Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармони)
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги лицензиялаш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини янада қисқартириш ва соддалаштириш, шунингдек, бизнес юритиш шарт-шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 йил 11 апрелдаги ПФ-5409-сон Фармонига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилсин.
2. Вазирликлар ва идоралар ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар вазири П.Р. Бобожонов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2018 йил 5 июль,
503-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 июлдаги 503-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 октябрдаги 725-сонли қарорига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 3 февраль — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон)
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Портловчи моддалар ва портлатиш воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, транспортда ташиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2004 йил 6 майдаги 213-сон қарорида (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 5-сон, 46-модда):
а) 2-банднинг учинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш, шунингдек баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг ташқи иқтисодий фаолиятини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2008 йил 27 мартдаги ПҚ-823-сон қарори)» 2008 йил 7 майдаги 90-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2008 йил 5-сон, 17-модда) 12-банднинг «а» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сонли қарорига асосан 2022 йил 1 мартдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон)
5. Вазирлар Маҳкамасининг 2011 16 февралдаги 35-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2011 й., 2-сон, 9-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида хавфли юкларни автомобиль транспортида ташиш қоидаларида:
а) 2-банднинг ўн учинчи хатбоши, 50-банд, 51-банднинг учинчи хатбоши, 56-банднинг «е» кичик банди, 88-банднинг олтинчи хатбоши, 101-банднинг иккинчи хатбоши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин;
б) 57-банднинг биринчи хатбошидаги «рухсатномада» сўзи «маршрутда» сўзи билан алмаштирилсин;
в) 91-банднинг биринчи хатбошидаги «ҳудудий йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларининг олдинда ва орқада иккита патруль автомобили» сўзлари «ташувчининг ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари» сўзлари билан алмаштирилсин.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.07.2018 й., 09/18/503/1458-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.02.2022 й., 09/22/80/0154-сон; 02.11.2024 й., 09/24/725/0879-сон)