1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.19.00.00 Банк тизими / 07.19.02.00 Тижорат банклари. Хусусий банклар. Хорижий банклар]
[ТСЗ:
1.Молия / Банклар ва бошқа кредит муассасалари. Кредитлар]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2018 йил 2 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3030]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Марказий банк Бошқаруви қарор қилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Марказий банк раиси М. НУРМУРАТОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 апрель,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16/18-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2018 йил 28 апрелдаги 16/18-сонли қарорига ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
НИЗОМ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 23 мартдаги ПҚ-3620-сон «Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш мақсадида банк хизматлари истеъмолчилари (бундан буён матнда истеъмолчилар деб юритилади) билан муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг (бундан буён матнда банк деб юритилади) фаолиятига қўйиладиган минимал талабларни белгилайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-боб. Умумий қоидалар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар — банк хизматидан фойдаланиш истагида банкка мурожаат қилган, ушбу хизматдан фойдаланаётган ёки олдин фойдаланган жисмоний ёки юридик шахслар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
шахсий кабинет — банкнинг расмий веб-сайтида жойлаштирилган, истеъмолчига банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажариши юзасидан ахборот олиш, шунингдек Интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда хабарлар алмашиш орқали банк билан ўзаро ҳамкорлик қилиш имконини берувчи ахборот ресурси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мурожаат — истеъмолчи (ёки унинг вакили) томонидан оғзаки, ёзма ёки электрон шаклда банкка юборилган банк хизматларини кўрсатишга тааллуқли ариза, шикоят ёки таклиф;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Шартномаларнинг матни истеъмолчилар тушуниши учун аниқ ва содда тарзда баён этилиши ва компьютер воситасида босиб чиқаришда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчилар танловига кўра шартнома матни давлат ёки рус тилида тузилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Банк хизматларини тақдим этиш шартлари, ушбу шартларнинг ўзгариши ҳақидаги маълумотлар банкнинг расмий веб-сайтида эълон қилиниши, шунингдек банкнинг ахборот стендларида доимий равишда жойлаштириб борилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, банк хизматларини тақдим этиш шартларининг ўзгариши ҳақидаги маълумот кучга киришидан камида ўн кун олдин, валюта айирбошлаш курсларининг ўзгариши тўғрисидаги маълумот зудлик билан эълон қилиниши лозим.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Истеъмолчиларга банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар шартномалар тузилишидан аввал бепул тақдим этилиши ва таништирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
61. Истеъмолчи банк хизматларини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани (кредит, депозит, банк ҳисобварағига хизмат кўрсатиш, лизинг, банк карталари ва бошқалар бўйича) имзо қўймасдан олдин танишиб чиқиши учун ўзи билан олиб кетишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчини ушбу ҳуқуққа эга эканлиги тўғрисида хабардор қилиши лозим.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Банк томонидан истеъмолчиларга банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар давлат ва рус тилларида етказилади. Банк хизматлари тўғрисидаги маълумотларнинг матни лўнда, оддий ва равон тилда баён этилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Истеъмолчиларга банк томонидан кўрсатиладиган хизматлар тўлиқ ва тўғри тушунтирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари тўғрисидаги маълумотлар қоғоз шаклда берилганда «Тimеs Nеw Rоmаn» 12 ўлчамли шрифтдан кам бўлмаган ёки шунга ўхшаш шрифтни қўллаган ҳолда Мiсrоsоft Wоrd матн редакторидан фойдаланиш керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Банк томонидан кредит бўйича хизмат кўрсатиш даврида истеъмолчининг оғзаки ёки ёзма сўрови олинган кундан эътиборан бир иш куни ичида унга қуйидаги ахборотлар ёзма шаклда ойда бир марта бепул тақдим этилади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитлаш лимити;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича тўланган пул маблағлари суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
асосий сумма бўйича қарз қолдиғи;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
навбатдаги тўловларнинг миқдори, таркиби ва муддатлари (тўловлар жадвали);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитни муддатидан олдин қисман ёки тўлиқ сўндириш истаги билдирилган тақдирда тўлаш лозим бўлган суммалар миқдори;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
муддати ўтказиб юборилган қарздорлик миқдори ва таркиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
келиб тушаётган пул маблағлари кредит бўйича қарзни сўндиришга йўналтирилиши ҳақида ахборотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Банк истеъмолчининг талабига кўра қуйидаги ҳужжатларнинг банк томонидан тасдиқланган нусхаларини бепул (битта банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича бир марта) беришга мажбур:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва истеъмолчи томонидан имзоланган банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартномасини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи томонидан берилган ариза (агар қонун ҳужжатларига мувофиқ бундай аризанинг расмийлаштирилиши мажбурий бўлса ёки банкнинг ички қоидаларига асосан банк хизматини кўрсатиш тўғрисидаги шартномани тузиш чоғида бундай аризани расмийлаштирилиши шарт бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома).
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк истеъмолчининг талабига кўра мазкур бандда назарда тутилган ҳужжатларни уларни тайёрлаш харажатларидан ошмайдиган ҳақ эвазига чекланмаган тарзда тақдим этиши мумкин. Бундай ҳужжатларни тақдим этишнинг имкони мавжуд бўлмаган тақдирда, бу ҳақида банк томонидан истеъмолчига асосли равишда ёзма хабар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Банк истеъмолчиларга маълумот бериш учун банк хизматини кўрсатиш шартномасини тузиш чоғида улар билан боғланиш алоқа воситаларини келишиб олиши ва ушбу алоқа воситалари орқали боғланиш имкониятини таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Истеъмолчининг тегишли сўрови банкда рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб ўн иш куни ичида банк хизматини кўрсатиш ҳақидаги шартнома, истеъмолчи томонидан берилган ариза ва истеъмолчига кредит берилганлигини тасдиқловчи ҳужжат ҳамда бир иш куни ичида кредит шартномалари бўйича истеъмолчи томонидан мажбуриятлари тўлиқ бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
121. Банк истеъмолчига ёки унинг ваколатли вакилига банк хизматини кўрсатиш тўғрисида шартнома имзоланган кунда шартноманинг битта асл нусхасини тақдим этиши керак.
(121-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Расмий веб-сайтга жойлаштирилаётган ахборотларнинг санаси кўрсатилиши керак.
(13-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Банкнинг расмий веб-сайтида сайтнинг тузилишини баён этувчи, ушбу тузилмадаги расмий веб-сайтнинг ҳар бир саҳифаси жойлашган жойни қулай шаклда аниқлаш имконини берувчи бўлим бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Банкнинг расмий веб-сайти Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 2 июлдаги 176-сон қарори билан тасдиқланган Акциядорлик жамиятларининг корпоратив веб-сайтларига қўйиладиган талаблар тўғрисидаги низомга мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
16. Банкнинг расмий веб-сайтидаги ахборотдан фойдаланишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар зарур маълумотлардан хоҳлаган пайтида танишиб чиқиш ва ундан фойдаланиш имконига эга бўлиши керак. Маълумот билан танишганлик ёки ундан бошқача тарзда фойдаланганлик учун ҳақ ундирилмаслиги ҳамда бошқа чекловлар қўйилмаслиги лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи маълумот билан бепул ва кенг тарқалган дастурий таъминот ёрдамида фойдаланиш имконига эга бўлиши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот шифрланган ёки бошқа воситалар орқали ҳимояланган бўлмаслиги керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ўз расмий веб-сайтида жойлаштирилган ахборотдан (истеъмолчининг шахсий кабинетида жойлаштирилган ахборотдан ташқари) фойдаланиш учун истеъмолчидан рўйхатдан ўтиш ёки шахсий маълумотларини тақдим этишини, шунингдек у билан турли хил битимлар тузишни талаб қилишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
17. Банк расмий веб-сайтининг мазкур банк ва кўрсатилаётган банк хизматлари шартлари тўғрисида ахборотларни ўз ичига олган бўлимига веб-сайтнинг бош саҳифасидан гиперҳаволалар орқали бир ўтишда кириш учун имкони яратилган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
18. Банк истеъмолчига унинг шахсий кабинетида кредит шартномаси бўйича истеъмолчи билан тузилган шартнома ва унга киритилган ўзгартиришлар ҳамда мазкур Низомнинг 9-бандида кўрсатилган маълумотлардан фойдаланиш имкониятини таъминлаб бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-§. Банк фаолиятга оид реклама тусидаги ахборотлар бериш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
19. Реклама тусидаги ахборот истеъмолчининг ишончини суиистеъмол қилмайдиган тарзда ва (ёки) истеъмолчининг тажрибаси ва билими етишмаслигидан фойдаланишни кўзламаган ҳолда тақдим этилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
20. Реклама тусидаги ахборот бевосита ёки билвосита, икки хил маънода қўллаш ёки ошириб кўрсатиш воситасида истеъмолчини чалғитиши, хусусан банк хизматининг шартлари юзасидан истеъмолчининг танловига таъсир ўтказмаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
21. Реклама берувчи банк Интернет тармоғида контекстли рекламани жойлаштиришда бошқа кредит ташкилотининг фирма номи ва (ёки) товар белгисидан калит сўзлар сифатида фойдаланиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
22. Реклама берувчи банк истеъмолчига нотўғри ахборот тақдим этилишига йўл қўймаслик мақсадида ўз расмий веб-сайтини бошқа кредит ташкилотининг илгари эълон қилинган расмий веб-сайтига ўхшатиб ниқобламаслиги керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
23. Банкнинг ахборот стендларида ва расмий веб-сайтида қуйидаги ахборотлар жойлаштирилиши шарт:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банкнинг тўлиқ ва қисқартирилган номи, манзили, филиаллари манзиллари, иш вақти, боғланиш учун алоқа телефонлари, расмий веб-сайти ва электрон почта манзили;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мазкур Низомнинг матни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларга банк хизматларини кўрсатиш тартиби, шартлари ва қиймати, шу жумладан банк хизмати бўйича шартнома ва бошқа ҳужжатлар шартларини изоҳлаб берилган матни;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби, шу жумладан мурожаат қилиш усуллари ва улар йўлланадиган манзиллар тўғрисида;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш усуллари, шу жумладан низони судгача ҳал этиш имконияти ва усуллари ҳақида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
24. Банк истеъмолчини тарафларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлиги ҳақида хабардор қилиши, шунингдек истеъмолчининг талабига кўра мазкур Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ахборотни тақдим этиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тақдим этилаётган хизматларнинг шартлари ва қиймати ҳақидаги ахборотни беришни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
25. Банк омонати шартномаси шартларига омонатчининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларига дахл қиладиган ўзгартиришларни банк томонидан бир томонлама киритилишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
26. Банк омонати шартномаси тузилгунга қадар банк истеъмолчига оғзаки тарзда қуйидаги ахборотни тақдим этади:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат тури (талаб қилиб олгунча, муддатли, жамғарма);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат муддати (мавжуд бўлганда);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатнинг энг кам суммаси;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мукофот ставкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қўшимча битим тузмаган ҳолда омонат муддатини узайтириш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатни тўлдириш имконияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатни тўлиқ ёки қисман муддатидан олдин қайтариб олиш шартлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкалари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонат бўйича асосий сумма ва фоизли даромадларни тўлаб бериш тартиби;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатга қўшимча маблағ киритиш имконияти;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатга нақд пулларни кирим қилиш қандай ҳужжат билан расмийлаштирилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
омонатга қўйиш мақсадида банк кассасига нақд пулларни топшириш ёки банк ҳисобварағига маблағларни ўтказишдан аввал банк билан депозит шартномасини расмийлаштириш шартлиги;
(26-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан тўққизинчи — ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк омонати шартномаси бўйича назарда тутилган банк ва истеъмолчининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, уларнинг жавобгарлиги тўғрисида.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитнинг энг кўп миқдори ва валютаси, шу жумладан чет эл валютаси билан боғлиқ эҳтимолий таваккалчиликлари (чет эл валютаси бўйича курслар ўзгариши натижасида юзага келадиган молиявий йўқотиш билан боғлиқ таваккалчилик) ҳақида огоҳлантиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
фоиз ставкасининг йиллик номинал қиймати, шунингдек истеъмолчи мурожаат қилган санадаги кредитнинг тўлиқ қиймати (шартнома тузиш пайтида унинг мутлақ қийматини, яъни кредит ёки қарзнинг асосий қиймати, фоизлари, комиссион ва бошқа тўловлар, шу жумладан амалдаги тарифлар бўйича учинчи шахс фойдасига тўланадиган тўловларни, агар бундай тўловлар қарздорнинг мажбурияти бўйича шартнома шартларидан келиб чиқадиган бўлса, уларни алоҳида кўрсатган ҳолда маълумот тақдим этади);
(27-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
воситачилик ҳақлари, тарифлар ва кредит олиш ҳамда унга хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқа тўловларнинг батафсил рўйхати ва миқдорлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича мажбуриятлар бажарилмаган тақдирда истеъмолчининг жавобгарлиги ва таваккалчиликлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровга қўювчи, кафил (кафолат берувчи) ва кредит шартномасининг тарафи ҳисобланган бошқа шахснинг жавобгарлиги;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк ва истеъмолчининг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари, шу жумладан муддати ўтказиб юборилган қарздорликни ундириш жараёнида истеъмолчининг ҳуқуқлари, шунингдек банк хизматларини кўрсатиш шартномасида кўзда тутилган тарафларнинг жавобгарлиги ҳақидаги маълумотлар.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
28. Банк истеъмолчини қуйидаги омилларни ҳисобга олган ҳолда ўз молиявий аҳволини таҳлил қилиши зарурлиги тўғрисида огоҳлантириши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчининг қарз юки жорий молиявий аҳволига мос келиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматини кўрсатиш шартномасида кўрсатилган мажбуриятларини бажариши учун тахминан қайси муддатларда ва қанча миқдорда пул маблағлари келиб тушиши кутилаётганлиги (масалан, жисмоний шахслар учун — иш ҳақи тўланиши, бошқа даромадлар олиши даврийлиги);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини бажара олмаслигига олиб келиши мумкин бўлган енгиб бўлмас куч таъсиридаги вазиятлар ва бошқа ҳолатлар юз бериши эҳтимоли (шу жумладан жисмоний шахслар учун — ишини йўқотиш, ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра иш ҳақи ва бошқа турдаги даромадларни кечикиб олиши, ишга жойлашиши, соғлиғининг ёмонлашганлиги натижасида даромадларининг тушиб кетиши);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
29. Банк истеъмолчи кредит шартномаси бўйича ўз мажбуриятларини лозим даражада бажармаслиги билан боғлиқ таваккалчиликлар тўғрисида, шу жумладан истеъмолчига нисбатан мажбуриятларни бузганлиги учун қўлланиладиган неустойка (жарима, пеня) ва уларнинг натижасида истеъмолчининг харажатлари суммаси ошиши эҳтимоли тўғрисида ахборот беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
30. Банк сўровига жавобан истеъмолчи томонидан тақдим этилган маълумотлар — тузилаётган кредит шартномасининг шартларига таъсир кўрсатиши мумкинлиги ҳақида истеъмолчи огоҳлантирилиши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
301. Истеъмолчи кредит олиш учун банкка мурожаат қилганида, банк мазкур Низомнинг иловасига мувофиқ Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақасини (бундан буён матнда Ахборот варақаси деб юритилади) истеъмолчи билан биргаликда тўлдиради ва истеъмолчига бепул тарзда тақдим этади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ахборот варақаси кредит олиш учун буюртманома ҳисобланмайди.
(301-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3-боб. Банкнинг истеъмолчи билан муносабатларни ташкил этиши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1-§. Банк томонидан истеъмолчи билан муносабатларни амалга оширишнинг асосий қоидалари
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
31. Истеъмолчида банк хизматини кўрсатиш шартномаси бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари юзасидан саволлар юзага келганда, банк истеъмолчига ушбу саволларнинг моҳияти бўйича асосли жавоб ва бошқа тегишли тушунтиришлар бериши шарт. Бунда, банк истеъмолчиларга қарз тўлашдан бўйин товлаш ва (ёки) уни тўламаганлик учун жавобгарликдан қочишнинг усул ва йўлларини қўллаш, шунингдек бошқа шунга ўхшаш масалалар юзасидан (шу жумладан бошқа молия ташкилотлар томонидан кўрсатиладиган банк хизматлари бўйича ҳам) маслаҳат бериш билан боғлиқ фаолият билан шуғулланишга ҳақли эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
33. Банк фаолиятида инсофсиз хизмат кўрсатиш амалиётларининг қўлланилишига йўл қўйилмайди, жумладан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчи бошқа кредит ташкилоти билан банк хизматини кўрсатиш шартномасини тузишига тўсқинлик қилиш мақсадида банк томонидан кредит бюросига ёки бошқа ташкилотларга нотўғри ахборот бериш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг қарзи миқдорини оширишга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга оширганлиги учун банк ходимларини мукофотлаш ва рағбатлантириш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
34. Истеъмолчиларга кредитлар бўйича хизмат кўрсатаётганда банклар кредитлаш жавобгарлигининг ҳалоллик, шаффофлик, ишончлилик, шерикчилик муносабатлари, иқтисодий манфаатлар ва имкониятларни ҳисобга олиш тамойилларига риоя қилишлари шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
35. Банк:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит бўйича номинал ва реал фоиз ставкаларни кредит бериш санасидаги эълон қилинган фоиз ставкалари кўрсаткичларидан оширмаслиги (фоиз тўловлари номинал ставка бўйича кредит асосий суммасининг камайиб борадиган қолдиғига ҳисоблаб ёзилади);
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномаси тузилгунга қадар мазкур Низомнинг 27 — 29-бандларига мувофиқ ахборот истеъмолчига маълум қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит ёки лизинг шартномасида шартнома тузилгандан кейин ва мижоз томонидан пул маблағлари олингунга ёхуд лизинг бўйича мол-мулк учун тўлов амалга оширилгунга қадар бўлган даврда истеъмолчининг кредит ёки лизинг олишдан бепул асосда воз кечиш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида жарима санкцияларини ундирмаган ҳолда исталган вақтда истеъмолчининг кредитни (лизингни) муддатидан олдин сўндириш ҳуқуқини назарда тутиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит қарздорлиги бўйича ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи ва неустойкаларнинг (пеня, жарималар) энг кўп умумий суммаси қонун ҳужжатларида белгиланган миқдордан ошиб кетмаслигини назорат қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров предмети сифатида қўйилган бирдан-бир турар жой фақат суд тартибида ундирилиши мумкинлигини ва у оммавий савдолар орқали реализация қилинишини (қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно) истеъмолчига маълум қилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасининг шартларига қарз олувчининг ҳуқуқларини чекланишига ва/ёки мажбуриятларини оширилишига олиб келувчи ўзгартиришларни бир томонлама киритилиши йўл қўйимаслиги лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
351. Тижорат банкларига:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний шахсларга хорижий валютада кредитлар (қарзлар) бериш ва кредитлар (қарзлар) бўйича уларнинг мажбуриятларини хорижий валютада ҳисобга олиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
илгари олинган кредитлар (қарзлар) бўйича сўндирилмаган муддати ўтган қарздорлик мавжуд бўлган тақдирда жисмоний шахсларга янги микромолиявий хизматлар кўрсатиш тақиқланади.
(351-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-2, 25.09.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/3030-2/3804-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
36. Кредит бўйича тўловларни кредит шартномаси валютасидан бошқа валютага боғланган ҳолда индексация қилишни назарда тутувчи кредит маҳсулотларидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
361. Истеъмолчи-жисмоний шахс банк хизматлари учун тўловларни амалга ошириш шаклини ўзи мустақил танлаш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
362. Банк томонидан тўлов шаклига қараб (нақд пул билан ёки нақд пулсиз ҳисоб-китоблар) банк хизматлари учун ҳар хил нархлар (тарифлар) белгилаш тақиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
363. Истеъмолчиларга нисбатан банк томонидан банк хизматлари учун тўловларни фақат ўз филиалларининг кассалари (мини-банклари) орқали ва (ёки) нақд пул шаклида тўлаш, шунингдек омонатларга маблағлар фақат нақд пул шаклида қабул қилиш лозимлиги бўйича талаб белгиланишига йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
364. Истеъмолчи-жисмоний шахс яшаш жойидан қатъи назар, ўзи танлаган банкка кредит олиш учун мурожаат этишга ҳақли.
(361 — 364-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
366. Банк кредит операцияларини амалга оширишда қуйидагиларга риоя этиши лозим:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш муддати, шартлари ва улардан фойдаланиш тартиби аниқ кўрсатилиши;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредит шартномасида кредит маблағларини бериш мажбуриятини бажармаганлиги ёки ўз вақтида бажармаганлиги учун банк қарз олувчи олдида кредитор сифатида ўз жавобгарлигини акс эттириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
367. Кредит шартномасига илова қилинган кредитни қайтариш жадвали кредит шартномасининг ажралмас қисми ҳисобланиб, банк ва қарз олувчи томонидан имзоланиши, шунингдек, қоида тариқасида кредит шартномаси матнида илова кўринишидаги кредитни қайтариш жадвалига ҳавола бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
368. Кредитдан фойдаланганлик учун фоизларни қарз олувчига ҳакиқатда берилган кредит асосий суммасининг қолдиғига нисбатан кредит шартномасида белгиланган номинал ставка бўйича ҳисоблаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитдан фойдаланганлик учун фоизлар кредит суммаси қарз олувчининг ҳисобварағига ёки қарз олувчи томонидан кўрсатилган бошқа ҳисобвараққа ўтказилган ёхуд қарз олувчига нақд пул кўринишида берилган санадан бошлаб ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредит шартномасида кредитни сўндириш даврида имтиёзли давр кўзда тутилган бўлса, унда имтиёзли даврнинг бошланиш куни кредит берилган санадан ҳисобланиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
369. Банк қарз олувчига кредит шартномасида назарда тутилган кредитни беришдан бутунлай ёки қисман бош тортган тақдирда, ушбу кредит бўйича маблағлар беришни тўхтатиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилинган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмасдан қарз олувчига кредит бериш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан ёзма хабарнома юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3610. Жисмоний шахс — қарз олувчи томонидан истеъмол кредити ва ипотека кредити бўйича қарздорлик тўлиқ тўланганидан сўнг, банк мазкур қарздорлик бўйича амалга оширилган охирги тўлов санасининг кейинги уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда қарз олувчининг шахсий кабинетида кредит бўйича қарздорлик тўлиқ сўндирилганлиги ва ушбу кредит шартномаси бўйича қарздорлик мавжуд эмаслиги тўғрисида маълумот жойлаштириши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3611. Кредитдан фойдаланганлик учун фоиз ставкаси тури (ўзгармас ёки ўзгарувчи фоиз ставкаси) ҳамда кредитнинг асосий суммаси ва фоизларини тўлаш усули (дифференциал ёки аннуитет) томонларнинг ўзаро келишувига мувофиқ кредит шартномасида назарда тутилиши керак.
(366 — 3611-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-4, 21.02.2020 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3030-4/0204)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредит бўйича қарздорликни ундириш мақсадида банк қарздорликни сўндириш зарурлиги ва кредит бўйича мажбуриятлар бажарилмаслигининг оқибатлари ҳақида тегишли тарзда қарздорни хабардор қилади. Қарздорлик тўғрисидаги хабарнома асосий қарз суммаси, ҳисобланган фоизлар, воситачилик ҳақи, неустойка, бошқа тўловлар (агар мавжуд бўлса) кўрсатилган ҳолда қарздорлик миқдори тўғрисида қарздор учун қисқача ахборотни ўз ичига олган бўлиши керак. Хабарномани маҳаллий вақт билан соат 20:00 дан 8:00 гача қўлга топшириш ва у ҳақда телефон воситалари орқали оғзаки эслатмалар қилишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
371. Қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг депозитидаги (омонатидаги) маблағларини кредит (қарз) шартномаси даврининг хоҳлаган вақтида депозит (омонатнинг) амал қилиш муддатидан қатьи назар, мазкур кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтириш ҳуқуқига эга.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, қарз олувчи кредит (қарз) бўйича гаровда турган ўзининг муддатли депозитидаги (омонатидаги) маблағларини шартномада кўрсатилган депозит (омонат) муддати тугагунга қадар кредитни (қарзни) қайтариш учун йўналтирмоқчи бўлса, у бу ҳақда банкни депозитни (омонатни) қайтаришни мўлжаллаётган санадан камида бир ой олдин хабардор қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
372. Қарздордан кредитнинг жорий тўлови учун кредитни (қарзни) қайтариш жадвалида белгиланган суммага нисбатан кўп маблағ келиб тушса, у ҳолда банк келиб тушган маблағнинг ортиқча қисмини карз олувчининг кредитининг (қарзнинг) асосий қарзини сўндиришга йўналтиради ҳамда кредит (қарз) суммасини қайта ҳисоблайди, агар шартномада бошқача тартиб белгиланмаган бўлса.
(371-372бандлари Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 24 августдаги 21/13-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-2, 25.09.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2019 й., 10/19/3030-2/3804-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар кредитни қайтариш жадвали расмийлаштирилгандан сўнг кредит бўйича молиялаштиришни бошлаш муддатлари ёки шартномада кўзда тутилган ўзгарувчан фоиз ставкаси ўзгариши, кредит шартномасининг шартлари томонлар ўртасида қайта кўриб чиқилиши (шу жумладан, кредитнинг реструктуризация қилиниши), қарз олувчи томонидан кредит қисман муддатидан олдин сўндирилиши муносабати билан кредит бўйича тўловларни амалга ошириш саналари ва муддатлари ёки оралиқ кредит тўловларининг миқдорлари ўзгарганда банк кредитни қайтариш жадвалини янгидан расмийлаштириб, қарз олувчига тақдим қилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Бунда, кредитни қайтариш жадвали янгидан расмийлаштирилиши билан ундан олдин мавжуд бўлган кредитни қайтариш жадвали ўз кучини йўқотади. Ушбу қоида кредит шартномасида қайд этилиши шарт.
(372-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/8-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-4, 21.02.2020 й.) асосан хатбошилар билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3030-4/0204)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
373. Қарз олувчи-юридик шахснинг хорижий валютада кредит олишга бўлган танлови ва бундай танловга кўра хорижий валюта курсининг ўзгариши натижасида хорижий валютада олинган кредит бўйича миллий валютадаги қарз юкининг ошиши билан боғлиқ равишда келиб чиқадиган оқибатлар банк ва қарз олувчи ўртасида тузилган кредит шартномасида акс эттирилиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
374. Банк қарз олувчи томонидан шартномага асосан кредит (қарз) бўйича қарздорлик суммасини тўлаш мажбурияти тўлиқ бажарилган санадан бошлаб уч иш кунидан кечиктирмаган ҳолда мазкур қарз бўйича:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаровда турган мулкни тақиқдан чиқариш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
гаров сифатида бўлган мол-мулкка нисбатан банкнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги ёзувни гаров реестридан чиқариш чораларини кўриши шарт.
(373 ва 374-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 октябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 10/19/3030-3/4059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
38. Кредит бўйича талабни бошқа шахс фойдасига воз кечиш фақат қарздорнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин. Қарздорнинг розилигидан қатъи назар, кредит бўйича талабни учинчи шахсларга ўтказиш бўйича банкнинг (кредиторнинг) ҳуқуқини кредит шартномасига киритишга йўл қўйилмайди. Кредит бўйича талабни учинчи шахсга ўтказиш ҳуқуқи алоҳида битим билан расмийлаштирилади.
(38-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган қоидалар ипотека кредитлари бўйича талабларни Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 майдаги ПФ-5715-сон «Ипотека кредити бозорини ривожлантириш ва кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан ташкил этилган Ипотекани қайта молиялаштириш компаниясига ўтказиш ҳолатларига татбиқ этилмайди.
(38-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
381. Банк томонидан мижознинг банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонати, шу жумладан, банк карталари бўйича (банк карталаридан фойдаланаётган пайтда «PIN-код»ни нотўғри терилиши оқибатида блокировкага тушган ҳолатлар бундан мустасно) амалиётлар тўхтатиб қўйилганда, банк амалиёт тўхтатилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ ёки омонат эгасига унинг ҳисобварағига хизмат кўрсатиш тўхтатилганлиги ва унинг сабаблари юзасидан хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
382. Банк томонидан кредитлар, микроқарзлар ва лизинг бўйича қарздорликларни сўндириш учун банк ҳисобварағи ва (ёки) банк омонатидан (шу жумладан, банк карталари бўйича) маблағлар ҳисобварақ (омонат) эгасининг топшириғисиз ҳисобдан чиқарилганда, банк ушбу маблағ ҳисобдан чиқарилган санадан бошлаб кейинги иш кунидан кечиктирмаган ҳолда ҳисобварақ (омонат) эгасига унинг ҳисобварағидан қанча миқдордаги маблағ қандай сабабларга асосан ва кимнинг фойдасига чиқарилганлигини кўрсатган ҳолда хабарнома (маълумотнома) юбориши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
383. Мазкур Низомнинг 381 ва 382-бандларида назарда тутилган хабарномалар (маълумотномалар) мижозларга шахсан, почта ёки электрон алоқа воситалари ва бошқа коммуникация каналлари орқали топширилиши мумкин. Хабарномани (маълумотномани) олиш усули истеъмолчи томонидан мустақил равишда танланади ва танланган усул банк ҳисобварағи ёки омонати шартномасида кўрсатилиши лозим. Мижоз хабарнома (маълумотнома) етказиш усулини банкка шахсан ёки почта орқали ёзма ариза тақдим этиш йўли билан ўзгартириш ҳуқуқига эга. Бунда мижоздан қабул қилинган ариза банк томонидан унинг банк ҳисобварағи бўйича йиғмажилдида ёки омонат ҳисобварақлари бўйича алоҳида картотекада сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хабарномани (маълумотномани) мижозга етказиш усули ўзгарганлиги муносабати билан банк ҳисобварағи ёки омонати шартномасига ўзгартиришлар киритиш талаб этилмайди.
(381 — 383-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 октябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 10/19/3030-3/4059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-§. Истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш бўйича минимал талаблар
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
39. Банк:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу Низомнинг 23-бандида назарда тутилган, хизмат кўрсатиш жойларида ошкор этиладиган ахборотдан барча истеъмолчилар бутун иш вақти давомида фойдалана олишларига имкон яратиб бериш керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ахборот истеъмолчилар учун қулай ва монеликсиз танишиш имконини берадиган тарзда жойлаштирилишини таъминлаши керак;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчилар билан бевосита ишловчи банк ходимларини (бундан буён матнда администраторлар деб юритилади) истеъмолчилар кўра оладиган, ходимнинг фамилияси, исми ва лавозими қайд этилган визуал идентификация воситаларига эга бўлишларини таъминлаши лозим;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган жойида истеъмолчилар ва ногиронлиги бўлган ҳамда имконияти чекланган истеъмолчилар билан шартномаларни тузиш имкониятини таъминлаши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
40. Администраторлар ушбу Низомда назарда тутилган, истеъмолчига бериладиган ахборотнинг минимал ҳажми содда шаклда тақдим эта олиши, шунингдек истеъмолчининг бундай ахборот қайд этилган банк ҳужжатлари билан танишиши учун имкон яратиши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк администраторларга ушбу Низомнинг 23-бандида кўрсатилган ахборотни олиш, ўрганиш ва янгилаш имкониятини таъминлаши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
(3-параграф Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 26 августдаги 18/6-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-5, 07.09.2020 й.) асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.09.2020 й., 07/20/3030-5/1266-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4-боб. Қарздорлик юзага келганда банкларнинг истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларни амалга ошириш
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
41. Кредит шартномаси бўйича муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганда, банк истеъмолчи зиммасидаги қарз юки янада ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келган санадан бошлаб 7 (етти) календарь куни давомида истеъмолчи билан шартномада келишилган ҳар қандай алоқа боғлаш усулларидан, шу жумладан электрон алоқа воситаларидан ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа усуллардан фойдаланиб, истеъмолчига муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келганлиги ҳақида сўндириш жадвалини илова қилган ҳолда хабар бериши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
42. Банк қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда истеъмол кредити шартномаси бўйича истеъмолчини муддати ўтказиб юборилган қарздорликни қайтариш мажбуриятлари бажарилмаганлиги ҳолати, муддати, суммалари, таркиби ва оқибатлари ҳақида хабардор қилиши, истеъмолчидан муддати ўтказиб юборилган қарздорлик юзага келиши сабаблари ҳақида сўраши шарт.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
45. Банк ва истеъмолчи тарафларнинг ўзаро розилигига кўра қонун ҳужжатларида белгиланган низони ҳал қилишнинг суддан ташқари усулларини, шу жумладан музокаралар ўтказиш орқали, қўллашга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
46. Талабномада белгиланган муддатда ўттиз кун ичида истеъмолчи унда кўрсатилган талабларни лозим даражада бажармаганда, банк тегишли талаб билан судга мурожаат қилишга ҳақли.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
47. Банк истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартибига эга бўлиши керак. Банк истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш тартиби мазкур Низомга ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан мурожаатларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар банкнинг (филиалнинг) стендларида ва расмий веб-сайтида жойлаштирилган бўлиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчининг талабига мувофиқ банк истеъмолчига мурожаатларни кўриб чиқиш тартибини тушунтириб бериши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк мурожаатларни ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилишини таъминлайди ҳамда унинг натижалари бўйича мурожаат этувчиларни хабардор қилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
471. Банк истеъмолчининг мурожаат қилиш ҳуқуқини чеклашга ҳақли эмас. Банк томонидан истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бепул амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк томонидан мурожаатни қабул қилишни рад этишга йўл қўйилмайди.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
472. Банк ўзининг расмий веб-сайти орқали истеъмолчиларнинг электрон мурожаатларини қабул қилишни ташкиллаштириши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
473. Банклар истеъмолчилар билан телефон алоқаси орқали боғланишини таъминловчи Call-марказларга эга бўлишлари лозим. Мазкур Call-марказлар орқали истеъмолчиларга банк фаолияти билан боғлиқ оғзаки маслаҳатлар ва тушунтиришлар берилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
474. Call-марказлар телефонларининг рақамлари банк расмий веб-сайти бош саҳифасида, шунингдек унинг филиаллари, мини-банклари ва банк биносидан ташқарида жойлашган кассаларининг ахборот стендларида жойлаштирилиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
475. Call-марказ орқали тушаётган мурожаатлар иш вақти давомида қабул қилинади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
476. Истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масала қўшимча ўрганишни ёки қўшимча текшириш ўтказишни талаб этмаса, ушбу мурожаатга жавоб телефон орқали ёки шахсий қабул давомида оғзаки берилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Агар истеъмолчининг оғзаки мурожаатида баён этилган масаласи қўшимча ўрганишни талаб этса, истеъмолчига мурожаатни тасдиқловчи ҳужжатларни илова қилган ҳолда ёзма ёки электрон шаклда тақдим этиш таклиф этилади.
(471 — 476-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
48. Истеъмолчиларнинг барча ёзма ва электрон мурожаатлари ўша куннинг ўзида, иш вақти тугаганидан кейин келиб тушган тақдирда эса, кейинги иш куни мурожаатлар ҳисобини қайд этиш дафтарида рўйхатдан ўтказилиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳисобини қайд этиш дафтари рақамланган, тикилган ва муҳрланган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Истеъмолчиларнинг мурожаатлари ҳисобини қайд этиш дафтари тўлиқ махфийлик ва ахборот хавфсизлиги таъминланган ҳолларда электрон шаклда юритилиши мумкин. Дафтар камида беш йил сақланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
49. Истеъмолчилардан келган мурожаатлар банк (филиал) раҳбари кўрсатмасига асосан белгиланган ижрочи томонидан кўриб чиқилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
491. Истеъмолчиларнинг мурожаатлари банкка келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кундан кечиктирмай, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилиши ва ёзма ёки электрон шаклда жавоб берилиши керак.
(491-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2020 йил 16 январдаги 1/8-сонли қарори (рўйхат рақами 3030-4, 21.02.2020 й.) таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 21.02.2020 й., 10/20/3030-4/0204)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
492. Қуйидаги мурожаатлар кўриб чиқилмайди:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аноним мурожаатлар;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатлар кўрмай қолдирилганда тегишли хулоса тузилади, у банкнинг раҳбари ёки ваколат берилган мансабдор шахси томонидан тасдиқланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Жисмоний ва юридик шахс вакилининг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги сабабли мурожаатлар кўрмай қолдирилганлиги тўғрисида мурожаат қилувчи тегишли тартибда хабардор қилинади.
(491 ва 492-бандлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
50. Банк (филиал) раҳбарияти банкнинг расмий веб-сайти ва ахборот стендларида жойлаштирилган жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини қабул қилиш жадвалига мувофиқ истеъмолчиларни шахсан қабул қилишлари шарт. Шахсий қабул баённома асосида расмийлаштирилиб, истеъмолчи томонидан имзоланади ёки истеъмолчини хабардор қилган ҳолда махсус (аудио ва видео) техника воситалари орқали овозлар ёзиб олиниши ёки видеотасвирга туширилиши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
501. Банкнинг мансабдор шахслари томонидан шахсий қабулни ўтказишга доир талаб билан жисмоний шахслардан ва юридик шахсларнинг вакилларидан ёзма мурожаатлар келиб тушганда, банк ушбу мурожаатлар келиб тушган санадан бошлаб 7 кундан кечиктирмаган ҳолда ушбу шахсларга банкнинг мансабдор шахсларига қабул санаси ва вақти кўрсатилган ҳолда қабул белгиланганлиги, шунингдек қабулни амалга оширадиган банк мансабдор шахсларининг фамилияси, исми, отасининг исми ва лавозимини кўрсатган ҳолда хабарнома юбориши лозим.
(501-банд Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 26 октябрдаги 26/2-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-3, 22.11.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 22.11.2019 й., 10/19/3030-3/4059-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
51. Истеъмолчиларни шахсий қабул қилиш банкнинг масъул ходими томонидан мунтазам равишда, банк хизматларини кўрсатиш учун мўлжалланган жойда амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
52. Телефон орқали мурожаат этилганда, ушбу мурожаатни кейинчалик кўриб чиқишда фойдаланиш мақсадида истеъмолчини олдиндан хабар қилган ҳолда суҳбат махсус (аудио) техника воситалари орқали ёзиб олиниши мумкин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
53. Банк ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги устидан келиб тушган мурожаат, шу ходимнинг ўзига кўриб чиқиш учун топширилиши мумкин эмас.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
54. Истеъмолчининг мурожаати юзасидан йўлланадиган жавоб хати банк (филиал) раҳбарияти томонидан имзоланиши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мурожаатларга жавоблар мумкин қадар мурожаат этилган тилда баён қилинади, жавоблар мурожаатда кўрсатилган ҳар бир масала бўйича важларни инкор этувчи ёки тасдиқловчи аниқ асосларни (заруратга қараб қонун ҳужжатлари нормаларига ҳаволалар қилинган ҳолда) ўз ичига олган бўлиши керак.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
55. Агар банкка бир нечта (икки ёки ундан ортиқ) истеъмолчи томонидан мурожаат этилганда, агар мурожаатда жавобни бошқа шахсга юбориш талаб этилмаган бўлса, мурожаат қилувчиларнинг рўйхатида биринчи кўрсатилган шахсга юборилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
56. Истеъмолчининг мурожаати асосли деб топилган ҳолларда, банк камчиликларни бартараф этиш, истеъмолчининг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини тиклаш юзасидан тегишли чораларни кўриши зарур.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
57. Банк мурожаатларни кўриб чиқиш бўйича ички назоратни таъминлаши лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
58. Банк мунтазам равишда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг мурожаатларини мониторинг қилади, унда қайд этилган масалаларни ҳамда мурожаатлар динамикасини таҳлил этади, умумлаштиради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
истеъмолчиларнинг мурожаатлари билан ишлашни такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида банк фаолиятида бундай камчиликлар такрорланмаслигини таъминлаш лозим.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида низомга ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Кредитнинг асосий шартлари тўғрисидаги ахборот варақаси*
Тижорат банкининг номи
Мазкур варақа ким томондан тўлдирилган (Ф.И.О. ва банк мутахассисининг лавозими)
Тўлдирилган сана
1-бўлим. Кредит бўйича маълумотлар
1. Кредитнинг мақсади (тури)
2. Ажратиладиган кредитнинг валюта тури
3. Кредитнинг миқдори
4. Кредитнинг муддати
5. Кредитнинг фоиз ставкаси (номинал миқдорда)
_______________ (фоиз кўринишида)
_______________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)
6. Кредитнинг тўлиқ қиймати (номинал фоиз ставкасини ва кредитга хизмат кўрсатиш харажатларини ўз ичига олади)
7. Тўловларнинг даврийлиги (ҳар ойда, ҳар чоракда ва ҳ.к.)
9. Тўловларнинг даврида бир марталик тўловнинг суммаси
_______________________ (аннуитет усулида)
10. Кредит билан боғлиқ қўшимча харажатлар, жумладан:
______________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида, жами)
Турлари бўйича банкнинг комиссия ва йиғимлари (алоҳида кўрсатилсин)
_________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)
учинчи шахслар хизмати (алоҳида кўрсатилсин)
______________________________ (кредитнинг тўлиқ муддатига пул кўринишида)
Кредит олишга рози бўлишдан олдин диққат билан ўрганиб чиқинг!
_____________________________
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* Мазкур варақа кредит шартномаси ёки кредит олиш учун буюртманома ўрнини босмайди, аксинча турли банкларнинг кредитлаш шартларини таққослашга ва керакли танловни амалга оширишга ёрдам беради.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2-бўлим. Бошқа муҳим шартлар
1. Кредит шартномаси шартлари бузилганлиги учун неустойка
_________________________________ (фоиз ёки қатьий белгиланган сумма кўрсатилади, шунингдек неустойка ҳисоблаш учун асос бўлувчи шартнома шартлари келтирилади)
2. Кредит бўйича қарздорлик ўз вақтида сўндирилмаганлиги учун кредит суммасидан тўланадиган оширилган фоиз ставкаси миқдори (агар бундай шарт мавжуд бўлса)
Мазкур ахборот варақасининг 1 ва 2-бўлимларда келтирилган маълумотлар якуний ҳисобланмайди ва кредит шартномасида ўзгартирилиши мумкин.
3-бўлим. Кредит олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати
1. 2. ...
4-бўлим. Бўлажак қарз олувчи сифатида Сизнинг ҳуқуқларингиз
1. Сиз банкни ва банк хизматларини танлашда эркинсиз. 2. Сиз кредит шартномаси ёки бошқа шартнома ва битимларни имзолашдан бош тортишга ҳақлисиз. 3. Сиз кредит шартномаси тузишда шартнома тузиладиган тилни танлаш ҳуқуқига эгасиз (давлат ёки рус тилларида). 4. Сиз кредит шартномаси лойиҳасини банк ташқарисида танишиб чиқиш ва маслаҳатлашиш учун олишга ҳақлисиз. 5. Сиз кредитнинг шартлари ва қиймати тўғрисида, тўловлар ва ҳисоб-китоблар тартиби тўғрисида (фоизлар, жарима ва пенялар), кредит шартномаси бўйича Сизнинг ҳуқуқларингиз ва мажбуриятларингиз тўғрисида, кредит шартномаси бўйича юзага келиши мумкин бўлган хатарлар ва жавобгарликлар тўғрисида, шунингдек Сизга тушунарсиз бўлган бошқа масалалар юзасидан банкдан тўлиқ ва батафсил маълумот олишга ҳақлисиз. 6. Кредит шартномаси имзоланганидан кейин, бироқ пул маблағлари ҳақиқатда олингунга қадар Сиз кредит олишдан бирон-бир тўловларсиз воз кечиш ҳуқуқига эгасиз. Банк ходимлари ҳақ эвазига кредит олиш юзасидан кўмаклашишга ҳақли эмас. Агар Сизда шикоятлар мавжуд бўлса, у ҳолда Сиз мурожаатингизни (телефон рақами кўрсатилади) рақамли телефонга ёки (банкнинг почта манзили кўрсатилади) манзилга ёки (банкнинг электрон почтаси манзили кўрсатилади) электрон манзилга жўнатишингиз мумкин.
АХБОРОТ ВАРАҚАСИНИНГ ТЎҒРИЛИГИ ВА ҲАҚИҚИЙЛИГИ ТАСДИҚЛАНАДИ.
____________________________________ (Ф.И.О. ва банк мутахассисининг лавозими)
(илова Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2019 йил 8 июндаги 13/14-сонли қарорига (рўйхат рақами 3030-1, 15.07.2019 й.) асосан киритилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 15.07.2019 й., 10/19/3030-1/3428-сон — 2019 йил 16 октябрдан кучга киради)