02.07.2018 йилдаги ПҚ-3821-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.07.2018 йилдаги ПҚ-3821-сон
Kuchga kirish sanasi
03.07.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Умумэътироф этилган халқаро талаблар ва стандартларга мувофиқ олий маълумотли юқори малакали кадрларни тайёрлашни ташкил этиш, мамлакатнинг мактабгача таълим муассасаларида кўп йиллар давомида етишмай келаётган педагог ва тарбиячилар ўрнини тўлдириш, инновацион муҳитни шакллантириш, ривожланган хорижий мамлакатларнинг етакчи олий таълим муассасалари билан узоқ муддатли муносабатларни янада ривожлантириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Пучон университетининг (Корея Республикаси) Тошкент шаҳрида Пучон университетини (кейинги ўринларда Университет деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Маълумот учун қабул қилинсинки, Пучон университети (Корея Республикаси):
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўқув бинолари, ўқув-лаборатория базаси, талабалар турар жойлари ва Университетнинг бошқа иншоотларини мебель, инвентарь, ўқув ва илмий жиҳозлар, ташкилий техника ва компьютерлар билан жиҳозлашни ўз маблағлари ҳисобидан амалга оширади, шунингдек, ахборот-коммуникация технологиялари воситалари билан таъминлайди;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг кутубхона фондини шакллантиришга ва уни замонавий ўқув, ўқув-методик ҳамда илмий-техник адабиётлар билан тўлдиришга (шу жумладан, Пучон университетининг (Корея Республикаси) ресурслар базасидан фойдаланиш имкониятини яратган ҳолда), замонавий ахборот-ресурс маркази ташкил этилишига кўмаклашади;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ёш истиқболли маҳаллий илмий-педагог кадрларнинг, шу жумладан чет элда малака оширишига кўмаклашади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Қуйидагилар Университетнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш истиқболларига, шунингдек, 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларга мувофиқ мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида юқори малакали кадрларни тайёрлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мактабгача таълим, архитектура ва дизайн тизимига, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларига замонавий таълим технологиялари асосида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этиш бўйича илғор хорижий тажрибани жорий этиш, очиқ ахборот-таълим муҳитини ривожлантиришга кўмаклашиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
мавжуд муаммолар ва меҳнат бозорининг эҳтиёжларини инобатга олган ҳолда мактабгача таълим, архитектура ва дизайн соҳасида, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
республикада мактабгача таълим, архитектура ва дизайн тизимини, шунингдек, талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларини ривожлантиришга, илмий-тадқиқот ва таълим муассасалари, бошқа корхоналар ва ташкилотлар ўртасида мустаҳкам ўзаро ҳамкорликни ўрнатишга кўмаклашиш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Белгилансинки:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет олий таълим муассасаси — юридик шахс шаклидаги Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланади, алоҳида мол-мулкка, мустақил балансга эга, ўз мажбуриятлари бўйича тасарруфидаги пул маблағлари ва мол-мулк билан жавоб беради;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет таълим фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг таълим соҳасидаги қонун ҳужжатлари талабларини ҳисобга олган ҳолда Пучон университетининг (Корея Республикаси) ўқув режалари ва дастурлари асосида амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда кадрлар, биринчи навбатда, мактабгача таълим ташкилотларининг педагог кадрларга, шунингдек, архитектура ва дизайн соҳасида ҳамда талаб юқори бўлган таълимнинг бошқа йўналишларида малакали кадрларга бўлган эҳтиёжларни ҳисобга олган ҳолда тайёрланади;
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 октябрдаги ПҚ-4857-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетда таълим олиш ўзбек, рус ва инглиз тилларида, кундузги, сиртқи ва кечки шаклларда, тўлов-контракт асосида, шу жумладан, потенциал иш берувчилар — юридик шахслар томонидан тақдим этиладиган таълим грантлари бўйича, шунингдек, асосан мамлакат минтақалари ёшларининг таълим олиши учун ажратиладиган ҳомийлик хайриялари ҳисобига амалга оширилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга қабул 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб мактабгача таълим, корейс тили, шунингдек, архитектура ва дизайн йўналишлари бўйича умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар маълумотга эга шахслар ўртасида кириш имтиҳонлари ўтказиш орқали амалга оширилади. Кириш имтиҳонларини ўтказиш шакли, тартиби ва муддати Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан келишилган ҳолда Пучон университети (Корея Республикаси) томонидан белгиланади;
(4-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет битирувчиларига қўшимча юридик тартиб-таомилларсиз Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида эътироф этиладиган Пучон университетининг (Корея Республикаси) белгиланган намунадаги дипломи берилади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда Университет томонидан ишлаб чиқилган таълим дастурлари бўйича таълим олган битирувчиларга Ўзбекистон Республикасида олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади;
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан саккизинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни молиялаштириш талабаларни тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлар, хўжалик фаолиятидан ва шартнома асосида хизматлар кўрсатишдан олинадиган даромадлар, юридик ва жисмоний шахсларнинг ҳомийлик хайриялари, тегишли шартномалар асосида манфаатдор ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган грантлар, шунингдек, қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
5. Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия 1-иловага мувофиқ таркибда тузилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қуйидагилар Ташкилий комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни ташкил этиш бўйича фаолиятни оператив бошқариш, унинг тўлақонли фаолиятини йўлга қўйиш билан боғлиқ ташкилий, молиявий, юридик, иқтисодий, ўқув-методик, моддий-техник ва бошқа масалаларни ҳал этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни ташкил этиш масалалари бўйича Пучон университети (Корея Республикаси) раҳбарияти билан музокаралар олиб бориш ва ўзаро ҳамкорлик қилиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
зарур лойиҳа, қурилиш-монтаж ва таъмирлаш-тиклаш ишларини амалга ошириш, Университетни жиҳозлаш, инфратузилмасини яратиш, моддий-техник таъминлаш жадвалларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни ташкил этиш бўйича тасдиқланган жадвалларда белгиланган вазифаларнинг бажарилиши юзасидан мунтазам назорат ва мониторинг олиб бориш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Белгилансинки, Университет фаолиятининг жамоатчилик бошқаруви олий органи бўлиб таркиби Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишилган ҳолда тасдиқланадиган Университетнинг Кузатув кенгаши ҳисобланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Университетнинг Васийлик кенгаши Пучон университети (Корея Республикаси) билан келишган ҳолда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
а) бир ой муддатда:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет Уставини тасдиқласин, шунингдек, унинг давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг тузилмаси ва штат жадвалини тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
б) 2018/2019 ўқув йили бошлангунига қадар Университетни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатувчи олий таълим муассасаларида фойдаланиладиган зарур ўқув-методик комплекслар билан таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
8. Университетга:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2019/2020 ўқув йилидан бошлаб кадрларга бўлган эҳтиёж ва мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш суръатларидан келиб чиқиб, Пучон университети (Корея Республикаси), Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишган ҳолда ўқишнинг янги истиқболли йўналишлари ва мутахассисликларини очишга;
(8-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетга ўқитувчилик қилиш ва илмий иш олиб бориш учун таклиф этиладиган хорижлик профессорлар ва ўқитувчиларнинг яшаши ҳамда транспорт харажатларига Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун белгиланган тарифлар бўйича, тузиладиган шартномалар асосида ҳақ тўлашга рухсат берилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Қатортол кўчаси, 2-берк кўча, 38а-уй манзилида жойлашган Чилонзор педагогика коллежининг бино ва иншоотлари оператив бошқариш ҳуқуқи билан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига берилсин, кейинчалик бепул фойдаланиш учун Университетга ўтказилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Чилонзор педагогика коллежининг ўқувчилари ўқишни тамомлагунларига қадар Университетга берилган биноларда ўқишни давом эттиришлари белгилаб қўйилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги белгиланган тартибда:
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 3 июлдаги ПФ-107-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш доирасида 2018 йил учун назарда тутилган капитал қўйилмаларнинг тежалган ёки ўзлаштирилмаган лимитларини ушбу қарорнинг 9-бандида кўрсатилган бинолар ва иншоотларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқишга ҳамда уларни реконструкция қилишга йўналтириш орқали қайта тақсимланишини;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ушбу қарорнинг 9-бандида кўрсатилган бинолар ва иншоотларни 2019 йил ва ундан кейинги йиллар учун мўлжалланган Ўзбекистон Республикасини ривожлантириш давлат дастурининг қурилиш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш объектларига киритилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. 2021 йилнинг 1 июлигача:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университет — барча турдаги солиқларни тўлашдан ва мақсадли давлат жамғармаларига мажбурий ажратмалардан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетнинг жалб этиладиган хорижлик ходимлари — ягона ижтимоий тўловни ва жисмоний шахсларнинг даромадларига солинадиган солиқни тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Пучон университети (Корея Республикаси) Ўзбекистон Республикасидаги фаолиятидан ҳам доимий муассаса орқали, ҳам тўлов манбаидан олинган даромадлар бўйича фойда солиғини тўлашдан;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Университетни жиҳозлаш ва фаолиятини таъминлаш мақсадида ўрнатилган тартибда шакллантириладиган рўйхат бўйича олиб келинадиган ускуналар, компьютер техникаси ва ташкилий техникалар, ўқитишнинг техник воситалари, адабиёт, мультимедиа маҳсулоти, инвентар ва бошқа моддий-техника ресурслари божхона тўловларидан (божхона йиғимларидан ташқари) озод этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан мазкур қарорни амалга ошириш доирасида жалб қилинадиган хорижий профессор-ўқитувчилар ва маъмурий ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун кириш визалари консуллик ҳамда бошқа йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Университет буюртмаларига биноан Университет хорижий профессор-ўқитувчилари ва маъмурий ходимларига ҳамда уларнинг оила аъзоларига давлат божлари тўлашдан озод этган ҳолда кўп марталик визалар берилиши ва узайтирилишини, шунингдек, уларнинг яшаш жойида вақтинчалик рўйхатдан ўтказилиши ҳамда вақтинчалик рўйхатдан ўтказиш муддати узайтирилишини белгиланган тартибда таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Университет буюртмаларига биноан малакали хорижий (Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган) мутахассисларни республикага жалб этиш учун белгиланган тартибда рухсатномалар берилишини (муддати узайтирилишини), шунингдек, кўрсатиб ўтилган фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида меҳнат фаолияти ҳуқуқига тасдиқномалар берилишини (муддати узайтирилишини) таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдухакимов, Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири А.В. Шин ҳамда Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири И.У. Мажидов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 2 июль,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3821-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 июлдаги ПҚ-3821-сон қарорига
1-ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент шаҳрида Пучон университетини ташкил этиш бўйича Ташкилий комиссия
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

А.А. Абдухакимов

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, Ташкилий комиссия раиси

А.В. Шин

Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим вазири, Ташкилий комиссия раиси ўринбосари

И.У. Мажидов

Ўзбекистон Республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазири

Б.А. Ходжаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

А.И. Ахмедходжаев

Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири

А.Х. Тўхтаев

Ўзбекистон Республикаси қурилиш вазири

М.Б. Азимов

Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси раиси

Ж.А. Артикходжаев

Тошкент шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи

А.А. Абдувахитов

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазирининг ўринбосари

А.Ж. Хаджаев

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси раиси вазифасини бажарувчи

Ли Сон Ёнг

Пучон университети (Корея Республикаси) вакили (келишув бўйича)

К.С. Ризаев

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Таълим, соғлиқни сақлаш, жисмоний тарбия ва спорт масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири, комиссия котиби

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ташкилий комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимга янги тайинланган ёки тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 28 апрелдаги ПФ-73-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 03.07.2018 й., 07/18/3821/1435-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон, 09.10.2020 й., 07/20/4857/1357-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.07.2023 й., 06/23/107/0441-сон; 29.04.2025 й., 06/25/73/0389-сон)