Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2024 28.06.2018 йилдаги 489-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.06.2018 йилдаги 489-сон
Kuchga kirish sanasi
29.06.2018
Ҳужжат кучини йўқотган 17.01.2024
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошлари намуналарини ва фарқлаш белгиларини тасдиқлаш тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 15 январдаги 31-сонли «Ўсимликлар карантини ва ҳимояси соҳасини тартибга солувчи қонунчилик ҳужжатлари тизимлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кўчини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати фаолиятининг самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2018 йил 28 мартдаги ПҚ-3626-сон қарори билан:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторлари хизмат мажбуриятларини бажаришда махсус формали кийим-бош кийиб юришлари ва тегишли фарқлаш белгиларини тақишлари;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инспекторларни формали кийим-бош ва фарқлаш белгилари билан таъминлаш билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекциясининг Ўсимликлар карантини тизимини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига қопланиши белгилаб қўйилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Ўсимликлар карантини давлат инспекторларининг формали кийим-бошлари ва фарқлаш белгилари намуналари ва тавсифи иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 15 декабрдаги 752-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
* илова рус тилидаги матнда берилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
формали кийим-бошларни тикишга маҳаллий ишлаб чиқарувчилар орасида белгиланган тартибда танлов (тендер) савдолари ўтказсин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
икки ой муддатда Ўсимликлар карантини бўйича давлат хизмати инспекторларининг формали кийим-бошларни кийиб юриши ва фарқлаш белгиларини тақиши тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқласин;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йиллар мобайнида ўсимликлар карантини бўйича туман ва шаҳар инспекторлари, автомобиль йўллари, темир йўл станциялари, аэропортлар, дарё портидаги ўсимликлар карантини бўйича чегара пунктлари ҳамда почтамтдаги пункт инспекторларининг формали кийим-бошлари тайёрланишини ва уларга ўтилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари З.Т. Мирзаев зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 28 июнь,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
489-сон
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.06.2018 й., 09/18/489/1417-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.12.2021 й., 09/21/752/1166-сон)