1-ИЛОВА
|
Т/р |
Тадбирларнинг номланиши |
Амалга ошириш механизмлари |
Бажариш муддати |
Молиялаштириш манбаи |
Масъул ижрочилар |
|
I.Ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ўтказиш | |||||
|
1. |
2018 — 2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ботаника институтининг (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) ўсимликлар хилма-хиллиги соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлари ўтказиш, инновацион фаолиятни амалга ошириш концепциясини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш. |
Ижрочилар қарори |
2018 йил |
- |
Фанлар академияси |
|
2. |
Ўзбекистон ўсимликлар дунёси объектларини таҳлил қилиш, баҳолаш ва мониторингини олиб бориш. |
Илмий |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси |
|
3. |
Ўзбекистон табиий ўсимликлар хилма-хиллигининг миллий электрон базасини яратиш. |
Ташкилий |
2018 йил |
Грант |
Ботаника институти |
|
4. |
Навоий ва Бухоро вилоятларининг ноёб ва йўқолиб кетиш арафасида турган ўсимликларининг давлат кадастрини тузиш. |
Ижрочилар |
Навоий вилоятида — 2018 йил Бухоро вилоятида — |
Грант |
Фанлар академияси |
|
5. |
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини тайёрлаш ва нашр этиш. |
Ўзбекистон Республикаси Қизил китобини нашр этиш |
2019 йил |
Фанлар академиясининг бюджетдан ташқари маблағлари |
Фанлар академияси |
|
6. |
Молекуляр филогения и систематика, популяцион генетика и филогеография йўналишларини ривожлантириш. |
Илмий |
2018 — 2020 йиллар |
- |
Фанлар академияси |
|
7. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: ўсимликлар турларини баркодлаш ва паспортлаш учун илмий-техник шароитларни шакллантириш; баркодлаш ва паспортлаш учун мутахассислар тайёрлаш. |
Комплекс |
тасдиқлаш — 2018 йил |
Грант |
Фанлар академияси |
|
8. |
Ўсимликлар хилма-хиллиги бўйича ишончли маълумотларни олиш мақсадида флорани тўр тизимли хариталаш услубини жорий этиш. |
Зарафшон тизмаси ғарбий тармоқларида дала тадқиқотларини олиб бориш |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси |
|
9. |
Антропоген омиллар ва чўлланиш жараёнлари таъсири остида экотизимларнинг замонавий ҳолатини баҳолаш, қурғоқчил экотизимлардан асосий яйловлар сифатида барқарор фойдаланиш йўлларини ишлаб чиқиш. |
Илмий |
2020 йил |
Грант |
Фанлар академияси |
|
10. |
Хом-ашёбоп ўсимликларнинг эксплуатация захираларини аниқлаш, табиий майдонларини хариталаш, Ўзбекистон флораси доривор турларининг замонавий интерактив электрон ресурсларини яратиш. |
Асосий доривор ўсимликлар бўйича интерактив атлас |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси |
|
11. |
Ўзбекистоннинг замбуруғлар флорасини, макро-ва микромицетлар географиясини ўрганиш, маълумотларнинг электрон базасини яратиш ва ҳудудлар кесимида замбуруғларнинг тарқалиш хариталарини тузиш. |
Маълумотларнинг электрон базаси |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси (Н. Бакиров), |
|
12. |
Қуйидагиларни назарда тутувчи комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш: ноёб ўсимликлар ва манзарали дарахтларнинг оналик кўчатхоналарини яратиш; истиқболли иқтисодий қийматга эга ўсимлик турларини интродукциялаш ва акклиматизациялаш; Ўзбекистон флорасининг ноёб ва эндем турларини генетик банкини яратиш. |
Комплекс |
тасдиқлаш — 2019 йил |
Грант |
Фанлар академияси |
|
13. |
«Ўзбекистон флораси»нинг янги 3 жилдларини ва «Ўзбекистон юксак ўсимликлари кадастри»нинг янги 2 жилдини тайёрлаш ва чоп этиш. |
Ташкилий |
2019-2020 йиллар |
Грант маблағлари, Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Фанлар академияси |
|
14. |
Илмий тадқиқот натижаларининг рақобатбардошлигини таъминлаш, Институт фаолиятининг халқаро нуфузини орттириш. |
Ташкилий |
2018 — 2020 йиллар |
Институтнинг бюджетдан ташқари маблағлари |
Фанлар академияси |
|
II. Институт илмий салоҳиятини янада ривожлантириш ҳамда унинг техник базасини мустаҳкамлаш | |||||
|
15. |
Олий ўқув юрти талабаларининг амалиёт ўташини ташкил қилиш, уларни илмий-тадқиқот ва бошқа турдаги ижодий ишларга жалб этиш орқали олий маълумотли кадрлар тайёрлаш сифатини яхшилаш, иқтидорли ёшларни ўсимликлар тўғрисидаги фан йўналишларига жалб этиш. |
Ташкилий |
2019 йил |
- |
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (Б. Юлдашев) |
|
16. |
Хорижий етакчи таълим ва илмий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, шу жумладан, долзарб илмий йўналишлар бўйича тадқиқотлар олиб бориш ва ёш олимларнинг стажировкаларини ташкил этиш. |
Ҳамкорлик тўғрисида меморандумлар |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси |
|
17. |
Институт илмий ходимлари малакасини уларни давра суҳбатлари, семинарлар, конференциялар ва бошқа илмий тадбирларда иштирок этиш учун юбориш орқали ошириб бориш. |
Ташкилий |
Доимий |
Грант |
Фанлар академияси |
|
18. |
Институтни илмий тадқиқотлар учун зарур бўлган замонавий илмий, технологик ва лаборатория ускуналари, шунингдек, приборлар, реагентлар, бутловчи қисмлар ва сарфлаш материаллари билан таъминлаш. |
Комплекс |
2018 — 2020 йиллар |
Грант |
Фанлар академияси |
2-ИЛОВА
1-ИЛОВА