02.07.2018 йилдаги ПҚ-3827-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.07.2018 йилдаги ПҚ-3827-сон
Kuchga kirish sanasi
04.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизда фуқароларнинг эркинлик ва шахсий дахлсизликка доир ҳуқуқларини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда, шахсга ўз имкониятларини рўёбга чиқариши учун самарали механизмлар яратилган, умуман жамият манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлайдиган суд-ҳуқуқ тизими самарали фаолият кўрсатмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бундан ташқари, жамиятнинг пойдевори сифатида оила институтини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, оила манфаатларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий асосларини кучайтириш, унинг хавфсизлигини ва уйғунлигини қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кўрилган чоралар хотин-қизларнинг сиёсий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига шак-шубҳасиз риоя қилиш, маънавий-ахлоқий асосларни ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш учун пойдевор яратди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Республикада оғир ижтимоий аҳволда қолган, шу жумладан жисмоний, ахлоқий ёки мулкий зарар етказиш натижасида содир этилган ҳуқуқбузарликлар туфайли жабр кўрган шахсларга кўмаклашиш ва ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича инфратузилмани яратиш алоҳида аҳамиятга эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, амалиётда фуқароларнинг, энг аввало, ёрдамга муҳтож хотин-қизларнинг ҳуқуқларини қўшимча равишда таъминлаш, давлат органларининг фуқаролик жамияти институтлари, шу жумладан оммавий ахборот воситалари билан амалий муносабатларини кучайтириш, мазкур масалаларда жамоатчилик назорати жорий этилишини давом эттириш юзасидан кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўришни талаб қиладиган айрим муаммолар ва камчиликлар сақланиб қолмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни инобатга олган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг, шу жумладан хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқлилиги кафолатлангани, шунингдек, қийноққа солганлик, зулм қилганлик ва бошқача тарзда шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини таҳқирловчи муомалада бўлганлик учун жавобгарлик белгилаб қўйилгани маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Қуйидагилар ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни ҳамда жамиятдаги ва оиладаги маънавий-ахлоқий муҳитга салбий таъсир кўрсатувчи бошқа ҳолатларни қўзғата оладиган оилавий ва шахслараро низоларнинг, депрессив вазиятларнинг эрта олдини олиш, шунингдек, ушбу жараёнда кенг жамоатчилик иштирок этишини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини йўлга қўйишда, юзага келадиган низоли вазиятларни, биринчи навбатда оилавий-маиший низоли вазиятларни ҳал қилишда давлат органларининг ўзаро ҳамкорлигини, шу жумладан фуқаролик жамияти институтлари билан самарали ҳамкорлик тизимини шакллантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низоли вазиятларнинг эрта олдини олишга, энг аввало, «хавф остидаги гуруҳ»да бўлган шахслар ва оилаларни аниқ мақсадда қўллаб-қувватлаш орқали ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш тизимини такомиллаштиришга фуқаролик жамияти институтларини кенг жалб қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатиш сабабларини, ўз жонига қасд қилиш кайфиятини қўзғатадиган омилларни аниқлаш ҳамда ўрганиш, уларни бартараф этиш чораларини кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда оилавий-маиший тусдаги зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига нисбатан, биринчи навбатда, яқин қариндошлар томонидан муросасиз муносабат муҳитини, шу жумладан жазо муқаррарлигини таъминлаш, оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларни қўллаб-қувватлаш орқали қарор топтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни ошириш, оилавий ва шахслараро муносабатлар соҳасида қонунийликни мустаҳкамлаш, ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш жараёнларига дахлдорлик ҳиссини кучайтириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда Дастур деб юритилади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари раҳбарларининг зиммаларига Дастурда назарда тутилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Республика марказини жойлаштириш учун бепул фойдаланиш ҳуқуқи асосида бино ажратилишини, шунингдек, у зарур мебель, компьютер техникаси, алоқа воситалари ва бошқа моддий-техник ресурслар билан жиҳозланишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Белгилаб қўйилсинки, аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича республика, ҳудудий ва туманлараро намунали марказлар (кейинги ўринларда — Марказлар) давлат-хусусий шериклиги усулларидан кенг фойдаланиши, шу жумладан Марказларнинг фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, шунингдек, оилавий-маиший зўрлик ишлатилишининг олдини олиш тизимини такомиллаштириш мақсадида нодавлат нотижорат ва халқаро (хорижий) ташкилотларни жалб қилишлари мумкин.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг мурожаатига мувофиқ Марказларнинг жойлаштирилишини, жиҳозланишини ташкил этсин ҳамда бошқа ташкилий масалаларни ҳал қилсин.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги фуқаролар билан ўзаро алоқани амалга ошириш ва шошилинч руҳий, психотерапевтик, ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, қўшимча ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган ташкилотлар тўғрисида маслаҳат бериш ва ахборот тақдим этиш учун мўлжалланган «ишонч телефони»ни (республика доирасида ягона қисқа рақам бўйича ҳамма фойдаланиши мумкин бўлган «тезкор алоқа»ни) ташкил этиш мақсадида Марказларни, шу жумладан Республика марказини кўп каналли телефон алоқаси билан таъминлашда кўмак берсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Белгилаб қўйилсинки, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қуйидаги масалалар юзасидан Марказлар билан ҳамкорлик қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий-маиший зўрлик ишлатишни ўз вақтида аниқланишини, бартараф этилишини ва олди олинишини таъминлаш, уларнинг оқибатларини, шунингдек, бундай турдаги хатти-ҳаракатлар содир этилишига олиб келадиган сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оғир ижтимоий аҳволдаги шахсларга, биринчи навбатда, оилавий низоларни ҳал қилиш орқали таъсирчан ёрдам кўрсатиш бўйича аниқ мақсадли ишларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамиятда оилавий-маиший сабабларга кўра содир этилган зўрлик ишлатишнинг ҳар қандай кўринишига муросасиз муносабат муҳитини шакллантириш мақсадида низоли вазиятларнинг, шу жумладан оиладаги низоли вазиятларнинг эрта олдини олиш бўйича аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирликлар ва идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, шунингдек, хўжалик бошқаруви органлари Марказлар, шу жумладан Республика маркази билан яқин ўзаро ҳамкорлик олиб борилишини, уларда юклатилган вазифаларни бажариш учун зарур қулай шарт-шароитлар яратилишини, ўз вақтида зарур ёрдам берилишини, аниқ чоралар кўрган ҳолда уларнинг мурожаатлари кўриб чиқилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги халқаро алоқаларни амалга оширишда, хорижда ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш бўйича ташкилотлар билан алоқалар ўрнатишда, халқаро (хорижий) ташкилотлар ва уларнинг ваколатхоналари билан битимлар тузишда Республика Марказига ва Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигига ҳар томонлама кўмаклашсин.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ва Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда «Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин. Қонун лойиҳасида қуйидаги масалалар назарда тутилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший зўрлик ишлатиш тушунчасини таърифлаш, зўрлик ишлатиладиган ҳолат турларини ажратиб кўрсатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ваколатли органларнинг вазифалари ва функционал мажбуриятларини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маиший зўрлик ишлатишнинг эрта олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, шунингдек, бундай қилмишларни содир этганлик учун жавобгарликни фарқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муайян тақиқлар ўрнатишни, шу жумладан жабрланганлар билан мулоқот қилишга, уларнинг иш жойига, ўқиш жойига, яшаш жойига боришга тақиқлар қўйишни ва уларни ҳимоя қилиш бўйича бошқа чора-тадбирларни назарда тутадиган ҳимоявий кўрсатмалар институтини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судгача ва суд текшируви жараёнида маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни ҳимоя қилишга қаратилган махсус процессуал кафолатларни жорий этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий-маиший соҳада қонунийликни ва ҳар бир оилавий-маиший зўрлик ишлатиш, шахсий ҳаётга аралашув ҳолати бўйича жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш устидан қатъий назорат ўрнатсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Олий суди ва Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда оилавий-маиший зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ эътирозсиз ва қаршиликсиз одил судловдан фойдаланишини ва тўлиқ ҳимоя қилинишини таъминлаш чораларини кўрсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ички ишлар вазирлиги билан биргаликда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларига низоли вазиятларда ва оилавий-маиший зўрлик ишлатиш аниқланган ҳолларда самарали ҳаракат қилиш ўргатилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги «хавф остидаги гуруҳ»да бўлган оила аъзоларига нисбатан ҳар бир зўрлик ишлатилган ҳолат ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларини, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ҳамда «Маҳалла ва оила» илмий-тадқиқот институтини зудлик билан хабардор қилишни таъминласин.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Адлия вазирлиги Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда икки ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказлар, шунингдек, уларнинг тузилмалари тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ушбу қарорнинг мазмун-моҳияти кенг ёритилишини ва аҳолига етказилишини таъминласин.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 29 январдаги ПФ-61-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси Т.К. Нарбаева, Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори О.Б. Муродов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Б.М. Мавлонов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3827-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3827-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш, оилавий-маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш бўйича амалий чора-тадбирлар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ДАСТУРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъул ижрочилар

I. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атвор профилактикасининг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш

1.

«Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш тўғрисида»ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш.

Ўзбекистон Республикаси Қонуни

2018 йил
1 октябргача

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Бош прокуратура (О. Муродов),манфаатдор вазирликлар ва идоралар. Хотин қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

2.

Низоли вазиятлар, шу жумладан оилавий, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда уларни профилактика қилиш масалалари бўйича давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг идоралараро ҳамкорлиги тартибини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Қўшма қарор

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси
(Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

3

Оилада маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш, руҳий-жисмоний зўрлик ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ҳамда профилактика қилиш бўйича Идоралараро чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Идоралараро режа

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

4.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг ҳудудий бўлинмалари ҳузурида зўрлик ишлатишдан жабр кўрган шахсларни реабилитация қилиш ва мослаштириш ҳамда ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш марказлар фаолиятини ташкиллаштириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар, Хотин-қизлар қўмитаси ва БМТТД (келишув бўйича) қўшма лойиҳаси

II. Низоли вазиятлар, маиший зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш борасидаги ишларни ташкил этиш

5.

Маиший зўрлик ишлатиш, шу жумладан:

маиший зўрлик ишлатиш жабрдийдалари;

маиший зўрлик ишлатган ва шунга мойил шахслар;

маиший зўрлик ишлатилиши жабрдийдалари томонидан олинган ёрдам ва хизматлар;

маиший зўрлик ишлатилиши фактлари тўғрисида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва бошқа органларга қилинган мурожаатлар сони ҳақидаги хабарлар баён этилган маълумотлар ягона базасини шакллантириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ИИВ (П. Бобожонов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), Олий суд (К. Камилов), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

6.

Ўз жонига қасд қилишга мойил шахсларни, шунингдек, кенг комплекс кўрсаткичлар, омиллар ва сабабларга кўра ўз жонига қасд қилишга уринган шахсларни ҳисобга олишнинг ягона тартибини ишлаб чиқиш.

Идоралараро қарор

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодманов),

ХТВ(У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Бош прокуратура (О. Муродов), ИИВ (П. Бобожонов), Давлат статистика қўмитаси (Б.Бегалов), Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев),манфаатдор вазирликлар ва идоралар

7.

Оғир ижтимоий аҳволда қолган шахсларга ихтисослаштирилган ёрдам кўрсатиш тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишни таъминлаш, шу жумладан:

ижобий психологик маслаҳатлар, шунингдек ижтимоий реабилитация қилиш ва мослаштириш муассасаларининг, шу жумладан психологик ва руҳий-тиббий ёрдам кўрсатувчи муассасаларнинг алоқа телефонларини кўрсатган ҳолда СМС орқали мунтазам ахборот билан таъминлаш;

мураккаб ҳаётий вазиятлардан чиқиш ва стрессга чидамлиликни ошириш усуллари тўғрисида ахборотлар бериладиган веб-сайтларни яратиш;

ўз жонига қасд қилишга мойилликни уйғотувчи ва уларни амалга ошириш усулларига ўргатувчи ахборотлар баён этилган веб-сайтлар фаолиятига чек қўйиш мақсадида ижтимоий тармоқларда жойлаштириладиган ахборотлар мониторингини ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 ноябргача

Бош прокуратура (О. Муродов),
ИИВ
(П. Бобожонов), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ЎзМАА (А. Кучимов),
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов),ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

8.

Таълим муассасаларининг ўқувчиларида вазият тақозоси билан руҳий ва хулқ-атвор бузилишлари аниқланганида шошилинч психологик ва психотерапевтик ёрдам кўрсатиш механизмини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш, у қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:

ўқувчида бузилиш белгилари аниқланганида психотерапевт томонидан бевосита таълим муассасасида шошилинч маслаҳат бериш тартибини ўрнатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»да бўлган ўқувчининг ҳолатини педагог ва психолог томонидан кузатиш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш мақсадида таълим муассасаларида ўқувчиларни мунтазам равишда, биринчи навбатда ўқув йили бошланишида тест орқали текшириш ва сўровномаларни тўлдириш;

«хавф-хатар гуруҳи»даги шахсларни аниқлаш бўйича педагоглар учун семинарлар ва тренинглар ташкил этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов)

9.

Таълим муассасаларида маиший зўрликни профилактика қилиш чораларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, улар қуйидагиларни ўз ичига олади:

ҳуқуқни бузишга мойил ўқувчиларни аниқлаш ва уларни ижтимоий реабилитация қилиш чораларини кўриш;

ота-оналар билар ўқувчилар ўртасидаги ўзаро муносабатлар мониторинги;

ота-оналарнинг ўз фарзандлари тарбияси ва таълим олишидаги иштирокини ўрганиш;

ўз фарзандларини мажбурий меҳнатга ва ғайриижтимоий хулқ-атворга жалб этаётган ота-оналарни аниқлаш, улар тўғрисидаги маълумотларни ваколатли органларга тақдим этиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 августгача

ХТВ (У. Иноятов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев), манфаатдор вазирликлар ва идоралар

10.

Оилавий ва шахслараро низоларни, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворларни профилактика қилиш учун таълим муассасаларини малакали руҳшунослар билан таъминлаш.

Норматив-ҳуқуқий ҳужжат

2018 йил
1 сентябргача

ХТВ (У. Иноятов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

11.

Таълим муассасаларида руҳшуноснинг мақомини қуйидаги йўллар орқали ошириш:

умумтаълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг дарс жадвалларига тегишли машғулотларни киритиш;

ўқувчилар орасида «хавф-хатар гуруҳи»ни аниқлаш мақсадида руҳшунос томонидан тест текширувлари ва тренингларни ўтказиш соатларини ажратиб бериш ва тегишли ёрдам кўрсатиш;

ҳар бир таълим муассасасида руҳшуносни алоҳида иш кабинети билан таъминлаш;

педагог билан ўқувчилар ўртасида низоли вазиятларнинг олдини олиш бўйича педагоглар билан психологик тренинглар ўтказиш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

III. Кадрлар тайёрлаш, услубий таъминот, шунингдек, ахборот-маърифий ишлар тизимини такомиллаштириш

12.

«Суицидология асослари» туркумини руҳшунослар ва педагог кадрлар малакасини ошириш курсига киритиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

2018 йил
1 сентябргача

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов ), ХТВ(У. Иноятов)

13.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилиш соҳасида бевосита фаолият юритадиган шахсларни махсус ўқув курслари ташкил этиш, зўрлик ишлатилишига қарши кураш шакллари ва услубларига ўргатиш бўйича семинарлар, тренинглар, конференциялар ўтказиш, шунингдек, маиший зўрлик ишлатилишидан жабр кўрганлар билан иш олиб бориш орқали тайёрлаш даражаси ва малакасини ошириш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова),
ИИВ (П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева)

14.

Суицидология ва кризисли ҳолатлар психотерапияси соҳасидаги илмий-амалий фаолиятни, жумладан, қуйидагилар орқали рағбатлантириш:

«Кризисли ҳолатлар психотерапияси», «Телефон орқали маслаҳат бериш техникаси» ўқув дастурларини яратиш;

суицидология ва психотерапия бўйича давлат тилида ўқув адабиётини ишлаб чиқиш ҳамда уни республика тиббиёт ва педагогик таълим муассасаларининг ўқув жараёнига татбиқ этиш;

«Психиатрия», «Психотерапия», «Тиббий психология» ва «Психология» мутахассисликлари бўйича тадқиқотлар учун мавзуларни танлашда суицидология вакризисли ҳолатлар психотерапияси бўйича илмий-тадқиқотларга устуворлик бериш.

Чора-тадбирлар комплекси

2018 йил
1 октябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
(А. Шодмонов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), ХТВ(У. Иноятов)

15.

Маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш, Хотин-қизларга нисбатан зўрлик ишлатишга чек қўйиш тўғрисидаги декларация (БМТ Бош Ассамблеясининг 1993 й. 20 декабрдаги 48/104-Резолюцияси) қоидаларини ўрганиш масалалари бўйича ўқув курсларини олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг ўқув дастурларига киритиш.

Ўқув-дастурларига ўзгартиш ва қўшимчалар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
(И. Мажидов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

16.

Маиший зўрлик ишлатилиши билан боғлиқ ишларни кўриб чиқишда судьялар ва адвокатлар учун ўқув курсларини жорий этиш ва тренинглар ўтказиш

Ташкилий чора-тадбирлар

2018/2019 ўқув йилидан бошлаб

Адлия вазирлиги (Р. Давлетов),
Олий суд (К. Камилов)

17.

Оилавий ва шахслараро низолар, психофизик зўрлик ишлатиш ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворнинг олдини олиш ва профилактика қилиш соҳасида фундаментал ва амалий илмий тадқиқотлар ўтказиш, уларнинг натижалари ва ютуқларини амалий фаолиятга кенг татбиқ этиш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

«Оила» Маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), ИҲММ (А. Саидов), Фанлар академияси (Б. Юлдашев)

18.

«Хавф-хатар гуруҳи»да бўлган шахсларга ёрдам кўрсатиш учун «суицидолог» ва «тиббий руҳшунос» лавозимларини айрим соғлиқни сақлаш муассасаларининг амалдаги штат нормативларига қўшимча равишда киритиш таклифларини ишлаб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Таҳлилий маълумот хати

2018 йил
1 августгача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров)

19.

Зўрлик ишлатишга мойил бўлган шахслар билан ишлаш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш, шунингдек, ушбу тавсияларни маиший зўрлик ишлатишнинг олдини олиш соҳасида фаолият юритувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотларда тарқатиш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

«Оила»Маркази (Д. Тошмухамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),ИҲММ (А. Саидов)

20.

Ота-оналарнинг фарзандларга нисбатан маиший зўрлик ишлатиш ҳолатларини, уларнинг ғайриижтимоий хулқ-атворини аниқлаш, оилада зўрлик қилинишига дучор бўлган болаларнинг ижтимоий реабилитациясини ташкил этиш бўйича методик тавсияларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 октябргача

МТВ(А. Шин), ХТВ(У. Иноятов),
ИИВ(П. Бобожонов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Оила»Маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

21.

Маиший зўрлик ишлатилиши-нинг олдини олиш ва унга чек қўйиш соҳасидаги вазиятнинг жамоатчилик назорати ва мониторингини амалга ошириш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева),
«Оила» Маркази (Д. Тошмухамедова), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов)

22.

Ўз жонига қасд қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, диний конфессиялар ҳамда оммавий ахборот воситалари учун методик тавсиялар ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Методик тавсиялар

2018 йил
1 сентябргача

Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шодмонов),
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Мажидов), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон мусулмонлари идораси (У. Алимов), Дин ишлари бўйича қўмита (Ж. Акрамов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

23.

Низоли вазиятлар, маиший зўрлик қилиш ва ўз жонига қасд қилиш ҳаракатлари, уларнинг салбий оқибатлари, маиший зўрлик қилишдан жабрланганлар ҳамда ўз жонига қасд қилишга уринган шахслар учун ижтимоий реабилитация ва мослаштириш муассасалари ҳамда бошқа муассасалар, шунингдек, маиший зўрлик қилишни ва ўз жонига қасд қилишга мойил хулқ-атворни профилактика қилишни амалга оширувчи органлар томонидан кўрсатилаётган хизматлар тўғрисида жамоатчиликнинг хабардорлигини ошириш.

Ташкилий чора-тадбирлар

Доимий асосда

МТРК (А. Ходжаев), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Норбаева), «Маҳалла» жамғармаси (Ш. Жавлонов), Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи (О. Тожиев)

(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.07.2018 й., 07/18/3827/1445-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.01.2022 й., 06/22/61/0084-сон)