1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.04.00 Иқтисод соҳаларини молиялаштириш. Инвестициялаш]
[ТСЗ:
1.Молия / Инвестициялар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори

Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини моддий рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 22 январдаги ПФ-5308-сон Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурини ўз вақтида ҳамда сифатли бажариш, шунингдек, инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларини (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) моддий рағбатлантиришнинг самарали механизмларини яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун раҳбарларнинг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича ҳар йили танлов (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан биргаликда танлов ғолиблари рейтинги ҳар йили 1 майгача оммавий ахборот воситаларида чоп этилишини ва уларга тегишли сертификатлар ҳамда пул мукофотлари топширилишини таъминласин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) танлов қуйидаги номинацияларда ўтказилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун»;

«Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун»;

«Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) танлов ғолибларига Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 баравари миқдорида пул мукофотлари топширилади.
(4-банднинг «б» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 28 декабрдаги 1046-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Бадиий академияси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси билан биргаликда 2018 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатда ҳар бир номинацияда танлов ғолиблари сертификатларининг эскизларини белгиланган тартибда тайёрласин ва тасдиқласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий телерадиокомпанияси ҳамда Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигига оммавий ахборот воситаларида танлов иштирокчилари, ғолиблари ва уни ўтказиш шартлари тўғрисидаги ахборот материалларини жойлаштириш тавсия этилсин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 3 июндаги 457-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 16 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
668-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 16 августдаги 668-сон қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ушбу Низом Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг (кейинги ўринларда раҳбарлар деб аталади) иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танловни (кейинги ўринларда танлов деб аталади) ўтказиш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Танлов раҳбарлар рейтингини аниқлаш ва инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш, шунингдек, ушбу низомга иловага мувофиқ схема бўйича тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун ишбилармонлик муҳитини яхшилашда уларнинг манфаатдорлигини рағбатлантириш мақсадида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Танлов ҳар йили ўтказилади. Календарь йили танловни ўтказиш учун ҳисобот даври ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Танлов:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инвестицияларни жалб қилганлик, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантирганлик учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этганлик учун»;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Инвестиция фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатларини такомиллаштирганлик, шунингдек, инвестиция лойиҳаларининг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаганлик учун» номинацияларида ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси инвестициялар ва ташқи савдо вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар инвестициялар ва ташқи савдо бошқармалари, туманлар (шаҳарлар) инвестициялар ва ташқи савдо бўлимлари раҳбарлари;
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
(5-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекциясининг директорлари иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги (кейинги ўринларда — Вазирлик) танловни ташкил этиш бўйича масъул ҳисобланади).
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссиясининг фаолиятини ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Вазирлик ҳар йили 10 мартгача етти аъзодан иборат таркибда танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссиясини (кейинги ўринларда Комиссия деб аталади) ташкил этади.
(7-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркибини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тегишли комплексининг раҳбари тасдиқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Комиссия таркибига, одатда, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Савдо-саноат палатаси вакиллари киритилади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 14 декабрдаги 777-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Комиссия унинг мажлисларида Комиссия аъзоларининг камида ярми иштирок этганда қарорлар қабул қилиш ҳуқуқига эга бўлади. Комиссия қарорлари мажлисда иштирок этадиган Комиссия аъзоларининг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Овозлар тенг бўлган ҳолатларда, Комиссия раисининг овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Комиссия қарори протокол билан расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси комиссиянинг ишчи органи (кейинги ўринларда Ишчи орган деб аталади) ҳисобланади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссиянинг иш тартиби Комиссия тасдиқлайдиган регламент билан белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Танловни ўтказиш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳар йили 20 мартгача Вазирликка ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун қуйидаги ҳужжатлар илова қилинган тақдимномалар киритади:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестицияларни фаол жалб қилиш ва ўзлаштириш соҳасидаги фаолият кўрсаткичлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг вилоятлар бошқармалари тасдиқлайдиган ахборот;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ҳисобот даври ва ўтган йилнинг шу даври учун хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш тўғрисидаги ахборот.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ишчи орган йигирма кунлик муддатда танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслилик ва ишончлилик бўйича ўрганади ва унинг натижаларини Комиссияга юборади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Даъвогарлар тақдим этган ҳужжатларни Комиссия 25 апрелгача бўлган муддатда фаолиятнинг ҳар бир кўрсаткичи бўйича тўпланган баллар миқдорини Комиссия томонидан белгиланадиган мезонларга мувофиқ жамлаш орқали кўриб чиқади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия ҳар бир номинацияда тўпланган баллар сони бўйича биринчи ўринларни эгаллаган ғолибларни (кейинги ўринларда танлов ғолиблари деб аталади) аниқлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Танлов якунлари Комиссия протоколи билан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Танлов ғолибларига ҳар йили 1 майдан кечиктирмасдан сертификатлар ва пул мукофотлари топширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пул мукофоти миқдори Қорақалпоғистон Республикаси республика бюджети, вилоятлар вилоят бюджетлари ва Тошкент шаҳри шаҳар бюджетининг захира фонди маблағлари ёки маҳаллий бюджетнинг қўшимча манбалари, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан ҳар бир номинацияда энг кам иш ҳақининг 100 баравари миқдорини ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Танловда иштирок этган барча даъвогарларга Вазирликнинг миннатдорлик мактуби топширилади.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якунловчи қоида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Танловда иштирок этиш учун берилган материаллар қайтариб берилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Инвестицияларни жалб қилиш, хорижий инвесторлар билан ҳамкорликни ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришлар ва иш ўринларини ташкил этиш борасидаги фаолият учун давлат органлари ҳамда ташкилотлари раҳбарларининг иш самарадорлигини баҳолаш бўйича танлов ўтказиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Босқичлар
Масъуллар
Тадбирлар
Бажариш муддатлари
1-босқич
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари
Вазирликка ҳар бир номинацияда биттадан даъвогар танловда иштирок этиши учун зарур ахборот илова қилинган тақдимномаларни киритиш
ҳар йили 20 мартга қадар
2-босқич
Ишчи орган
(Ўзбекистон Республикаси Вазирликнинг Инвестиция муҳитини ривожлантириш бошқармаси)
Танловда иштирок этиш учун тақдим этилган ҳужжатларни комплекслик ва ишончлилик бўйича ўрганиш
йигирма кун муддатда
3-босқич
Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссияси
Даъвогарларнинг тақдим этилган ҳужжатларини кўриб чиқиш ва ҳар бир номинацияда ғолибларни аниқлаш
25 апрелгача
4-босқич
Танловни ўтказиш бўйича эксперт комиссияси
Ғолибларга сертификатлар ва пул мукофотларини топшири
1 майгача
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 25 июндаги 393-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/668/1771-сон, 04.06.2019 й., 09/19/457/3235-сон; 29.12.2019 й., 09/19/1046/4242-сон; 14.12.2020 й., 09/20/777/1620-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.06.2021 й., 09/21/393/0596-сон)