Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарори)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 26 апрелдаги ПҚ-3680-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 13 август,
652-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 13 августдаги 652-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 23 декабрдаги 496-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 12-сон, 79-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида Ер мониторинги тўғрисидаги низомнинг 9-бандида:
а) қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши қўшилсин:
«Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашлари уйма-уй айланиб чиқиш йўли билан деҳқон хўжаликлари ер участкаларидан ва томорқа ерларидан мақсадли ва самарали фойдаланишнинг, шу жумладан, ерга ишлов бериш, уруғлик, кўчатлар ва дарахтлар ўтқазиш, иссиқхоналар қуриш, мол ва паррандалар боқиш ҳолатининг мунтазам мониторингини олиб бориш ҳуқуқига эгадир»;
б) иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 февралдаги 67-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон)
3. Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 30 октябрдаги 476-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2003 й., 10-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Фермер хўжалигининг Намунавий уставининг 36-бандига қуйидаги мазмундаги хатбоши қўшилсин:
«Фермер хўжалигининг Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий ҳисобланади».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 7 ноябрдаги 709-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 31 декабрдаги 1066-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон)
6. Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 26 апрелдаги 180-Ф-сон фармойишида:
а) «Тошкент» халқаро аэропортининг алоҳида йўловчиларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 2-рўйхатнинг «4. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 4.6.5-кичик банд қўшилсин:
«4.6.5. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари»;
б) Ўзбекистон Республикаси аэропортларида расмий делегацияларга хизмат кўрсатиш зали тўғрисидаги низомга 1-рўйхатнинг «5. Марказий муассасалар ва бошқа ташкилотлар» бўлимига қуйидаги мазмундаги 5.16-кичик банд қўшилсин:
«5.16. Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ва унинг ўринбосарлари».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2018 й., 09/18/652/1702-сон, 31.12.2018 й., 09/18/1066/2428-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.02.2025 й., 09/25/67/0145-сон; 10.11.2025 й., 09/25/709/1027-сон)