04.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 04.05.2018 йилдаги ПҚ-3694-сон
Kuchga kirish sanasi
05.05.2018
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Қарори
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки ва «Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банкининг молиявий ҳолатини яхшилаш ҳамда фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
[Кўчирма]
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Мамлакатимизнинг банк-молия тизимини ислоҳ қилиш ва мустаҳкамлаш бўйича изчил амалга оширилаётган чора-тадбирлар тижорат банкларининг ликвидлилиги ва барқарорлигини таъминлаш, аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган банк хизматлари турларини кенгайтириш хамда сифатини ошириш имкониятини яратмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки (кейинги ўринларда Халқ банки деб юритилади) аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари билан фаол иш олиб бориш билан бир қаторда, ҳудудларда чорвачиликни ривожлантириш борасидаги фаолиятини кенгайтирмоқда, фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия тизими ҳисобини юритиш, пенсия, нафақа ва бошқа ижтимоий тўловларни жойларга етказиб бериш каби ижтимоий вазифаларни амалга оширмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
«Микрокредитбанк» акциядорлик тижорат банки (кейинги ўринларда — Микрокредитбанк) фаолияти асосан кичик бизнесни хар томонлама қўллаб-қувватлаш, оилавий тадбиркорликни йўлга қўйишга кўмаклашиш, ҳунармандчилик ва бошқа долзарб бизнес-ташаббусларни ривожлантириш учун имтиёзли микромолиявий хизматлар кўрсатишга йўналтирилган.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Олиб борилаётган кредит сиёсатида ижтимоий йўналтирилганликнинг устуворлиги сабабли Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг рентабеллик даражаси пастлигича қолмоқда, уларнинг кредит портфели етарли даражада диверсификация қилинмаган, бу эса, ўз навбатида, замонавий ахборот технологияларидан фойдаланишга асосланган янги банк хизматларини жорий этишга тўсқинлик қилмоқда.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ушбу банкларнинг филиал тармоқлари мамлакатнинг барча ҳудудларини қамраб олганлигини ҳисобга олиб, улар фаолиятини энг янги ахборот-коммуникация технологияларини фаол жорий этиш орқали самарали ташкил қилиш улар томонидан кўрсатилаётган банк хизматлари рўйхатини кенгайтириш ва хизматлардан максимал фойдаланиш имкониятини таъминлашнинг зарур шарти ҳисобланади.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг молиявий ҳолатини яхшилаш ва фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
1. Қуйидагилар Халқ банки ва Микрокредитбанкни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
аҳоли, кичик бизнес, оилавий тадбиркорлик, халқ ҳунармандчилиги ва амалий санъат субъектларига чакана банк хизматлари кўрсатиш турлари рўйхатини кенгайтириш ва ҳажмини ошириш, томорқа ерларидан, айниқса, қишлоқ жойларида самарали фойдаланишни рағбатлантиришнинг таъсирчан механизмларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
оилавий тадбиркорликни ривожлантириш давлат дастурлари доирасида кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш лойиҳаларини молиялаштириш;
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 декабрдаги ПФ-5893-сонли Фармонига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган хизматларнинг молиявий барқарорлиги ва жозибадорлигини таъминлаш нуқтаи назаридан филиаллар ва бўлинмаларнинг фаолиятини, харажатлар таркиби ва банк хизматларига тариф сиёсатини оптималлаштириш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматларининг замонавий инновацион ва мижозларга мўлжалланган турларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
замонавий талабларга мувофиқ банкларни фаоллаштириш ва тизимли ривожлантириш мақсадида банк бўлинмаларини аҳолига банк хизматлари кўрсатиш сифатини яхшилаш соҳасида долзарб вазифаларни самарали ҳал этишга қодир малакали, ташаббускор раҳбарлар ва мутахассислар билан янада тўлдириш, шунингдек, раҳбар ва мутахассисларни уларнинг фаолиятини баҳолашдан келиб чиққан холда рағбатлантириш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2. Халқ банки ва Микрокредитбанк кузатув кенгашларига ва ижро этувчи органлари раҳбарларига қуйидагилар тавсия этилсин:
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
бир ой муддатда банкларни молиявий соғломлаштириш бўйича, жумладан уларнинг филиал тармоқлари харажатларини ва штатлар сонини оптималлаштиришни назарда тутган ҳолда комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
банк хизматлари кўрсатиш сифатини ошириш ва уларнинг турларини кўпайтириш, чакана банк хизматлари, жумладан микромолиявий хизматларни кенгайтириш бўйича зарур чораларни кўриш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
инновацион ривожланишнинг замонавий тенденциялари, банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва манфаатларига риоя этилишини ҳисобга олган ҳолда республиканинг барча ҳудудларида молиявий ресурслардан фойдаланиш имкониятини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кўрсатилаётган банк хизматларининг самарадорлигини ва зарар кўрмаслик даражасини ошириш учун замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
кредитларни тезкорлик билан тақдим қилишнинг янги механизмларини фаол жорий этиш, мижозлар билан шериклик муносабатларини йўлга қўйишнинг замонавий ёндашувларини қўллашни ҳисобга олган ҳолда кредит учун аризаларни расмийлаштириш ва кўриб чиқиш жараёнининг шаффофлигини таъминлаш;
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
сунъий тўсиқлар яратиш ва ортиқча бюрократия юзага келиши имкониятларига барҳам бериш мақсадида тизимли камчиликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этиш бўйича зарур чораларни кўриш.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси қишлоқ жойларда оилавий ва кичик тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик ва қуён етиштиришни ривожлантиришга ажратиладиган кредитлар бўйича кафиллик бериш соҳасида Халқ банки ва Микрокредитбанк билан ҳамкорликни кенгайтириш юзасидан таъсирчан чоралар кўрилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
4. Халқ банки ва Микрокредитбанк бошқарув органлари, шунингдек, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда Ҳалқ банки устав капиталини 1,245 триллион сўмга, шундан республика бюджети маблағлари ҳисобидан 645 миллиард сўм ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан эквиваленти 75 миллион АҚШ доллари, жумладан 2018 йилда тегишинча 250 миллиард сўм ва эквиваленти 30 миллион АҚШ доллари миқдорида ошириш;
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018-2019 йилларда Микрокредитбанк устав капиталини республика бюджети маблағлари ҳисобидан 450 миллиард сўмга, шундан 2018 йилда — 100 миллиард сўмга ошириш;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 30 декабрдаги ПҚ-4555-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
жиноят ишлари бўйича Тошкент вилояти судининг 2016 йил 4 октябрдаги ҳукмига кўра давлат даромадига ўтказилган «UzPaynet» МЧЖ устав фондидаги 37,5 фоиз улушни кейинчалик давлат улушини ошириш ҳисобига Халқ банкига ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
(4-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
6. Халқ банки ва Микрокредитбанк 2023 йил 1 январга қадар қуйидаги тўловлардан озод этилсин:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 декабрдаги ПҚ-4938-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган банк жиҳозлари ва техникаларини олиб кириш учун божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно).
Олдинги таҳрирга қаранг.
(61-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги ПФ-62-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
62. Барча тижорат банкларига 2024 йил 1 январга қадар белгиланган тартибда тасдиқланадиган рўйхат бўйича Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган банк жиҳозлари, техникалари ва банк карталарини олиб киришга рухсат берилсин ҳамда улар бу билан боғлиқ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимлари бундан мустасно) озод этилсин.
(62-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 7 апрелдаги ПҚ-198-сонли қарорига асосан киритилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
7. Халқ банки ижтимоий тўловлар олувчиларнинг хоҳишига кўра мазкур тўловларни халқаро тўлов тизими базасида миллий валютада амалга ошириш учун халқаро пластик карталарни муомалага чиқарсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 27 майдаги ПҚ-194-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига бир ой муддатда микромолиявий хизматларнинг фоиз ставкаларини Микрокредитбанкнинг мазкур хизматларни кўрсатиш бўйича ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда қайта кўриб чиқиш юзасидан таклифлар киритиш тавсия этилсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
11. Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги инновацион ечимлардан фойдаланиш ҳамда филиаллараро коммуникацияда ахборот хавфсизлиги даражасини сифатли ошириш имкониятини таъминлайдиган оптик толали ахборот-коммуникация тизимини жорий этишда Халқ банки ва Микрокредитбанк учун имтиёзли тарифлар қўлланишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
12. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Халқ банки ва Микрокредитбанкнинг ижтимоий рекламали ахборот бепул трансляция қилиниши ҳамда кенг ёритилишини, шунингдек, тижорат фаолияти билан боғлиқ реклама ва тематик лавҳалар учун трансляция қилиш нархидан 50 фоиз миқдорида имтиёз берилишини таъминласин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
13. Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгашининг янгиланган таркиби иловага мувофиқ маъқуллансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
14. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқ банки, Микрокредитбанк ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
15. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири Ж.А. Қўчқоров ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси М.Б. Нурмуратов зиммасига юклансин.
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Тошкент ш.,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
2018 йил 4 май,
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ПҚ-3694-сон
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 майдаги ПҚ-3694-сон қарорига
ИЛОВА
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Ўзбекистон Республикаси акциядорлик тижорат Халқ банки Кузатув кенгаши
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
ТАРКИБИ
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish

Ж.А. Қўчқоров

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — молия вазири, Кузатув кенгаши раиси

M.M. Мирзаев

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг биринчи ўринбосари, Кузатув кенгаши раисининг ўринбосари

Ё.Э. Турсунов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Пенсия жамғармаси ижро этувчи директори

Н.Ж. Хусанов

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Молия бозори ва давлат активларидан даромадлар тушуми устидан назорат бошқармаси бошлиғи

Д.К. Ибрагимов

Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси Инвестиция лойиҳаларини экспертиза қилиш бошқармаси бошлиғи ўринбосари

Hujjatga taklif yuborishAudioni tinglashHujjat elementidan havola olish
Изоҳ: Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.05.2018 й., 07/18/3694/1166-сон; 13.12.2019 й., 06/19/5893/4150-сон; 01.01.2020 й., 07/20/4555/4257-сон, 31.12.2020 й., 07/20/4938/1680-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.04.2021 й., 06/21/6218/0398-сон; 08.04.2022 й., 07/22/198/0282-сон, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон; 27.04.2023 й., 06/23/62/0232-сон; 29.05.2025 й., 07/25/194/0479-сон)