Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2019 11.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3052
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг буйруғи , 11.08.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3052
Kuchga kirish sanasi
13.08.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 03.10.2019
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 11 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3052]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2019 йил 3 октябрдаги 448-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3052-1, 03.10.2019 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Директор Ш. САДИКОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
215-сон

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлигининг 2018 йил 11 июлдаги 215-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчиларга тоифалар бериш тартиби тўғрисидаги
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ баҳоловчиларга тоифалар бериш тартибини белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 июндаги ПҚ-3764-сон «Баҳолаш хизматлари бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан баҳоловчиларга қуйидаги тоифалар берилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сертификатланган баҳоловчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи тоифали баҳоловчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифали баҳоловчи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тоифали баҳоловчи.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Сертификатланган баҳоловчи тоифаси баҳоловчига малака сертификати берилаётган вақтда Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази (бундан буён матнда Марказ деб юритилади) томонидан берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Баҳоловчилар иккинчи, биринчи ва олий тоифалар олиш учун қуйидаги асосий талабларга жавоб беришлари лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иккинчи тоифага — тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги бир йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 15 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчи тоифага — тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги уч йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 25 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги, шу жумладан бизнес бўйича;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий тоифа — тоифа берилаётган вақтда баҳоловчи ташкилотда баҳоловчи сифатидаги беш йилдан кам бўлмаган иш тажрибасининг, шунингдек турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича камида 35 та мустақил равишда бажарилган ишларнинг мавжудлиги, шу жумладан бизнес бўйича.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчиларга тоифа беришда қўшимча талаблар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ўрнатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган асосий талабларга жавоб берган баҳоловчиларга Марказ томонидан иккинчи, биринчи ва олий тоифалар берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Баҳоловчи тегишли тоифани олиш учун Марказга қуйидаги ҳужжатларни илова қилган ҳолда ариза билан мурожаат қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) меҳнат дафтарчасидан нусха (баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган бўлиши лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳолаш тўғрисидаги ҳисоботларнинг нусхалари (баҳоловчи ташкилот томонидан аслига тўғрилиги тасдиқланган бўлиши лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) баҳоловчи малака сертификатининг нусхаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) тоифа олиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш учун энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдоридаги тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчидан мазкур бандда назарда тутилмаган ҳужжатларни тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ҳужжатлар баҳоловчи томонидан Марказга бевосита ёхуд уларнинг олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан бирга почта алоқаси воситаси ёки электрон почта орқали етказиб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ҳужжатлар Марказнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда ариза берувчига юборилади (топширилади).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги учун баҳоловчи қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Марказ ариза келиб тушган кундан бошлаб уч иш кун мобайнида баҳоловчининг ҳужжатларини тоифа бериш махсус комиссияга (бундан буён матнда комиссия деб юритилади) йўллаш учун қарор қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Баҳоловчи томонидан тақдим этилган аризага баҳоловчини тегишли тоифа учун мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинмаган бўлса, баҳоловчининг аризаси ва унга илова қилинган ҳужжатлар Марказ томонидан баҳоловчига камчиликларни бартараф этиш учун қайтарилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ томонидан ариза қайтарилишининг аниқ сабаблари кўрсатилган ёзма хабарнома баҳоловчига икки иш куни ичида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Аризаси қайтарилган баҳоловчи, қайтариш учун асос бўлган камчиликларни бартараф этганидан сўнг мазкур Низомда белгиланган тартибда Марказга қайта мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-боб. Баҳоловчиларга тоифа бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Баҳоловчиларга тегишли тоифани бериш Агентлик директорининг буйруғи билан тасдиқланадиган камида 5 нафар аъзодан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказ комиссиянинг ишчи органи вазифасини бажаради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия таркиби Агентлик, Марказ, баҳоловчи ташкилотлар ва баҳоловчилар бирлашмалари вакилларидан ташкил топади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тоифа олиш учун талабгор бўлган баҳоловчи комиссия йиғилиши ўтказиладиган сана, вақт ва жой ҳақида комиссия йиғилиши ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин Марказ томонидан хабардор қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия йиғилишлари ўтказиш жараёнларининг шаффофлиги ва холислигини таъминлаш мақсадида комиссия йиғилишлари ўтказиш жараёнлари узлуксиз равишда видеоёзувга туширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссиянинг йиғилишлари ҳар икки ойда камида бир маротаба ўтказилади. Комиссия йиғилиши унинг аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этган тақдирда ваколатли ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Комиссия йиғилишлари комиссия таркибини эълон қилиш ва тоифа олишга талабгор бўлган баҳоловчи фаолияти билан таништиришдан бошланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Комиссия йиғилишида талабгор томонидан тегишли тоифани олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар ўрганилади, баҳоловчи томонидан турли баҳолаш объектларини баҳолаш бўйича тузилган баҳолаш ҳисоботлари таҳлил қилинади ва комиссия томонидан баҳоловчига тоифа бериш ёки тоифа беришни рад этиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қабул қилинган қарор баённома шаклида расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Боҳоловчи мазкур Низомнинг 2-бандида белгиланган талабларга жавоб берган тақдирда, комиссия томонидан баҳоловчига тегишли тоифани бериш тўғрисида қарор қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Комиссия томонидан рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, комиссия баҳоловчига ёзма равишда сўралган тоифани беришда рад этилганлиги сабабларини кўрсатган ҳолда хабар беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Комиссиянинг қарори баҳоловчининг малака сертификатига тегишли ўзгартиришларни киритишга асос бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Комиссия томонидан баҳоловчига тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) баҳоловчи тоифа учун белгиланган талабларга жавоб бермаса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) баҳоловчининг тоифа учун белгиланган талабларга жавоб беришини тасдиқловчи ҳужжатларидаги маълумотлар нотўғри ёки ҳақиқатга тўғри келмаслиги аниқланса.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Комиссия томонидан қарор баҳоловчи иштирокисиз, очиқ овоз бериш орқали кўпчилик овоз билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган тақдирда комиссия раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Комиссия раиси ва аъзолари овоз беришда бетараф қолиш ҳуқуқига эга эмаслар. Комиссия раиси энг охирида овоз беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Баҳоловчи томонидан сўралган тоифани бериш рад этилганда, баҳоловчи мазкур Низомга мувофиқ ҳужжатларни қайта тақдим этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Баҳоловчининг малака сертификатига ўзгартиришлар киритиш учун, баҳоловчи Марказга малака сертификатни қайта расмийлаштириш ҳақида ариза беради, бунда малака сертификатини асл нусхасини ва комиссия котибининг имзоси билан тасдиқланган тоифани бериш ҳақидаги комиссиянинг қарор нусхасини илова қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Тоифани тасдиқлаш тартиби
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Баҳоловчига нисбатан бир неча бор асосланган шикоятлар келиб тушган тақдирда, баҳоловчига тоифа берилган кундан бошлаб бир йилдан сўнг Марказ тоифани тасдиқлаш жараёнини амалга ошириши мумкин, сертификатланган баҳоловчи тоифаси бундан мустасно.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Тоифани тасдиқлаш жараёни, баҳоловчини фаолияти ҳақида баҳоловчи ташкилотлардан, жамоат ташкилотларидан ҳамда бошқа жисмоний ва юридик шахслардан, баҳоловчини фаолияти натижалари ва сифати бўйича, шунингдек унинг баҳолов фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш, баҳолов ҳисоботи сифатини ошириш тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва уларни таҳлил қилишдан иборат бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Марказ томонидан баҳоловчининг амалдаги тоифасига мувофиқлиги тўғрисида шубҳа туғдирувчи маълумотлар аниқланган тақдирда, Марказ комиссияга баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш тўғрисида ҳужжатларни юборишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Баҳоловчини тоифасини қайта кўриб чиқиш бўйича ҳужжатларни кўриб чиқиш, комиссия томонидан тоифани бериш юзасидан баҳоловчининг аризасини кўриб чиқиш тартибига асосан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Тоифаси пасайтирилган баҳоловчи, бир йилдан сўнг тоифасини тиклаш юзасидан комиссияга мурожаат этишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Якуний қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Комиссиянинг баҳоловчига тоифа беришни рад этиш тўғрисидаги қарори юзасидан баҳоловчи қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Комиссия аъзолари баҳоловчи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги махфий маълумотларни ошкор қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
27. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Мазкур Низом Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази, Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти ва Ўзбекистон баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Корпоратив бошқарув илмий-таълим маркази директори Б. ГАНИХОДЖАЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 июль

Ўзбекистон баҳоловчилар жамияти раиси Н. МИРЗАРАХИМОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 июль
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Баҳоловчи ташкилотлар ассоциацияси раиси А. ИСЛАМОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 11 июль
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.08.2018 й., 10/18/3052/1694-сон)