1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.21.00 Банк фаолиятининг бошқа масалалари]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Амалга оширилаётган ислоҳотлар натижасида банк тизимида хизматлар кўрсатишнинг бозор механизмлари жорий этилмоқда, уларнинг турлари кенгайтирилмоқда, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик ошиб бормоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Аҳоли учун валюта айирбошлаш амалиётларини амалга оширишни енгиллаштирувчи янги банк хизматлари жорий этилди, якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан чет эл валютасини сотиб олиш учун имкониятлар яратилди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шу билан бирга, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига, айниқса, ҳудудларда риоя этиш ҳамда молиявий очиқликни кенгайтириш, шунингдек, хизмат кўрсатиш маданияти ва банк тизимига бўлган ишончни янада оширишда бир қатор муаммо ва камчиликлар кузатилмоқда. Хусусан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
биринчидан, кредитларни ажратиш бўйича қарорлар қабул қилишда ваколатларнинг ҳаддан ташқари марказлашганлиги бош банклар ва уларнинг филиаллари ўртасидаги жавобгарликнинг аниқ чегараланишига тўсқинлик қилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
учинчидан, тижорат банклари томонидан микроқарзлар ажратилиши имкониятининг мавжуд эмаслиги микроқарзлар олиш даражасини ошириш имконини бермаяпти, микрокредит ташкилотлар ва ломбардларнинг хизматлари бўйича юқори фоиз ставкалари аксарият ҳолатларда истеъмолчиларнинг молиявий ҳолати ёмонлашишига олиб келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тўртинчидан, чакана банк хизматлари бозорининг паст даражада ривожланганлиги ва мижозлар билан ҳамкорлик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувлари мавжуд эмаслиги ортиқча бюрократия ва сансалорлик учун замин яратмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бешинчидан, банк карталари асосида нақд пулсиз ҳисоб-китобларни амалга ошириш бўйича давлат процессинг ташкилотининг мавжуд эмаслиги чакана тўлов тизимларининг хавфсизлик, узлуксизлик ва ишончлилик даражасига таъсир кўрсатмоқда ҳамда аҳолининг кенг қатламлари учун очиқ бўлган инновацион лойиҳаларни амалга оширишда замонавий технологик ечимларни илгари суришга тўсқинлик қилмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
олтинчидан, кредитларни (микроқарзларни) кўриб чиқиш ва ажратиш учун хизмат ҳақи ҳамда бошқа тўловларнинг ундирилиши қарзнинг реал қиймати ошишига олиб келмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
еттинчидан, шартномаларга хизматлар тарифларини, ажратилган кредитлар ва жалб қилинган депозитлар бўйича фоизларни бир томонлама ўзгартириш ҳуқуқини назарда тутувчи шартларнинг киритилиши, шунингдек, бир хизматнинг қўшимча хизматдан фойдаланиш шарти билан кўрсатилиши банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмоқда;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
саккизинчидан, банк тўлов карталаридан чет эл валютасини ечиш бўйича чекловларнинг мавжудлиги ва банкоматлар сонининг етарли эмаслиги валюта айирбошлаш амалиётларини бажаришда талаб даражасида хизмат кўрсатиш имконини бермаяпти.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур муаммоларни бартараф этиш, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмларини янада такомиллаштириш ва инновацион ривожланишнинг тенденцияларини инобатга олган ҳолда молиявий очиқлик даражасини ошириш, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида:
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 9 июндаги ПФ-152-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Белгилаб қўйилсинки, 2018 йил 1 июлдан тижорат банклари:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
дастлабки рухсатларсиз ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз мижозларга бевосита хизмат кўрсатиш ҳудудига тўсқинликсиз кириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мижозларни дастлабки қабул қилиш маъмурият ходимларидан кўрсатилаётган банк хизматлари тўғрисида дастлабки маслаҳатларни олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит (микроқарз) бериш тўғрисида қарор қабул қилишнинг босқичма-босқич жараёнини ва кредит (микроқарз) бериш тўғрисида хабардор қилиш ёки уни беришни асослантирилган ҳолда рад этиш тартибини кўрсатган ҳолда кредит буюртмаларини шаффофлик асосида рўйхатдан ўтказиш ва кўриб чиқиш учун шарт-шароитлар яратади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Кредит ташкилотларига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.22.00.00 Кредитлаш / 07.22.06.00 Кредитлашнинг алоҳида турлари / 07.22.06.02 Микрокредитлаш. Кичик бизнес субъектларини кредитлаш;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.23.00.00 Бошқа кредит муассасалари / 07.23.02.00 Ломбардлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
микроқарз шартномалари, шунингдек, ломбардлар томонидан тузилган кредит шартномалари бўйича йиллик қарз суммасининг ярмидан кўп миқдорида фоизлар ҳисоблаш, комиссия ва неустойка (штраф, пеня) ундириш, жавобгарликнинг бошқа чораларини қўллаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит буюртмаларини кўриб чиқиш, ссуда ҳисоб рақамларига хизмат кўрсатиш, кредитлар ажратиш учун тўловлар, шунингдек, жисмоний шахслар ва кичик тадбиркорлик субъектлари томонидан кредитлар (микроқарзлар)ни муддатидан илгари узилганлиги учун неустойка ундириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тижорат банкларига:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк фаолиятининг илғор халқаро тажрибасини ўрганиш ҳамда банк хизматлари ва маҳсулотларининг янги турларини жорий этиш;
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.03.00.00 Юридик шахслар / 03.03.09.00 Ваколатхоналар ва филиаллар. Шўъба корхоналар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банклар филиаллари ва мини-банклар қопланишини ҳамда банк хизматларига бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда банклар филиаллари ва мини-банклари тармоғини кенгайтириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
филиалларнинг кредит ажратишда бош банклар билан қўшимча келишувсиз мустақил қарорлар қабул қилиш бўйича ҳуқуқларини кенгайтириш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.11.00.00 Мажбуриятларнинг алоҳида турлари / 03.11.17.00 Ҳисоб-китоблар (шунингдек, 07.21.03.00га қаранг) / 03.11.17.06 Пластик карточкалар бўйича ва электрон тўлов тизимлари орқали ҳисоб-китоб]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) 2018 йил 1 апрелга қадар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жисмоний шахслар томонидан халқаро тўлов карталарига сотиб олинган хорижий валютани тижорат банклари томонидан белгиланган лимитлар доирасида нақд шаклда ечиб олиш механизмини жорий этсин;
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.02.00 Банк ҳисобварақларини очиш ва юритиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.05.00 Банк омонати ва бошқа депозит операциялари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2018 йил 1 апрелга қадар тижорат банклари билан биргаликда хорижий валютанинг олди-сотди операцияларини амалга оширилишини ва халқаро тўлов карталаридан пул маблағларининг хорижий ва миллий валютадаги муддатли омонатларга ўтказилишини таъминловчи жисмоний шахсларнинг ҳисобварақларини масофадан туриб бошқариш тизимини жорий этсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
в) 2018 йил 1 майга қадар:
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.21.00.00 Банк фаолияти / 07.21.01.00 Умумий масалалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқлари кредит ташкилотлари томонидан бузилган тақдирда уларга нисбатан Марказий банк томонидан санкциялар қўлланилишига доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритсин;
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.14.00.00 Давлат органларининг ҳуқуқ ижодкорлиги фаолияти / 01.14.03.00 Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш ва кўриб чиқиш тартиби]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
тижорат банклари томонидан потенциал қарз олувчининг кредитга лаёқатлилик даражасини баҳолаш ҳамда жисмоний шахсларга ва кичик тадбиркорлик субъектларига кредитлар (микроқарзлар) ажратиш муддатларини қисқартириш имконини берувчи ўз скоринг моделини яратиш имконига эга бўлган кредит бюросида скоринг модели мавжудлиги бўйича талаб ўрнатилишини назарда тутувчи низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.04.00 Агентликлар, инспекциялар ва бошқа идоралар;
2.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
г) 2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Лойиҳа бошқаруви миллий агентлиги билан биргаликда банклар — маҳаллий ва халқаро банк карталари бўйича ҳисоб-китоблар иштирокчилари ўртасида ахборот ва технологик ўзаро муносабатларни таъминловчи Миллий банк процессинг марказини ташкил этиш концепциясини ишлаб чиқсин, унинг асосий вазифалари этиб қуйидаглар белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
транзакцияларнинг хавфсиз ва узлуксиз амалга оширилишини таъминловчи миллий чакана тўлов тизимини тузиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қулай тўлов хизматларини яратиш ва ривожлантириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
нақд пулсиз тўловларни амалга оширишда инновацион маҳсулотларни, шу жумладан бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни ривожлантириш ҳамда илгари суриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бевосита мулоқотсиз ва мобиль технологияларни, биринчи навбатда, ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш, транспорт, савдо, умумий овқатланиш соҳаларида, айниқса, ҳудудларда жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
халқаро тўлов тизимлари билан ўзаро ҳамкорликни таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
д) 2018 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари билан биргаликда маҳаллий тўлов тизимларини норезидентларнинг тўлов карталарини барча тўлов терминаллари тармоғи орқали қабул қилиш имконини берадиган асосий халқаро тўлов тизимлари билан интеграциялаш жараёнини тугалласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
е) 2018 йил 1 ноябрга қадар тижорат банклари билан биргаликда, айниқса туристлар кўпроқ борадиган жойларда куну-тун ишлайдиган автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчалари ташкил этилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Ўзбекистон банклари ассоциациясига унинг банк хизматлари оммабоплигини оширишдаги ва банк фаолиятини такомиллаштиришдаги ролини кучайтиришга қаратилган, шу жумладан қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш тавсия этилсин:
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 Иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 Давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар;
2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.10.00 Тадбиркорлар бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар ва б.) / 09.01.10.02 Тадбиркорларнинг бошқа бирлашмалари (уюшмалар, ассоциациялар, жамғармалар ва б.)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон банклари ассоциацияси фаолияти самарадорлигини янада ошириш концепциясини тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк тизими ходимларининг касбий маҳоратини ошириш, илғор халқаро тажрибадан келиб чиқиб, хорижий банклар билан тажриба алмашишни йўлга қўйиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
маҳаллий давлат ҳокимияти органлари билан биргаликда хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан тадбирларни амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматлари оммабоплигининг долзарб муаммолари юзасидан мавзуга оид изланишлар олиб бориш, халқаро тажрибани ўрганиш ва уни республика банк хизматлари бозорида қўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, банклар ва уларнинг мижозлари учун ахборот-таҳлилий ва консалтинг хизматларини ташкил этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
масофавий банк хизматлари кўрсатишни ривожлантириш бўйича замонавий ва илғор банк хизматлари турларини амалиётда жорий этиш ташаббусларини илгари суриш, янги ахборот технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларининг янги турлари ва маҳсулотларини аниқлаш ҳамда уларни кейинчалик республика банкларида жорий этиш мақсадида илғор чет эл банк фаолиятини ўрганиш.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.01.00 Марказий банк, унинг таркибий бўлинмалари ва муассасалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда 2019 йил 1 январга қадар муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жамғариб бориладиган пенсия тизимидаги фуқаролар учун ҳисобланган маблағлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича ҳисобланган қарздорликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
идентификациялаш учун жисмоний шахслар ва тадбиркорлик субъектлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларнинг мулки ва бошқа олган даромадлари;
[ОКОЗ:
1.12.00.00.00 Ахборот ва ахборотлаштириш / 12.04.00.00 Ахборотлаштириш. Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари / 12.04.02.00 Ахборот тизимлари, технологиялари ва уларни таъминлаш воситалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
юридик шахсларнинг молиявий ҳолати тўғрисидаги ахборотларни олиш имконини берувчи давлат органлари ва кредит бюроси ўртасида маълумотларни қайта ишлаш ва электрон алмашиш Ягона идоралараро ахборот тизимини яратиш.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.15.00.00 Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари / 01.15.03.00 Маҳаллий ижроия органлари (Ҳокимликлар) (шунингдек, 02.04.00.00га қаранг);
2.11.00.00.00 Атроф табиий муҳит ва табиий ресурслар / 11.03.00.00 Ердан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш / 11.03.09.00 Ер участкасига нисбатан ҳуқуқларнинг вужудга келиши / 11.03.09.01 Давлат органлари ҳужжатларига асосан ерга бўлган ҳуқуқнинг вужудга келиши (ер бериш)]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тижорат банкларига филиаллар, мини-банклар ва автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаларини ташкил этиш учун зарур бўлган ер участкаларини белгиланган тартибда ажратишда кўмаклашсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Ўзбекистон банклари ассоциацияси ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган банкоматлар тармоғини қўшимча тарзда кенгайтиришнинг 2018 йилга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Тижорат банклари ва процессинг ташкилотлари томонидан олиб кириладиган, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод этиладиган ускуналар, дастурий таъминот, бутловчи ва бошқа материаллар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
[ОКОЗ:
1.01.00.00.00 Конституциявий тузум / 01.11.00.00 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (шунингдек, 02.01.00.00га қаранг);
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.07.00.00 Бюджет тизимининг бошқа масалалари / 07.07.02.00 Давлат жамғармалари / 07.07.02.04 Вазирлик ва идоралар жамғармалари]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Вазирлар Маҳкамаси манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан тақдим этиладиган тадбиркорлик субъектларини молиявий қўллаб-қувватлашнинг амалдаги механизмини банк кредитлари бўйича фоизли харажатларнинг айрим қисмларини қоплашда республика ҳудудларининг ижтимоий-иқтисодий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ёндашув услубини қўллаш асосида қайта кўриб чиқсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 23 март,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3620-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон қарорига 1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банкоматлар тармоғини қўшимча тарзда кенгайтиришнинг 2018 йилга мўлжалланган
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПРОГНОЗ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Банклар номи
Ўрнатилиши режалаштирилган банкоматларнинг энг кам миқдори
1.
«Агробанк» АТБ
300
2.
«Asia Alliance Bank» АТБ
140
3.
Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки
85
4.
АТ «Алоқабанк»
80
5.
«Капиталбанк» АТБ
60
6.
«Асака» АТБ
55
7.
«Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ
50
8.
«Ипак йўли» АТИБ
45
9.
«Микрокредитбанк» АТБ
30
10.
«Нamkorbank» АТБ
25
11.
«ИнФинБанк» АТБ
25
12.
«Ипотека-банк» АТИБ
20
13.
Халқ банки
25
14.
«Қишлоқ қурилиш банк» АТБ
20
15.
«Туронбанк» АТБ
20
16.
«Трастбанк» ХАБ
20
17.
АТ «Савдогарбанк»
10
18.
«Ориент Финанс»ХАТБ
10
19.
«Ravnaq-bank» ХАТБ
5
20.
«Туркистон» ХАТБ
5
21.
«НI-ТЕСН BANK» ХАТБ
5
22.
«Давр-банк» ХАТБ
5
23.
«Универсал банк» ХАТБ
5
Жами
1 045
LexUZ шарҳи
1-илова норасмий таржима.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон қарорига 2-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тижорат банклари ва процессинг ташкилотлари томонидан олиб кириладиган, божхона тўловлари тўлашдан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) 2020 йил 1 январгача бўлган муддатга озод этиладиган ускуналар, дастурий таъминот, бутловчи ва бошқа материаллар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
РЎЙХАТИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Т/р
Ускуналар номи
ТИФ ТН коди
1.
Банкомат
8472 90 300 0
2.
Ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тўлов терминали (инфокиоск), автоматлаштирилган депозит машиналар
8470 50 000 9
3.
Терминал
8470 50 000 1
4.
Эмбоссер ва график персонализатор
8443 19 700 0
8443 32 100 9
8443 39 900 9
5.
PinPad (картридер)
8473 29 100 9
8471 90 000 0
6.
VISA, MasterCard, UnionPay персоналлаштирилмаган чипли, магнит лентали, контактсиз банк карталари.
EMV локал банк карталари
8523 21 000 0
8523 52 900 1
8523 52 900 9
7.
НSM шифрлаш аппарат модули ва криптоускуна
8471 80 000 0
8543 70 900 0
8.
Терминаллар учун сенсорли экран
8471 60 700 0
9.
Дастурий таъминот учун лицензия (барча ташувчилар учун)
4907 00 900 0
8523 49 450 0
10.
Индент лента
9612 10 100 0
9612 10 800 0
11.
Банк карталарининг персонал идентификация рақамларини ПИН-конверт кўринишида босиб чиқариш учун ўзи нусха кўчирадиган иш бланклари
4820 40 000 0
12.
Рельеф бўёғи учун босиб нақш солиш фольгаси
9612 10 800 0
3212 10 000 0
13.
Босиб нақш солиш ва рельеф бўёғи фольгаси учун кассета
8443 99 900 9
8443 91 990 0
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: ТИФ ТН бўйича якуний кодларга товарларни божхона расмийлаштируви жараёнида аниқлик киритилади.
LexUZ шарҳи
2-илова норасмий таржима.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 24.03.2018 й., 07/18/3620/0933-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.06.2022 й., 06/22/152/0507-сон)