1-ИЛОВА
2-ИЛОВА
|
Тадбирларнинг номланиши |
Амалга ошириш шакли |
Амалга ошириш муддатлари |
Масъул ижрочилар | |
|
I. Оила институтини мустаҳкамлашнинг институционал ва ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ижтимоий шерикчиликни кучайтириш | ||||
|
1. |
Тадқиқотларни молиялаштиришнинг мослашувчан тизимини жорий этиш, шу жумладан, оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги лойиҳаларни амалга ошириш учун грантлар ажратиш, олиб борилаётган тадқиқотларнинг оилалар реал эҳтиёжлари билан ўзаро боғлиқлигини таъминлаш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2018 йил ноябрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Инновация вазирлиги(И. Абдурахманов), |
|
2. |
Оилаларнинг ижтимоий-иқтисодий ҳолати статистикасини юритиш тизимини такомиллаштириш. «Ўзбекистонда оила» статистик тўпламини нашр этиш. |
Янги статистик шаклларни тасдиқлаш |
2018 йил декабрь |
Давлат статистика қўмитаси (Б. Бегалов), «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), «Маҳалла» фонди (Ш. Жавлонов) |
|
3. |
Қийин ҳаётий шароитга эга ва ижтимоий хавфли гуруҳларга мансуб оилалар, уларнинг аҳволи ва манзилли ёрдам хизматининг ҳар хил турларига эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни ўз вақтида олиш мақсадида «Оила» марказининг ягона идоралараро ахборот базасини яратиш. «Оила» маркази идоралараро ахборот базасининг концепциясини ишлаб чиқиш. «Оила» маркази идоралараро ахборот базасининг техник талабларини ишлаб чиқиш. «Оила» марказининг идоралараро ахборот базасини ишга тушириш. |
Ташкилий |
2019 йил
1 январгача
1 мартгача
1 декабргача |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Ахборот технологиялари вазирлиги (А. Ахмедходжаев), ИИВ (П. Бобожонов), |
|
4. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар нормаларини оила институтининг мустаҳкамланиши ва ривожланишига салбий таъсирини таҳлил қилиш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2019 йил февраль |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), |
|
5. |
Оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича идоралараро ҳамкорликни ҳамда давлат, фуқаролик жамияти институтлари ва хусусий секторнинг ўзаро ҳамкорлигини ривожлантириш. Оилани қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлаш соҳасида давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифларни ишлаб чиқиш. |
Ҳамкорлик меморандумлари |
2019 йил февраль 2019 йил июль |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), |
|
6. |
Оилавий бизнесни янада ривожлантириш орқали оилалар фаровонлиги ва хотиржамлигини ошириш учун қулай шароит яратишни назарда тутувчи «Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси |
2019 йил апрель |
Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), Тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакил(Д. Касимов), «Тадбиркор аёл» ассоциацияси (Г. Махмудова) |
|
7. |
Оилаларни қўллаб-қувватлаш учун ижтимоий хизматлар кўламини кенгайтириш, оилаларга кўрсатиладиган ижтимоий хизматлар сифатининг стандарти ҳамда оилаларнинг ижтимоий ҳимояси бўйича хизматлар тақдим этиш сифатининг мониторинги тизимини яратишни назарда тутувчи «Ўзбекистон Республикасининг «Кексалар, ногиронлар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа қатламларига ижтимоий хизмат кўрсатиш тўғрисида»ги Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси |
2019 йил июнь |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), «Нуроний» жамғармаси (Ш. Жалилов), Ногиронлар жамияти (К. Абдуллаев), |
|
8. |
Оила масалалари бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, шунингдек, ривожланган давлатлар тажрибасини ўрганиш ва умумлаштириш асосида «Ўзбекистон Республикасининг Оила кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонуни лойиҳасини мазкур кодекснинг оилавий ҳуқуқий муносабатларнинг жавобгарлик мезонларини аниқлаш, алиментларни белгилаш, ажрашиш вақтида аёллар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга оид нормаларини янада такомиллаштириш нуқтаи назаридан ишлаб чиқиш. |
Қонун лойиҳаси |
2019 йил сентябрь |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Инсон ҳуқуқлари бўйича |
|
9. |
Кўп болали оилаларга ва ижтимоий-маиший шароитини яхшилашга муҳтож оилаларга имтиёзли кредитлар (ипотека, истеъмол ва бошқа) беришни ва ер майдонларини тақдим этишни назарда тутадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатни ишлаб чиқиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2019 йил ноябрь |
Адлия вазирлиги (Р. Давлетов), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), |
|
II. Замонавий оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш масалалари бўйича фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотлар олиб бориш | ||||
|
10. |
Ҳуқуқбузарликлар, жиноятчилик, оиладаги можаро ва зўравонликлар, оилалар ажрашиши ҳамда уларнинг ижтимоий оқибатларини комплекс тадқиқ қилиш асосида уларнинг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш. |
Комплекс тадбирлар |
2018 йил ноябрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), |
|
11. |
Оила институтини мустаҳкамлаш билан боғлиқ материалларни чоп этиш бўйича илмий журнални таъсис этиш. Хорижий тадқиқот муассасалари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, оилани мустаҳкамлаш бўйича тадқиқотлар натижаларини республика ва хорижда кенг жамоатчилик эътиборига етказиш тизимини такомиллаштириш. |
Илмий журнални таъсис этиш «Оила» марказининг чора-тадбирлар дастури |
2018 йил декабрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Ўзбекистон Матбуот (И. Маджидов), илмий муассасалар |
|
12. |
Ахборот-коммуникация технологиялари ва Интернет тармоғининг оила мустаҳкамлигига ва ривожига таъсирини ўрганиш. Оилавий турмуш тарзи қадриятларини тарғиб қилишда, оилалардаги салбий ижтимоий ҳолатларнинг профилактикаси, болаларни уларнинг соғлиғи ва ахлоқига зарар етказувчи маълумотлардан ҳимоя қилишда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш. |
Тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар киритиш |
2019 йил июнь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Ахборот технологиялари вазирлиги (А. Ахмедходжаев), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев) |
|
13. |
Оилавий муаммолар бўйича магистрлик ва докторлик диссертациялари мавзулари доирасини кенгайтириш ҳамда чуқурлаштириш, жаҳон илм-фанида маҳаллий ишланмаларнинг рақобатдошлигини ошириш. |
Тегишли вазирлик ва идораларга тавсиялар киритиш |
2019 йил сентябрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Фанлар академияси (Б. Юлдашев), Инновация вазирлиги (И. Абдурахманов), Олий аттестация комиссияси (А. Юсупов), Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ( И. Маджидов), илмий муассасалар |
|
14. |
Муқобил оилавий васийликни танлаш, қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш (бола асраб олувчи ота-оналарни топиш ва тайёрлашни йўлга қўйиш, фарзанд асраб олган оилаларни профессионал қўллаб-қувватлаш ва васийлик сифатини мониторинг қилиш тизимини яратиш) ҳамда хориж амалиётини Ўзбекистон шароитига мослаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
Таҳлилий маълумот, |
2019 йил октябрь |
Халқ таълими вазирлиги (Ш. Шерматов), «SOS — Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмаси (Г. Абидова), |
|
III. Демографик ривожланишни рағбатлантириш ва оила фаровонлиги даражасини ошириш | ||||
|
15. |
Никоҳдан олдин тиббий кўрикдан ўтиш ва унинг самарадорлигини мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг, туғма нуқсонлар билан болалар туғилишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирларни кучайтириш. |
Таҳлилий маълумот, |
2019 йил март |
Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), |
|
16. |
Оила аъзоларини тадбиркорлик асосларига ўқитиш, оилавий тадбиркорликни, касаначиликни, ҳунармандчиликни, ёрдамчи хўжаликларни ривожлантиришни давлат томонидан қўллаб-қувватлашни кучайтириш. Вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ёлғиз ва кўп болали ота-оналарга қўшимча даромад олиш учун ўзларига тегишли ер участкаларидан самарали фойдаланишида кўмаклашиш. Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича электрон материаллар тайёрлаш ҳамда электрон оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқлар орқали тарқатиш. |
Комплекс тадбирлар |
2019 йил январь 2019 йил |
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Савдо-саноат палатаси (А. Икрамов), «Тадбиркор аёл» ассоциацияси (Г. Махмудова), Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), |
|
17. |
Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича ягона ёндашувни ишлаб чиқиш ва ўқув дастурларини тизимлаштириш. Аҳолининг оқилона репродуктив ахлоқини ва оилани режалаштиришни шакллантириш, болалар ногиронлигининг, бепуштликнинг олдини олиш, шунингдек, соғлом турмуш тарзи |
Методик |
2019 йил июль |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), Спорт вазирлиги(Ш. Исроилов), «Соғлом авлод учун» фонди (С. Инамова) |
|
18. |
Оиланинг репродуктив саломатлигига ва демографик ривожланишига доир масалаларни, оилаларнинг фаровонлик ва хотиржамлик даражасини комплекс тадқиқ этиш ҳамда муаммоларни омилли асосда таҳлил қилиш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2019 йил октябрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), давлат статистика кумитаси (Б. Бегалов), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Соғлиқни сақлаш вазирлиги (А. Шадманов), |
|
19. |
Оилани давлат томонидан қўллаб-қувватлаш, манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш, шу жумладан, вояга етмаган фарзандларни, ногиронлиги бўлган фарзандларни тарбиялаётган ота-оналарни ишга жойлаштиришда кўмаклашиш. |
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳаси |
2019 йил декабрь |
Меҳнат вазирлиги (Ш. Кудбиев), Молия вазирлиги (Ж. Қўчқоров), Қорақалпоғистон Республикаси |
|
IV. Оиланинг тарбиявий-таълим салоҳиятини мустаҳкамлаш, жамиятда анъанавий оилавий қадриятларни сақлаш, оилаларда маънавий-ахлоқий муҳитни яхшилаш | ||||
|
20. |
Ёш авлодда маънавий-ахлоқий, одоб қадриятларни ва ота-онага ҳамда катта ёшдаги инсонларга ҳурматни шакллантириш, оиланинг тарбиявий ва маданий-илмий салоҳиятини ошириш. |
Ташкилий |
Доимий |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), таълим вазирлиги (И. Маджидов), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев) |
|
21. |
Оиланинг бирдамлигини мустаҳкамлашга, оилада авлодлар ўртасидаги ўзаро алоқани сақлаш ва қўллаб-қувватлашга қаратилган оилавий анъаналарни ривожлантириш. |
Комплекс тадбирлар |
2018 йил август |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Республика Маънавият Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев) |
|
22. |
Оилавий нотинчлик, болаларнинг назоратсизлиги ва қаровсизлиги, шунингдек, болалар орасидаги ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олишга доир самарали механизмларни жорий қилиш. |
Комплекс тадбирлар |
2019 йил январь |
ИИВ (П. Бобожонов), (И. Маджидов), «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Ўзбекистон ёшлар иттифоқи (Қ. Куранбаев), Республика Маънавият ва |
|
23. |
Оилаларда ички оилавий ва шахсий муносабатларни, хусусан ота-она ва фарзандлар, эр ва хотин, қайнона ва келин ўртасидаги муносабатларни яхшилаш, оилада можароли ва оғир турмуш шароитини амалий ҳал қилиш механизмларини жорий этиш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2019 йил |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Фуқароларнинг ўзини ўзи |
|
24. |
Ота-оналари ёки васийлари фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликка тортилган вояга етмаган болаларни ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимоя қилиш, руҳий қўллаб-қувватлаш тизим ва механизмлари самарадорлигини ошириш. |
Таҳлилий маълумот, |
2019 йил |
Республика болалар ижтимоий |
|
25. |
Ўсмирлар, ёшлар, ёш ота-оналар билан уларнинг ибратли ота-оналик кўникмаларига оид билим даражасини ошириш бўйича ишларнинг самарадорлигини ошириш. Ота-оналар учун ногиронлиги бўлган фарзандларни тўғри парваришлаш ва тарбиялаш бўйича методик ҳамда амалий қўлланмаларни ишлаб чиқиш, патронаж ва ижтимоий хизматлар ёрдамида уларнинг кўникмаларини ошириш. Болалар ва ёшлар учун оила, маданият ва тарбия масалалари бўйича ўқув дастурларини тайёрлаш ва жорий қилиш. |
Методик Таълим муассасалари учун факультатив машғулотларнинг ўқув дастурлари |
2019 йил 2019 йил август |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Республика болалар ижтимоий Олий ва ўрта махсус |
|
V. Оилаларга таъсирчан методик, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатишнинг самарали тизимини яратиш | ||||
|
26. |
Оилалар билан ишлайдиган мутахассислар учун оилаларга таъсирчан услубий, консультатив ва амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида профессионал супервизия тизимини ишлаб чиқиш. |
Тегишли вазирлик |
2018 йил сентябрь |
«Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), Республика болалар ижтимоий |
|
27. |
Оилаларга тадбиркорлик фаолияти асосида ижтимоий ва психологик ёрдам беришга қаратилган хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш учун шарт-шароит яратиш. |
Таҳлилий маълумот, |
2018 йил декабрь |
Иқтисодиёт вазирлиги (Б. Ходжаев), |
|
28. |
Демография, социология, оилавий психология, ижтимоий фаолият бўйича кадрларни тайёрлаш ва мутахассислар малакасини ошириш тизимини такомиллаштириш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2019 йил январь |
Олий ва ўрта махсус «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), |
|
29. |
Фуқаролар йиғинининг яраштириш комиссияси фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш, низолашиш арафасида ва низоли вазиятда бўлган оилалар билан ишни ташкил қилишнинг янги шакллари ва усулларини жорий этиш. |
Комплекс тадбирлар |
2019 йил февраль |
Фуқароларнинг ўзини ўзи «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова) |
|
30. |
Оғир турмуш шароитида қолган шахсларга мўлжалланган ижтимоий мослашув марказлари ва «Ишонч телефонлари» тажрибасини ўрганиш ва фаолиятини такомиллаштириш. |
Аниқ таклифлар билан таҳлилий маълумот |
2019 йил март |
Хотин-қизлар қўмитаси (Т. Нарбаева), «Оила» маркази (Д. Тошмуҳамедова), Республика болалар ижтимоий |