05.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2456-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг буйруғи, 05.07.2018 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2456-2
Kuchga kirish sanasi
06.07.2018
Ҳужжат 06.07.2018 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 5 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2456-2]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 29 мартдаги ЎРҚ-121-сон «Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги, 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-440-сон «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида»ги ва 2017 йил 29 августдаги ЎРҚ-441-сон «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонунларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон «Фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2012 йил 29 декабрдаги 175-сон буйруғи (рўйхат рақами 2456, 2013 йил 13 май) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 20-сон, 260-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
155-сон

Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 6 июндаги 155-сон буйруғига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«8. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ТҲга монеликсиз кириш ҳуқуқига эга. Бунда ТҲ маъмурияти томонидан Вакилнинг хавфсизлиги таъминланади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. 9-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «миллий» деган сўз «давлат» деган сўз билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. 180-банддаги «1999 йил 12 апрелдаги 171-сонли қарори (Ўзбекистон Республикасининг Ҳукумати қарорлари тўплами, 1999 й., 4-сон,18-модда)» деган сўзлар «2016 йил 14 ноябрдаги 387-сон қарори» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. 205-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«205. Суд, прокурор, ҳимоячи, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман), Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил ёки ТҲларни текшириш ҳуқуқига эга бўлган бошқа давлат органлари номига, шунингдек жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга йўлланган ариза, таклиф ва шикоятлар цензурадан ўтказилмайди ҳамда муҳрланган тарзда йигирма тўрт соатдан кечиктирмай юборилади, телеграммалар эса дарҳол юборилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. 217-банддаги «тўғрисидаги терговчининг» деган сўзлар «тўғрисидаги суриштирувчининг ёки терговчининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. 246 ва 247-бандлардаги «тергов олди текшируви» деган сўзлар «терговга қадар текширув» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. 252-банд «суднинг қарори» деган сўзлар «суднинг ажрими» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. 254-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«254. Агар ушлаб туриш ёки қамоқда сақлашнинг ЖПКда белгиланган муддатлари тугаганидан кейин ТҲда сақланаётган шахсни озод қилиш ҳақидаги прокурорнинг, терговчининг ёки суриштирувчининг қарори ёхуд суднинг ушлаб туриш муддатини узайтириш тўғрисидаги ёки унга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ёхуд қамоқда сақлаш муддатини узайтириш ҳақидаги ажрими келиб тушмаган бўлса, ТҲларда қонунлар ижроси устидан назорат қилувчи прокурор ёхуд ТҲ бошлиғи ТҲда сақланаётган шахсни ўз қарори билан дарҳол озод қилади. Қарорнинг кўчирма нусхаси кечиктирмасдан жиноят ишини юритаётган мансабдор шахсга ёки органга, шунингдек прокурорга юборилади.».
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. 2-илова мазкур ўзгартиришларнинг иловасига мувофиқ таҳрирда баён этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Мазкур ўзгартиришлар Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси, Олий суди, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги билан келишилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бош прокурор О. МУРОДОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 июнь

Олий суд раиси К. КАМИЛОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Соғлиқни сақлаш вазири А. ШАДМАНОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ш. КУТБИЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 6 июнь
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига киритилаётган ўзгартиришларга
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

«ТАСДИҚЛАЙМАН»

УЯ-64/ ТҲ бошлиғи

____________________

(унвони ва Ф.И.О.)

____________________

(имзо)

20__ йил «___»_______

Камераларга жойлаштириш
РЕЖАСИ

Алоҳида сақланиши ва жойлаштирилиши лозим бўлган шахслар тоифаси

Камера рақами

Камерадаги

жойлар сони

Изоҳ

1

2

3

4

I. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ЭРКАКЛАР

1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

2. Биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар

3. Биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

4. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

5. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

6. Муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ёки ўта оғир жиноят содир этган шахслар

7. Ўта хавфли рецидивистлар

8. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар

II. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН АЁЛЛАР

1. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтамаган шахслар

2. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

3. Судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

4. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ёки оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

5. Ўта хавфли рецидивистлар

6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар

III. ГУМОН ҚИЛИНАЁТГАН ВА АЙБЛАНАЁТГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

1. Ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки эҳтиётсизлик оқибатида унча оғир бўлмаган жиноят содир этган шахслар

2. Биринчи марта қасддан жиноят содир этган шахслар

3. Жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам тарбия колониясида жазони ўтаган шахслар

IV. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ЭРКАКЛАР

1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

4. Жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

5. Умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар

6. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар

V. ЖАЗО ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН АЁЛЛАР

1. Жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

2. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

3. Жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

4. Ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар

5. Турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар

6. 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар

VI. ЖАЗОНИ ЎТАШ УЧУН ҲУКМ ҚИЛИНГАН ВОЯГА ЕТМАГАНЛАР

1. Жазони тарбия колонияларида ўташга ҳукм қилинган шахслар

VII. ВАҚТИНЧА САҚЛАШ УЧУН ОЛИБ КЕЛИНГАН ШАХСЛАР
(ТРАНЗИТ ОРҚАЛИ ЎТУВЧИЛ�Р)

1. Эркаклар:

жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

жазони махсус тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар

турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар

2. Аёллар:

жазони манзил-колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

жазони умумий тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

жазони қаттиқ тартибли колонияда ўташ учун ҳукм қилинган шахслар

ўта хавфли рецидивист деб топилган шахслар

турмага қамаш тариқасидаги озодликдан маҳрум қилишга ҳукм қилинган шахслар

2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар

VIII. ХЎЖАЛИК ХИЗМАТИГА ОИД ИШЛАРНИ

БАЖАРИШ УЧУН ҚОЛДИРИЛГАН МАҲКУМЛАР

1. Эркаклар

2. Аёллар

IX. КАРЦЕРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

1. Эркаклар

2. Аёллар

3. Вояга етмаганлар

X. ТИББИЁТ БЎЛИМИДА ДАВОЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

1. Касаллик турига қараб эркаклар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар

б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар

в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

е) ўта хавфли рецидивистлар

ж) муқаддам қасддан унча оғир бўлмаган, оғир ва ўта оғир жиноят содир этган шахслар

з) умрбод озодликдан маҳрум қилинган шахслар

2. Касаллик турига қараб аёллар:

а) ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар

б) биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар

в) биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

г) судья, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходими, адвокат бўлиб ишлаган ёки ишлаётган шахслар:

ижтимоий хавфи катта бўлмаган ва эҳтиётсизлик оқибатида жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан унча оғир бўлмаган ва оғир жиноят содир этган шахслар

биринчи марта қасддан ўта оғир жиноят содир этган шахслар

жиноят таркибидан қатъи назар, муқаддам озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазони ўтаган шахслар

д) чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар:

з) 2 ёшга тўлмаган боласи бор, шунингдек ҳомиладор (ҳомиладорлик муддати 24 ҳафта ва ундан юқори бўлган) аёллар

3. Касаллик турига қараб вояга етмаган шахслар

XI. ЙИҒМА БЎЛИМЛАРДА САҚЛАНАЁТГАН ШАХСЛАР

Эслатма: мазкур режа 3 нусхада тузилади ва навбатчилик қисмида, тартибот ва махсус бўлимда сақланади.».
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 06.07.2018 й., 10/18/2456-2/1470-сон)