15.08.2018 йилдаги ПФ-5511-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 15.08.2018 йилдаги ПФ-5511-сон
Kuchga kirish sanasi
16.08.2018
Ҳужжат 01.02.2019 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Фармони
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича экспериментни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кейинги йилларда республикада маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолиятини такомиллаштириш борасида уларнинг аҳоли ва тадбиркорлик субъектларининг долзарб муаммоларини ўз вақтида ва самарали ҳал этишдаги мустақиллиги ва масъулиятини оширишга қаратилган сезиларли ишлар амалга оширилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, Тошкент шаҳридаги ишларнинг ҳақиқий аҳволини ўрганиш ишбилармонлик фаоллигининг ўсишига, иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш ва модернизация қилишга инвестицияларни жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммолар ва камчиликлар мавжудлигидан далолат бермоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Маъмурий ислоҳотлар концепциясига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги «Ўзбекистон Республикасида инвестиция муҳитини тубдан яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5495-сон Фармонига мувофиқ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018 йил 1 октябрдан инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини беришнинг қуйидаги янги механизмлари жорий этилмоқда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўчмас мулк объектларини (меҳмонхоналар, савдо объектлари, маданий-кўнгилочар мажмуалар, маиший хизмат кўрсатиш объектлари, таълим ва тиббиёт ташкилотлари, йўл инфратузилмаси ва бошқалар) қуриш учун ер участкаларига доимий эгалик қилиш ҳуқуқини аукцион орқали сотиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) қуйидагиларга:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда туман (шаҳар) ҳокимларига чет эл инвестицияси иштирокидаги корхоналарга қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган ер участкасини 50 йилгача муддатга, лекин аризада кўрсатилганидан кам бўлмаган муддатга инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун узоқ муддатли ижарага бериш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раисига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларига қонун ҳужжатларида белгиланган ваколатлар доирасида ва тартибда 10 миллион АҚШ долларидан кўп бўлмаган эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларига умумий майдони 2000 квадрат метрдан ортиқ, лекин 5000 квадрат метрдан кўп бўлмаган фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини (Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 июндаги «Давлат мулки объектларини сотиш тартиб-таомилларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3067-сон қарорининг 1 ва 2-иловаларида кўрсатилган объектлар бундан мустасно) инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш ҳуқуқи берилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Вазирлар Маҳкамаси ва Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 15 августдан 2019 йил 15 августгача Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича қуйидагиларни назарда тутувчи эксперимент (кейинги ўринларда эксперимент деб юритилади) ўтказиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция шартномаларини тузиш орқали Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори асосида соддалаштирилган тартибда инвестиция фаолиятини амалга ошириш учун доимий эгалик, доимий фойдаланиш, муддатли (вақтинчалик) фойдаланиш ҳуқуқи асосида ер участкаларини тақдим этиш имконияти;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвесторлар билан тўғридан-тўғри музокаралар якунлари бўйича инвестиция келишуви асосида Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат мулки объектларини, шу жумладан фойдаланилмаётган объектларни уларнинг майдони ҳажмидан қатъи назар бериш, Ўзбекистон Республикаси Президентининг алоҳида қарорлари билан давлат-хусусий шерикликни жорий этиш назарда тутилган соҳалардаги объектлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан кичик саноат зоналари дирекцияси функцияларини ишончли бошқарув шартномаси асосида хусусий бошқарувчи ташкилотларга бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бозорлар ва савдо комплекслари устав капитали (фонди)даги улушларини уларнинг баланс қиймати ва ходимлари сонидан қатъи назар хусусий тадбиркорлик субъектларига фаолият йўналишини сақлаб қолиш, инвестиция ва ижтимоий мажбуриятлар олиш шарти билан бериш, шунингдек, бозорлар ва савдо комплексларининг ижро этувчи органи функцияларини шартнома асосида хусусий бошқарувчи ташкилотларга бизнесни ташкил этиш ва юритиш учун бериш. Бунда, ҳар бир туманда маҳаллий давлат ҳокимияти органининг улуши бўлган битта маҳаллий бозор сақлаб қолиниши назарда тутилсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан давлат-хусусий шериклик шартларида автомобиль йўллари бўйлаб пулли автомобиль тўхташ жойларини ташкил этиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш, хусусий инвесторларни жалб қилган ҳолда кўп қаватли автомобиль сақлаш жойларини қуриш дастурларини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
энг юқори ижара тўловлари ва инвестиция мажбуриятларини таклиф этган, асосан йўл ҳаракати соҳасида инновация лойиҳаларини амалга оширишда тажрибага эга тадбиркорлик субъектларига маҳаллий давлат ҳокимияти органлари тасарруфида бўлган, шу жумладан бозорлар ва савдо комплексларига туташ ҳудудларда жойлашган автомобилларни вақтинчалик сақлаш жойларини давлат-хусусий шериклик шартларида 10 йилга қадар муддатга ижарага бериш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — Ишчи гуруҳ) иловага* мувофиқ таркибда ташкил этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Илова рус тилидаги матнида берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ (А.Н. Арипов) зиммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкалари ажратиш, давлат мулки объектларини реализация қилиш ва ижарага бериш бўйича қарорларини қабул қилиш учун кичик саноат зоналари дирекцияси функцияларини хусусий бошқарувчи ташкилотларга бериш масаласини, шунингдек, амалга ошириш таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари кўрсаткичлари ва давлат-хусусий шерикликнинг асосий шартларини тезкорлик билан келишиш ва маъқуллаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
вазирликлар, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг экспериментни ўтказиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш билан боғлиқ ташкилий-техник масалаларни ҳал қилишга амалий кўмаклашиш бўйича фаолиятининг аниқ мувофиқлаштирилишини таъминлаш, бюрократизм ҳолатларига йўл қўймаслик юзасидан тезкор чоралар кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
экспериментни сифатли ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш, эксперимент доирасидаги барча масалаларни тезкор кўриб чиқиш ва улар юзасидан келишилган қарорлар қабул қилиш юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ эксперимент доирасида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан ҳар ҳафта инвестор куни ўтказилади, унинг доирасида, қоида тариқасида, Ишчи гуруҳ томонидан тадбиркорлик субъектлари, шу жумладан хорижий инвесторларнинг инвестиция шартномаларини тузиш, уларга ер участкалари ажратиш ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун давлат мулки объектларини бериш бўйича инвестиция таклифлари кўриб чиқилади ҳамда тегишли маълумотлар Тошкент шаҳар ҳокимлигининг сайтига жойлаштирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция фаолиятини олиб бориш учун Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига кўра ер участкалари бериш инвесторга ер участкасини бир йилгача муддатга (лойиҳанинг мураккаблигидан келиб чиқиб узайтириш имконияти билан) дастлабки захиралаш шарти билан амалга оширилади, кейинчалик инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар инвестор томонидан бажарилганидан сўнг ер участкасига эгалик қилиш ва фойдаланиш ҳуқуқи расмийлаштирилади. Инвестор томонидан зиммасига олинган мажбуриятлар инвестиция шартномасида кўрсатилган шартлар ва муддатларга мувофиқ бажарилмаганда, ер участкасини захиралаш инвесторга компенсация бермасдан ва зарарлар қопланмасдан бекор қилинади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини ўз балансида сақловчилар томонидан Тошкент шаҳар ҳокимлиги сўров жўнатган вақтдан кейин бир ой муддатда фойдаланилмаётган объектдан самарали фойдаланиш, шу жумладан ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш объектини ташкил этиш, объектни аниқ ижарага олувчиларга бериш, аниқ инвестор (шерик)ни жалб этиш чоралари, шунингдек, фойдаланилмаётган объект фаолиятини тиклашнинг аниқ муддатлари ва молиялаштириш манбалари назарда тутилган таклифларнинг тақдим этилмаганлиги Тошкент шаҳри ҳокимининг фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини инвестиция келишуви асосида реализация қилиш ёки бериш тўғрисидаги қарорини қабул қилиш учун асос бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кейинчалик Тошкент шаҳар ҳокимининг ер участкалари тақдим этиш, фойдаланилмаётган давлат мулки объектларини реализация қилиш ёки бериш масалалари бўйича қарорини қабул қилиш учун рўёбга чиқариш таклиф этилган инвестиция лойиҳаларининг кўрсаткичларини Ишчи гуруҳ томонидан келишиш ва маъқуллаш ўн иш куни давомида амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ер участкаларини бериш бўйича материалларни йиғиш, кўриб чиқиш, ваколатли органлар ва ташкилотлар билан келишиш Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан белгиланган тартибда ўн иш куни давомида, шу жумладан электрон шаклда амалга оширилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳридаги эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашининг ваколатлари Тошкент шаҳар ҳокимига ўтади, у мазкур ваколатларни кичик саноат зоналари дирекцияларига қисман ёки тўлиқ бериши мумкин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян инвестиция лойиҳалари доирасида ишлаб чиқариш майдончасидан ташқаридаги зарур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш Тошкент шаҳар ҳокимлиги маҳаллий бюджети маблағлари ва бошқа молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 октябрдан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахслар томонидан қатъий белгиланган солиқ тўлаш тартиби бекор қилинади, улар Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексида белгиланган тартибда ягона солиқ тўлови ёки бошқа умумбелгиланган солиқлар тўлашга ўтказилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматлари, жойлашувидан қатъи назар, юридик шахслар томонидан автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш жойлари солиқ органлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берадиган видеокузатув ва автомототранспорт воситалари кириш ва чиқиш вақтини қайд этиш тизими билан жиҳозланганда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси автомототранспорт воситаларини вақтинчалик сақлаш хизматларини кўрсатувчи юридик шахсларнинг тушумлари тўлиқлиги устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳар ҳокимига хорижий инвестор томонидан қонун ҳужжатларида белгиланганидан қўшимча солиқ ва божхона имтиёзлари ва преференцияларини бериш талаби қўйилмаган тақдирда 10 миллион АҚШ долларидан ортиқ эквивалентда чет эл инвестицияси улуши бўлган инвестиция лойиҳаларини амалга оширишда чет эл инвесторлари билан инвестиция шартномаларини тузиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг «Ўзбекистон ҳаво йўллари» МАК «САР» авиакомпаниясининг Тошкент шаҳар, Сергели тумани, Райҳон кўчасида жойлашган бинолари, иншоотлари ва бошқа инфратузилмасини уларга туташ 101,64 гектар майдон билан биргаликда кейинчалик топширилаётган объектлар негизида «Индустриал парк» кичик саноат зонасини ташкил этиш шарти билан қабул қилиш ва топшириш далолатномалари асосида Тошкент шаҳар ҳокимлигига беғараз бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бизнес юритиш учун энг мақбул шарт-шароитлар ва қулай инвестиция муҳитини яратиш, туманлар кесимида Тошкент шаҳрининг инвестициявий жозибадорлигини ошириш, шунингдек, иқтисодий ўсиш ва аҳоли турмуш даражасини оширишни таъминлаш учун зарур ташкилий тадбирларни амалга ошириш мақсадида туманлар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тегишли ҳудудларда мавжуд имконият ва шароитларни акс эттиришни назарда тутадиган Тошкент шаҳри ва туманларнинг инвестиция паспортларини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция жараёнларини бошқаришнинг асосий мақсадларини, устувор тармоқларни ривожлантириш чораларини, маданий ва ижтимоий объектлар ҳамда атроф-муҳитнинг қулай экологик ҳолатини сақлаш билан боғлиқ чекловларни белгилайдиган Тошкент шаҳрида ҳудудлар кесимида инвестиция муҳитини ривожлантириш концепциясини, шунингдек, концепциянинг натижадорлигини тавсифловчи кўрсаткичларни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масъул шахслар ва молиялаштириш манбаларини белгилаган ҳолда инвесторларни аэропортлар, вокзаллар, ташриф буюриш объектларида кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш, уларни зарур транспорт ва техника воситалари билан таъминлаш тартибини ишлаб чиқсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) Тошкент вилояти ҳокимлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда Тошкент шаҳрида кичик саноат зоналари фаолиятини жадаллаштириш, бўш турган ер участкаларидан мақбул тарзда фойдаланиш, улар негизида кичик саноат зоналарини ташкил этиш бўйича, зарур ҳолларда Тошкент вилоятининг Тошкент шаҳри Олмазор, Юнусобод, Чилонзор ва Сергели туманларига туташ ҳудудларида Тошкент шаҳрининг янги кичик саноат зоналарини ташкил этиш учун ҳар бирининг майдони 20 гектардан кам бўлмаган ер участкалари ажратишни назарда тутган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) бир ой муддатда Тошкент шаҳар ва туманлари ҳокимларининг, шунингдек, улар ўринбосарларининг салоҳиятли инвесторларни жалб этиш, хорижий ҳамкорларга инвестиция салоҳияти ва бизнес юритиш шартлари тўғрисидаги маълумотларни етказиш учун учрашув ва музокаралар, шу жумладан хорижий мамлакатларга сафарларнинг календарь режасини ишлаб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инвестиция лойиҳаларининг ташаббускорлари томонидан шаҳарсозлик регламентлари ва қурилиш-монтаж ишларининг сифати бўйича талабларга риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юклатилган вазифа ва функцияларни сўзсиз, ўз вақтида ва сифатли бажариш, инвестиция лойиҳаларини самарали амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг муаммоларини ҳал қилиш, бунда инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича олиб борилаётган ишларнинг натижадорлигига ўз фаолиятида алоҳида эътибор қаратиш, холислик ва очиқлик принципларига риоя этиш, шунингдек, Тошкент шаҳри аҳолиси манфаатларини ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
эксперимент доирасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш натижасида юзага келаётган давлат мажбуриятларини молиялаштириш манбалари билан таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Фармоннинг 8-бандига мувофиқ амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрининг эски шаҳар қисми, маданий мерос объектлари ва атроф-муҳит қулай экологик ҳолатининг сақланиши, аҳоли ҳаёт даражаси ва сифатини ошириш, манзарали дарахтлар ва гуллар эккан ҳолда яшил ҳудудлар барпо этиш, дарахтлар ва ўсимликларнинг ноқонуний кесилишдан ҳимоя қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий тармоқларда жойлаштирилган ва турли қонунбузарликлар (дарахтларнинг ноқонуний кесилиши, маданий мерос объектларига зарар етказиш ва бошқалар) билан боғлиқ фуқаролар мурожаатлари ва шикоятлари бўйича тезкор чоралар кўриш юзасидан масъулият юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ишчи гуруҳ (А.Н. Арипов, С.Р. Холмурадов) Ишчи гуруҳ кун тартибига киритилаётган масалаларнинг тезкор кўриб чиқилишини, шунингдек, юклатилган вазифа ва функцияларнинг сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Вазирлик ва идоралар раҳбарларига Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва инвестиция лойиҳаларини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шунингдек, юзага келаётган муаммоларни ҳал қилиш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Қурилиш вазирлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда турар жой зонасида жойлашган объектларни қайта ихтисослаштиришга рухсат бериш тартибини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритсин, бунда уй-жой ва меҳмонхона хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим объектларини, болалар муассасалари ва бошқа ижтимоий инфратузилма объектларини қуришнинг ўзига хос хусусиятлари ва зарурати ҳисобга олинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ислоҳотларни ҳуқуқий таъминлаш ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси бўлинмалари:
(13-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси билан биргаликда экспериментнинг амалга оширилиши устидан таъсирчан назорат ва мониторинг ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда эксперимент натижалари юзасидан ушбу Фармоннинг амал қилишини республиканинг бошқа ҳудудларига татбиқ этиш бўйича таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳар ойда ушбу Фармонга мувофиқ амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижадорлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ва Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
(13-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 1 февралдаги ПФ–5650-сонли Фармони таҳририда)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатига Тошкент шаҳар ва туманлар халқ депутатлари Кенгашларига Тошкент шаҳри ва туманлари ижро этувчи ҳокимият органларининг фаолияти устидан самарали депутатлик назоратини ташкил этиш ва амалга оширишда кўмаклашиш тавсия қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари ушбу Фармоннинг қоидалари, мавжуд имкониятлар, инвестиция келишувларини амалга ошириш натижалари ва давлат-хусусий шерикликнинг афзалликлари кенг ёритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов ва Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Ж.А. Артикходжаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 15 август,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПФ-5511-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 15 августдаги ПФ-5511-сон Фармонига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида инвестиция муҳитини яхшилаш юзасидан эксперимент ўтказилишини мувофиқлаштириш бўйича Ишчи гуруҳ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.Н. Арипов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Ишчи гуруҳ раиси

С.Р. Холмуродов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси

Ж.А. Ортиқхўжаев

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳнинг Ишчи органи Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.08.2018 й., 06/18/5511/1761-сон; 14.08.2019 й., 06/19/5780/3559-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.06.2021 й., 06/21/6243/0540-сон)