05.07.2018 йилдаги ПҚ-3838-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 05.07.2018 йилдаги ПҚ-3838-сон
Kuchga kirish sanasi
05.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотлар ҳамда инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иммунология ва инсон геномикаси бўйича илмий тадқиқотларни янада такомиллаштириш, кенг тарқалган касалликларнинг иммунодиагностикаси, иммунопрофилактикаси ва иммунотерапиясида инновацион технологияларни яратиш, шунингдек, мазкур соҳада юқори малакали маҳаллий илмий кадрларни тайёрлаш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Республика иммунология илмий марказини Иммунология ва инсон геномикаси институти (кейинги ўринларда Институт деб юритилади) этиб қайта ташкил қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси тасарруфига ўтказиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Қашқадарё ва Андижон вилоятларида юридик шахс мақомига эга бўлмаган филиалларини ташкил этиш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар Институтнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биотиббиётнинг умумжаҳон ютуқлари билан ўзаро боғлиқ иммуногеном технологияларнинг кенг спектри ишлаб чиқилишини таъминловчи комплекс тадқиқотларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
онкологик, аутоиммун ва метоболик патологияларда аутоиммун-яллиғланиш жараёнларини шакллантиришнинг тизимли иммунологик, геномик ва хужайра-молекуляр механизмларининг умумийлиги ва фарқлари тўғрисида янги тасаввурларни ўрганиш ва таърифлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий хом ашёдан тайёрланган иммунотроп дори воситаларини ўрганиш мақсадида янги фармацевтика технологияларини ишлаб чиқиш учун тизимли иммунология ва геномиканинг ютуқларидан фойдаланиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро талабларга мувофиқ мультиомилли (бирикмали) касалликларни диагностика қилиш ва даволаш учун янги иммунобиогенетик, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқишда таҳлилий ва технологик асосларни яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
иммунология, тиббий генетика соҳасида ва улар билан боғлиқ йўналишларда юқори малакали ёш мутахассислар ва олий малакали илмий-педагог кадрлар тайёрлаш мақсадида фан ва таълимни интеграциялаш шаклларини такомиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион илмий тадқиқотларни ривожлантирадиган янги дастур ва услубларни ишлаб чиқиш, ўқув жараёнини услубий таъминлаш, шунингдек, Институт илмий ходимларининг соҳадаги олий таълим муассасаларининг таълим жараёнида фаол иштирок этишини таъминлаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек, инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президентига, заруратга кўра, Институтнинг тузилмасига ходимларнинг тасдиқланган чекланган умумий сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилаб қўйилсинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт давлат муассасаси шаклидаги юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби ва давлат тилидаги ўз номи тасвирланган муҳрга ва ғазна ҳисоб рақамларига эга бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт ходимларига Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси илмий-тадқиқот муассасаларининг тегишли лавозимлари учун назарда тутилган меҳнатга ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантириш шартлари татбиқ этилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг бино ва иншоотларини сақлаш хамда ходимлар (илмий ходимлардан ташқари) меҳнатига ҳақ тўлаш харажатларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетидан ажратиладиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги томонидан ўтказиладиган танловлар натижалари бўйича ажратиладиган грантлар, халқаро молия институтлари ва бошқа хорижий ташкилотлар грантлари, хўжалик фаолиятидан келадиган тушумлар, шунингдек, қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар Институт фаолиятини молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда Институтнинг уставини ўрнатилган тартибда тасдиқласин ва унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Республика иммунология илмий марказининг ўтказиб берилаётган илмий-техник лойиҳалари, ускуналари, моддий бойликлари ва бошқа мулкини, жумладан автотранспорт воситалари ва ёқилғи-мойлаш материаллари лимитларини инвентаризация қилсин хамда уларни Институтга ўтказиб берсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва тегишли вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда Институт филиалларини зарур мебель, компьютер техникаси ва замонавий илмий ускуналар билан жиҳозлаш, шунингдек, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Институт ҳузурида иммунология ва инсон геномикаси соҳасида ҳақ эвазига мутахассислар малакасини оширадиган ва уларни қайта тайёрлайдиган ихтисослашган марказ ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарор қоидаларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилги Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети харажатлари параметрларига зарур ўзгартиришлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Қуйидагилар:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институт Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Яҳё Ғуломов кўчаси, 74-уй манзилидаги бинони Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясига оператив бошқарув ҳуқуқи билан ўтказган ҳолда ушбу манзилга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Андижон филиали бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида Андижон шаҳри, Атабеков кўчаси, 1-уй манзилдаги Андижон давлат тиббиёт институтининг биносига;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Институтнинг Нукус филиали бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида Нукус шаҳри, А. Достаназаров кўчаси, 108-уй манзилдаги Қорақалпоғистон тиббиёт институтининг биносига жойлаштирилсин.
(8-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 14 февралдаги ПҚ-4598-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.02.2020 й., 07/20/4598/0170-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қашқадарё вилоят ҳокимлиги икки ҳафта муддатда Институт Қашқадарё филиалининг бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида жойлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 30 сентябрдаги «Иммунология соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказишни ташкил қилишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-2620-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги бир ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси раиси С.Р. Холмурадов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Қосимов ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Б.С. Юлдашев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 5 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3838-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3838-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тузилмаси

*Молиялаштириш бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ходимларнинг чекланган умумий сони (ёрдамчи ходимлардан ташқари) — 92 нафар, шу жумладан илмий ходимлар — 76 нафар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ёрдамчи ходимлар сони қонунчиликда ўрнатилган меъёрлар бўйича белгиланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Илмий-амалий лойиҳаларни бажариш учун шартнома асосида мутахассислар ва олимлар жалб этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 5 июлдаги ПҚ-3838-сон қарорига
2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Иммунология ва инсон геномикаси соҳасида фундаментал ва амалий тадқиқотларни, шунингдек, инновацион ишларни ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар дастури
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддатлари

Харажатлар

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Иммунология ва тиббий генетика соҳасида фундаментал ҳамда амалий тадқиқотлар ва инновацион ишларни олиб бориш

1.

2018 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институтида фундаментал ва амалий тадқиқотлар, инновацион ишларни ўтказиш Концепциясини тасдиқлаш.

Иммунопатологик жараёнларнинг асосий йўналишлари ва механизмларини ўрганиш ва илмий тадқиқотларнинг натижаларини татбиқ этиш.

2018 йил
1 сентябргача

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

2.

Чет эллардаги илмий марказлар томонидан ўтказиладиган иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги илмий тадқиқотлар тенденциялари ва натижаларини таҳлил қилиш. Таҳлил натижаларга кўра Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти тадқиқотларининг йўналишларини янгилаш мақсадида ҳар йили монографиялар ва шарҳловчи мақолаларни эълон қилиш.

Таҳлилий маълумот ёзишмалари. Илмий тадқиқотларнинг йўналишлари, мавзулари, услуб ва технологияларини асослаб бериш

2018-2019 йилларда

Фанлар академияси

3.

Диагностика ва даволашнинг янги биорегуляцион услубларини ишлаб чиқиш учун таҳлилий ва технологик асосни яратган ҳолда иммунитетга боғлиқ патологиялар (онкологик, аутоиммун ва метаболик патологияларда) аутоиммун-яллиғланиш жараёнлари шаклланиши тизимли иммуно-геном ва ҳужайра-молекуляр механизмлари муштараклиги/ фарқларини ўрганишга йўналтирилган фундаментал илмий тадқиқотларни олиб бориш.

Илмий ҳисоботлар. Турли касалликлар аутоиммун-яллағланиш жараёнлари умумий механизмлари тавсифи

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техника дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

4.

Кўп омилли касалларнинг персоналлаштирилган генодиагностикаси учун молекула-генетик технологиялар ва диагностика панелларини ишлаб чиқиш бўйича амалий илмий тадқиқотларни бажариш

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

5.

Якка тартибдаги дори терапияси ва даволаш самарадорлигини баҳолаш курсларини танлаш учун, жумладан, фармакомониторинг методикаси ва фармакогеном прогнозлаштирилиши билан бирга персоналлаштирилган тиббиётнинг янги ёндошувларини татбиқ этган ҳолда дори воситаларининг иммун тизимига таъсири хусусиятларини аниқлаш мақсадида клиникагача бўлган босқичда дори-дармонларнинг иммунотрон таъсирини ўрганиш методларини ишлаб чиқиш бўйича амалий илмий тадқиқотларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

6.

Болалар ва катталардаги қандли диабетнинг ҳужайра терапиясини ишлаб чиқишга йўналтирилган амалий илмий тадқиқотлар ҳамда инновацион лойиҳаларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

7.

Персоналлаштирилган иммунотерапиянинг протоколларини ишлаб чиққан ҳолда иммун тизимининг фаолиятини инобатга олиб, турли хил (инфекцион, аллергик, аутоиммун ва онкологик) бирламчи ва иккиламчи иммунитет танқислигида иммунодиагно-стика, иммунотерапия ва иммунопрафилактиканинг замонавий алгоритмларини ишлаб чиқиш бўйича амалий ишларни бажариш.

Илмий ҳисоботлар. Илмий-техник ҳужжатларни тайёрлаш

2018-2019 йилларда

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Давлат илмий-техникавий дастурлари доирасида ажратиладиган маблағлар, халқаро ташкилотларнинг грантлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

8.

Иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги фундаментал, амалий ва инновацион илмий тадқиқотларнинг натижалари бўйича илмий мақолаларни чет эллардаги илмий журналларда чоп этиш.

Нашр этиш. Патентлар олиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошли-гини таъминлаш, Иммунология ва инсон геномикаси институти фаолиятининг халқаро майдонда эътироф этилиши.

Ҳар йили

Фанлар академияси

9.

Халқаро индекс ва рефератив маълумот базаларида индексация қилиш орқали «Назарий ва клиник тиббиёт» («Теоретическая и клиническая медицина») журналини халқаро даражага олиб чиқиш мақсадида унинг ташкилий ва моддий-техникавий тузилмасини кучайтириш.

Журнални ҳар чоракда чиқариш

2021 йилга бориб халқаро индекс ва рефератив маълумот базаларида индексация қилиш

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси

II. Иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги илмий кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш, шунингдек, моддий-техника базасини мустаҳкамлаш

10.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузурида иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш таълим Марказини ташкил этиш. Сифат жиҳатидан юқори ташкилий ва профессионал даражадаги курсларда машғулотлар ўтказиш учун зарур ўқув, методик ва моддий-техник базани яратиш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 январгача

Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, ҳомийлар маблағлари

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Инновацион ривожланиш вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Молия вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

11.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти ҳузурида иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги мутахассислар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш Марказидаги педагогик фаолиятга Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти етакчи илмий ходимларини, шунингдек, шартнома асосида хорижий мутахассисларни, амалиёт мутахассисларини жалб этиш.

Ташкилий
чора-тадбирлар

Тасдиқланган ўқув дастурлари асосида доимий

Келишув бўйича

Фанлар академияси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

12.

Ёш олимларни иммунология ва инсон геномикаси соҳасидаги етакчи тадқиқот лабораторияларида ўтказиладиган тренингларга юбориш

Меморандумлар (битимлар) тузиш

Меморандум-лар (битимлар)га мувофиқ

Келишув бўйича

Хорижий грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

13.

Малака ошириш ҳамда замонавий илмий технологиялар ва билимларни ўзлаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Иммунология ва инсон геномикаси институти илмий ходимларини халқаро конференциялар ва семинарларга юбориш.

Чора-тадбирлар комплекси. Кадрлар малакасини ошириш, янги билимларни ўзлаштириш ва Ўзбекистонга янги технологияларни олиб келиш. Илмий тадқиқотлар натижаларининг рақобатбардошли-гини ошириш

Тадбирларни ўтказиш муддатларида

Ушбу мақсадларга ажратиладиган маблағлар доирасида

Грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари, Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари

Фанлар академияси, Инновацион ривожланиш вазирлиги

14.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Иммунология ва инсон геномикаси институтининг ҳужайра терапияси бўлими учун янги корпус қурилиши ва мазкур институт биносиникапитал таъмирлаш, унинг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш.

Ташкилий чора-тадбирлар комплекси

2019 йил
1 мартгача

Грантлар ва халқаро ташкилотларнинг маблағлари, Иммунология ва инсон геномикаси институтининг бюджетдан ташқари маблағлари, шунингдек, бошқа манбалар

Фанлар академияси, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Қурилиш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, «Ўзбекнефтгаз» АЖ

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 07/18/3838/1455-сон; 15.02.2020 й., 07/20/4598/0170-сон)