидан таклифлар киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини такомиллаштириш, шунингдек, тартибга солиш бўйича қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 1 декабрга қадар муддатда халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида ўтказилган ҳуқуқий эксперимент якунларига кўра, 2019 йил 1 июлга қадар муддатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг янги таҳрирдаги лойиҳасини киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу Фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси республика бюджети ва Тошкент шаҳри маҳаллий бюджети параметрларига ўзгартишлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси ва Молия вазирлигининг Давлат молия назорати бош бошқармаси мазкур Фармон талаблари ижро этилишида маҳаллий бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилиши устидан тизимли равишда назоратни амалга оширсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 17 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5515-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ижро ҳокимияти органларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ. Тошкент шаҳар ижро ҳокимияти органлари тузилмаси ва штатлари халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси билан келишилган ҳолда ҳоким томонидан белгиланади ва ўзгартирилади.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 15 январдаги ПФ-52-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар туманлари ижро ҳокимияти органларининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НАМУНАВИЙ ТУЗИЛМАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Примечание. Тошкент шаҳар туманлари ижро ҳокимияти органлари тузилмаси ва штатлари тегишли халқ депутатлари Кенгаши тасдиқлаган бюджет доирасида Тошкент шаҳар ҳокими билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан белгиланади ва ўзгартирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Олмазор тумани ҳокими аппаратида.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 17 мартдаги ПФ-6188-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокими ва унинг ўринбосарлари иштирокидаги тугатилаётган ҳудудий идоралараро коллегиал органлар (комиссиялар, кенгашлар)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Идоралараро коллегиал органлар номи

Тугатилаётган идоралараро коллегиал органларнинг ваколатлари топширилаётган давлат органи

1.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Ёнғин хавфсизлиги комиссияси

Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси

2.

Тошкент шаҳар йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш комиссияси

3.

Тошкент шаҳар оммавий тадбирлар ўтказишни назорат қилиш комиссияси

4.

Тошкент шаҳри ҳуқуқбузарликлар профиликтикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича идоралараро комиссияси

5.

Тошкент шаҳар назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича кенгаш

Тошкент шаҳар Прокуратураси

6.

Тошкент шаҳар қора ва рангли металл парчалари, чиқиндиларини ишлаб чиқариш ва қайта ишлашни назорат қилиш ҳамда мувофиқлаштириш комиссияси

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

7.

Тошкент шаҳар кичик ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши

8.

Тошкент шаҳар тикланадиган энергия манбаларининг энергия самарадорлиги ва уларни ривожлантириш масалалари комиссияси

9.

Мукаммал қурилишда танлов савдолари тизимини такомиллаштириш комиссияси

10.

Тошкент шаҳар тадбиркорлик субъектларининг танлов таклифларини кўриб чиқиш комиссияси

11.

Тошкент саноат корхоналарининг иқтисодий ўсишини таъминлаш бўйича доимий комиссия

12.

Тошкент шаҳар ОИВ-инфекция тарқалиб кетишининг олдини олиш тадбирларини мувофиқлаштириш комиссияси

Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бош бошқармаси

13.

2014 — 2018 йилларда Ўзбекистонда аҳолининг репродуктив саломатлигини янада мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар саломатлигини сақлаш бўйича давлат дастурини амалга ошириш комиссияси

14.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана савдосини лицензиялаш комиссияси

15.

Тошкент шаҳрида никоҳларни тиббий текширишни мувофиқлаштириш комиссияси

16.

Тошкент шаҳрида шаҳарсозлик объектларини жойлаштириш бўйича ер участкаларини ажратиш ва қурилиш ишлари билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқиш комиссияси

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси

Тошкент шаҳар ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

17.

Тошкент шаҳрида янги иш ўринларини яратиш ва бандлик бўйича дастурнинг мақсадли кўрсаткичларини сўзсиз бажариш юзасидан мувофиқлаштирилган ишларни ташкиллаштириш бўйича шаҳар доимий ишчи комиссияси

Тошкент шаҳар Бандлик бош бошқармаси

18.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 5 январдаги «Йирик саноат корхоналари билан касаначиликни ривожлантириш асосидаги ишлаб чиқариш ва хизматлар ўртасида кооперацияни кенгайтиришни рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ПФ-3706-сонли Фармонини амалга ошириш бўйича Тошкент шаҳар комиссияси

19.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги хорижий тилларни ўрганиш бўйича ўқув курсларини ташкил қилиш соҳасида нодавлат таълим муассасалари фаолиятини лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссияси

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси (мактабдан ташқари таълим соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш бўйича ваколатларни топширган ҳолда)

20.

Тошкент вилоятидан Тошкент шаҳрига ўтказилган ерларни ишлаш ва текшириш бўйича комиссия

Тошкент шаҳар Ер ресурслари ва давлат кадастри бошқармаси

21.

Тошкент шаҳар ҳудудида қоғоз чиқиндиларини тўплаш, тайёрлаш ва қайта ишлаш учун етказиб бериш масалалари бўйича комиссия

Тошкент шаҳар Иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси

22.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама-ахборот фаолияти бўйича комиссияси

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси

23.

Тошкент шаҳар ер участкаларини қайта кўриб чиқиш ва комплекс иқтисодий баҳолаш бўйича комиссияси

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

24.

Тошкент шаҳар лотин алифбосига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш комиссияси

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши

25.

Тўйларни, оилавий тадбирларни, маросимларни ва хотира тадбирларига бағишланган масалаларни тартибга солиш комиссияси

26.

Тошкент шаҳар алкогол маҳсулотларининг чакана савдосига лицензия бериш комиссияси

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимларининг аппарати

27.

Тошкент шаҳри компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Ҳудудий мувофиқлаштириш кенгаши

Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси

28.

2016 ― 2020 йилларда болалар мусиқа ва санъат мактаби фаолиятини янада такомиллаштириш давлат дастурини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар ҳудудий комиссияси

Тошкент шаҳар Халқ таълими бош бошқармаси

29.

Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаши

Ахборот-кутубхона тизими фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича идоралараро кенгаши

30.

Тошкент шаҳар уй-жой коммунал хўжалигида тариф ва ислоҳотлар дастурини бажариш мониторинги бўйича комиссияси

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги ўрнатилган тартибда тугатиладиган давлат унитар корхоналари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Корхона номи

Изоҳ

1.

«Капитал қурилиш бошқармаси» ДУК

«Тошкент қурилиш инвест ИК» ДУКга қўшилиш орқали қайта ташкил этилади

2.

«Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК

3.

«Тошкент уй-жой қурилиш» ДУК

4.

«Моддий-техник таъминот бошқармаси» ДК

5.

«Тошкент шаҳар ҳокимлиги инвестициялар, инновациялар, туризмни ривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси» ДУК

Муниципал активларини бошқариш марказига қўшилиши орқали қайта ташкил этилади

6.

«Тошкент шахар ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК

вазифа ва функциялари Тошкент шаҳар ҳокими аппаратининг ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўлимига ўтказилган ҳолда тугатилади

7.

«Тошкент Халқаро бизнес маркази» ДУК

Муниципал активларини бошқариш марказига қўшилиши орқали қайта ташкил этилади

8.

«Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК

вазифа ва функциялари Тошкент шаҳар ҳокими аппаратининг ишлар бошқармасига ўтказилган ҳолда тугатилади

9.

«Ўзбекистон — Корея ахборот технологиялари ўқув маркази» ДУК

Фаолиятни давом эттиришга зарурат йўқлиги муносабати билан тугатилади

10.

«Тошкент технотранс логистик» ДУК

11.

«Ландшафт дизайн маркази» ДУК

12.

«Ташкент тендер консалтинг» ДУК

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
5-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети ва Тошкент шаҳар бюджети ўртасида қайта тақсимланадиган алоҳида турдаги тушумлар бўйича ажратмалар миқдори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тушумлар тури

Ажратмалар миқдори, фоиз ҳисобида

Тошкент шаҳар бюджети

Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети

Ваколатли орган ёки Давлат хизматлари агентлигининг махсус ҳисоби

I. ЛИЦЕНЗИЯ БЕРИШ УЧУН ДАВЛАТ БОЖЛАРИ

1.

Нодавлат таълим хизмати кўрсатиш соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божи (мактабгача ва мактабдан атшқари таълим қисмида).

80

20

2.

Дори воситалари ва тиббий буюмларнинг чакана реализациясини амалга оширишга лицензия бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш учун давлат божи.

80

20

3.

Туристик фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун давлат божи.

80

20

4.

Ветеринария фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия олиш учун давлат божи.

80

20

5.

Телекоммуникация соҳасида фаолиятни амалга оширишга лицензия бериш учун давлат божи

(телерадиоэшиттиришларни (трансляция)тарқатиш тармоқларининг хизмат кўрсатиш қисмида – кабел тармоғи бўйича телерадиодастурларни қайта трансляция қилиш ва маълумотлар етказувчи тармоқлар провайдерининг, шу жумладан «Интернет», маълумотлар етказувчи операторларнинг тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш).

50

50

II. РУХСАТНОМА БЕРИШДАН ТУШГАН ЙИҒИМЛАР

8.

Концерт-томоша тадбирларини ташкиллаштириш учун рухсатнома бериш йиғими.

80

20

9.

Давлат мулки бўлган ер участкалари, бинолар ва иншоотларда реклама конструкцияларини иншоотларда ўрнатишга рухсатнома бериш, шунингдек ташқи реклама ўрнатилган объектлар учун ҳар ойда тўланадиган йиғимлар.

100*

III. БОШҚА ТУШУМЛАР

10.

Йўл ҳаракати хавфсизлиги бузилгани учун жарималардан келган тушумлар.

15

30

55

11.

Аукцион ўтказиш орқали автотранспорт воситалариучун оширилган тўлов ставкалари бўйича рўйхатдан ўтказилган давлат рақами белгисини беришдан келган тушумлар.

50

20

12.

Миуниципал мулкни ижарага беришдан келиб тушадиган маблағлар.

75

25**

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳлар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* электрон аукцион савдоларини ўтказиш ҳаражатларидан ташқари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
** давлат мулкини баланс сақловчисига ― 15 фоиз, Давлат мулкининг ижара марказига ― 10 фоиз.
(5-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сон Фармонига
6-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳри туманларининг бюджетлари даромадига тўлиқ ҳажмда киритиладиган қўшимча тушумлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тушумлар номланиши

Сана

1.

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 113-, 114-, 119- ва 121-моддалари бўйича солиқ ҳуқуқбузарликлари учун жаримадан келиб тушадиган тушумлар.

2018 йил,
1 сентябрдан

2.

Ўзбекистон Республикаси маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 49-3-, 50-, 51-1-, 64-, 99-, 109-, 110-, 161-, 164-, 165-, 165-1-, 176-, 178-, 186-1- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жаримадан келадиган тушумлар.

2018 йил,
1 сентябрдан

3.

Якка тадбиркорлардан сув ресурсларидан фойдаланганлик учун ундирилган солиқ тушумлари.

2018 йил,
1 сентябрдан

4.

Жисмоний шахсларнинг мулкини ижарага беришдан келувчи даромадларидан солиқ тушумлари .

2019 йил,
1 январдан

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Изоҳ. Вазирлик ва идораларнинг бюджетдан ташқари жамғармаларига йўналтириладиган ажратмалардан ташқари.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 17 августдаги ПФ-5515-сонли Фармонига
7-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг бошқарув тизимини тубдан ислоҳ қилиш бўйича
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Тадбирлар номланиши

Амалга ошириш шакли

Ижро муддатлари

Масъул ижрочилар

I. ПОЙТАХТНИНГ КОМПЛЕКС ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ
РИВОЖЛАНИШИНИ ТАЪМИНЛАШ

1.

Тошкент шаҳар бош режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилади:

шаҳарнинг ноёб архитектура-шаҳарсозлик қиёфасини яратиш;

пойтахтнинг маъмурий чегарасини кенгайтириш истиқболлари;

пойтахтнинг архитектура жиҳатдан ривожланиши йўналишларини аниқ белгилаш ва шаҳар ҳудудидан самарали фойдаланиш;

«яшил шаҳар», пиёда юришга мўлжалланган кўчалар, парклар ва хиёбонлар кўп бўлган экологик тоза муҳитни шакллантириш;

пойтахтнинг марказий қисмини бўшатиш учун шаҳар даражасидаги йирик периферияда (четда) марказ тизимини яратиш;

уй-жой, ижтимоий, маданий ва туристик аҳамиятидаги объектларни, ишлаб чиқариш инфратузилмасини комплекс жойлаштириш, шунингдек муҳандислик ва йўл-транспорт коммуникацияларини ва бошқаларни илдам ривожлантириш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2019 йил
1 декабргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Қурилиш вазирлиги,

«Тошкентбошплан ЛИТИ» ДУК, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

2.

2019 ― 2025 йилларда Тошкент шаҳрини ривожлантириш Концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, унда қуйидагилар назарда тутилган:

шаҳар ривожланишининг устувор йўналишларини белгилаш;

«ақлли шаҳар» ва «яшил шаҳар» тизимларини жорий этиш;

маҳаллий давлат ҳокимияти органларинингаҳоли ва бизнес билан ўзаро ҳамкорлик механизмини такомиллаштириш;

фаолиятнинг юқори самарали ва инновацион турларини ривожлантириш;

шаҳарнинг инвестициявий жозибадорлигини ошириш,

коммунал хўжалиги, йўл-транспорт инфратузилмасини ободонлаштириш ва яхшилашга инвестицияларни жалб қилиш;

тадбиркорлик ва туризмни ҳамда аҳолининг бўш вақти учун инфратузилмани ривожлантириш;

шаҳарнинг архитектура қиёфасини янгилаш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3.

«Ўзбекистон Республикаси пойтахтининг мақоми тўғрисида» Ўзбекистон Республикасининг Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

пойтахтнинг алоҳида ҳуқуқий мақомини белгилаш;

пойтахтнинг ҳудудий органлари билан республика органларининг асосий ўзаро ҳамкорлик принципларини ўрнатиш;

Тошкент шаҳрида унинг пойтахт мақомига эгалиги ва бошқа муносабати билан бу ерда фаолият кўрсатаётган давлат бошқаруви органлари зиммасига юкланаётган қўшимча вазифа ва функциялар.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

Адлия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими аппарати, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

4.

Республика ва муниципал мулкнинг аниқ рўйхатини тасдиқлаш билан бирга оммавий мулкни республика ва муниципал мулкка аниқ ажратиш.

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси

2018 йил
15 ноябргача

Адлия вазирлиги,
Давлат рақобат қўмитаси,
Молия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими

5.

Қуйидагиларни тегишлича Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари бўйсунувига ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тузилмасига ўтказиш:

Тошкент шаҳар иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бошқармаси ҳамда туманларнинг иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бўлимлари;

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Молия бош бошқармаси ва туман ҳокимликларининг молия бўлимлари;

Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси ва туманлар қурилиш бўлимлари;

Тошкент шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бош бошқармаси ва туманлар уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлимлари;

Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳри бўйича ҳудудий бошқармаси ва инвестициялар бўйича туман бўлимлари.

Комплекс тадбирлар

2018 йил
10 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Иқтисодиёт вазирлиги,
Молия вазирлиги,
Халқ таълими вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги

Ўтказиладиган ҳуқуқий эксперимент талабларини ҳисобга олган ҳолда кўрсатилган бош бошқармалар тўғрисида янги таҳрирдаги низомларни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
30 сентябргача

6.

Тошкент шаҳар ва туманлари халқ депутатлари Кенгашлари фаолиятининг самарадорлигини қуйидагича ошириш:

тегишли маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган, давлат муассасаси шаклидаги доимий асосда фаолият юритувчи

Тошкент шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашлари котибиятини ташкил этиш;

халқ депутатлари Кенгашлари котибиятининг тузилмасини тасдиқлаш;

котибиятга раҳбарлик қилишни халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари орасидан бирига юклаш;

котибият таркибини халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари орасидан жамлаш;

халқ депутатлари тегишли Кенгашларининг жорий фаолиятини таъминлаш мажбуриятларини котибият зиммасига юклаш.

Тошкент шаҳри ва Тошкент шаҳар туманлари халқ депутатлари Кенгашларининг қарори

2018 йил
10 сентябргача

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши

7.

Реал вақтдаги қуйидаги имкониятларни тақдим этувчи Тошкент шаҳри ва туманлар ҳокимлари девонининг интерфаол порталларини яратиш орқали маҳаллий бюджет даромади ва сарфларининг шаффофлигини таъминлаш:

фуқаролардан маҳаллий бюджетнинг муайян қисми маблағларини энг кўп овоз олган мақсадларга йўналтириш бўйича таклифлар олиш;

маҳаллий бюджетга тушумларни кузатиш, шунингдек, амалга оширилаётган тадбирларни ва уларга сарфланган маблағларнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаган ҳолда қайд этиш орқали уларнинг сарфланишини мониторинг қилиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги

8.

Жойларда келиб чиқадиган муаммоларни ечишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини ошириш масаласини қуйидагилар орқали ишлаб чиқиш:

мулк ва ер солиғини йиғиш бўйича вазифани фуқароларни ўзини ўзи бошқариш органлари зиммасига юклаш;

туман ҳокимликлари ҳар бир маҳалла бўйича мулк ва ер солиғи йиғишдан тушадиган маблағларнинг муайян қисмини уларга йўналтирган ҳолда алоҳида ҳисоб рақамларини очиш;

тўпланган маблағларни маҳалла аҳолиси таклифига биноан ишлатиш (йўлларни таъмирлаш, электр тармоқларини модернизация қилиш ва ҳоказо);

фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларини солиқ тўловларини қабул қилиш учун электрон терминаллар билан таъминлаш.

Ташкилий тадбирлар

2019 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги,
Тошкент шаҳар ҳокими,
Молия вазирлиги,
Давлат солиқ қўмитаси,
«Маҳалла» жамғармаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Тошкент шаҳрида каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси фаолиятини ташкил этиб, шу жумладан қуйидагилар назарда тутилсин:

Бошқарманинг ташкилий тузилмаси ва Низомини тасдиқлаш;

Бошқарманинг моддий-техник базасини такомиллаштириш;

каналларга туташ ҳудудларда сув йиғувчи машина ва механизмларни ўрнатиш, шунингдек, вақтинча, доимий иншоотлар ва иморатлар барпо этиш ишларини Бошқарма билан келишиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

II. ТОШКЕНТ ШАҲАР ВА ТОШКЕНТ ШАҲРИДАГИ ТУМАНЛАР
ҲОКИМЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРИШ

11.

Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш соҳасида уларга хос бўлмаган ва бир-бирини такрорловчи вазифа ва функцияларни тизимлаштириш ва чиқариб ташлаш мақсадида қонун ҳужжатларини хатловдан ўтказиш ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини тартибга солиш ва такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаси

2018 йил
15 октябргача

Адлия вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси
Вазирлар Кенгаши,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар

12.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Қурилиш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ва Инвестициялар бўйича давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари раҳбарларини Тошкент шаҳар ҳокими томонидан тегишли вазир билан келишилган ҳолда, уларнинг туман бўлинмалари раҳбарларини эса Тошкент шаҳрининг тегишли ҳудудий давлат бошқаруви органи раҳбари билан келишилган ҳолда туман ҳокими томонидан лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этишни назарда тутувчи тартибини киритиш.

Ички идоравий ҳужжатлари

2018 йил
30 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

13.

Маҳаллий бюджетлар даромадлари прогнозини ошириб бажариш ҳисобига халқ депутатлари Кенгашлари котибияти, Тошкент шаҳар ҳокими ва туманлар ҳокимлари девони, шунингдек, давлат бошқаруви ҳудудий тузилмалари ходимларининг фаолиятини баҳолаш натижасига кўра уларнинг лавозим маошларига лавозим маошининг 200 фоизига қадар миқдорда устама белгилашни назарда тутувчи тартибни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарори

2018 йил
15 октябргача

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши,
манфаат?ор вазирликлар ва идоралар

14.

Тошкент шаҳар ҳокими девони ва унинг таркибига кирувчи туманларнинг таркибий бўлинмалари (ҳоким девони, ташкилий-назорат ва таҳлил бошқармаси, ташкилий-кадрлар бўлими, ташқи иқтисодий ва халқаро алоқалар бўлими ва бошқалар ) тўғрисида низомларни тасдиқлаш.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимларининг қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

15.

Тошкент шаҳар ва туманлари ҳокимларининг девонлари, ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий ишларининг самарадорлигини қуйидаги йўл билан ошириш:

ҳокимлар девонларининг ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий ишларининг аниқ шакли ва усулларини ўрнатиш;

Тошкент шаҳар ҳокими девони ташкилий-назорат ва ахборот-таҳлилий бошқармаси томонидан Тошкент шаҳар туманларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатини ҳар хафтада комплекс ўрганиш;

Тошкент шаҳрининг ҳар бир тумани бўйича ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожланиши, шу жумладан тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, янги иш ўринларини яратиш, арзон уй-жойлар ва бошқа объектлар қуриш бўйича чора-тадбирларни назарда тутувчи «Йўл харитасини» ҳар чоракда тайёрлаш;

ички текширувлар, биринчи навбатда ижро интизомининг бузилишини аниқлашга қаратилган механизмларини жорий этиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

16.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда уларнинг ўринбоарларининг иш самарадорлигини ошириш чораларини қуйидаги йўл билан амалга ошириш:

ҳар бир ҳоким ва унинг ўринбосарларининг аниқ кун тартиби ҳамда ҳокимлар ва уларнинг ўринбосарларининг ҳар ҳафталик иш режасини тасдиқлаш тартибини жорий этиш;

ҳоким девонининг ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси томонидан хокимлар ва ўринбосарлари иш режаларини ҳар ҳафтада йиғиб бориш ва бажарилиши ҳолатини таҳлил қилиш;

ҳоким девонининг ташкилий-назорат ва таҳлилий бошқармаси томонидан тегишли ҳокимга таҳлилий ҳисоботни аниқланган муаммолари ва уларнинг ечими бўйича таклифлари билан бирга ҳамда кейинги ҳафтанинг иш режаси лойиҳасини киритиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими

17.

Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари реал вақт режимида ҳокимлар девони тегишли ҳудудлар аҳолиси билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширишдақуйидаги имкониятларни тақдим этувчи интерфаол порталларини яратиш:

пойтахт аҳолисининг уй-жой коммунал, транспорт ва бошқа инфратузилма, ҳудудларни ободонлаштириш масалалари бўйича таклифлари ва мулоҳазаларини қабул қилиш;

хокимлар ва хоким девонлари ходимларининг пойтахт аҳолиси таклиф ва мулоҳазаларига оператив тарзда ҳаракат қилиш;

пойтахт аҳолиси таклиф ва мулоҳазалари ижросини назорат қилиш;

Тошкент шаҳрида арзон уй-жойга талабгорларнинг навбати ва шахслар рўйхатини очиқ шакллантириш;

ҳудудларни ривожлантириш дастурларини жойлаштириш, объектларни қуриш ва реконструкция қилиш, тадбиркорлик субъектларининг таклифларини қабул қилиш;

пойтахт аҳолисининг овоз бериш якунларига кўра туман ҳокимлари ва давлат бошқарувининг ҳудудий органлари раҳбарлари рейтингини аниқлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги,
Молия вазирлиги

18.

Ҳокимликлар ҳузуридаги унитар корхоналарни қуйидагича оптималлаштириш:

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги 12 та унитар корхоналарни («Ягона буюртмачи хизмати ИК» ДУК, «Капитал қурилиш бошқармаси» ДУК, «Тошкент уй-жой қурилиш» ДУК, «Моддий-техник таъминот бошқармаси» ДК, «Тошкент шаҳар ҳокимияти инвестициялар, инновациялар, туризмниривожлантириш ва хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш бошқармаси» ДУК, «Тошкент шахар ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш маркази» ДУК, «Ўзбекистон — Корея ахборот технологиялари ўқув ??ркази» ДК, «Тошкент технотранс логистик» ДУК, «Тошкент Халқаро бизнес маркази» ДУК, «Ландшафт дизайн маркази» ДУК, «Ташкент тендер консалтинг» ДУК, «Тошкент шаҳар ҳокимлиги маъмурий бинолардан фойдаланиш дирекцияси» ДУК) тугатиш;

ташкил этиладиган Муниципал мулкни бошқариш марказига 6 та унитар корхоналарни топшириш («Пойтахт қурилиш ва хизмат» ДУК, «Бинолардан фойдаланиш департаменти» ДК, «Оромгоҳ» ДУК, «Тошкент агро захира хизмат» ДУК, «Тошкент шаҳар ҳокимияти хўжалик ҳисобидаги махсус корхона» ДУК);

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари ҳузуридаги 17 та давлат унитар корхоналарини тугатиш;

тугатилаётган унитар корхоналарнинг фойдаланилмаётган бино ва иншоотларини кейинчалик улардан самарали фойдаланиш учун Муниципал активларни бошқариш марказига топшириш;

Тошкент шаҳар туманлари ҳокимликлари девони ҳузурида давлат унитар корхоналарини ташкил қилишни тақиқлаш.

Муниципал мулк бўлган фойдаланилмаётган бино ва иншоотларни кейинчалик Муниципал активларни бошқариш марказига бериш учун уларни хатловдан ўтказиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

III. ИҚТИСОДИЁТНИ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ

19.

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги томонидан маъқулланган ёки ишлаб чиқилган рентабелли инвестиция лойиҳаларига аҳолининг бўш маблағларини Тошкент шаҳрининг облигациялари ёки янги ташкил этилаётган хўжалик жамиятлари акциялари шаклида қимматли қоғозларни чиқариш орқали жалб этиш.

Тошк?нт шаҳар халқ депутатлари Кенгаши қарори

заруратга қараб

Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгаши,
Молия вазирлиги

20.

Деҳқон бозорлари, савдо комплекслари, умумий овқатланиш объектлари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда маблағлар тўлиқ келиб тушишини қуйидагича таъминлаш:

а) деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида савдо жойлари учун шаффоф электрон тақсимлаш ва тўлов тизимини жорий қилиш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

савдо учун жой олувчи шахснинг танлови ва навбати бўйича электрон каталогдан электрон талон-рухсатнома олиши учун махсус банкоматлар ўрнатиш;

жой олувчи шахснинг танловига кўра бир кун ёки ундан кўпроқ кунга талон-рухсатномани олиш учун олдиндан тўлов қилиш;

б) деҳқон бозорларива савдо комплекслари ҳудудларида (ёнида)ги автотураргоҳларга киришда (чиқишда) ҳисобга олиш ва тўловни қабул қилишда одам иштирокисиз автоматлаштирилган тизимни жорий қилиш;

в) Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 январдаги 6-сон қарори билан тасдиқланган Юридик шахсни ташкил қилмасдан якка тартибда тадбиркорлик билан шуғулланиш мумкин бўлган фаолият турлари рўйхатига деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида товарлар ташиш хизматини киритиш, хизматлар кўрсатиш учун аравачаларни ижарага бериш имконини тақдим этиш ва ташиш билан шуғулланувчи шахсларга энг кам иш ҳақи миқдорининг 1 баравари ҳажмида қатъий белгиланган солиқ ставкасини ўрнатиш;

г) умумий овқатланиш пунктлари ва савдо шаҳобчаларига соат 23-00 дан кейин фаолият олиб боришлари учун алоҳида ойлик тўлови эвазига рухсат бериш тартибини жорий қилиш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
15 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

21.

Тошкент шаҳар деҳқон бозорлари ва савдо комплексларининг рентабеллигини қуйидаги йўллар билан ошириш:

Тошкент шаҳрининг деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари томонидан «Тошбозорсавдо» ассоциациясини тугатишда ташаббус кўрсатиш;

деҳқон бозорлари ва савдо комплекслари устав жамғармасидаги Тошкент шаҳар ҳокими девони улушларини бошқариш функцияларини Муниципал активларни бошқариш марказига топшириш;

2-3 та норентабел деҳқон бозорларининг улушини бошқарувчи компанияларнинг ишончли бошқарувига синов тариқасида топшириш, олинган соф фойдадан келиб чиқиб уларга мукофот ҳақи тўлаш шарти билан бериш;

деҳқон бозорлари ва савдо комплекси ҳудудларида (ёнида) жойлашган автотураргоҳларни тадбиркорлик субъектларига давлат-шериклик шартларида ишончли бошқарувга бериш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

22.

Пойтахт фаввораларини қуйидаги йўл билан қуриш ва ҳолатини яхшилаш:

а) «Тошкент фаввораси» ДУКни Муниципал активларни бошқариш маркази бошқарувига бериш;

б) фаввораларга туташ ҳудудларни ёки уларни қуриш учун ҳудудларни тадбиркорлик субъектларига уч йилдан ўн йилгача муддатга беғараз фойдаланиш учун давлат-хусусий шериклик шартларида бериш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

фавворани тадбиркорлик субъекти маблағлари ҳисобига қуриш ва мукаммал таъмирлаш;

фавворага туташ ҳудудлардан савдо ёки кўнгилочар жой сифатида фойдаланиш;

фавворанинг бекаму кўст ишлашини ҳамда туташ ҳудудларни унда кўчмас мулк объекти қуришни тақиқлаган ҳолда ободонлаштириш ишларини таъминлаш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

23.

Ташқи реклама объектлари қурилмаларини жойлаштиришга рухсатнома бериш ва реклама фаолияти тўғрисидаги қонунчиликнинг ижросини назорат қилиш тизимини қуйидагича такомиллаштириш:

ташқи реклама объектларининг қурилмаларини жойлаштириш учун тақдим этиладиган ҳудудлар рўйхатларини шакллантириш Тошкент шаҳар Қурилиш бош бошқармаси томонидан ички ишлар органлари ва Ўзбекистон Республикаси Давлат рақобат қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари билан биргаликда амалга ошириш тартибини ўрнатиш;

ташқи реклама объектлари қурилмаларини жойлаштиришга рухсатнома беришдан келиб тушадиган барча маблағларни маҳаллий бюджетларга йўналтириш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 октябргача

Қурил?ш вазирлиги, ИИВ,
Давлат рақобат қўмитаси,
Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

IV. КАПИТАЛ ҚУРИЛИШ, КОММУНИКАЦИЯЛАР ВА КОММУНАЛ
ХЎЖАЛИК СОҲАСИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

25.

Нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш самарадорлигини қуйидаги йўл билан ошириш:

нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштириш муддатини 3 йилдан 2 йилга қисқартириш;

нотурар объектлар қурилиши учун ажратилган ер участкаларини ўзлаштиришнинг аниқ мезонларини белгилаш.

Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси

2018 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги,
Давергеодезкадастр,
Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

26.

Жисмоний ва юридик шахсларга ажратилган ер участкаларидан оқилона фойдаланиш чораларини кўриш, унда:

жисмоний ва юридик шахсларга нотурар объектлар қуриш учун ажратилган Тошкент шаҳридаги ер участкаларини ўзлаштириш зарурлиги тўғрисида ёзма талабнома юбориш;

нотурар объектлар қуриш учун ажратилган жисмоний ва юридик шахсларнинг ўзлаштирилмаган ерларини олиб қўйиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
1 сентябргача

кейинчалик — доимий

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

27.

Тугатилаётган «Ягона буюртмачи хизмати» ИК, «Капитал қурилиш бошқармаси», «Тошкент уй-жой қурилиш бошқармаси» ва «Моддий-техник таъминот бошқармаси» давлат унитар корхоналари негизида Тошкент шаҳри ҳудудида объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашни ташкиллаштириш бўйича ягона буюртмачи сифатидадавлат унитар корхонаси шаклидаги «Тошкент қурилиш инвест» инжиниринг компаниясини ташкил этиш.

Тошкент шаҳар ҳокими қарори

2018 йил
15 сентябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

28.

Тошкент шаҳри ҳудудида бўлган ер участкалари ва биноларидан оқилона фойдаланиш ва фуқароларнинг мулкий ҳуқуқларини эски ва авария ҳолатидаги уй-жойларни босқичма-босқич бузиш тадбирларини олиб бориш, ундаги фуқароларни бошқа жойга кўчириш орқали ҳимоясини таъминлаш, бўшаётган ҳудудларда кейинчалик майдони 20 гектардан кам бўлмаган, кўп қаватли уйлардан ва бошқа «Local City» (шаҳар ичида шаҳар) принципи бўйича зарур инфратузилмадан иборат турар-жой комплексларини қуриш.

Ҳуқуқий ва ташкилий-техник тадбирлар

2018 ― 2020 йиллар давомида

Тошкент шаҳар ҳокими,

тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

29.

Турар-жой объектларини нотурар жой объектлари тоифасига ўтказаётганда шаҳарсозлик норма ва қоидаларига риоя қилишни таъминлаш бўйича чоралар кўриш, унда қуйидагилар назарда тутилади:

турар-жой объектлари нотурар жой объектлари тоифасига ўтказилган кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватлари шаҳарсозлик норма ва қоидаларига қатъий мослиги нуқтаи назаридан, қоида бузилишларини бартараф этиш чораларини кўрган ҳолда уларни хатловдан ўтказиш;

хатловдан ўтказиш даврида кўп қаватли уйларнинг биринчи қаватларида турар-жой объектларини нотурар-жой объектлари тоифасига қайта ўзгартириш ва ўтказишни тақиқлаш;

аҳоли ўртасида турар-жой ва нотурар-жой объектларини ўзбошимчалик билан қайта қуриш ва планини ўзгартиришнинг салбий оқибатлари тўғрисида тушунтириш ишларини ўтказиш.

Комплекс чора-тадбирлар

2018 йил
1 ноябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Бош прокуратура,
Қурилиш вазирлиги,
Давергеодезкадастр,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

Хатлов якунига кўра турар-жой объектларини нотурар-жой объектлари тоифасига ўтказиш тартибини қайта кўриб чиқиш бўйича таклифлар киритиш.

Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси

2018 йил
1 декабргача

30.

Давлат-шериклик шартларида Тошкент шаҳар ҳокими девонининг муваққат уй-жой фондида биринчи галда авария ҳолатидаги ва эскирган уй-жойларни бузиш зоналарида бир нечта кўп қаватли уйлар қуриш, ижара шартномасига кўра бу уйларда фуқароларнинг вақтинча яшашлари учун квартира тақдим этилади.

Ташкилий тадбирлар

2018-2019 йиллар давомида

Тошкент шаҳар ҳокими,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

31.

Маиший ва қурилиш чиқиндиларини йиғиш ва ташиш бўйича хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш ҳамда уларни қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни тузиш, унда:

Тошкент шаҳар «Махсустранс» ДУК ва унинг филиалларини ҳамда «Чиқиндиларни қайта юклаш ва утилизация килиш» ДУКни («Махсустранс» ДУКга бирлаштирган ҳолда) тегишли равишда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари ҳамда Тошкент шаҳар ва туманлар ҳокимлари девонлари тасарруфига ўтказиш;

ер участкаларини тадбиркорлик субъектларига маиший ва қурилиш чиқиндиларини қабул қилиш, утилизация қилиш ва иккимламчи хом ашёга қайта ишлаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш учун кейинчалик даромаднинг бир қисмини маҳаллий бюджетга йўналтириш мажбурияти билан давлат-шериклик шартларида топшириш.

Ташкилий-ҳуқуқий тадбирлар

2018 йил
1 ноябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Давлат экология қўмитаси,
тадбиркорлик субъектлари,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

32.

Тошкент шаҳрининг эскирган муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуйидаги йўл билан алмаштиришни таъминлаш:

Тошкент шаҳрининг муҳандислик-коммуникация тармоқлари эскирганлигини аниқлаш нуқтаи назаридан уларни хатловдан ўтказиш;

Тошкент шаҳрининг эскирган муҳандислик-коммуникация тармоқларини алмаштириш учун маблағлар, биринчи галда халқаро молия институтларининг маблағларини жалб қилиш.

Ташкилий-техник тадбирлар

2019 йил
1 октябргача

Тошкент шаҳар ҳокими,
Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
манфаатдор вазирликлар ва идоралар

(7-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 декабрдаги ПФ-42-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 06/18/5515/1775-сон, 28.12.2018 й., 06/18/5607/2385-сон; 11.01.2019 й., 06/19/5624/2471-сон, 23.11.2019 й., 06/19/5881/4045-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон, 28.11.2020 й., 06/20/6119/1570-сон; 17.03.2021 й., 06/21/6188/0216-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон, 23.08.2021 й., 06/21/6280/0811-сон, 08.10.2021 й., 06/21/6320/0940-сон, 30.12.2021 й., 06/21/42/1224-сон; 15.01.2022 й., 06/22/52/0029-сон; 29.08.2023 й., 06/23/151/0661-сон; 23.07.2024 й., 06/24/102/0541-сон)