1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16/18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ

Мазкур Низом банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) билан муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) фаолиятига қўйиладиган минимал талабларни белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар — банк хизматидан фойдаланиш истагида банкка мурожаат қилган, ушбу хизматдан фойдаланаётган ёки олдин фойдаланган жисмоний ёки юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий кабинет — банкнинг расмий веб-сайтида, интернет-банкинг тизимида ва/ёки мобиль иловасида жойлаштирилган, истеъмолчига банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши юзасидан ахборот олиш, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда хабарлар алмашиш орқали банк билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берувчи ахборот ресурси;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат — истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда банкка юборилган банк хизматларини кўрсатишга тааллуқли ариза, шикоят ёки таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Банк хизматлари банк ва истеъмолчи ўртасида тузилган шартнома, шу жумладан оммавий оферта тарзидаги шартнома асосида кўрсатилади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши ва компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банк хизматларини тақдим этиш шартлари, ушбу шартларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, шунингдек банкнинг ахборот стендларида доимий равишда жойлаштириб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, банк хизматларини тақдим этиш шартларининг ўзгариши ҳақидаги маълумот кучга киришидан камида ўн кун олдин, валюта айирбошлаш курсларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот зудлик билан эълон қилиниши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истеъмолчиларга банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим этилиши ва таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Истеъмолчи банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кредит, депозит, банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш, лизинг, банк карталари ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчини ушбу ҳуқуққа эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали кўрсатилганда, банк истеъмолчига шартнома тузилишидан олдин мазкур тизим орқали шартнома шартлари билан танишиб чиқиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Банк ўзининг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотларни истеъмолчиларга давлат тилида етказиши лозим. Банкнинг молиявий хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда бошқа тилларда ҳам тақдим этилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Истеъмолчиларга банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қоғоз шаклда берилганда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Банк томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлаш лимити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банк истеъмолчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича бир марта) беришга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва истеъмолчи томонидан имзоланган банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки банкнинг ички қоидаларига асосан банк хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида бундай аризани расмийлаштирилиши шарт бўлганда);
(10-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчининг талабига кўра мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақида банк томонидан истеъмолчига асосли равишда ёзма хабар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банк истеъмолчиларга маълумот бериш учун банк хизматини кўрсатиш шартномасини тузиш чоғида улар билан боғланиш алоқа воситаларини келишиб олиши ва ушбу алоқа воситалари орқали боғланиш имкониятини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Истеъмолчининг тегишли сўрови банкда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб беш иш куни ичида банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома, истеъмолчи томонидан берилган ариза ва истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир иш куни ичида кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
(12-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Банк истеъмолчига ёки унинг ваколатли вакилига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агарда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали тузилганда, банк истеъмолчига ушбу шартнома тузилган кунда, мазкур тизимлар орқали шартномадан фойдаланиш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиши шарт.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Банкнинг расмий веб-сайтида ахборот бериш хусусиятлари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Банк ўзининг расмий веб-сайтига эга бўлиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банкнинг расмий веб-сайтида сайтнинг тузилишини баён этувчи, ушбу тузилмадаги расмий веб-сайтнинг ҳар бир саҳифаси жойлашган жойни қулай шаклда аниқлаш имконини берувчи бўлим бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банкнинг расмий веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Банкнинг расмий веб-сайтидаги ахборотдан фойдаланишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар зарур маълумотлардан хоҳлаган пайтида танишиб чиқиш ва ундан фойдаланиш имконига эга бўлиши керак. Маълумот билан танишганлик ёки ундан бошқача тарзда фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмаслиги ҳамда бошқа чекловлар қўйилмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи маълумот билан бепул ва кенг тарқалган дастурий таъминот ёрдамида фойдаланиш имконига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот шифрланган ёки бошқа воситалар орқали ҳимояланган бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотдан (истеъмолчининг шахсий кабинетида жойлаштирилган ахборотдан ташқари) фойдаланиш учун истеъмолчидан рўйхатдан ўтиш ёки шахсий маълумотларини тақдим этишини, шунингдек у билан турли хил битимлар тузишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банк расмий веб-сайтининг мазкур банк ва кўрсатилаётган банк хизматлари шартлари тўғрисида ахборотларни ўз ичига олган бўлимига веб-сайтнинг бош саҳифасидан гиперҳаволалар орқали бир ўтишда кириш учун имкони яратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банк ўзининг расмий веб-сайтида, интернет-банкинг тизимида ва/ёки мобиль иловасида истеъмолчи учун шахсий кабинет яратиш ва ундан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчига унинг шахсий кабинетида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича истеъмолчи билан тузилган шартнома ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат (депозит) шартномаси бўйича истеъмолчи билан тузилган шартнома ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда омонат қолдиғи, омонат бўйича кирим-чиқим операцияларига доир маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
181. Банклар ўзларининг расмий веб-сайтларида жисмоний шахсларга мўлжалланган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини мустақил ҳисоблаб чиқиш имкониятини яратиб беришлари лозим.
(181-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Банк фаолиятга оид реклама тусидаги ахборотлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Реклама тусидаги ахборот истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ва (ёки) истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Реклама тусидаги ахборот бевосита ёки билвосита, икки хил маънода қўллаш ёки ошириб кўрсатиш воситасида истеъмолчини чалғитиши, хусусан банк хизматининг шартлари юзасидан истеъмолчининг танловига таъсир ўтказмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Реклама берувчи банк Интернет тармоғида контекстли рекламани жойлаштиришда бошқа кредит ташкилотининг фирма номи ва (ёки) товар белгисидан калит сўзлар сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Реклама берувчи банк истеъмолчига нотўғри ахборот тақдим этилишига йўл қўймаслик мақсадида ўз расмий веб-сайтини бошқа кредит ташкилотининг илгари эълон қилинган расмий веб-сайтига ўхшатиб ниқобламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Банкнинг ахборот стендларида ва расмий веб-сайтида қуйидаги ахборотлар жойлаштирилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, манзили, филиаллари манзиллари, иш вақти, боғланиш учун алоқа телефонлари, расмий веб-сайти ва электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш тартиби, шартлари ва қиймати, шу жумладан банк хизмати бўйича намунавий шартномалар матни (фақат расмий веб-сайтда);
(23-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк операциялари бўйича тарифлар, фоиз ставкалари ва воситачилик ҳақлари тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
чет эл валюталарини сотиш ва сотиб олиш курслари, чет эл валюталарини алмаштириш курслари, шунингдек валюта айирбошлаш операциялари учун ундириладиган воситачилик ҳақи миқдорлари (агарда мавжуд бўлса);
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан олтинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, шу жумладан мурожаат қилиш усуллари ва улар йўлланадиган манзиллар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари, шу жумладан низони судгача ҳал этиш имконияти ва усуллари ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Банк истеъмолчини тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиши, шунингдек истеъмолчининг талабига кўра мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ахборотни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилаётган хизматларнинг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
241. Банк омонатчилар учун қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилмаган чекловлар ўрнатишга ҳақли эмас.
(241-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
242. Банк омонати (депозити) шартномаси ёзма шаклда тузилиши лозим. Бунда шартнома масофавий хизмат кўрсатиш тизимларидан фойдаланилган ҳолда тузилганда, уни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда офертани акцептлаш орқали ҳам расмийлаштириш мумкин.
(242-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
LexUZ шарҳи
Қаранг: Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексининг 27-боби.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
243. Банк ва омонатчилар ўртасида банк омонати (депозити) шартномаси, омонат суммаси банк кассасига қабул қилинган ёки омонат ҳисобварағига тегишли маблағ нақд пулсиз шаклда келиб тушган кундан бошлаб тузилган ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
244. Банк омонатчига унинг пул маблағлари омонатга қабул қилинганлиги тўғрисидаги тегишли ҳужжатни ёзма шаклда ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали электрон тарзда тасдиқлаб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
245. Фуқароларнинг банкдаги омонатлари Ўзбекистон Республикасининг «Фуқароларнинг банклардаги омонатларини ҳимоялаш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ кафолатланган бўлса, банк омонати (депозити) шартномасида бу ҳақда маълумот акс эттирилиши шарт.
(242 — 245-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Банк омонати шартномаси шартларига омонатчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ўзгартиришларни банк томонидан бир томонлама киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатга (депозитга) қўйиш мақсадида банк кассасига нақд пулларни топшириш ёки банк ҳисобварағига маблағларни ўтказишдан аввал банк билан депозит шартномасини расмийлаштириш шартлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк омонати (депозити) шартномаси бўйича назарда тутилган банк ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк омонати (депозит) шартномаси масофавий хизмат кўрсатиш тизими орқали тузилганда, банк мазкур тизим орқали истеъмолчига шартнома тузилишидан олдин мазкур бандда кўрсатилган маълумотлар билан танишиб чиқиш имкониятини яратиб бериши лозим.
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш учун қарз олувчига қўйиладиган талаблар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг тури;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг энг кўп миқдори ва валютаси, шу жумладан чет эл валютаси билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлари (чет эл валютаси бўйича курслар ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик) ҳақида огоҳлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитдан фойдаланиш муддати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, ўзгарувчан фоиз ставкалари қўлланилганда эса уларни аниқлаш тартиби, шунингдек истеъмолчи-жисмоний шахслар мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати. Бунда жисмоний шахсларга ажратиладиган кредитларнинг (микроқарзларнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш мазкур Низомнинг 1-иловасига мувофиқ тартибда амалга оширилади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар ҳисоблаш бошланадиган сана ёки уни аниқлаш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
воситачилик ҳақлари, тарифлар ва кредит олиш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларнинг батафсил рўйхати ва миқдорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда истеъмолчининг жавобгарлиги ва таваккалчиликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бериш, шу жумладан масофавий хизматлар кўрсатиш тизимлари орқали кредит бериш усуллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг кредитни қайтариш, кредит бўйича фоизларни ва бошқа тўловларни тўлаш чоғидаги тўловларининг даврийлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўювчи, кафил (кафолат берувчи) ва кредит шартномасининг тарафи ҳисобланган бошқа шахснинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундириш жараёнида истеъмолчининг ҳуқуқлари, шунингдек банк хизматларини кўрсатиш шартномасида кўзда тутилган тарафларнинг жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиш, кредитни тақдим этиш ва ундан фойдаланиш муддатлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит олиш учун зарур бўлган ҳужжатларнинг тўлиқ рўйхати;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бериш тўғрисидаги шартнома бўйича мажбуриятлар бажарилишини таъминлаш турлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит таъминотига қабул қилинадиган гаров турлари (агар гаров талаб қилинса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
271. Банк олдидаги мажбуриятлар таъминоти сифатида мулкини гаровга қўяётган ёки кафил бўлаётган учинчи шахсларга келгусида юзага келиши мумкин бўлган хатарлар, хусусан қарз олувчи томонидан кредит ва унга ҳисобланган фоизлар ўз вақтида тўланмаган тақдирда, кредит бўйича юзага келган қарздорликларни қоплаш учун қонунчиликка ва шартномага мувофиқ учинчи шахснинг гаровдаги мол-мулкига ёхуд кафилнинг мол-мулкига ундирув солидар ёки субсидиар жавобгарлиги тартибида қаратилиши мумкинлигини тушунтириши лозим.
(271-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Банк истеъмолчини қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг қарз юки жорий молиявий аҳволига мос келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини бажариши учун тахминан қайси муддатларда ва қанча миқдорда пул маблағлари келиб тушиши кутилаётганлиги (масалан, жисмоний шахслар учун — иш ҳақи тўланиши, бошқа даромадлар олиши даврийлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келиши мумкин бўлган енгиб бўлмас куч таъсиридаги вазиятлар ва бошқа ҳолатлар юз бериши эҳтимоли (шу жумладан жисмоний шахслар учун — ишини йўқотиш, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларни кечикиб олиши, ишга жойлашиши, соғлиғининг ёмонлашганлиги натижасида даромадларининг тушиб кетиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Банк истеъмолчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ таваккалчиликлар тўғрисида, шу жумладан истеъмолчига нисбатан мажбуриятларни бузганлиги учун қўлланиладиган неустойка (жарима, пеня) ва уларнинг натижасида истеъмолчининг харажатлари суммаси ошиши эҳтимоли тўғрисида ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Банк сўровига жавобан истеъмолчи томонидан тақдим этилган маълумотлар — тузилаётган кредит шартномасининг шартларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида истеъмолчи огоҳлантирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Истеъмолчи-жисмоний шахс кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун банкка мурожаат қилганида (банк биносига истеъмолчи ташриф буюрганда) банк мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ кредитнинг ҳамда 3-иловасига мувофиқ муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи — жисмоний шахс билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчи — жисмоний шахсга тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк ўзининг расмий веб-сайтида истеъмолчиларга тақдим этилаётган омонат ва кредит маҳсулотлари бўйича Ахборот варақасининг интерактив шаклини мустақил равишда тўлдириш ва ундан нусха олиш имкониятини яратиб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот варақаси истеъмолчи — жисмоний шахсга бепул тарзда тақдим этилади ва кредит олиш ёки омонат ҳисобварағи очиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банднинг талаблари миқроқарз муносабатларига ҳам қўлланади.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Банкнинг истеъмолчи билан муносабатларни ташкил этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Банк томонидан истеъмолчи билан муносабатларни амалга оширишнинг асосий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Истеъмолчида банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари юзасидан саволлар юзага келганда, банк истеъмолчига ушбу саволларнинг моҳияти бўйича асосли жавоб ва бошқа тегишли тушунтиришлар бериши шарт. Бунда, банк истеъмолчиларга қарз тўлашдан бўйин товлаш ва (ёки) уни тўламаганлик учун жавобгарликдан қочишнинг усул ва йўлларини қўллаш, шунингдек бошқа шунга ўхшаш масалалар юзасидан (шу жумладан бошқа молия ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган банк хизматлари бўйича ҳам) маслаҳат бериш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи бошқа кредит ташкилоти билан банк хизматини кўрсатиш шартномасини тузишига тўсқинлик қилиш мақсадида банк томонидан кредит бюросига ёки бошқа ташкилотларга нотўғри ахборот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга субординар қарзни омонат (депозит) ёки омонатга (депозитга) тенглаштирилган қарз сифатида таклиф этиш;
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи учун мақбул шартларда расмийлаштирилган бошланғич қарзни қайтариш мақсадида уни бошқа кредит шартномасини тузишга рағбатлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг қарзи миқдорини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширганлиги учун банк ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Истеъмолчиларга кредитлар бўйича хизмат кўрсатаётганда банклар кредитлаш жавобгарлигининг ҳалоллик, шаффофлик, ишончлилик, шерикчилик муносабатлари, иқтисодий манфаатлар ва имкониятларни ҳисобга олиш тамойилларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Банк:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича номинал ва реал фоиз ставкаларни кредит бериш санасидаги эълон қилинган фоиз ставкалари кўрсаткичларидан оширмаслиги (фоиз тўловлари номинал ставка бўйича кредит асосий суммасининг камайиб борадиган қолдиғига ҳисоблаб ёзилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси тузилгунга қадар мазкур Низомнинг 27 — 29-бандларига мувофиқ ахборот истеъмолчига маълум қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ истеъмолчидан ундирилиши тақиқланган қўшимча йиғимлар, воситачилик ҳақлари ва бошқа тўловларни кредит шартномаси шартларига киритмаслиги;
(35-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ёки лизинг шартномасида шартнома тузилгандан кейин ва мижоз томонидан пул маблағлари олингунга ёхуд лизинг бўйича мол-мулк учун тўлов амалга оширилгунга қадар бўлган даврда истеъмолчининг кредит ёки лизинг олишдан бепул асосда воз кечиш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида жарима санкцияларини ундирмаган ҳолда исталган вақтда истеъмолчининг кредитни (лизингни) муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит қарздорлиги бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи ва неустойкаларнинг (пеня, жарималар) энг кўп умумий суммаси қонунчилик ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслигини назорат қилиши;
(35-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров предмети сифатида қўйилган бирдан-бир турар жой фақат суд тартибида ундирилиши мумкинлигини ва у оммавий савдолар орқали реализация қилинишини (қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) истеъмолчига маълум қилиши;
(35-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилиши йўл қўйимаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Тижорат банкларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микроқарз шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (жарима, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари қоплаш учун неустойка (жарима, пеня) ундириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
352. Банкнинг дастурий таъминотида юзага келган носозликлар истеъмолчиларнинг мажбуриятларини ортишига ва уларнинг қонуний манфаатларига зарар етишига олиб келмаслиги лозим.
(352-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кредит бўйича тўловларни кредит шартномаси валютасидан бошқа валютага боғланган ҳолда индексация қилишни назарда тутувчи кредит маҳсулотларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Истеъмолчи-жисмоний шахс банк хизматлари учун тўловларни амалга ошириш шаклини ўзи мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Банк томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар) банк хизматлари учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Истеъмолчиларга нисбатан банк томонидан банк хизматлари учун тўловларни фақат ўз филиалларининг кассалари (мини-банклари) орқали ва (ёки) нақд пул шаклида тўлаш, шунингдек омонатларга маблағлар фақат нақд пул шаклида қабул қилиш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
(361 — 364-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши;
(366-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи — жисмоний шахслар билан тузилган кредит шартномасида кредитнинг тўлиқ қиймати миқдорини кўрсатиши шарт. Бунда кредитнинг тўлиқ қиймати миқдори шартноманинг биринчи варағининг ўнг юқори бурчагида, квадрат шаклдаги рамка ичига, оқ фонда қора ранг билан, «Times New Roman» 14 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда, рақам ва сўзлар билан ёзилади.
(366-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Кредит шартномасига илова қилинган кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, банк ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шунингдек, қоида тариқасида кредит шартномаси матнида илова кўринишидаги кредитни қайтариш жадвалига ҳавола бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни қарз олувчига ҳакиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисоблаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ёки қарз олувчи томонидан кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредит шартномасида кредитни сўндириш даврида имтиёзли давр кўзда тутилган бўлса, унда имтиёзли даврнинг бошланиш куни кредит берилган санадан ҳисобланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Банк қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит бўйича маблағлар беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3610. Жисмоний шахс — қарз олувчи томонидан истеъмол кредити ва ипотека кредити бўйича қарздорлик тўлиқ тўланганидан сўнг, банк мазкур қарздорлик бўйича амалга оширилган охирги тўлов санасининг кейинги уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда қарз олувчининг шахсий кабинетида кредит бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги ва ушбу кредит шартномаси бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот жойлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3611. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури (ўзгармас ёки ўзгарувчи фоиз ставкаси) ҳамда кредитнинг асосий суммаси ва фоизларини тўлаш усули (дифференциал ёки аннуитет) томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ кредит шартномасида назарда тутилиши керак.
(366 — 3611-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-4, 21.02.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3030-4/0204)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ажратиш қоидаларида белгиланган муддатда истеъмолчи томонидан кредит олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиши ҳамда кредит ажратиш тўғрисида ёки кредит ажратишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қарор қабул қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ажратиш тўғрисида ёки кредит ажратишни асослантирилган ҳолда рад этиш ҳақида қабул қилинган қарор тўғрисида бундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч кундан кечиктирмай истеъмолчини ёзма равишда хабардор қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, агар хабарнома истеъмолчига электрон почта, СМС-хабар ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимлари орқали юборилган бўлса, унда банк истеъмолчи учун унинг сўровига мувофиқ хабарномани ёзма қоғоз шаклда ҳам тақдим этиш имкониятини таъминлаши лозим.
(3612-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
37. Банк кредит бўйича қарздорликни ундиришни кредит шартномасида ва қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган тартибда ва асосларда амалга оширади.
(37-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани қўлга топшириш ҳамда у ҳақида телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилиш маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача йўл қўйилмайди.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит (қарз) шартномаси даврининг хоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатьи назар, мазкур кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг муддатли депозитидаги (омонатидаги) маблағларини шартномада кўрсатилган депозит (омонат) муддати тугагунга қадар кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни депозитни (омонатни) қайтаришни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини карз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
(371-372бандлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-2, 25.09.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/3030-2/3804-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ёки шартномада кўзда тутилган ўзгарувчан фоиз ставкаси ўзгариши, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан, кредитнинг реструктуризация қилиниши), қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитни қайтариш жадвали янгидан расмийлаштирилиши билан ундан олдин мавжуд бўлган кредитни қайтариш жадвали ўз кучини йўқотади. Ушбу қоида кредит шартномасида қайд этилиши шарт.
(372-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-4, 21.02.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3030-4/0204)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Қарз олувчи-юридик шахснинг хорижий валютада кредит олишга бўлган танлови ва бундай танловга кўра хорижий валюта курсининг ўзгариши натижасида хорижий валютада олинган кредит бўйича миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар қарз олувчининг таваккалчилиги ҳисобланиши ҳақидаги шарт банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасида акс эттирилиши лозим.
(373-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Банк кредит (қарз) шартномасига асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
(374-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
(373 ва 374-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 октябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 10/19/3030-3/4059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кредит бўйича талабни бошқа шахс фойдасига воз кечиш фақат қарздорнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг розилигидан қатъи назар, кредит бўйича талабни учинчи шахсларга ўтказиш бўйича банкнинг (кредиторнинг) ҳуқуқини кредит шартномасига киритишга йўл қўйилмайди. Кредит бўйича талабни учинчи шахсга ўтказиш ҳуқуқи алоҳида битим билан расмийлаштирилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қоидалар ипотека кредитлари бўйича талабларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига ўтказиш ҳолатларига татбиқ этилмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «PIN-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, банк амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ ёки омонат эгасига унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
382. Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар ва лизинг бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383. Мазкур Низомнинг 381 ва 382-бандларида назарда тутилган хабарномалар (маълумотномалар) мижозларга шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари ва бошқа коммуникация каналлари орқали топширилиши мумкин. Хабарномани (маълумотномани) олиш усули истеъмолчи томонидан мустақил равишда танланади ва танланган усул банк ҳисобварағи ёки омонати шартномасида кўрсатилиши лозим. Мижоз хабарнома (маълумотнома) етказиш усулини банкка шахсан ёки почта орқали ёзма ариза тақдим этиш йўли билан ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда мижоздан қабул қилинган ариза банк томонидан унинг банк ҳисобварағи бўйича йиғмажилдида ёки омонат ҳисобварақлари бўйича алоҳида картотекада сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномани (маълумотномани) мижозга етказиш усули ўзгарганлиги муносабати билан банк ҳисобварағи ёки омонати шартномасига ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.
(381 — 383-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 октябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 10/19/3030-3/4059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
384. Банк ўз филиали ёки унинг таркибий тузилмасида терминал орқали тўловларни амалга ошириш ёки банк картасидаги пул маблағини нақдлаштириш бўйича хизмат кўрсатганда банк картасини тақдим этувчига (банк карта эгаси ёки картани ишлатиш ваколати берилган шахс) ушбу картанинг «PIN-код»ини мустақил теришга имкон яратиб бериши лозим.
(384-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўйича минимал талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Банк:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган, хизмат кўрсатиш жойларида ошкор этиладиган ахборотдан барча истеъмолчилар бутун иш вақти давомида фойдалана олишларига имкон яратиб бериш керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот истеъмолчилар учун қулай ва монеликсиз танишиш имконини берадиган тарзда жойлаштирилишини таъминлаши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар билан бевосита ишловчи банк ходимларини (бундан буён матнда администраторлар деб юритилади) истеъмолчилар кўра оладиган, ходимнинг фамилияси, исми ва лавозими қайд этилган визуал идентификация воситаларига эга бўлишларини таъминлаши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган жойида истеъмолчилар ва ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган истеъмолчилар билан шартномаларни тузиш имкониятини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Администраторлар ушбу Низомда назарда тутилган, истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми содда шаклда тақдим эта олиши, шунингдек истеъмолчининг бундай ахборот қайд этилган банк ҳужжатлари билан танишиши учун имкон яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк администраторларга ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ахборотни олиш, ўрганиш ва янгилаш имкониятини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
401. Банк томонидан истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда аниқ тартиб ва қўлланмалар кўрсатилган, шу жумладан мижозлар билан мулоқотга киришиш, эҳтиёжларини аниқлаш, маҳсулот/хизматни тақдим этиш, таклиф шакллантириш, эътирозлар билан ишлаш ва мулоқотни якунлаш жараёнида банк ходимларининг хулқ-атвори ва касбий одоб-ахлоқ қоидаларини назарда тутувчи мижозларга хизмат кўрсатиш стандартлари жорий этилиши шарт.
(401-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
(3-параграф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 26 августдаги 18/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-5, 07.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 07/20/3030-5/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк истеъмолчи зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида истеъмолчи билан шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида хабар бериши шарт.
(41-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2023 йил 4 январдаги 30/10-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-8, 26.01.2023 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.01.2023 й., 10/23/3030-8/0057-сон — 2023 йил 28 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Банк қонунчилик ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити шартномаси бўйича истеъмолчини муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, истеъмолчидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида сўраши шарт.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Банк ва истеъмолчи тарафларнинг ўзаро розилигига кўра қонунчилик ҳужжатларида белгиланган низони судгача ҳал қилиш усулларини, шу жумладан музокаралар ўтказиш орқали, қўллашга ҳақли.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Мурожаатлар билан ишлашга қўйиладиган талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Банк мазкур Низомга ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ мурожаатларни кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши ҳамда ушбу тартибда камида қуйидагилар назарда тутилиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкда мурожаатлар билан ишлашни ташкиллаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларни қабул қилиш ва рўйхатга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларни кўриб чиқиш муддатлари ва уларга жавоб бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларни кўрмай қолдириш ва кўриб чиқишни тугатиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларни ва уларнинг вакилларини қабул қилишни ташкил этиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартибининг тўлиқ матни банкнинг расмий веб-сайтида барча учун очиқ шаклда, шунингдек, банкнинг мурожаатларни қабул қилиш манзиллари (почта ва электрон манзиллари, телефон рақамлари, ижтимоий каналлардаги манзиллар, мобил илова ва бошқалар) тўғрисидаги маълумотлар банк (филиал)нинг стендларида истеъмолчига кўринарли жойда ўқиш имконияти бўлган ҳолда жойлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг талабига мувофиқ банк ходими истеъмолчига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Банк истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас ва мурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Банк истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиши ва кўриб чиқиш натижалари бўйича мурожаат этувчиларга жавоб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк оғзаки, ёзма ёхуд электрон шаклдаги мурожаатларни қабул қилиш учун шароитлар яратиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш офисларида (ёки марказларида), филиалларида ва ўзининг расмий веб-сайти орқали мурожаатларни қабул қилишни йўлга қўяди. Банк расмий веб-сайтининг бош саҳифасида ёки сайтнинг ўзгармас юқори қисмида (ушбу саҳифада) яққол кўринарли тарзда жойлаштирилган ҳавола орқали тўғридан-тўғри ўтиш мумкин бўлган бошқа саҳифасида мурожаатларни қабул қилишни ташкил этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк мобил иловасида истеъмолчилар томонидан мурожаат қолдирилиши учун имконият яратади ва/ёки мурожаат юборилиши учун алоқа каналларини кўрсатиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишини таъминловчи Call-марказларни ташкил этиб, у орқали истеъмолчиларга банк фаолияти билан боғлиқ маслаҳатлар ва тушунтиришлар беради ҳамда оғзаки шаклдаги мурожаатларни қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Телефон орқали мурожаат этилса ёки мурожаатни кўриб чиқиш жараёнида телефон орқали мурожаат қилувчи билан суҳбатлашилса, ушбу мурожаатни кейинчалик кўриб чиқишда фойдаланиш мақсадида истеъмолчини олдиндан хабардор қилган ҳолда суҳбат махсус (аудио, видео) техника воситалари ёрдамида ёзиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Call-марказ телефонларининг рақамлари банк расмий веб-сайтининг бош саҳифасида, шунингдек, банк ва унинг филиалларидаги ахборот стендларида ҳамда банк (филиал) биносидан ташқарида ташкил этилган банк хизматлари марказлари ва кассаларнинг истеъмолчига кўринарли жойда ўқишга имконияти бўлган ҳолда жойлаштирилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Call-марказ орқали тушаётган мурожаатлар камида иш вақти давомида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк картасининг эмитенти банк картасини сақловчини банк картаси йўқолганлиги ва (ёки) банк картасидан рухсатсиз фойдаланилганлиги тўғрисидаги хабарномани туну кун юбориш имконияти билан таъминлаши ва ушбу хабарнома олинганидан кейин банк картасини дарҳол блокировка қилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масала қўшимча ўрганишни ёки қўшимча текшириш ўтказишни талаб этмаса, ушбу мурожаатга жавоб шахсий қабул давомида телефон орқали ёки ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда оғзаки берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Реал вақт режимида ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда чат ёки бот орқали берилган матнли мурожаатда келтирилган масала қўшимча ўрганишни ёки қўшимча текшириш ўтказишни талаб этмаса, ушбу мурожаатга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда жавоб берилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар истеъмолчининг мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошларида келтирилган мурожаатида баён этилган масаласи қўшимча ўрганишни талаб этса, истеъмолчига мурожаатида келтирилган ҳолатларни тасдиқловчи ҳужжатлар илова қилинган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш таклиф қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Барча ёзма ва электрон мурожаатлар ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса кейинги иш куни мазкур Низомнинг 5815-бандида келтирилган банкнинг электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкда мурожаат, уни кўриб чиқиш натижаларига оид ҳужжатлар ва унга берилган жавоб хати мурожаат келиб тушган кундан эътиборан камида уч йил сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Банк истеъмолчига унинг рўйхатга олинган мурожаати рақами ва санаси ҳақидаги маълумотни уч иш куни ичида ёзма ёки электрон ёхуд СМС-хабарнома орқали маълум қилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Мурожаатлар банк раҳбарияти (тегишли тартибда ваколат берилган мансабдор шахс) кўрсатмасига асосан белгиланган ижрочи томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Банк ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат айнан ушбу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Мурожаатлар банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
581. Банк мурожаатларни қуйида келтирилган асосий тамойилларга амал қилган ҳолда кўриб чиқади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қонунийлик;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларни ўз вақтида ва тўлиқ кўриб чиқиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларга нисбатан талабларнинг бир хиллиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатларни кўриб чиқишда бюрократизм ва сансалорликка йўл қўйилмаслиги.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
582. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у банкнинг раҳбари ёки ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат этувчи хабардор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар такрорий мурожаатларда янги важлар ёки янгидан очилган ҳолатлар келтирилмаган бўлса, илгариги мурожаат материалларида эса текширувларнинг тўла-тўкис материаллари мавжуд бўлса ва мурожаат қилувчига белгиланган тартибда жавоблар берилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
агар мурожаат қилувчи ўз мурожаатини белгиланган тартибда чақириб олган бўлса ёки уни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида илтимос қилган бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
яшаш жойи, турган жойи (почта манзили), электрон почта манзили ёки бошқа реквизитлари ўзгарганлиги тўғрисида ўз вақтида хабардор қилмаганлиги туфайли чақиришнинг имкони йўқлиги сабабли мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти бўлмаганда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни мурожаат қилувчининг иштирокисиз кўриб чиқиш имконияти мавжуд эмаслиги сабабли, банк ёки унинг мансабдор шахси томонидан чақирилган мурожаат қилувчи келмай қолган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисидаги қарорни банкнинг раҳбари ёки унинг ваколат берилган мансабдор шахси қабул қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Такрорий мурожаатни кўриб чиқиш ушбу банднинг иккинчи хатбошисига мувофиқ тугатилганда, мурожаат қилувчи такрорий мурожаатнинг асоссизлиги ва ушбу масала юзасидан у билан ёзишмалар тугатилиши тўғрисида ёзма равишда хабардор қилинади. Ёзишмалар олиб бориш тугатилган мурожаат қилувчидан такрорий мурожаат келиб тушган тақдирда, бундай мурожаатни кўриб чиқиш мурожаат қилувчини бу ҳақда хабардор қилмасдан тугатилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатни кўриб чиқиш уни чақириб олиш тўғрисидаги ариза бўйича тугатилганда мурожаат мурожаат қилувчига банкнинг ёки банк мансабдор шахсининг хати билан бирга уч кун ичида қайтарилади. Мурожаатни чақириб олиш тўғрисидаги ариза қонун, шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишларини аниқлаш ва бартараф этиш юзасидан чора-тадбирлар кўрилишини истисно этмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат қилувчи чақирилган жисмоний шахснинг ёки юридик шахс вакилининг келмай қолганлиги сабабли мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш тўғрисида хабардор қилиниши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
584. Банкнинг мансабдор шахслари банкнинг расмий веб-сайти ва ахборот стендларида жойлаштирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалига мувофиқ истеъмолчиларни шахсан қабул қилишлари шарт. Шахсий қабул баённома асосида расмийлаштирилади ёки истеъмолчини хабардор қилган ҳолда махсус (аудио ва видео) техника воситалари ёрдамида овозлар ёзиб олиниши ёки видеотасвирга туширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
585. Банкнинг мансабдор шахслари томонидан шахсий қабулни ўтказишга доир талаб билан жисмоний шахслардан ва юридик шахсларнинг вакилларидан мурожаатлар келиб тушганда, банк ушбу мурожаатлар келиб тушган санадан бошлаб етти кундан кечиктирмаган ҳолда мурожаат қилувчиларга банкнинг мансабдор шахсларига қабул санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда қабул белгиланганлиги тўғрисидаги, шунингдек ушбу қабулга келганда боғланиш учун телефон рақамлари ҳақидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда хабарнома юбориши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
586. Шахсий қабул масофавий тарзда (видеоконференцалоқа воситаси орқали) ҳам амалга оширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
587. Истеъмолчининг мурожаати юзасидан йўлланадиган жавоб хати банк раҳбарияти (филиал раҳбари) ёки бу борада ваколат берилган мансабдор шахс томонидан имзоланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар банкка бир нечта (икки ёки ундан ортиқ) шахс томонидан мурожаат этилганда, агар мурожаатда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
588. Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонунчилик ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатга жавоб, унинг келиб тушган шаклидан қатъи назар мурожаатда кўрсатилган почта манзилга ёки электрон манзилга ёхуд истеъмолчи ва банк ўртасида тузилган шартнома шартларида келишилган манзилга имзоланган ҳолда қоғоз ёки электрон кўринишида юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
589. Мурожаат қилувчининг илтимосига кўра банк мурожаатга жавобни унинг мазмунини ўзгартирмасдан тушунтириши, шунингдек йўл қўйилган хатолар ва арифметик хатоларни ўз ташаббусига кўра ёки мурожаат қилувчининг илтимосига кўра, мурожаатга жавобнинг мазмунига дахл қилмаган ҳолда тузатиши шарт. Бунда мурожаатга жавобни тушунтириш ва уни тузатиш тўғрисидаги илтимос у келиб тушган кундан эътиборан ўн кун ичида кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5810. Банк мурожаатларни кўриб чиқишда қонунлар талабларига риоя этиши, шунингдек, мурожаатларнинг тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқилиши учун ҳамда истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинишини ва тикланишини таъминлаш бўйича ўз ваколатлари доирасида чоралар кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни кўриб чиқишнинг бориши тўғрисида ахборот олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
важларни шахсан баён этиш ва тушунтиришлар бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни текшириш материаллари ва уни кўриб чиқиш натижалари билан танишиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча материаллар тақдим этиш ёки бундай материалларни бошқа органлардан талаб қилиб олиш тўғрисида илтимос қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
адвокат ёрдамидан фойдаланиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5812. Банкка истеъмолчини, унинг вакилини, уларнинг оила аъзоларини улар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини рўёбга чиқариш ёки ҳимоя қилиш мақсадида банкка ёки давлат органларига, ташкилотларга ва уларнинг мансабдор шахсларига мурожаат этганлиги, шунингдек мурожаатларда ўз фикрини билдирганлиги ва танқид қилганлиги муносабати билан таъқиб этиш ман этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5813. Банк мурожаатларни кўриб чиқишда қуйидагиларга амал қилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1) мурожаатлар тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2) мурожаат қилувчига унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ҳужжатлар, қарорлар ва бошқа материаллар билан танишиб чиқиш имкониятини, агар улар қонун билан қўриқланадиган сир бўлган маълумотларни ўз ичига олмаса, учинчи шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зарар етказмаса, таъминлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3) мурожаат қилувчига кўриб чиқиш натижалари ҳамда қабул қилинган қарор ҳақида мурожаат кўриб чиқилганидан сўнг ёзма ёхуд электрон шаклда дарҳол хабар қилиши, оммавий қабуллар вақтида тушган ва жойида ҳал қилинган оғзаки мурожаатлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4) мурожаат юзасидан қабул қилинган қарорга ёки мурожаатни кўриб чиқиш натижаларидан рози бўлмаса, қуйидагиларга шикоят бериш ҳуқуқи мавжудлиги тўғрисида банкнинг жавоб хатида тушунтириш бериши:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг тегишли ички аппеляция органига (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суддан ташқари низоларни муқобил ҳал қилиш органларга (агар мавжуд бўлса);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига ёки молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ваколати берилган давлат органларига;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
судга;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5) мурожаатни кўриб чиқиш натижаларига кўра қабул қилинган қарорнинг ижросини назорат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6) қонунга хилоф ҳаракатларни (ҳаракатсизликни) бартараф этиш юзасидан дарҳол чора-тадбирлар кўриши, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабаблар ва шароитларни ўз ваколатлари доирасида аниқлаши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7) истеъмолчи, унинг вакили, уларнинг оила аъзолари уларнинг мурожаатлари сабабли таъқиб этилишини белгиланган тартибда бартараф этиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8) агар истеъмолчига унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилиши натижасида моддий зарар ёки маънавий зиён етказилган бўлса, қонунчиликда белгиланган тартибда моддий зарарнинг ўрнини қоплаш ёки маънавий зиённи компенсация қилиш чораларини кўриши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5814. Банк Марказий банк орқали келиб тушган мурожаатни қонунчилик ҳужжатлари ва мазкур Низом талаблари асосида кўриб чиқиши ҳамда мурожаатга берилган жавоб хати (хабарнома) ва/ёки уни кўриб чиқишга тааллуқли бўлган барча ҳужжатлар нусхаларини мурожаат қилувчига жавоб хати берилган куни Марказий банкка тақдим этиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Мурожаатлар кўриб чиқилишини мониторинг ва назорат қилиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5815. Банк мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ички назоратни таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк келиб тушаётган мурожаатларни ахборот-коммуникация технологиялари ёрдамида рўйхатга олиш, қабул қилиш, тўплаш, таснифлаш ва тизимлаштириш, шунингдек, уларнинг тўлиқ, ўз вақтида ҳамда сифатли кўриб чиқилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш имконини берувчи мазкур Низомнинг 4-иловасида келтирилган минимал талабларга жавоб берувчи электрон ахборот тизимини жорий қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг ички назорат тизими истеъмолчиларнинг шикоятларини қайта ишлаш ва уни ҳал этишдаги камчиликлар ва хатоликларни ўз вақтида аниқлашга қаратилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ички назоратни амалга оширувчи ички аудит хизмати камида қуйидагиларни амалга оширади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкда истеъмолчиларнинг шикоятларини кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун ҳуқуқий асослар ва ташкилий жараёнларнинг етарлилигини баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг шикоятларини келтириб чиқарувчи тизимли камчиликларни аниқлаш жараёнларини ва уларни бартараф этиш мақсадида кўрилаётган чораларни таҳлил қилиш ва баҳолаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш сиёсати самарадорлигини баҳолаш мақсадида банк хизматлари ва маҳсулотларини таваккалчиликка асосланган текширишларни амалга ошириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5816. Банк мунтазам равишда келиб тушган мурожаатларнинг статистик ҳисобини юритади. Статистик ҳисобга олишда келиб тушган, кўриб чиқилган, қаноатлантирилган, қаноатлантириш рад этилган, кўрмай қолдирилган мурожаатларнинг сони, шунингдек, мазкур Низомга мувофиқ бошқа маълумотлар назарда тутилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5817. Банк ҳар чорак (йил) натижаларига кўра мурожаатларни умумлаштиради ва таҳлил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра маълумотномалар (шарҳлар) тузилади, уларда мурожаатлар билан ишлашнинг умумий кўрсаткичлари, мурожаатларнинг турлари, сони ва келиб чиқиш сабаблари, мурожаатларда тез-тез кўтарилган масалалар, мурожаатлар банк хизмат турлари (маҳсулотлари) бўйича қайси ҳудудлардан келиб тушиши, ушбу банк хизматлари истеъмолчилар талабларидан келиб чиқиб уларга мос ишлаб чиқилганлиги ва истеъмолчилар билан адолатли муносабат қурилганлиги тўғрисида таҳлилий маълумотлар, мурожаатларни кўриб чиқиш якунлари бўйича аниқланган асосий камчиликлар ва қоидабузарликлар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари бузилишини келтириб чиқарувчи сабабларни бартараф этиш мақсадида кўрилган чора-тадбирлар акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк бошқаруви банк фаолиятининг чорак (йил) натижаларини кўриб чиқиш тўғрисидаги ўз йиғилишларида банкда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини, шу жумладан мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича маълумотномаларни (шарҳларни), мурожаатларда кўтарилган салбий ҳолатларни, тизимли камчиликларни ва ўзига хос таваккалчиликларни муҳокама қилиши ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари бузилишига олиб келувчи тизимли камчиликларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлар режаларини тасдиқлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, банк бошқаруви қарорлари, шунингдек, мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижалари бўйича маълумотномалар (шарҳлар) ички аудит хизматига тақдим этилади. Ички аудит хизмати банкда мурожаатлар билан ишлаш ҳолатини текшириш ўтказиш бўйича иш режаларини тузишда ва мониторинг фаолиятини амалга оширишда фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларни умумлаштириш ва таҳлил қилиш натижаларига кўра тузилган чораклик маълумотномалар (шарҳлар) ҳисобот чорагидан кейинги ойнинг 20-санасига ва йиллик маълумотномалар (шарҳлар) феврал ойининг 15-санасига қадар банкнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк акциядорларининг йиллик умумий йиғилишида тасдиқланадиган йиллик ҳисоботда банкнинг мурожаатлар билан ишлаш фаолияти тўғрисидаги маълумотлар ҳам акс эттирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Мурожаатлар билан ишлаш бўйича бўлинмани ташкил этиш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5818. Банк бош офисида мурожаатларни кўриб чиқиш учун алоҳида бўлинмани (бундан буён матнда Бўлинма деб юритилади) (банкнинг операцион бизнес бўлинмаларидан мустақил) ташкил қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5819. Бўлинма ходимлари банкнинг мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби доирасида шикоятларни ўрганиш (суриштирув ўтказиш) учун зарур бўлган маълумотларни олиш, алоҳида ҳолатлар ва тизимли муаммолар бўйича чоралар кўриш ҳуқуқига эга бўлиши, шунингдек, шикоятнинг хусусиятига кўра истеъмолчилар билан низоларни ҳал қилиш бўйича бир қатор ваколатларга эга бўлиши керак (ҳуқуқий ҳимоя қилиш воситаларига, жумладан молиявий компенсация қилиш, шартномаларни рад этиш, тўхтатиб туриш ёки бекор қилиш ҳамда банк томонидан ҳисобланган жарима ёки йиғимларни бекор қилиш ёки улардан воз кечишлар мисол бўлади)кечиш каби таклифларни банк бошқарувига киритиш ваколатларга эга бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк шикоятлар билан ишлайдиган барча ходимлар учун мурожаат қилувчиларнинг аввалги шикоятлари ҳақидаги маълумотларнинг очиқлигини таъминлайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5820. Бўлинма банк бошқаруви раиси томонидан назорат қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5821. Мурожаатлар ва уларнинг келиб чиқиш сабаблари бўйича ҳисоботларни тайёрлаш Бўлинманинг асосий мажбурияти бўлиши ва бу ҳисоботлар ҳар чоракда камида бир марта банк Бошқарувига тақдим этилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5822. Бўлинма:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шикоятларни кўриб чиқиш бўлинмаси томонидан тақдим этилган низоларни ҳал қилиш жараёнларининг яхлитлигини зарур тарзда кўриб чиқилишини таъминлашга масъул бўлади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк бошқарувига ҳисобот беришга ҳамда шикоятларни ўрганиш (текшириш) жараёнида аниқланган банк фаолиятидаги камчиликларни тузатиш режаларини ишлаб чиқилиши ва уларни амалга оширилиши учун жавобгар ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг хизмат кўрсатиш офисларига/филиалларига келиб тушган мурожаатларнинг белгиланган тартибда кўриб чиқилишини мувофиқлаштиради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5823. Банк бошқаруви банкда мурожаатларни кўриб чиқиш тартибларини самарали жорий қилиш учун жавобгар ҳисобланади, шунингдек, бошқарув банкда мажбурий қоидалар ва кўрсатмаларга риоя этилишини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5824. Банк шикоятларни кўриб чиқиш учун етарли ходимларга эга бўлиши ва уларни доимий (йиллик) равишда тегишли тарзда ўқитиши лозим. Бунда ўқув дастури ходимларнинг истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга доир қонунчилик ва банкнинг ички ҳужжатларини, банк маҳсулотлари ва хизматларини, шикоятларни кўриб чиқишда амал қилиш лозим бўлган жараёнларни, маълумотларни ҳимоя қилиш масалаларини билиши ва тушунишига, шунингдек, воситачилик, музокаралар олиб бориш, шахсий ҳалоллик ва мижозлар билан муносабатда бўлишида бошқа кўникмаларини оширишига қаратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўқув тадбирлари ўқув режалари ва давомат варақалари, шунингдек, ўқитиш самарадорлигини баҳолаш ва заруриятга кўра тегишли тузатишлар ва такомиллаштиришлар орқали назорат қилиниши керак. Ўқув дастурлари натижаларини баҳолаш тизими жорий қилиниши талаб этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олий иқтисодий ёки юридик маълумотга ва тижорат банкининг банк операцияларини амалга ошириш билан боғлиқ бўлинмасида камида икки йиллик иш стажига эга бўлиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва молия соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларини билиши шарт.
(5-боб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 9 сентябрдаги 28/1-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-9, 11.10.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2024 й., 10/24/3030-9/0821-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 17 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
59. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.
(59-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
60. Банк ўз ходимининг хизмат вазифасини бажариши давомида йўл қўйган ножўя хатти-ҳаракатлари натижасида омонатчига етказилган зарарлар бўйича жавобгардир.
(60-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 9 декабрдаги 26/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-6, 14.01.2021 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.01.2021 й., 10/21/3030-6/0039-сон — 2021 йил 15 апрелдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низомга 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қийматини ҳисоблаш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Тартибда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг (микроқарзнинг) тўлиқ қиймати (бундан буён матнда «КТҚ» деб юритилади) — кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ тўловларнинг ҳаққоний, йиллик ва самарали ҳисоблашдаги фоиз ставкаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит (микроқарз) шартномаси — банк томонидан қарз олувчига пул маблағларини тўловлилик, муддатлилик ва қайтаришлилик шартлари асосида бериш ҳақидаги банк ва қарз олувчи ўртасидаги келишув.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) асосий қарз ва фоизлар бўйича тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) банк фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса ва/ёки кредит (микроқарз) ажратилиши бундай тўловларнинг амалга оширилишига боғлиқ бўлса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) учинчи шахслар фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар бундай тўловлар кредит (микроқарз) шартномаси шартларига мувофиқ қарз олувчининг мажбуриятларига кирса, шу жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
суғурта ташкилоти фойдасига амалга ошириладиган тўловлар, агар суғурта шартномаси бўйича суғурта ҳодисаси юзага келган тақдирда наф олувчи бўлиб банк ҳисобланса;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчининг мажбуриятлари таъминотига қабул қилинган ва гаровга қўювчининг ихтиёрида қоладиган гаров предметини гаров шартномаси бўйича суғурта қилишда қарз олувчи томонидан суғурта ташкилотининг фойдасига амалга ошириладиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарз олувчи томонидан кафолат (кафиллик) олиш учун кафолат берувчига (кафилга), шунингдек гаровга топширилаётган мулкни баҳолаш учун баҳоловчи ташкилотга тўланадиган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни жалб қилиш, улар томонидан кредит (микроқарз) олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни текшириш, ушбу ҳужжатларни банкка топшириш, кредитларни (микроқарзларни) қоплаш ҳисобига банк мижозларидан тўловлар ва пул ўтказмаларини қабул қилиш бўйича банкка хизмат кўрсатадиган ташкилотлар (воситачилар) ҳисобига амалга оширилган тўловлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан КТҚ кўрсаткичининг ҳисоб-китоби кредит (микроқарз) шартномаси муддати тугагунга қадар мазкур бандда назарда тутилган барча тўловларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. КТҚ ҳисоб-китобига қуйидагилар киритилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) қарз олувчининг учинчи шахслар фойдасига амалга оширадиган тўловлари, мазкур Тартибнинг 2-бандида кўрсатилган тўловлар бундан мустасно;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) бажариш мажбурияти кредит (микроқарз) шартномаси шартларидан эмас, балки қонунчилик талабларидан келиб чиқадиган, қарз олувчи томонидан амалга оширилиши лозим бўлган тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) қарз олувчининг кредит (микроқарз) шартномаси шартларини бажармаслиги ёки лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ тўловлар, шу жумладан неустойка ва/ёки шартномада назарда тутилган бошқа тўловлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга кредит (микроқарз) олиш шартлари ҳақидаги маълумотларни тақдим этиш вақтида. Агар маълумотлар тақдим этиш вақтида мазкур Тартибнинг 2-бандида назарда тутилган айрим тўловлар миқдорини аниқлаш имкони бўлмаса, у ҳолда банк томонидан унга маълум бўлган шу турдаги тўловларга амал қилиши ҳамда кредит (микроқарз) олиш истагини билдирган қарз олувчиларга шу тўловларнинг манбаларини ошкор қилиши лозим (масалан, КТҚни ҳисоблашда тарифларидан фойдаланилган суғурта компаниясининг номи ва бошқалар).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. КТҚни ҳисоблашда қарз олувчининг кредит (микроқарз) бўйича амалга ошириб бўлган тўловлари улар ҳақиқатда тўланган вақтда, келажакда амалга оширадиган тўловлари эса кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санада маълум бўлган кредит (микроқарз) ажратиш шартларига асосан тўловларни тўлаш жадвали бўйича ҳисобга олинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар гаров предметини суғурталаниши кредит (микроқарз) шартномаси тузилган санадан кейин амалга ошириладиган бўлса, у ҳолда банк қарз олувчидан суғурта компаниясига амалга оширилиши мўлжалланаётган тўлов суммасини аниқлаши ва шу суммадан келиб чиққан ҳолда КТҚни ҳисоблаб чиқиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Кредитнинг тўлиқ қийматини ҳисоблашда қуйидаги шартлар ҳисобга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) агар кредит (микроқарз) шартномасига мувофиқ истеъмолчи кредит (микроқарз) маблағларини қисмларга бўлиб олиши ёки кредит (микроқарз) олиш вақтини танлаш мумкинлиги назарда тутилган бўлса, унда кредит (микроқарз) суммаси истеъмолчига кредит (микроқарз) шартномасини тузиш вақтида тўлиқ ўтказилган деб ҳисобланади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Агар кредитнинг (микроқарзнинг) фоиз ставкаси базавий кўрсаткичларга (Марказий банкнинг асосий ставкаси, инфляция даражаси ва бошқалар) боғланган бўлса, у ҳолда банк КТҚни ҳисоблашда шу кундаги базавий кўрсаткичларнинг миқдоридан фойдаланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. КТҚни ҳисоблашда вергулдан кейин бир белгигача яхлит қилиб ҳисобланади. Агар вергулдан кейинги иккинчи белги «5» га тенг ва ундан юқори бўлса, у ҳолда вергулдан кейинги биринчи белги бир бирликка оширилади. Масалан, КТҚ кўрсаткичи 18,66 ни ташкил қилди. У яхлит қилиб ҳисоблангач — 18,7 ҳосил бўлади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банклар истеъмолчи — жисмоний шахсга унинг талабига кўра КТҚ миқдори тўғрисидаги маълумот билан бирга кредит (микроқарз) шартномаси тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредитнинг (микроқарзнинг) асосий қиймати, фоизлари ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги таърифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар истеъмолчи — жисмоний шахснинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда ёзма маълумот тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банклар оммавий ахборот воситалари орқали кредит (микроқарз) тўғрисидаги маълумотларни эълон қилганларида, ушбу эълонда банкка мурожаат этилганида мижозларга кредит (микроқарз) олиш билан боғлиқ КТҚни ҳисоблаб берилиши ҳақида ахборот беришлари лозим.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низомга 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
______________________________ ______________________________ (оралиқ тўловларидан энг кўп миқдордаги тўлов)
11. Кредитни ажратиш шакли (маҳсулот/хизмат таъминотчиси ҳисобварағига пул ўтказиш, нақд пул, банк картасига ўтказиш, ва ҳ.к.)
12. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан (агар бундай харажатлар мавжуд бўлса):
__________________________(кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
Турлари бўйича банкнинг комиссия ва йиғимлари (алоҳида кўрсатилсин)
__________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
учинчи шахслар хизмати (алоҳида кўрсатилсин)
__________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
13. Кредитнинг тўлиқ қиймати (номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади)
14. Кредит олиш бўйича тақдим қилинган аризани кўриб чиқиш муддати
2-бўлим. Бошқа молиявий мажбуриятлар билан боғлиқ муҳим шартлар
1. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун шартномада кўзда тутилаётган тўлаши лозим бўлган неустойка (жарима, пеня) (агар бундай шарт мавжуд бўлса)
_____________________________________________ (фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка (жарима, пеня) ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади)
2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори (агар бундай шарт мавжуд бўлса)
Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур варақа кредит шартномаси ёки кредит олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг кредитлаш шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги Низомга 3-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Муддатли омонатнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банкининг номи, расмий веб-сайти, телефон рақамлари
1-бўлим. Омонатнинг асосий шартлари
1. Омонат номи
2. Омонатнинг валютаси
3. Омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси (агар омонат бўйича йиллик фоиз ставкаси дифференциаллашган ёки омонатни расмийлаштириш усулига боғлиқ бўлса, ҳар бири алоҳида кўрсатилади)
4. Омонат бўйича ҳисобланган фоизларни капитализацияси мавжудлиги (ҳисобланган фоизни асосий маблағга қўшиб қайта фоиз ҳисоблаш)
5. Омонатнинг муддати
6. Омонатга қўйиладиган маблағнинг энг кам миқдори (агар мавжуд бўлса)
2. Омонат шартномасини муддатидан олдин бекор қилиш тартиби
Омонат қўйишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
Сиз омонатнинг шартлари, омонат бўйича фоиз даромадлари ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида, шунингдек ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз, Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз.
Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
_________________________________________________
____________________
(банк мутахассисининг Ф.И.Ш. ва лавозими)
(тўлдирилган сана)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур варақа омонат шартномаси ёки омонат олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг омонат шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.
(3-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2021 йил 24 августдаги 20/7-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-7, 23.09.2021 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2021 й., 10/21/3030-7/0907-сон — 2021 йил 24 декабрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомга 4-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларни кўриб чиқиш ва улар билан ишлаш бўйича электрон ахборот тизимига қўйиладиган минимал талаблар*
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мурожаатни рўйхатга олиш. Ахборот тизимида банкнинг бош офисига, ҳудудлардаги бўлинмаларига (филиал ёки банк хизматлари офиси) келиб тушган мурожаатлар бўйича қуйидаги маълумотлар рўйхатга олинади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг шакли (ёзма, электрон, оғзаки);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг тури (ариза, шикоят, таклиф);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг санаси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг банкка келиб тушган санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг рўйхатга олиш санаси ва рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатга берилган идентификация рақами;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни рўйхатга олган банк бўлинмасининг номи (филиал ёки банк хизматлари офиси) ва рақами, ходимнинг исми-шарифи ва лавозими;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат манбаси (мурожаат қилувчидан тўғридан тўғри, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси (Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхонаси, Виртуал қабулхонаси, murojaat.gov.uz), Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, вазирлик, идоралар ва қўмиталар (номи кўрсатилиши керак), суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар (номи кўрсатилиши керак), оммавий-ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари (номи кўрсатилиши керак) ва бошқа манбалар (банк лозим деб топган тақдирда манбалар рўйхати қўшимча қилиниши мумкин) орқали келиб тушган);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг такрорийлиги, дубликатлиги ёки биринчи марталигини қайд этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг шахси (жисмоний шахс, юридик шахс, тадбиркорлик фаолиятини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда юритаётган жисмоний шахс);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми (юридик шахснинг номи ва унинг номидан имзолаган шахснинг Ф.И.О), мурожаат этувчини идентификация қилувчи маълумотлар (СТИР, мурожаат қилувчининг телефон рақами, электрон почтаси);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат вакил орқали берилганлиги (ҳа/йўқ) ҳамда вакилнинг Ф.И.О;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчи кичик тадбиркорлик субъекти эканлиги (ҳа/йўқ);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг (юридик шахс номидан имзолаган шахснинг) жинси (аёл/эркак);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг (юридик шахс номидан имзолаган шахснинг) ёши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчининг яшаш манзили ва ҳудуди (юридик шахснинг манзили) (вилоят, туман ва бошқалар) белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларни рўйхатга олиш— мурожаат келиб тушган банкнинг бош офиси ёки ҳудудлардаги бўлинмаларининг (филиал ёки банк хизматлари офиси) ваколат берилган масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкнинг бош офисига, ҳудудлардаги бўлинмаларига (филиал ёки банк хизматлари офиси) келиб тушган мурожаатлар бир марта рўйхатга олиниши лозим, яъни бош офисдан (юқори турувчи тузилмадан) кўриб чиқиш учун қуйи таркибий тузилмасига (филиал ёки банк хизматлари офиси) юборилган мурожаат ушбу таркибий тузилмаси томонидан рўйхатга олинмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда электрон ахборот тизимда банкнинг барча рўйхатга олган мурожаатлари ягона база сифатида банкнинг бош офисига кўриниб туриши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатни рўйхатга олишда тизим мурожаат қилувчининг исми-шарифини (СТИР) солиштириш орқали банк тизимига аввал ушбу мурожаат қилувчининг мурожаати мавжудлигини текширади ва натижаси бўйича маълумот тақдим этади. Шунга кўра, рўйхатга олувчи келиб тушган мурожаатни такрорийлиги, дубликатлиги ёки биринчи марталигини қайд этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мурожаат мазмунини ёритиш. Бунда қуйидагилар инобатга олиниши керак:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатда келтирилган банк хизмати банкнинг қайси хизмат кўрсатиш канали (мобил илова, банк сайти, телефон, ижтимоий тармоқлар, банк агентлари, банк биноси ва бошқалар) орқали кўрсатилганлигини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатда қайд этилган банк хизмати (операция) турини (кредит, микрокредит, микроқарз, онлайн микроқарз, кредит карта, овердрафт, лизинг, истеъмол кредити, автокредит, ипотека кредити, таълим кредити, оилавий тадбиркорлик бўйича имтиёзли кредит, кафиллик, гаров, суғурта, омонат ва депозитлар, онлайн омонат, миллий валютадаги банк карталари, хорижий валютадаги банк карталари, валюта айирбошлаш, халқаро пул ўтказмалари, валюта амалиётлари, банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш, касса хизматлари, бир марталик чакана тўловларни амалга ошириш, банкомат, мобил илова, веб-сайт, call-марказ, мурожаат ва қабул масаласи, банк ходимларининг хатти-ҳаракатлари, банк ходимларининг малакасини ва бошқалар) белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатда кўтарилган масалаларни умумлаштириш мақсадида банк хизмати (операция) тури бўйича мурожаат масалалари рўйхатини шакллантириш ва уни танлаш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг масъул ходими томонидан мурожаат билан танишиб чиққан ҳолда «Рўйхат»га қўшимча равишда мурожаатда кўтарилган масала (муаммо) мазмунини (қўлда ёки дастурий таъминот орқали) киритиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг pdf-файлини ёки/ва word матнини кўриш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатда қайд этилган банк номи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатда қайд этилган банк тузилмасининг (бош офис, филиал ёки банк хизматлари офиси) номи, коди, уларнинг жойлашган манзилини (вилоят ва туман), мурожаатда келтирилган банк ходимлари исми-шарифини белгилаш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ушбу бўлими мурожаат келиб тушган банкнинг бош офиси ёки ҳудудлардаги бўлинмаларининг (филиал ёки банк хизматлари офиси) ваколат берилган масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Мурожаатларнинг кўриб чиқилишини ташкил этиш (мониторинг). Бунда қуйидагилар инобатга олиниши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни бевосита кўриб чиқаётган таркибий тузилма ва ходимларни белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат юзасидан ким билан ва қачон ёзишмалар олиб борилганлиги тўғрисида маълумотларни кўрсатиш, уларнинг pdf-файлини ёки/ва word матнини кўриш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатнинг кўриб чиқиш муддатини белгилаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни кўриб чиқиш босқичи (кўриб чиқиш жараёнида, тўлиқ кўриб чиқилди).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаат кўриб чиқиш учун банкнинг Бош офисидан (юқори таркибий тузилмасидан) қуйи таркибий тузилмаларига дастурий таъминот орқали юборилиши ва ушбу ҳаракатларни дастурда амалга ошириш имконияти яратилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ушбу бўлимида келтирилган вазифаларни мурожаат келиб тушган банкнинг бош офиси ёки ҳудудлардаги бўлинмаларининг (филиал ёки банк хизматлари офиси) ваколат берилган масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мурожаатни кўриб чиқиш натижаси. Бунда қуйидагиларни инобатга олиниши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) мурожаатда келтирилган важларнинг тасдиқланганлиги ёки тасдиқланмаганлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) мурожаат қилувчига юборилган жавоб хати рақами ва санаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат қилувчига юборилган жавоб хатининг ҳамда мурожаатни ўрганиш давомида расмийлаштирилган тегишли ҳужжатларнинг (далолатнома, маълумотномаларнинг) pdf-файлини ёки/ва word матнини кўриш имкониятини яратиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
э) мурожаатда келтирилган масалани ҳал этиш ҳолати:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаноатлантирилган, масала қандай ҳал қилинганлигини тўлиқ ёритиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қаноатлантириш рад этилган, рад этилганлигининг сабабларини ёритиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тушунтириш берилган, тушунтиришнинг асосий жиҳатларини ёритиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат ваколати доирасига кирмаслиги сабабли бошқа ташкилотга юборилган, қайси ташкилотга юборилганлигини ва унинг сабабини ёритиш лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни кўрмай қолдириш ёки мурожаатни кўриб чиқишни тугатиш бўйича қарор қабул қилинганлигини қайд этиш ва уларни расмийлаштириш ҳужжатларининг pdf-файлини ёки/ва word матнини кўриш имкониятини яратиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ушбу бўлимини мурожаатни кўриб чиқаётган банкнинг бош офиси ёки ҳудудлардаги бўлинмаларининг (филиал ёки банк хизматлари офиси) ваколат берилган масъул ходимлари томонидан тўлдирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат кўриб чиқилишини муддат нуқтаи назаридан назорат қилиш (бунда тегишли ҳисобот шаклланиши ва ижро муддати яқинлашаётганлигини хабар берувчи маълумот чиқарилиши лозим);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаатни кўриб чиқиш босқичи «кўриб чиқилди» жараёнидаги мурожаатлар қонунчиликка мувофиқ, мазмунан, тўлиқ ва ўз вақтида кўриб чиқилганлиги текширилади ва назоратдан чиқарилади. Акс ҳолда, мурожаат қайта кўриб чиқиш бўйича тегишли эътироз хати расмийлаштирилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурий таъминотда мурожаатни қонунчилик ҳужжатларига риоя этмаган ҳолда кўриб чиққан банк ходимига кўрилган ҳар бир интизомий чоралар киритилиши лозим. Бунда ходимга кўрилган чоралар юзасидан чиқарилган буйруқнинг pdf-файли билан танишиш имконияти бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ушбу бўлимида келтирилган вазифаларни бош офисининг ваколат берилган масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Мазкур дастурда банкка келиб тушган мурожаатларни таҳлил этиш, тегишли қарорлар қабул қилиш ва банкда тизимли камчиликларни аниқлаш учун тегишли (ҳудуд, туман, филиал, банк хизматлари (маҳсулотлар) тури, мурожаат масалалари, давр, саналар ва бошқа кўрсаткичлар қирқимида таҳлилий) ҳисоботларни шакллантириш имкониятини берувчи функция яратилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Дастурнинг ушбу бўлимида келтирилган вазифаларни бош офисининг ваколат берилган масъул ходимлари томонидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Электрон ахборот тизими тўлиқ ахборот хавфсизлиги таъминланган ҳолда юритилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ахборот тизимида рўйхатга олиниши лозим бўлган, маълумотларни танлаш орқали кўрсатиш имконияти яратилади.
(4-илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 9 сентябрдаги 28/1-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-9, 11.10.2024 й.) асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.10.2024 й., 10/24/3030-9/0821-сон. Кучга кириш санаси — 2025 йил 17 январь)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish