12.07.2018 йилдаги ПҚ-3846-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 12.07.2018 йилдаги ПҚ-3846-сон
Kuchga kirish sanasi
13.07.2018
4. Чора-тадбирлар дастури амалга ошириладиган муддатга 2-иловага мувофиқ таркибда Аҳолига ихтисослаштирилган нефрологик ва гемодиализ тиббий ёрдам кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари дастури ижросининг боришини мониторинг қилиш бўйича ишчи комиссия (кейинги ўринларда – Комиссия) ташкил этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.

Т/р

Тадбирлар номи

Бажариш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Сумма

Ҳужжатни тақдим этиш шакллари

Бажарувчилар

I. Профилактика, диагностика ва даволашнинг клиник баённомалари ва стандартларини қайта кўриб чиқиш ва янгилаш йўли билан ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш

1.

Даволаш-диагностика хизматларининг замонавий, исботловчи тиббиётга асосланган усуллари ва технологияларини жорий этишни, шунингдек, беморларни танлаш ва гемодиализга юборишнинг оптималлаштирилган тартиботларини ҳисобга олган ҳолда катта ёшдагилар ва болаларда (жумладан, ўрнини босувчи терапияга муҳтож бўлган беморларда) нефрологик касалликларнинг мажбурий клиник баённомалари диагностикаси ва уларни даволаш стандартларини ишлаб чиқиш, қайта кўриб чиқиш, янгилаш ва тасдиқлаш.

2018 йил декабрь

-

-

Комплекс чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2.

Даволаш муассасаларида бўлиш муддатлари, кўрсатилган ижтимоий хизматлар ва берилган имтиёзлар тўғрисидаги комплекс ахборотни ўз ичига олган, шунингдек, ушбу соҳада назорат қилишни ва ишларнинг ҳолати ҳақидаги ахборотни тезликда олиш имконини берадиган диспансер кузатувидаги шахслар ҳисобга олиниши ва мониторинги юритилишининг ягона электрон регистри ҳақида таклифлар тайёрлаш ва амалиётга жорий этиш.

2019 йил февраль

АКТни ривожлантириш маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари
ва грантлари

-

Қўшма буйруқ

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,
Ахборот технологиялари
ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги

3.

Гемодиализ хизмат соҳасида давлат-хусусий шерикликка босқичма-босқич ўтиш ва жорий этиш.

2018 — 2020 йиллар мобайнида

-

-

Давлат-хусусий шериклик бўйича лойиҳаларни амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,Молия вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

4.

«Ўзбекистон диализ жамияти» ННТни ташкил этиш.

2018 йил сентябрь

-

-

ННТни рўйхатдан ўтказиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

«Соғлом авлод учун» Фонди,
«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази, Адлия вазирлиги

5.

Хусусий тиббиёт ташкилотлари томонидан гемодиализ аппаратлари ва сарфлаш материаллари етказиб бериш, гемодиализ хизматлари кўрсатиш учун зарур рухсатномалар беришнинг амалдаги тизимини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил октябрь

-

-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Адлия вазирлиги

6.

Биринчи навбатда бирламчи тиббиёт-санитария ёрдами тизимида нефрологик касалликларнинг эрта олдини олиш ва уларни даволаш тизими ишини қайта кўриб чиқиш.

2018 йил
октябрь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,
халқаро молия институтлари
ва донор мамлакатларнинг кредитлари
ва грантлари

-

Комплекс
чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

7.

Ўзбекистон ва қўшни мамлакатлар учун фильтрлар ва гемодиализ сарфлаш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар киритиш.

2018 йил ноябрь

-

-

Аниқ таклифлар ва лойиҳалар

Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги,
Иқтисодиёт вазирлиги Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги,Фанлар академияси

8.

Нефрология ва буйрак трансплантацияси соҳасида фундаментал, амалий
ва инновацион илмий тадқиқотларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг натижалари
ва ютуқларини амалий соғлиқни сақлашга кенг жорий этиш.

доимий

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида,
халқаро молия институтлари ва донор мамлакатларнинг кредитлари ва грантлари

-

Комплекс чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Фанлар академияси

9.

Тошкент шаҳри тиббиёт ташкилотларининг мавжуд бюджет ўрин фонди доирасида Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник касалхонасида 20 ўринли нефрология ва гемодиализ бўлинмасини ташкил этиш.

Янгидан ташкил этиладиган бўлинма учун бинони реконструкция қилиш.

2019 йил январь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

ЛСҲга мувофиқ

Ривожланиш дастури

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги

2019 йил

II. Тиббиёт муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилган тадбирлар

10.

Тошкент шаҳар нефрология касалхонасининг мавжуд биносини реконструкцияси қилиш ҳамда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази қошида янгисини қуриш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, уни 2019 йилги ривожланиш давлат дастурига киритиш.

2018 йил ноябрь

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

-

Лойиҳа-смета ҳужжатлари

Қурилиш вазирлиги, Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
манфаатдор вазирлик
ва идоралар

11.

Қуйидагиларни амалга ошириш орқали Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;

Марказ бўлинмаларини капитал таъмирлаш;

Тошкент шаҳар нефрология касалхонасининг (100 ўринга мўлжалланган) мавжуд биносини реконструкция қилиш.

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари

ЛСҲга мувофиқ

Ривожланиш дастури

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,
Қурилиш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги

2019 йил мобайнида

2019-2020 йиллар мобайнида

12.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказини тиббиёт ва диагностика ускуналари, жумладан юқори технологик ускуналар билан жиҳозлаш.

2019-2020 йиллар мобайнида

Тиббиёт таълим муассасаларининг моддий-техника базасини ривожлантириш жамғармаси маблағлари, халқаро молия институтлари
ва донор мамлакатлар маблағлари

2 млн. АҚШ доллари

Ривожланиш дастури

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,
Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

13.

Бутун республика бўйлаб гемодиализ хизмати узлуксиз фаолият кўрсатиши учун уларни ҳар йили Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига мувофиқ бир марталик фильтрлар, сарфлаш материаллари, шунингдек, диализ аппаратларининг эҳтиёт қисмлари билан марказлаштирилган тартибда таъминлаш.

2019-2020 йиллар мобайнида

Давлат бюджети маблағлари, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағлари

226,7
млрд. сўм

Ҳар йили
Давлат бюджети параметрларига киритиш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

14.

Минтақадаги мавжуд ўрин фонди ва моддий-техник базаси доирасида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари тузилмасида ихтисослаштирилган бўлинмаларни босқичма-босқич ташкил этиш йўли билан туман (шаҳар) даражасида аҳолининг ихтисослаштирилган нефрологик ёрдамдан фойдаланишини кенгайтириш.

Минтақаларда давлат-хусусий шериклик шартларида гемодиализнинг туманлараро бўлинмаларини ташкил этиш бўйича таклифлар тайёрлаш.

2018 йил декабрь

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, халқаро молия институтлари ва донор мамлакатлар маблағлари кредитлари
ва грантлари

-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар
ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

15.

Катта ёшдагилар ва болалар нефрологлари ва гемодиализ бўйича мутахассислар учун, шунингдек ўрта тиббиёт ходимлари учун малака талабларини ишлаб чиқиш.

2018 йил декабрь

-

-

Идоравий ҳужжат

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги

16.

«JICA»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази учун зарур ускуналарнинг бир қисмини сотиб олишга грант ажратишни ишлаб чиқиш.

2018 йил сентябрь

«JICA»нинг грант маблағлари

1,5 млн.
АҚШ доллари

Лойиҳани амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

17.

«TIKA»нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан биргаликда гемодиализ ускуналари ва сарфлаш материаллари харид қилиш учун «TIKA» томонидан грант ажратиш масаласини ишлаб чиқиш.

2018 йил сентябрь

«TIKA»нинг грант маблағлари

-

Лойиҳани амалга ошириш

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси,
Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги

III. Тиббиёт мутахассисларини республикада ва чет элда тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш,
жумладан етакчи хорижий тиббиёт марказлари ва клиникалардан мутахассисларни таклиф қилиш

18.

Ҳар йили:

нефрология мутахассислиги бўйича 5 нафар;

трансплантология мутахассислиги бўйича 5 нафар;

гемодиализ мутахассислиги бўйича 20 нафар мутахассисни тайёрлаш орқали Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказининг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш.

2019 йил
мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Молия вазирлиги

19.

Хорижий мамлакатлардан етук мутахассисларни жалб қилган ҳолда нефрология ва буйрак трансплантацияси бўйича камида 5 та семинар-тренинг ва маҳорат дарси ўтказиш.

2019 йил мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Комплекс чора-тадбирлар

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик
ва идоралар

20.

Нефрология ва гемодиализ бўйича камида 40 нафар, буйрак трансплантацияси бўйича 5 нафар кадрни ҳамда ўрта тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида, Самарқанд ва Андижон давлат институтларининг малака ошириш факультетларида бирламчи ихтисослаш йўли билан кадрлар тайёрлаш.

2019 йил мобайнида

Ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

21.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказида нефролог врачлар, гемодиализ ва буйрак трансплантологлари учун малака оширишнинг мавзули туркумларини ташкил этиш.

2019 йил мобайнида

ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

22.

Хорижий марказлар ва клиникалар билан ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама шартномалар асосида Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази ҳамда унинг минтақавий бўлинмаларининг камида 10 нафар мутахассиси малакасини ошириш.

2018-2019 йиллар мобайнида

ҳар йили ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида

-

Ҳамкорлик тўғрисида шартнома

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги

IV. Тиббий ёрдам кўрсатишнинг замонавий усуллари ва технологияларини амалиётга жорий этиш

23.

Республика нефрология ва буйрак трансплантацияси ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт маркази амалиётига лапароскопик асбоблардан фойдаланиш йўли билан операция қилишнинг замонавий юқори технологик ва кам инвазив усулларини жорий этиш.

2019 йил
мобайнида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги

24.

Кўчириб ўтказилган буйракнинг ажралиб чиқиши илк диагностика маркерларини аниқлашга йўналтирилган нефрология соҳасида илмий тадқиқотлар лойиҳаларини, нефропротекциянинг замонавий йўналишларини ишлаб чиқиш, кейинчалик манбалар бўйича грантлар ажратишни назарда тутган ҳолда белгиланган тартибда грант танловларида иштирок этиш.

2019 йил
мобайнида

-

-

Соғлиқни сақлаш вазирининг буйруғи

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Инновацион ривожланиш вазирлиги

(1-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)

Б.Т. Даминов

Тошкент педиатрия тиббиёт институти ректори, ишчи комиссия раиси

Г.В. Урманова

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари, комиссия раиси ўринбосари

М.М. Каримов

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг етакчи мутахассиси

Ф.Р. Шарипов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи

Ф.А. Рахимкулов

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бошқарма бошлиғи

Ш.Т. Мухтаров

Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори

М.А. Собиров

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош нефрологи

И.З. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг гемодиализ хизмати бўйича консультанти

У.К. Юлдашев

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг одам аъзолари ва тўқималари трансплантацияси бўйича бош мутахассиси

У.Т. Шамсибаев

Гемодиализ бўйича эксперт, «UMT» МЧЖ бош директори

лавозим бўйича

Қорақалпоғистон Республикаси вазирлар кенгаши раиси ўринбосари, Тошкент шаҳар ва вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари

лавозим бўйича

ҳудудий соғлиқни сақлаш бошқармалари раҳбарлари